Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
51.2K subscribers
9.48K photos
1.8K videos
14 files
6.17K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.me/vacancy_argos
Download Telegram
#LIVE

⚡️Давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар эндиликда очиқ танловларнинг намунавий тестини ечиб, ўз билимини синаб кўриши мумкин

Фарғонада шу мақсадда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Айни дамда иштирокчилар Ахборот ресурс марказида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими — test.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишяпти.

Олинган натижага кўра, иштирокчилар қайси йўналишлардан янада пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги билиб олишади.

Шунингдек, уларга билимини ошириш бўйича керакли манбалар, суҳбат босқичига ҳам тайёргарлик кўриш юзасидан маслаҳатлар берилади.

Маълумот учун: Ушбу намунавий тестни ишлаш истагидаги номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Японияликлар нима учун бу қадар узоқ меҳнат қиладилар" сарлавҳали видеолавҳа намойиши

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 6 октябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида Қозон шаҳрида қатор тадбирлар бўлиб ўтди

Каналга уланиш - @argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=vZv40lj08_Y саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️Қибрайда янги иш бошлаган раҳбарлар, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун ташкил этилган ўқув якунланди

☝️Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш осонлашди

Иш қидириб юрмайсиз, ортиқча қоғозбозлик керак эмас, таниш-билишга ҳожат йўқ. Салоҳият ва билимнинг ўзи етарли. Бу ҳақда очиқ мулоқотлар жараёнида ОТМ битирувчиларига маълум қилинмоқда.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
#Диққат

⚡️Наманган ва андижонлик давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи жорий йилнинг 10-13 октябрь кунлари Наманган ва Андижонда давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказади.

Ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар мурожаатларини @murojaat_argos_bot, @vacancy_argos_bot манзилларига ёзиб юборишлари ҳамда +998 69 227 14 60 (Наманган), +998 74 223-23-37 (Андижон) телефон рақамларига боғланишлари мумкин.

Сайёр қабул билан боғлиқ жараёнлар масаласида масъуллар сиз билан боғланишади.

☝️Хоҳишингизга қараб, шахсингиз сир сақланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️Инфографика: Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг муҳим кўрсаткичлари.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали фаолияти юзасидан муҳим 5 та факт

▫️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиантларининг ҳудуддаги ёш давлат фуқаролик хизматчилари, докторантлар, магистрантлар ва талабалар билан мулоқоти ташкил этилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматига ишга киришда барчага тенг имконият яратилган.

▫️Республиканинг танланган 56 та маҳалласида “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ишлардан халқимиз мамнун.

▫️Фарғонада давлат фуқаролик хизматига танлов асосида ишга киришдаги мавжуд камчиликлар танқидий-таҳлил қилинди.

▫️Фарғонада илк маротаба давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилган сайёр қабул самарали бўлди.

▫️Давлат хизматига ишга кирмоқчи бўлган номзодлар эндиликда очиқ танловларнинг намунавий тестини ечиб, ўз билимини синаб кўриши мумкин.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Вазирлик ва идоралар кадрлар бўлинмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

▫️Янгиликлар 24: Қибрайда янги иш бошлаган раҳбарлар, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун ташкил этилган ўқув якунланди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида навбатдаги сайёр қабул ўтказилади.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш —  @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи: самарали музокаралар ва муҳим келишувлар

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Инсон ресурсларини бошқаришга оид барча ҳужжатлар
hrm.argos.uz платформасида юритилади

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Янги_амалиёт

⚡️Илк маротаба “маҳалладан — республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш механизми жорий этилди

Таҳлилларга кўра, вазирликлар марказий аппаратидаги раҳбарларнинг 40 фоизи туман поғонасини кўрмаган, туман миқёсидаги раҳбарларнинг 60 фоизи эса вилоят ёки республика идораларида ишламаган.

Давлатимиз раҳбари давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш юзасидан ўтказган йиғилишида долзарб масалага — давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мазкур тизимнинг механизмларини ишлаб чиқди, синовдан ўтказди. Янги тизимга кўра, маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан 1 000 нафари Салоҳиятли кадрлар резервига саралаб олинди.

Номзодлар учун махсус Дастур тайёрланди, малакаси оширилди ва уларни турли масъул лавозимларга тайинлаш жараёнлари бошланди.

Ўтган қисқа давр шуни кўрсатдики, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари лавозимларининг жорий этилиши давлат фуқаролик хизмати олдида турган қатор муҳим масалаларни бирламчи бўғинда ҳал қилишга ёрдам бермоқда.

◽️Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Таништирамиз
#Мотивация_рағбат

⚡️“Маҳалладан — республикагача” тамойили асосида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоли орасидан лавозимга тайинланган салоҳиятли кадрлар

◽️
Салоҳиятли кадрлар резерви ҳақида

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси

⚡️Одилжон Турсунов: Давлат хизматчисида доим суҳбатдошини(одамларни) тинглаш, таҳлил қилиш ва ташқи омилларсиз адолатли қарор қабул қила олиш кўникмаси бўлиши керак

"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи, ёш давлат хизматчиси Одилжон Турсунов.

Ушбу лавҳада Одилжоннинг давлат хизмати, давлат вакили бўлиб ишлашнинг завқи ва машаққатлари, мақсадлари, фаолиятдаги принциплари ҳақида билишингиз мумкин.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️Аллабергенова Нилуфар Анваровна Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди

Н.Аллабергенова тайинловга қадар Яккасарой тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 2-очиқ стипендия танловини эълон қилди

Жамғарма томонидан илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун:

🔵бакалавриат таълим дастури учун 22 ўрин,
🔵магистратура таълим дастури учун 193 ўрин,
🔵докторантура таълим дастури учун 130 ўринга стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

📩 Стипендия танловига номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 10 октябридан 10 ноябрига қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида қабул қилинади.

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеошарҳ

Иш ҳақи қисман сақланган таътиллар бериш тартиби қандай?

Ҳамкор экспертимиз, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу масалада тушунтириш берди.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢LIVE
#Очиқ_мулоқот

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи Наманганда очиқ мулоқот ва сайёр қабулларини бошлади

Айни дамда Наманган муҳандислик-технология институтида вилоятдаги ОТМ битирувчилари билан очиқ мулоқот бошланди.

Маълумот учун, Наманган вилоятида 11 та давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолият  юритмоқда.

Мазкур ўқув йилида олий таълим муассасаларида 67 000 нафардан зиёд ёшлар таълим олмоқда.

2023-2024-ўқув йилида вилоятдаги олий таълим муассасаларини 11 000 нафардан зиёд ёшлар тамомлайди.

Талантли ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш, уларни соҳага қизиқтириш мақсадида ташкил этилган мулоқот аввалида талабаларга соҳадаги ўзгаришлар, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилмоқда.

Давлат фуқаролик хизматида ишлашнинг аҳамияти, меритократия тамойили асосида ишга кириш тартиби бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда.

Аҳамиятлиси, бугун талабалар ушбу таълим муассасида Давлат хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизимиtest.argos.uz орқали намунавий тест синовидан ўтишади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat