Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
2.06K members
71 photos
11 videos
264 links
Facebook: https://facebook.com/aoka.uz
Instagram: https://instagram.com/aoka.uz

https://aoka.uz

Мурожаат учун +998712079995
Download Telegram
to view and join the conversation
​​Шухрат Жураев: «Новый законопроект был представлен для публичного обсуждения на русском языке, и после его принятия переведён на узбекский язык»

Сегодня в Агентстве информации и массовых коммуникации состоялся открытый диалог с председателем комитета Законодательной палаты Илхомом Абдуллаевым, начальником управления Агентства по развитию государственно-частного партнёрства Шухратом Жураевым, другими должностными лицами и представителями СМИ.

В рамках мероприятия была представлена информация о целях и задачах Закона «О государственно-частном партнёрстве», подписанном Президентом Республики Узбекистан 10 мая 2019 года.

Корреспондент «Дарё.уз» спросил, почему законопроект «О государственно-частном партнёрстве» на сайте regulation.uz был вынесен на общественное обсуждение только на русском языке и не был представлен на узбекском?

«Большинство наших специалистов готовят документы на русском языке, — сказал начальник управления Агентства по развитию государственно-частного партнёрства Шухрат Жураев. — Поэтому новый законопроект действительно был вынесен для публичного обсуждения на русском языке. То, что законопроект не был представлен на двух языках — это наша вина и недостаток. Но после его принятия закон был переведён на узбекский язык».
​​ЭЪЛОН❗️

4 июнь соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда «Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Яйловлар тўғрисида»ги Қонунларнинг моҳияти, аҳамияти, кўзда тутилган асосий мақсадлари ҳақида маълумот берилади.

🎤 Мулоқотга барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Қўшимча маълумот учун:
90 732 53 59

——————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

4 июня в 12:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог между председателем Комитета Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан по аграрным и водохозяйственным вопросам Тулкином Эшназаровым, должностными лицами Министерства сельского хозяйства Республики Узбекистана, государственного комитета лесного хозяйства, депутатами и представителями СМИ.

В рамках интервью должностные лица представят полную информацию о принятых в текущем году законах «О семеноводстве» и «О пастбищах».

🎤 На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ.

Для дополнительной информации:
90 732 53 59
​​Депутат давлат ва хусусий шериклик механизмида корупция ва камситишга йўл қўймаслик муҳим эканини таъкидлади

Аввал хабар берилганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Тўхтабоев "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонуннинг моҳияти ҳақида шундай деди:

"Давлат шериклари ким? Улар – вазирликлар ва ҳокимликлар. Хусусий шерик сифатида эса исталган тадбиркорлик субъекти номзод бўлиши мумкин, лойиҳаларни тендерда қатнашиб, ютиб олиши мумкин.

Масалан, лойиҳа ОАВда эълон қилинади. Танловда уни амалга оширишга қизиқиш билдирган барча тадбиркорлар қатнаша олади.

Давлат ва хусусий шериклик механизмида иккита муҳим тамойил бор: бунда корупцияга ва камситишга йўл қўймаслик керак.

Лойиҳани амалга оширишда миқдор бўйича 3 та таснифлаш мавжуд:

- 1 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар, бунда лойиҳани амалга ошириш билан бевосита давлат шериги шуғулланади;

- 1 млн дан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар, бунда лойиҳани амалга оширишда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги асосий иштирокчи сифатида қатнашади;

- 10 млн АҚШ долларидан юқори қийматга эга бўлган лойиҳалар, бунда лойиҳани реализация қилиш ҳақида якуний қарорни Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади.

Давлат ва хусусий шериклик қуйдаги мезонларга жавоб бериши керак: узоқ муддатли бўлиши, лойиҳалаштириш, ташкил этиш, реконструкция қилиш, ривожлантириш, бошқариш ёки ижтимоий инфратузилмани қўллаб-қувватлашга оид бўлиши, хусусий сектор иштирок этишини ўз ичига олиши, хатарлар ва мажбуриятни давлат ва хусусий шериклар ўртасида тўғри тақсимланиши".
ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари" мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда «Ўзбектелеком» тижорат масалалари бўйича директори Алишер Зуфаров, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари иштирок этади.

🎤 Мулоқотга барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.

