Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.5K subscribers
9.57K photos
1.82K videos
14 files
6.21K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_мулоқот
#2_кун

⚡️“Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусидаги халқаро тадбир доирасида семинар бошланди

◽️Унда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар, вазирлик ва идораларнинг Инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Аҳамиятлиси, семинарга соҳавий билим ва кўникмага эга жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилган.

Бугун кун давомида “Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси учун таклифлар ишлаб чиқилади.

Айни дамда иштирокчилар таклифлар ишлаб чиқиш учун гуруҳларга бўлинишди.

Семинар давомида Лойиҳа учун устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар, масъул ижрочилар белгиланиб, "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_семинар
#Мобил_репортаж

⚡️Мамлакатда яхши муҳит яратилган, ривожланишда, бу — Ўзбекистон билан кадрлар билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишимиз учун сабаб бўла олади — Иброҳим Ал Бадави, “01Gov” ижрочи директори (БАА, Австралия)

#Стратегия_2030_лойиҳаси

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_семинар
#Мобил_репортаж

⚡️Ўзбекистон ҳукумати инсон ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш жараёнини муваффақиятли якунлайди, деб ўйлайман, бу борадаги ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрмиз — Квантек Нам, Персонални бошқариш вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори ўринбосари (Корея)

#Стратегия_2030_лойиҳаси

Каналга уланиш — @argos_uz
#Иқтибос

Ишни (ишдаги муаммоларни, тугатилмаган ишларни) уйга олиб борманг. Чунки бу стресс ва бошқа оилавий низоларни, муаммоларни келтириб чиқаради. Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни ушлаб туришга эришиш лозим.

Атхар Хамид Бутт
Малайзия

◽️Манба


Каналга уланиш —
@argos_uz
#Билган_яхши

Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг);
▫️оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан;
▫️ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра (тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсияларида назарда тутилган ҳолларда).

❗️Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади.

❗️Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_семинар
#Мобил_интервью

⚡️Кадрларнинг иш шароитини яхшилаб бориш — профессионал давлат хизматини шакллантиришда керак. Ўзбекистонлик инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул ходимлар билан шу масалада, муваффақиятли давлатлар тажрибаси ҳақида гаплашдик, — Инита Пауловица, Стратегиялар ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатчи (Латвия)

#Стратегия_2030_лойиҳаси

Каналга уланиш — @argos_uz
🔴LIVE

⚡️“Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси” лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган халқаро семинар жараёнлари

Каналга уланиш — @argos_uz