AOKA - Rasmiy kanali
13K subscribers
7.84K photos
1.05K videos
10 files
5.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Техникумни битирганлар ОТМларга имтиҳонсиз 2-курсга талабаликка қабул қилинадими?

ЖАВОБ:
Ҳа, худди шундай.

2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон Президент фармонига мувофиқ ана шундай қоида белгилаб қўйилган.

Яъни техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИСИЗ якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-КУРСДАН ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ёки тўлов-контракт асосида ўқиш мумкин. Жорий йилда ўқиш фақат кундузги шаклда олиб борилади.

Техникумларга ўқишга кириш учун texnikum.edu.uz сайти орқали онлайн ариза топшириш мумкин. Ҳужжатлар 25 сентябрга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Манба

————————

Принимаются ли выпускники колледжей на 2 курс вуза без экзаменов?

ОТВЕТ:
Да, принимаются.

Такое правило установлено в соответствии с Указом Президента Узбекистана от 6 сентября 2019 г. № УП-5812 «О дополнительных мерах по дальнейшему совершенствованию системы профессионального образования».

Выпускникам, успешно закончившим средние специальные образовательные программы, предоставляется право продолжения обучения в высших образовательных учреждениях по профильным направлениям образования бакалавриата, начиная со второго курса БЕЗ СДАЧИ ВСТУПИТЕЛЬНЫХ ЭКЗАМЕНОВ на основе индивидуального собеседования.

Обучение в техникумах проводится не менее 2-х лет как на основе государственного гранта, так и на основе контракта, т.е. по договору. В этом году форма обучения будет только очная.

Для поступления в техникум вы можете подать заявку онлайн на сайте technikum.edu.uz. Заявки принимаются до 25 сентября (включительно).

Источник

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Азиз юртдошлар, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муборак бўлсин!

—————

🇺🇿Дорогие соотечественники, поздравляем с 29-й годовщиной независимости Республики Узбекистан!

@aoka_uz
«Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олганини бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.

Барчангиз хабардорсиз, ҳозирги мураккаб шароитга қарамасдан, биз зиммамизга олган барча халқаро мажбуриятлар ва келишувларни тўлиқ бажариб келмоқдамиз. Хорижий шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқдамиз», — Шавкат Мирзиёев.

Манба

@aoka_uz
❗️29 август куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетитининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонлари ўтказилди. 

📌 Мазкур филиалда талабалар 2 йўналишда – электрон тижорат ва бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида таълим олади. Ҳар бир йўналишга 50 нафардан талаба қабул қилинади. Бу йил филиалга 500 дан зиёд абитуриент ҳужжат топширган. 

📎 Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил февраль ойида Туркияга ташрифи доирасида 19 февраль куни Анқара шаҳрида ўтказилган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши натижалари бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи ўртасида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоланган эди. 

2020 йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 

Университетга ўқишга кирган иқтидорли ва кам таъминланган талабалар учун Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бир қатор имтиёзлар тақдим этилади. Талабалар таълим жараёнида тил бўйича билимини ошириш имконига эга бўлади. Чунки дарслар инглиз тилида олиб борилади, қўшимча равишда турк, француз, немис ва хитой тиллари ўргатилади. 

💰 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан маълум қилинишича, биринчи ўқув йилида палата томонидан барча талабаларга (ҳар бири учун) 750 доллардан маблағ ажратилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам тадбиридаги нутқи:

"Мактабларда иложи борича математика соҳасига кўпроқ эътибор бериш керак бўлади".

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

———————

⚡️Из выступления Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан

@aoka_uz
⚡️Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов умумтаълим мактабларида қуйидаги омилларни ҳисобга олиш ва уларни ўқув йили бошлангунга қадар бартараф этиш зарурлигини таъкидлади:

✔️ таълим муассасаларининг баъзилари ичимлик суви билан таъминланмаганлиги;

✔️ мактаб ошхоналари ҳамда ҳожатхоналарининг санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;

✔️ мактаб хамда мактабгача таълим ташкилотларида хизмат қиладиган ходимларнинг ва ота-оналарнинг хизматдан ташқари вақтларида турли жамоат жойлари (бозор, магазин, автобус, қариндошлар, қўшнилар)да бўлишлари;

✔️ушбу ёшдаги болаларни кун давомида мактаб ҳудудида ижтимоий масофани сақлай олишини таъминлаш;

✔️болаларда коронавирус кўп ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса, хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига юқтириши ва аҳоли ўртасида касалликни кўпайишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

❗️«Коронавирус болаларда енгил ўтиши бу эҳтиёткорликни унутиш дегани эмас. Чунки бир қатор мамлакатлардаги ҳолат бунинг аксини кўрсатмоқда. Ҳар биримизнинг фарзандларимиз, набираларимиз бор. Болалар соғлиғи ҳақида гап кетганда, уларнинг ўрнига ўз боламизни қўйиб кўрайлик. Шунинг учун мактабларга бириктирилган 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимларидан, педагоглардан, маҳаллий ҳокимият вакилларидан вазиятга ота ёки она кўзи билан қарашларини сўрардим», — деб таъкидлади вазир.

@aoka_uz
⚡️Абитуриентларга муҳим эслатмалар!

#abituriyent

Эртага, 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари ҳамда айрим йўналишларга ижодий имтиҳонлар бошланади. 1 ярим миллион талабгорлар билимда ўз омадини синаб кўришади. Шунга кўра, Телеграмдаги «Xushnudbek.uz» канали абитуриентлар учун энг муҳим эслатмаларни йиғиб чиқди:

👉 тест синовлари 2 сменада бўлиб ўтади:

1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.

👉 абитуриентларни тестга киритиш:

1-смена — 06:30 дан;
2-смена — 15:30 дан бошланади.

❗️Абитуриентлар тестга камида 1 соат вақтлироқ боргани ўзлари учун фойдали.

кечиккан абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди;

👉 тестга кириш учун атиги 2 та ҳужжат кифоя қилади:

1) паспортнинг оригинали;
2) абитуриент рухсатномаси.

‼️ Паспорт нусхаси (копия), ҳайдовчилик ёки ҳарбий гувоҳнома каби ҳужжатлар ўтмайди. Албатта паспортнинг оригинали бўлиши керак;

👉 абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин (йўриқнома);

👉 агар шахсий кабинетга кира олмаётган бўлсангиз, унда янада осонроқ йўли abitur.dtm.uz/allow манзилидан ҳам юклаб олса бўлади;

☝️абитуриент рухсатномасида тест санаси, вақти, жойи, сектор ва гуруҳ рақами акс этган бўлади;

🖨 абитуриент рухсатномасини принтер орқали қоғозга чоп этиб олиш керак. Оқ-қора рангда чоп этса ҳам бўлади, рангли принтердан чиқариш шартмас;

❗️Абитуриент рухсатномаси абитуриент қайд варағи билан алмаштирмаслик керак. Ҳужжатнинг юқори қисмида «ABITURIYENT RUXSATNOMASI» деган ёзув бўлиши керак. Кўпчилик «ABITURIYENT QAYD VARAQASI» деган ҳужжат билан адаштириб қўйяпти;

📍 тестлар қайси стадион ва хиёбонларда бўлиши ҳамда уларнинг жойлашган жойини мана бу саҳифа орқали кўриш мумкин:
https://dtm.uz/page/stadionlar_2020

✏️ тестга ручка олиб бориш шарт эмас, ўша ерда тарқатишади;

👕 тестга кириш учун талаб этилган аниқ бир кийим (форма) йўқ. Абитуриентлар ўзига қулай кўринишда кийинишлари мумкин, кийим ранги ҳам муҳим эмас;

👉 тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.

тестга жами 3 соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида). Хорижий тилда имтиёзга эга бўлган абитуриентларга 1 та фан учун 1 ярим соат вақт берилади (жавобларни бўяш шунинг ичида);

⛔️ карантин талаблари сабабли жорий йилда тест синовларида ота-оналар учун кутиб туриш жойлари қилинмайди, шу сабабли имкон қадар кузатувчиларсиз боришга ҳаракат қилинг;

узоқ туманлардан вилоят марказларига тестга бориб-келиш учун махсус автобуслар ташкил қилинади. Бу автобуслар мажбурий эмас, истаганлар шахсий машинасида ёки таксида бориши ҳам мумкин;

📹 тест жараёнларини test2020.uz сайти (ҳозир ҳам ишлаб турибди) ёки махсус телеканал орқали онлайн томоша қилиш мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Абитуриентларга тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишга рухсат берилди

«2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётганлиги сабабли, абитуриентлар хоҳишига кўра, тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин», — дейилади ДТМ ахборотида.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️⚡️МУҲИМ ХАБАР!

2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА:

❗️2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.

🔹Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.

🔹Тест синовларида фуқаролар белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.

🔹Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келишлари талаб этилади.

🔹Таълим йўналишларига мос фанлардан тўғри жавобларга бериладиган баллар қуйидагича тақсимланади:

✏️ 1-блок фанларига
ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл;

✏️ 2-блок
фанларига
ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл.

Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан 30 тадан, жами 60 та савол берилади.

🔰 Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📍2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон олий таълим муассасаларига хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш ва тиклаш бўйича ўтказиладиган онлайн тест синовлари ГРАФИГИ

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Ҳурматли талабалар!

❗️Бугун, 2 сентябрдан бошлаб 2020/2021 ўқув йили расман бошланди.


👨🏻‍💻 Республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режалари асосида масофавий шаклда онлайн тарзда йўлга қўйилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Бугундан Республика бўйлаб тест имтиҳонлари бошланди!

2 сентябрь куни соат 8:00дан биринчи смена абитуриентлари учун тест синовлари бошланди.

Тест синовлари 14 кун давом этади.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи смена абитуриентлари учун тест имтиҳонлари соат 17:00да бошланади.

———

⚡️Сегодня по всей республике стартовали вступительные экзамены!

В 8:00 часов 2 сентября
начались тестовые испытания для абитуриентов первой смены.

Экзамены продолжатся 14 дней.

Напоминаем, что тестовые испытания для абитуриентов второй смены начнутся в 17:00.

@aoka_uz
#abituriyent2020