Қўшимча маълумот учун:
90 732 53 59

———————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 15:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог на тему «Актуальные вопросы развития телекоммуникационной сферы» с участием журналистов.

В мероприятии примут участие коммерческий директор «Узтелеком» Алишер Зуфаров и должностные лица Министерства по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан.

🎤 На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ.

Для дополнительной информации:
90 732 53 59
​​Янги қонун моҳияти ҳақида: “Бу – иккита одамнинг кўздан пана, хилват жойларда ўзларича келишволиб, мавҳум ишлар қилиши эмас”

Аввал хабар берилганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда 2019 йил 10 майда имзоланган "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонуннинг моҳияти ҳақида маълумот берилди.

📍Қонунчилик палатаси қўмита раиси Илҳом Абдуллаев:

"Энг аввало қонуннинг номланишига эътибор қаратиш керак: “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”, шерикчилик эмас! Бу иккита одамнинг кўздан пана, хилват жойларда ўзларича келишволиб, мавҳум ишлар қилиши эмас.

Ўз номи билан “шериклик” – тенг ҳуқуқлар, тенг мажбуриятлар, тенг манфаатларга асосланган ҳамкорлик шакли бу.

Жамият уларни кўриб туради, улар ҳам жамиятни кўриб туради. Ўзларининг режалари ҳақида очиқ-ойдин маълумот беришади".

📍Депутат Шуҳрат Тўхтабоев:

"Бошқача қилиб айтганда, бир лойиҳани амалга ошириш учун икки томон муайян муддатга ўз ресурсларини бирлаштиради.

Шартнома тузиш 3 йилдан 49 йилгача этиб белгиланган. Мазкур битимни тарафларнинг ўзаро келишуви ёки фақатгина суднинг қарори билан ўзгартириш ёки бекор қилиш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бу ҳам хусусий шерикка, яъни тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган қўшимча кафолатдир".

📍Қўмита раиси Илҳом Абдуллаев:

"Давлат ва хусусий шериклик (ДХШ) натижаси ўлароқ юзага келган маҳсулот, у нима бўлишидан қатъий назар, якунда давлат мулки бўлади, яъни унга давлат эга чиқади. Масалан, ДХШ асосида қурилган йўл ёки мактаб битказилгач, давлатга топширилади".
​​Уруғчилик маркази: «Ўзбекистонга помидор ва бодринг навлари четдан кириб келяпти»

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Рафиқжон Ҳабиев 2018 йил апрель ойига қадар Ўзбекистонда пахта ва ғалладан бошқа қишлоқ хўжалиги экинларида уруғчилик тизими мавжуд бўлмаганини билдирди.

📍Рафиқжон Ҳабиев:

«Шу пайтгача тадбиркорлар, ишбилармонлар уруғчилик билан шуғулланиб келишарди. Президентимизнинг фармонлари билан Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди. Марказ ҳозирда нафақат пахта, ғалла, балки сабзавот, полиз, озуқа экинлари уруғларини тизимли равишда етиштиради. Нафақат ички, маҳаллий бозорга, хорижий давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Иссиқхоналар учун помидор ва бодринг навлари асосан четдан кириб келяпти. Лекин ўзимизда ҳам уруғчиликнинг маҳаллий селекция ишлари йўлга қўйилган.

Давлат солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда барча ҳужжатларни кўтариб ўрганганимизда Ўзбекистонга охирги уч йилда четдан 140 тонна уруғ кириб келгани маълум бўлди.

Бироқ бу бутун дунёда мавжуд амалиёт, ҳеч қайси давлат 100 фоиз ўзи уруғ ишлаб чиқармайди, алмашиш жараёни бўлади.

Бозорларимизда уруғларнинг сифати пастлигига назоратнинг ва соҳага масъул ваколатли ташкилотнинг йўқлиги сабаб бўлган. Илгари истаган одам уруғ етиштираверарди, унинг сифати учун кафолат бермасди. Тадбиркор шу уруғни олиб, бозорчига берарди, сотувчи эса уни сотаверарди.

«Уруғчилик тўғрисида»ги қонунга асосан, Агроинспекцияга республикамизда уруғ етиштирувчи, сотувчи ким ва қандай ташкилот бўлса, барчасини назорат қилиш ваколати берилди».
​​Депутат: «Фермерларнинг Экологик партияга аъзо қилдирилиши — сиёсий технология»

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

ОАВ вакиллари Жиззах вилояти фермерлар кенгаши раҳбари туманларга хат чиқариб, Экологик партияга ҳар бир тумандан 50 кишини аъзо қилишни сўрагани ҳақида савол берди. “Сизнинг бунга муносабатингиз қандай?” деди журналист.

