AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.08K photos
1.08K videos
10 files
5.58K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Тошкентда кикбоксинг бўйича «Uzbekistan Open» II-халқаро турнири бошланди

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз. Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридаги нутқидан.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
30 июня. Четверг. Итог дня АИМК

📮 В Закон внесены такие понятия как посылка, почтовый курьер

На брифинге в АИМК при участии руководителя информационной службы Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Шерзода Ахмадова представлена информация о принятом в новой редакции Законе «О почтовой связи».

Подробно Фото

〰️〰️〰️
💰 В прошлом году для продвижения нового туристического продукта 58 туроператорам и гидам были выделены гранты в размере 510,0 млн. сум

На пресс-конференции в АИМК при участии заместителей министра туризма и культурного наследия Ботиржона Шахриёрова и Нусратилла Зикриллаева, а также первого заместителя директора Агентства культурного наследия Турсунали Кузиева представлена информация об анализе проводимых в системе работ.

ПодробноФото

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 1 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️

🔰Брифинг

📍Мавзу:
Бу йил ёз мавсумида кутилаётган об-ҳаво прогнозлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Муниса Асилхўжаева, "Ўзгидромет" маркази ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

📍Мавзу:
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси ва натижадорлиги, ишлаб чиқариш қувватлари самарадорлиги ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Иссиқлик электр станциялари” АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танлови эълон қилинди

Танлов тўртта йўналишда ўтказилади:

1️⃣ «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» йўналишида маҳаллий ижро этувчи туман/шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

2️⃣ «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ўртасида аниқланади.

3️⃣ «Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа ва дастурий маҳсулотлар» йўналишида илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

4️⃣ «Ўзбек тилининг қудрати ва гўзаллигини тараннум этган энг яхши бадиий асар» йўналишида ёзувчи, шоирлар иштирок этади.

Танлов жорий йил 1 июлдан 1 сентябрга қадар ўтказилади ва ғолиблар 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

Батафсил маълумот:
🌐 Веб-сайт
📞 (71) 215-53-98, (71) 239-86-99

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1 июля. Пятница. Итог дня АИМК

❗️«Узгидромет» предоставил прогноз погоды на июль

Об этом сообщено на брифинге в АИМК при участии руководителя информационной службы Центра «Узгидромет» Мунисы Асилходжаевой.

Подробно Фото

〰️〰️〰️
🌅 В первой половине 2022 года выработано 28,7 млрд. кВт час электроэнергии, что на 103,1% больше плана

Об этом сообщено на пресс-конференции в АИМК при участии должностных лиц АО «Тепловые электрические станции».

ПодробноФото

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Давлат герби қабул қилинганига 30 йил тўлди

1992 йил 2 июль Олий Кегашнинг Х сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзи ҳисобланади.

👉Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди. Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда. Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали…
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.

Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.

С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚡️Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Указом Президента в целях обеспечения безопасности граждан, защиты их прав и свобод, восстановления законности и правопорядка на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение на период с 00 часов 01 минуты 3 июля 2022 года до 00 часов 00 минут 2 августа 2022 года.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни…
Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон Республикаси коменданти этиб тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.

Манба

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон халқига мурожаати

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади. Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради.

Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда. Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган. Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман.
Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман.

Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!

Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам айнан мана шундан иборат.

Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман.

Манба

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О введении чрезвычайного положения на территории Республики Каракалпакстан"

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 ЭЪЛОН

Бугун,
3 июль куни соат 16:30 да АОКАда махсус брифинг бўлиб ўтади.

📍Мавзу:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилган дастлабки ишлар

● Иштирок этади:
Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

Махсус брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport TV" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚡️⚡️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилган дастлабки ишлар

АОКАда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров иштирокида шу мавзуда БРИФИНГ бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment
#изоҳсизлавҳа

Ҳаёт ўз маромида давом этмоқда

📹 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри видеотасвирларда

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 4 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Қувончбек Мустафоев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Қурилиш вазирлиги мутасаддиларининг Японияга ташрифи ва унда эришилган келишувлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Вазирлик ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
AOKA - Rasmiy kanali
📢 4 июль, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 〰️〰️〰️ 📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ● Вақти: 11:00…
📢 ЭЪЛОН

‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:15
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори
〰️〰️〰️

📹 Брифинглар "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт