AOKA - Rasmiy kanali
13.1K subscribers
7.75K photos
1.04K videos
10 files
5.41K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) http://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.me/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

——————————————————-

⚡️⚡️Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

Документы принимаются онлайн на сайте http://bumiptk.edu.uz до 10 сентября 2020 года включительно.

🔹Дополнительную информацию можно получить на Telegram-канале https://t.me/miptk.

🔹Телефон для справок: +998951448801, +998951448802, +998951448803

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Халқ таълими вазирлиги карантиндан кейинги биринчи ўқиш ҳафтасини қандай ташкил этиш бўйича баъзи маслаҳатларни келтирди

«Коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даврида мактаб ўқувчилари ўтган ўқув йилининг иккинчи ярмида масофадан таълим олдилар ва янги ўқув йилида болалар 14 сентябрдан бошлаб мактабга борадилар.

Шу ўринда психологлар бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида 3 ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, Сиздан боланинг ҳиссий ҳолатига эътибор беришингизни сўрайди. Ота-оналар ўз фарзандларида ўтказиб юборилган вақт давомидаги ўзлаштира олмаганларига етишиб олиш учун пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга ёрдам беришлари керак.

Карантиндан кейинги биринчи ўқиш ҳафтасини қандай ташкил этиш бўйича баъзи маслаҳатларни келтирамиз:

📌 Фарзандингизга ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашида ёрдам беринг. Мактабдан кейин бола албатта дам олиши, овқатланиши ва шундан кейингина уй вазифасини бажаришни бошлаши керак. Унга ёзма ва оғзаки топшириқларни бажаришни алмаштириб туришини ва улар орасида қисқа танаффуслар қилиши кераклигини айтинг. Бошланғич синф ўқувчилари ўз диққатларини 10-15 дақиқа давомида битта топшириқни бажариш учун жамлашлари мумкин. Битта машғулот айнан шунча вақт давом этиши керак.

📌Боланинг телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чекланг - бу машғулотлар нафақат дам олишга ёрдам бермайди, балки танани чарчатади.

📌 Фарзандингиз ухлашга эрта ётишини назорат қилинг. Доимий равишда уйқуга тўймаслик чарчоқни, ёмон кайфиятни ва диққатнинг тарқоқ бўлишини келтириб чиқаради. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар камида 10 соат, ўспиринлар эса 9 соат ухлашлари кераклигини унутманг.

📌 Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳо олиши мумкин. Унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг, бунга сабрли бўлинг. Доимий танбеҳлар туфайли ўғлингиз ёки қизингизнинг ўзларига, ўз имкониятларига бўлган ишончини йўқотишига йўл қўйманг.

📌 Муайян вазиятда қандай муносабат билдиришни билмасангиз, ўзингизни боланинг ўрнига қўйинг. Ўз болалигингизни эсланг ва фарзандларингизни бахтли хотиралардан маҳрум қилманг», — дейилади вазирлик ахборотида.

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ҳар куни долзарб мавзуларда матбуот анжуманлари ташкил этиб борилмоқда.

❗️Матбуот анжуманидан фотосуратлар:

Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманига оид суратларБУ ЕРДА

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августдаги “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани суратлариБУ ЕРДА

@aoka_uz
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 8 сентябрь куни

🕰 соат 14:00да

✔️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул бўйича ўтказилаётган тест жараёнларининг бориши, ОАВ, абитуриент ва ота-оналардан келиб тушган мурожаатлар ечимига бағишланган;

🕰 соат 15:00да

✔️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Қурилиш вазирликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида эскириб қолган уй-жой фондини таъмирлаш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамаси бағишланган;

🕰 соат 16:00да

✔️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва Қарори мазмун-моҳияти ҳақида матбуот анжуманлари ўтказилади.

Матбуот анжуманларига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманларига таклиф қиламиз.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага ҳужжат топширган талабаларнинг ҳаммаси бир хил саволларни ишлайди дейилганди. Унда нима учун бир йўналиш талабалар имтиҳонлари турли кунларга қўйилган? Саволлар тарқаб кетмайдими?