📍Шуҳрат Ёқубов:
Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси депутати

— Ҳа, Жиззахда шундай ҳолат юз бергани тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди. Биринчи томондан баҳолайдиган бўлсак, бу — сиёсий технология. Сайловлар арафасида, нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун дунёда қўлланилади.

Булар «қора», «кулранг», «оқ» технологиялар деб номланади. Партиялар шунга ўхшаш ҳар хил усуллардан фойдаланиб сайловларга кириб боради. Қонуний, ноқонуний, қонунда белгиланмаган, лекин мумкин бўлмаган, ахлоққа зид ҳаракатлар орқали сайловларга кириб борилади.

Жиззахдаги ҳолатни ҳам мана шундай технология сифатида баҳолашимиз мумкин. Чунки Экологик партия яқинда ташкил қилинган сиёсий партия. Унинг ҳам сайловларга кириб боришида ўзига яраша электорати, овоз берувчилари, қўллаб-қувватловчилари бўлиши керак. Ҳозир барча партиялар одамларни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қиляпти.

Қонунни яхши билмайдиган раҳбарнинг ҳаракати шунақа кулгили ҳолатга сабаб бўлди. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунга асосан партияга аъзо бўлиш ёки бўлмаслик ҳар бир фуқаронинг ўз ихтиёрида.

Сиёсий партияга аъзо қиласан, деб, норма белгилаб, қўл остидагиларга топшириқ бериши унчалик тўғримас. Агар ўша раҳбарнинг қўл остидагиларининг сиёсий, ҳуқуқий жиҳатдан билими бўлса, бу талабни бемалол бажармаслиги мумкин. Раҳбар ҳеч қанақа чора кўра олмайди.
​​Центр семеноводства: «Сорта помидоров и огурцов завозятся в Узбекистан из-за рубежа»

Сегодня в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоялся открытый диалог с участием депутатов Олий Мажлиса, должностных лиц Министерства сельского хозяйства, Госкомитета лесного хозяйства и журналистов.

В ходе диалога заместитель директора Центра по развитию семеноводства при Министерстве сельского хозяйства Рафикжон Хабиев отметил, что до апреля 2018 года в Узбекистане не была развита система семеноводства сельскохозяйственных культур за исключением хлопка и зерна.

📍Рафикжон Хабиев:

«До недавнего времени семеноводством занимались сами фермеры и предприниматели.

Указом Президента был создан Центр по развитию семеноводства. В настоящее время Центр занимается не только производством семян хлопка и зерна, но и овощей, бахчевых и других сельхозкультур, причём как для внутреннего рынка, так и на экспорт.

К сожалению, пока семена помидоров и огурцов для теплиц в основном ввозятся из-за рубежа. По представленным нам документам со стороны государственных налоговых и таможенных органов было выявлено, что за последние 3 года из-за рубежа импортировано 140 тонн семян.

Конечно, экспорт семян существует во всем мире, ни одна страна не может производить 100 % необходимого семенного материала, поэтому обмен в этой сфере очень развит. Однако хочу заметить, что селекционные работы в сфере семеноводства эффективно организованы и в Узбекистане.

Также ранее отсутствовал контроль качества за реализуемыми на базарах семенами и ответственность за продажу ненадлежащего товара. Поэтому семена мог продавать любой желающий. Сейчас этот вопрос решён. Согласно закону «О семеноводстве» Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом обязана контролировать качество семян, а также деятельность производителей, реализаторов и других участников семенного рынка».
​​Қонунчилик палатаси вакили қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида: «Ислоҳот қурбонлик талаб қилади»

Аввал хабар берилганидек, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров қишлоқ хўжалиги, ер муносабатларида йўл қўйилаётган камчиликларнинг матбуотда ёртилишини тўғри қабул қилишини айтди.

«Ҳурматли ОАВ вакиллари, ислоҳотларни, муаммоларни сизлар ёритмасангиз, ташқаридаги оммавий ахборот воситалари, хориждаги сайтлар воқеликни бузиб, бўрттириб кўрсатишяпти, — Тўлқин Эшназаров. — Тўғри, ҳамма соҳада камчилик бўлиши мумкин. Ахир ислоҳот ўз-ўзидан бўлмайди. Ислоҳот маълум маънода қурбонлик талаб қилади».

Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Ёқубов эса соҳада юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ҳақида тўхталиб ўтди:

«Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Биз «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик, унга кўра, келгусида Кенгаш раиси алоҳида, ҳоким алоҳида ижро ҳокимияти бўлади. Кенгашнинг ҳокимнинг устидан назорат функцияси кучаяди. Эртага Кенгаш қарорларни ҳокимнинг таъсирисиз қабул қилиш ваколатига эга бўлади.

Шу механизм орқали оддий фермернинг, фуқаронинг, аҳолининг ҳуқуқларини таъминлашда янги натижага эришган бўламиз».
​​«Ўзбектелеком» АК тижорат директори: «Интернет тезлиги 10 баробарга оширилгани рост, энди кабелларни янгилаш керак»

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг тижорат масалалари бўйича директори Алишер Зуфаров ва бошқа мутасадди ходимлар ОАВ вакиллари мурожаат қилган саволларга жавоб беришди.

▪️Жумладан, «Ўзбекистонда интернет тезлиги қачон ҳақиқатан ҳам 10 баробарга оширилади?» деган саволга Зуфаров қуйидагича жавоб қайтарди:

«Ўзбектелеком» АК томонидан Халқаро пакетли коммутация маркази комплекслари модернизация қилинди ва шу тариқа ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 баробар: ўзгартирилган трафиги 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.гача ўсди.

Бу — Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 марта яхшиланди, дегани. Энди эса кабеллар ва бошқа интернет қурилмаларини янгилаш, ана шу тезликка мослаш керак. Ҳозирги вақтга қадар 4 минг км.дан ортиқ мис кабеллар янгиланди, XDSL технологияси ёрдамида хизматлар сифати яхшиланди. Жорий йилнинг биринчи чорагида 2 минг 408 та кўп қаватли уй, 1108 та мактаб замонавий алоқа хизматлари билан таъминланди.

«Ўзбектелеком» АК ва бошқа ижтимоий объектлар учун GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун 5000 км.дан ортиқ оптик-толали алоқа линиялари йўлга қўйилмоқда».

▪️Ўзбекистон интернет рейтингида қачон кўтарилади?

«Ўзбектелеком» матбуот котиби Александр Сучковнинг айтишича, Ўзбекистон аслида рейтингда анча юқори ўринда бўлиши керак. Чунки қўшни мамлакатларда 4G интернетнинг ўзи йўқ.

«Айрим рейтингларни кўриб, нега бу қадар паст поғонада эканимизга ўзимиз ҳам ҳайрон қоламиз», – деди Александр Сучков.

▪️Интернет тезлашганини аҳоли нима учун сезмаяпти?

«Чунки уларнинг уйларига, офисларига ўрнатилган қурилма бу тезликка жавоб бермайди. Тасаввур қилинг: сизга трассада соатига 200 км тезлик билан ҳаракатланиш рухсат этилган бўлсаю, сизнинг транспортингиз бу тезликка мослашмаган бўлса, бари яратилган имконият бефойда. Аввал қурилмани алмаштириш керак», – деди Сучков.
​​Қонунчилик палатаси қўмита раиси: «Президент биздан ўн қадам олдинда, биз етиб ололмаяпмиз»

Аввал хабар берилганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

📍Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров:

«Юртбошимиз Тошкент вилоятини қанча танқид қилдилар. Нима учун Тошкент вилояти ривожланмаяпти, нима учун вилоят раҳбарлари ҳаракат қилмаяпти, дедилар. Ҳаракат бор, лекин муҳтарам Президентимиз биздан ўн қадам олдинда, биз етиб ололмаяпмиз, етиб олиб бўлмаяпти.

Охирги уч йилда
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, уруғчиликни тизимли йўлга қўйиш, яйловлардан фойдаланиш ва соҳанинг бошқа тармоқларига доир 30 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу ҳам давлатимиз раҳбарининг эътибори.

Мазкур қонунлардан мақсад – мамлакатамизда етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги биринчи даражали масала ҳисобланади.

Бу масаланинг пойдевори эса – уруғчилик. Шунинг учун ҳам бу борада алоҳида қонун қабул қилинди. Сирдарёда илмий станция ташкил қилинди, у ерда уруғларни етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ишлари йўлга қўйилган. Фарғонада эса ҳар йили 400-500 кг гибрид уруғлар етиштириляпти».
​​ЭЪЛОН❗️

7 июнь куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Мираҳмедов, Республика "Ҳунармандлар" уюшмаси раиси ўринбосари Акобир Ҳакимов, Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги Президент Фармони моҳияти ва аҳамияти хусусида маълумот берилади.

Мулоқот давомида соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш, сифатли заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқараётган қувватларни модернизация қилиш, ушбу маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилиб, тармоқ ривожига салбий таъсир кўрсатаётган тизимли камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинади.

✏️ Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ️❗️

7 июня в 12:00 часов
в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог с участием заместителя председателя Ассоциации «Узбекзаргарсаноати» (ювелирной промышленности Узбекистана) Нодира Мирахмедова, заместителя председателя Республиканской ассоциации «Хунарманд» («Ремесленников») Акобира Хакимова, руководителя информационной службы Нилуфар Хотамовой и представителей СМИ.

В рамках мероприятия указанные должностные лица представят информацию о роли и значении Указа Президента «О мерах по ускоренному развитию ювелирной отрасли в Республике Узбекистан» от 18 мая 2019 года.

В ходе диалога будут обсуждены такие вопросы, как привлечение инвестиций в ювелирную промышленность республики, модернизация производства и выпуск высококачественных ювелирных изделий, имеющиеся проблемы в данной сфере, негативно влияющие на развитие отрасли, и меры по их устранению.

✏️ На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​ЭЪЛОН❗️

7 июнь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг, cоҳа масъуллари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда:

▪️"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Азизбек Шукуров,
▪️"Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров,
▪️"Ўзавтосаноат" локализация ва маҳсулот сифатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкатбек Алимов иштирок этади.

Oчиқ мулоқотга барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!

✏️ Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

7 июня в 15:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг на тему «Стратегия развития автомобильной промышленности в Узбекистане», с участием должностных лиц автомобильной отрасли республики и журналистов.

В брифинге примут участие:

▪️заместитель председателя АО «Узавтосаноат» Азизбек Шукуров;
▪️начальник дирекции стратегического планирования «Узавтосаноат» Рустам Кодиров,
▪️начальник управления локализации и развития качества продукции «Узавтосаноат» Шавкатбек Алимов.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

✏️ Для регистрации:
90 732 53 59
​​Депутат: «Членство фермеров в Эко-партии — политическая технология»

В Агентстве информации и массовых коммуникаций состоялся открытый диалог с участием депутатов Олий Мажлиса, представителей Министерства сельского хозяйства Республики Узбекистан, Госкомитета по лесному хозяйству и СМИ.

Журналисты попросили прокомментировать факт обращения главы фермерского совета Джизакской области ко всем районам с письмом по поводу того, чтобы от каждой такой административной единицы в экологическую партию вступили по 50 человек. «Как Вы к этому относитесь?», — спросил корреспондент.

📍Шухрат Якубов, депутат Комитета Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан по аграрным и водохозяйственным вопросам:

— Действительно, в средствах массовой информации была распространена информация, что в Джизаке произошел такой случай. Данный «призыв» можно отнести к разряду политических технологий. Такие технологии используются во всём мире накануне выборов. Они могут быть «чёрными», «серыми» и «белыми». Партии используют любые способы, чтобы принять участие в выборах.

Экологическая партия Узбекистана, именно как политическая партия, создана относительно недавно. И она также должна иметь своих собственных избирателей и сторонников на выборах. В настоящее время все партии активизировали свои действия по привлечению электората на свою сторону.

Но конкретно эта, по сути, нелепая ситуация вызвана тем, что лидер партии в Джизакской области плохо знает законодательство. В частности, в Законе «О политических партиях» чётко прописано, что «членство в партии каждого гражданина — добровольно».

Поэтому устанавливать какую бы то ни было норму, квоту и т.д., относительно членства в партии и давать своим сотрудникам поручение по привлечению в партию указанного числа сторонников — неправильно. Если эти сотрудники политически и юридически грамотны и знают свои права, тогда они свободно могли бы отказаться исполнять это поручение. И руководитель не имеет права применить к ним какие-то меры за неисполнение.
​​Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

"Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилди.