Батафсил
- 00:00

Сиртқи таълимда ҳам супер контракт борми?

Батафсил - 00:56

Мен 3 сентябр куни ФарДу мусиқа таълим йўналишига имтиҳон топширдим. Нега бизни тўплаган балларимиз интернетга жойланмаяпти?

Батафсил - 01:26

8-сентябрда мусиқа таълим йўналиши кундузги бўлим имтиҳонлари тўлиқ тугайди. Ўқишга кирган ёки кирмаганлигимизни қачон билсак бўлади?

Батафсил - 02:24
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Саволларга ОЎМТВ Бош бошқарма бошлиғи Авдували Холиқов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага имтиҳонлар куни эълон қилинган бўлса ҳам персонал кабинетда жойи ва вақтини билиб бўлмаяпди. Рўйхатдан ўтказилган логин ва паролларни рухсатнома олиш учун телефонда ёзсак қабул бўлмаяпди.
— 00:00

Жисмоний маданият факультетига спортчи қизлар оддий абитуриентлардан кўра кўпроқ. Сиртқи бўлимга топширган аёллар натижаси спортчиларникига етмайди. Айрим ҳудудларда жисмоний тарбиядан аёл ўқитувчи йўқ. Қизларга аёл ўқитувчи керак, бу ҳисобга олинадими?
— 01:21

Ҳарбий ОТМга ҳам топширган абитуриентларнинг қабул қилинган ёки қабул қилинмагани бошқа ОТМлар билан бир вақтда эълон қилинадими ёки эртароқми?
— 02:28
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Саволларга ОЎМТВ Бош бошқарма бошлиғи Авдували Холиқов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқишни кўчириш бўйича Россияда қолиб кетган талабаларга октябр ойининг биринчи 10 кунлигида онлайн тест бўлади деб айтишди. Тестни Россиядан масофадан топширса бўладими?
— 00:00

Қозоғистон Республикасидан Самарқанд давлат чет тиллари институтига ўқишимни кўчириш учун ариза бергандим. Кеча онлайн имтихон топшириб, 94.1 балл олдим. Ўқишни кўчириш имтихонидан ўтганимизни қаердан билсак бўлади?
— 01:13

Ўзим топширган йўналиш - "Самарқанд аҳоли ва туристларни овқатлантиришни ташкил этиш" йўналишига нечта имтиёзли ҳужжат топширилганини қаердан билсак бўлади?
— 02:09

Магистратура имтихонлари қандай тартибда ташкил этилган ва имтихон жараёнларида қоидабузарликларга нисбатан қўлланадиган чоралар қандай?
— 02:43
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Саволларга ОЎМТВ Бош бошқарма бошлиғи Авдували Холиқов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тест синовлари 7-куни биринчи сменасида рўйхатга олинган абитуриентларнинг 94,6 фоизи қатнашди.

Бугун 3119 нафар абитуриент тест синовларига келмади. Икки нафар абитуриент тана ҳарорати 37 даражадан баланд бўлгани учун тестга қўйилмади.

37 нафар абитуриент тест синовларига кириш жойида, 51 нафари эса тест жараёнларида
турли қоидабузарликлар учун четлаштирилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тест синовларига телефон олиб кираётган, тест китобчалари расмини тарқатаётган абитуриентлар блогерлар кўмаги билан аниқлаштирилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.

Масалан, Хоразм вилоятида 6 сентябрь куни тест топширган абитуриент топшириқлар китобини йиртиб, олиб чиқиб кетган ва уни расмга олиб, интернетга қўйган. Унга тегишли орлар кўрилди ва тест синовларидан четлаштирилди.

Наманган вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоблар варақасига қоралама вароқдан жавоблар кўчирилмаган ҳолатларда нима қилса бўлади?

Тест синовларини топширишда иккита ҳужжат бериляпти: тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаси.

Жавоблар варақаси компьютерда абитуриентнинг жавобларини ҳисоблаш, белгилаган натижаларини ўқиш учун ишлаб чиқилган ҳужжат ҳисобланади.

Агар жавоблар варақасига абитуриент жавобларини нотўғри белгиланган бўлса, тест топшириқлари китобида тўғри белгилаган бўлса ҳам натижаси ҳисобга олинмайди.

Қонунчилик ҳужжатларига кўра, жавоблар варақасига билан абитуриент натижаси эълон қилинади.
〰️〰️〰️〰️

ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бор абитуриентларга қандай имтиёзлар бор?

📎Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги 417-сонли қарорида ногиронлиги бўлган шахсларга 2 фоизлик квоталар ажратилиши ва уларни қабул қилишда 30 фоиз энг қуйи чегара этиб белгиланган.

Яъни, абитуриент 30 фоиз балл тўплаган, белгилангган квота бўйича балл йиға олган бўлса, грант асосида ўқишга қабул қилинади. Акс ҳолда бошқа абитуриентлар қатори қўшимча ёки орттирилган контракт асосида ўқиши лозим бўлади.

〰️〰️〰️〰️

ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар абитуриент республика ҳудудидаги танлаган 5 та ОТМдан бирида талаба бўлса, шу билан бирга чет элдаги топширган ОТМга ҳам қабул қилинса ва у хорижий олий ўқув юртини танласа, унинг ўрнига бошқа абитуриент қабул қилиниши мумкинми?

❗️Ҳар йилги танловлар қоидасига кўра, тест синовини топширган абитуриент ўқишни давом эттириш ёки эттирмаслигидан қатъий назар у йиққан балл ўрнини алмаштириш мумкин эмас.

🔘 Худди шундай чет элга ОТМга кетганда ҳам уларнинг ўрни грант ёки контрак бўлса ҳам бўш қолади.

🚫Бошқа абитуриентни ундан юқорига чиқаришга асосимиз йўқ. Ҳатто бу абитуриент мурожаат қилган тақдирда ҳам уларнинг мурожаатлари асосида олган балини бекор қилиб бошқа абитуриентни кўтаришга ҳуқуқий асосимиз йўқ.
〰️〰️〰️〰️

ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов жавоб берди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат тест маркази мутасадди ходимлари иштирокида бу йилги тест жараёнларининг бориши, ОАВ, абитуриент ва ота-оналардан келиб тушаётган саволларга жавоблар юзасидан матбуот анжумани.

Савол. Олимпиада ғолиблари ҳамда давлат мукофоти совриндори бўлган абитуриентлар ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлади. Бир абитуриент "Мард ўғлон" мукофоти билан тақдирланган аммо бундан олдинроқ ҳужжатларини топшириб бўлган экан. Бу ҳақида мурожаат қилганда, тестга кириши кераклиги айтилган. Шу тўғрими?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат тест маркази мутасадди ходимлари иштирокида бу йилги тест жараёнларининг бориши, ОАВ, абитуриент ва ота-оналардан келиб тушаётган саволларга жавоблар юзасидан матбуот анжумани.

Савол. Коронавирусга чалинган абитуриентларга 17 сентябрда тест ўтказилиши аниқ бўлди. Aммо касалликка чалинган абитуриент бу кунгача тузалмаса қандай йўл тутилади? Тест синовлари яна бир неча кун сурилиши мумкинми?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
⚡️Қарши шаҳридаги «Насаф» футбол жамоасининг машғулот майдонларида ўтаётган тест жараёнларидан лавҳа.

Фото: Умид Нормуратов

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Абитуриентлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ҳужжатлар қабули бошланди

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига ўз ҳужжатларини онлайн топширишлари мумкин:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришлари ускуналари ва уларни автоматлаштириш – 75 та;

👉 Тракторсозлик – 50 та;

👉 Пайвандлаш ишлаб чиқариши ускуна ва технологиялари – 50 та;

👉 Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти – 50 та;

👉 Саноат корхоналарининг инновацион лойиҳаларини бошқариш – 50 та;

👉 Бино ва иншоотларнинг иссиқлик-газ таъминоти ва вентиляцияси – 25 та.