“Мамлакатимизда автомобиллардан фойдаланиш бўйича янги тизим жорий этилиши режалаштирилмоқда, — деди Рустам Қодиров. — Масалан, сизнинг мошинангиз бор, 3-5 ёки 10 йил мингансиз, уни янгиламоқчисиз. Лекин янги мошина сотиб олиш учун пулингиз камроқ бўлиши мумкин. Сиз эски, яъни ҳозир миниб юрган мошинангизни диллерга бориб топширасиз-да, янги автомобил ўртасидаги фарқни тўлов қиласиз, алмаштириб кетаверасиз, янгилаб оласиз”.

Қайд этилишича, бу янги автомобиллар савдосини кучайтиради. Шунингдек, аҳоли ихтиёридаги автомобиллар паркини яхшилаш имконини беради.
​​"Ўзавтосаноат" Жиззахда "Peugeot" автомобил заводи қурилиши нега тўхтаб қолганига изоҳ берди

Аввал хабар берилганидек, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Журналистлар 2017 йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиëев “Хорижий инвестициялар иштирокидаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолагани, “Жиззах” эркин индустриал зона ҳудудида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш объектларини қуриш ишларининг охирги муддати сифатида 2018 йилнинг 10 декабри кўрсатилгани, лекин нега ҳанузгача Президент топшириғи бажарилмагани ҳақида савол берди.

“Бу саволга жавоб бера олмайман, — деди "Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров. — Чунки бу икки томонлама ҳал қилинадиган иш. Ахир бир томонда француз ҳамкорларимиз турибди. Бу улар билан боғлиқ муаммо, муаммо уларнинг ўзида”.

📎 Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 16 май куни “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти Франциянинг “Peugeot Citroen Automobiles S.А” компанияси билан масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 млн евро миқдоридаги “Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive” қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланганини маълум қилганди.
​​Депутат Законодательной палаты: "Хоким может повлиять на решение Совета, по которому земля у фермера может быть изъята"

В Агентстве информации и массовых коммуникаций состоялся открытый диалог с участием депутатов Олий Мажлиса, представителей Министерства сельского хозяйства Республики Узбекистан, Госкомитета по лесному хозяйству и СМИ.

Председатель Комитета Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан по аграрным и водохозяйственным вопросам Тулкин Эшназаров отметил, что он правильно понимает освещение недостатков в сфере сельского хозяйства и земельных отношений в СМИ.

«Уважаемые представители СМИ, если вы не будете освещать реформы и проблемы каждой отрасли, то это будут делать другие, в том числе и зарубежные СМИ, которые могут пренебречь объективностью, — сказал Тулкин Эшназаров. — Конечно, недостатки существуют во всех сферах. Поэтому и реформы проводятся не случайно. А реформы, в определённой степени, требуют жертв».

Депутат Законодательной палаты Шухрат Якубов пояснил причины проблем, возникающих в отрасли:

«Наблюдаются случаи, когда хоким, председатель Совета народных депутатов влияют на решения Совета и его распоряжения, согласно которым земля у фермера может быть изъята или возвращена ему обратно в любое время.

Мы активно работаем над совершенствованием законодательства, чтобы усилить независимость Советов народных депутатов и создать условия, при которых хокимы не смогут вмешиваться в их работу и влиять на принимаемые решения. Также усилится надзорная функция Совета над хокимом.

Благодаря разрабатываемому механизму, защита прав фермеров, граждан и интересов общества значительно будет усилена и поднимется на качественно новый уровень».
​​В Узбекистане будет возможно купить дешевле новую машину, сдав старую

Сегодня в Агентстве информации и массовых коммуникаций состоялся брифинг на тему «Стратегия развития автомобильной промышленности в Узбекистане», с участием должностных лиц автомобильной отрасли республики.

Начальник дирекции стратегического планирования АК «Узавтосаноат» Рустам Кодиров заявил, что практика trade-in будет внедрена на узбекском автомобильном рынке.

«В Узбекистане планируется ввести новую систему по использованию автомобилей, — сказал Рустам Кодиров. — Допустим, вы ездили на своей машине 3–5 или 10 лет и хотите её поменять. Но у вас может быть недостаточно средств, чтобы купить новую. Система trade-in позволяет решить этот вопрос, так как вы сможете купить новое авто по цене, уменьшенной на стоимость старого автомобиля, если вы его сдадите обратно».