❗️Абитуриентлар танлов асосида саралаб олингандан сўнг, талабалар грант ва тўлов-контракт асосида Ўзбекистонда таълим олишади ва битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Беларусь миллий техника университетининг олий таълим тўғрисида белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 сентябрга қадар (шу куни ҳам) http://bumiptk.edu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади

🔹 Қўшимча маълумотлар учун: https://t.me/miptk
🔹 Боғланиш учун: (95) 1448801, (95) 1448802, (95) 1448803.

————————

Вниманию абитуриентов!

Совместный Белорусско-Узбекский межотраслевой институт прикладных технических квалификаций в городе Ташкенте объявляет о начале приема документов

Документы можно подать по следующим направлениям:

👉 Технология машиностроения, оборудование машиностроительных производств и их автоматизация – 75;

👉 Тракторостроение – 50;

👉 Оборудование и технологии сварочного производства – 50;

👉 Метрология, стандартизация и управление качеством продукции – 50;

👉 Управление инновационными проектами промышленных предприятий – 50;

👉 Теплогазоснабжение и вентиляция зданий и сооружений – 25.

❗️ После отбора студенты будут обучаться в Узбекистане на грантовой и платно-контрактной основе. Выпускникам будут вручены дипломы о высшем образовании Национального технического университета Беларуси стандартного образца, который признается в качестве документа о высшем образовании в Республике Узбекистан.

❗️Документы принимаются онлайн до 10 сентября 2020 года включительно по следующей ссылке: http://bumiptk.edu.uz.

Для дополнительной информации: https://t.me/miptk.
Контакты: +998951448801, +998951448802, +998951448803

@aoka_uz
#abituriyent2020
Магистратурага қабул бўйича онлайн тест синовининг 1-кунида иштирок этган абитуриентлар сони тўғрисида маълумот.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️ 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” 14 сентябрь куни топширилади

Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ЎзАга маълум қилди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

Шунингдек, вазирликнинг ЎзАга маълум қилишича, “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Манба: ЎзА

———————————

⚡️⚡️Первоклассники получат "Подарок Президента" 14 сентября

В этом году, как и в предыдущие годы первоклассники получат «подарок Президента». Об этом УзА сообщили в Министерстве народного образования.

Согласно решению специальной комиссии учебный год в школах начинается 14 сентября с учетом условий пандемии.

В этот день запланировано вручение 650 тысяч ученикам-первоклассникам Президентских подарков.

Президентские подарки состоят из 12 видов учебных принадлежностей, в частности из портфеля, тетрадей, альбома для рисования, акварельных красов, цветных бумаг, пенала, шариковой ручки, набора цветных и простых карандашей, пластилина, клея и ластика.

Также сообщается, что Президентские подарки будут вручены всем первоклассникам независимо от выбора традиционной или дистанционной формы обучения. "Подарок Президента", предназначенный для учеников, обучающихся дистанционно, будут вручены родителям учащихся.

@aoka_uz
❗️Академик лицейларга имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

2020/2021 ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 50 000 нафарга яқин битирувчиларини академик лицейларга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари бошланди.

2020 йил 7-15 сентябрь кунлари 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари ҳузуридаги мавжуд 65 та академик лицейларда белгиланган график асосида, бир сменада эрталаб 8:00 дан 10:00 га қадар таълим муассасаси ҳудудида жойлашган спорт майдон(плац)ларда, барча санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда саралаш имтиҳонлари ўтказилиши белгиланган.

@aoka_uz
⚡️8 сентябрь куни топширилган тест синови натижалари эълон қилинди.

📲
8 сентябрда тест синовидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин

@aoka_uz
#abituriyent2020