Как отметили сотрудники АК «Узавтосаноат», это способствует повышению продаж новых автомобилей, а также содействует обновлению и улучшению автопарка населения в целом.
​​Ўзбекистонда яқин 5 йилликда нархи 10 000 АҚШ долларига тенг арзон автомобиллар, кейин эса 15 000 долларлик кроссоверлар ишлаб чиқарилади

Аввал хабар берилганидек, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда 2030 йилга қадар мўлжалланган Ўзбекистон автосаноатини ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берилди.

“Ушбу концепция интернетдаги порталда эълон қилинади, ўрганиб чиқасизлар, муҳокама бўлади, — деди "Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров. — Мазкур концепцияда 2 та тенденция ҳисобга олинган: биринчи 5 йилликда нархи 10 000 АҚШ доллари атрофида бўлган арзон автомобиллар ишлаб чиқарилишига эътибор қаратилади, чунки шу тоифа транспорт воситаларига талаб юқори бўлади. Дунё тажрибасидан маълумки, кроссовер, яъни йўлтанламас автомобилларга қизиқиш ва эҳтиёж йил сайин ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда биринчи 5 йилликдан кейин янги тенденция бошланишини тахмин қиляпмиз: келгусида Ўзбекистонда нархи 15 000 АҚШ доллари атрофида бўлган кроссовернинг кичикроқ моделларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади”.

Мулоқот давомида премиум сегментда Chevrolet Equinox кроссовери, Chevrolet Trailblazer йўлтанламас ва Chevrolet Traverse оилавий кроссовери ишлаб чиқарилиши жорий йилнинг охиригача бошлашни режалаштирилаётгани билдирилди.

“Ўзавтосаноат” мутасаддиларининг айтишича, премиум сегмент мамлакатимизда катта талабга эга эмас, ҳатто автоконцерн умумий ҳажмининг 10 фоизини ҳам ташкил этмайди, чунки ҳамманинг ҳам бундай автомобил сотиб олишга қурби етмайди.

«Шу йилнинг охирида, эҳтимол декабрда ёки кейинги йилнинг бошида 3 та янги модел ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, — деди Рустам Қодиров. — Уларнинг ҳажми кам бўлади. Биз талабдан келиб чиқиб, иш тутамиз. Сотиб олинмайдиган минглаб Тrailblazer ишлаб чиқаришнинг нима кераги бор? Бозорга қанча машина керак бўлса, шунча чиқарамиз».

Учрашувда Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида Россиядан кейин иккинчи энг катта бозор экани қайд этилди. Қозоғистон, Россия, Беларус, Украина эса Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозорлари сифатида тилга олинди.
Рустам Юсупов: «Выпуск бюджетных автомобилей для нас в приоритете»

Сегодня в Агентстве информации и массовых коммуникаций состоялся брифинг на тему «Стратегия развития автомобильной промышленности в Узбекистане» с участием должностных лиц автомобильной отрасли республики и журналистов.

Представители СМИ попросили рассказать о планах крупнейшего производителя автомобилей в Узбекистане.

«Сегодня предприятие старается охватить все сегменты выпуска легковых автомобилей, — сказал заместитель председателя правления «Узавтосаноат» Рустам Юсупов. — Однако упор, все-таки, делается на производство бюджетных авто. Сейчас мы работаем над выпуском моделей, которые будут пользоваться более массовым спросом».

«Модели, которые в настоящее время готовятся в производство, будут совершенно новые. Их изготовление начнётся параллельно с выпускающимися сегодня, — дополнил начальник дирекции стратегического планирования «Узавтосаноат» Рустам Кодиров. — Однако предприятию для успешной реализации этих планов необходимы существенные инвестиции».

Также Рустам Кодиров отметил, что помимо бюджетного планируется обновить линейку автомобилей и в премиальном сегменте. В частности, речь идёт о таких моделях, как кроссовер Chevrolet Equinox, внедорожник Chevrolet Trailblazer и семейный кроссовер Chevrolet Traverse.
«Производство этих автомобилей планируется начать в конце этого или в начале следующего года. Сейчас в Узбекистан завезли три таких модели для тестов и изучения. Объём выпуска будет зависеть исключительно от спроса», — уточнил Рустам Кодиров.