Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
2.45K members
73 photos
11 videos
270 links
Facebook: https://facebook.com/aoka.uz
Instagram: https://instagram.com/aoka.uz

https://aoka.uz

Мурожаат учун +998712079995
Download Telegram
to view and join the conversation
​​Сотрудник ГНК: «Получаешь доход в интернете — плати налог»

Изменения в налоговой сфере были обсуждены вчера в Агентстве информации и массовых коммуникаций в рамках открытого диалога. В мероприятии приняли участие первый заместитель председателя Государственного налогового комитета Республики Узбекистан Мубина Мирзаева, руководители управлений ГНК и журналисты.

Живые обсуждения среди участников диалога вызвали изменения в налогообложении, которые должны войти в новую редакцию Налогового кодекса.

В частности, Мубин Мирзаев рассказал, что сейчас идёт детальное изучение возможностей налогообложения в сфере интернет-торговли.

«Мы не торопимся с этим вопросом, чтобы бизнес не пострадал,
— отметил, первый заместитель председателя ГНК. — Однако, в новый Налоговый кодекс войдут нормы, в соответствии с которыми физические и юридические лица, зарабатывающие в интернете, будут обязаны платить налоги. Это касается, в том числе владельцев интернет-каналов, блогеров и других лиц, продающих, например, рекламу на своих страницах в мессенджерах и соцсетях».

По словам Мубина Мирзаева данные правила по уплате налогов будут обязательны не только для местного бизнеса, но и международных компаний, таких как Amazon AliExpress и других.

Журналисты задали вопрос, как могут взиматься налоги с блогеров?

«Нет конкретные понятия блоггинга, как вида деятельности, но есть норма, согласно которой, если лицо, неважно юридическое или физическое, оказывает платные услуги, то оно обязано платить налоги. И поскольку блогеры за размещение рекламы на своих страницах берут деньги, то они также подпадают под действие этой нормы, а потому должны пройти регистрацию в качестве индивидуального предпринимателя», — пояснил представитель пресс-службы ГНК Музаффар-Юнус Назаров.

На брифинге было сообщено, что в ближайшие дни на общественное обсуждение будет вынесен проект нового Налогового кодекса, в котором будет прописан порядок налогообложения в электронной коммерции.
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Унда «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 10 майдаги Қонун юзасидан маълумот берилади.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шуҳрат Мамажонов, Владислав Цветков, Ислом Хушвақтов, Акмал Жумабоев, Иброҳим Ҳожиев ва Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
​​Дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзи сақлаб қолиниши маълум қилинди

Аввал хабар берилганидек, кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида мавзусида ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда янги солиқ концепцияси, кучга кирган ўзгаришлар, жисмоний шахсларга солиқ юкининг пасайтирилиши, тадбиркорлик субъектларига енгиллаштирилган солиқ ставкаларининг қўлланилиши, қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси ҳамда берилаётган имтиёзлар юзасидан маълумот берилди.

Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида электрон ҳисобварақ-фактуралар жорий этилгани ва ҳозиргача уни 16 мингдан ортиқ солиқ тўловчилар ўз фаолиятида қўллагани, ушбу ҳисобварақ-фактураларда акс этган жами солиқ суммаси 5 трлн сўмни ташкил этгани қайд этилди.

Мулоқот давомида ҚҚС тизими бўйича имтиёзларни тугатишга доир келгуси режалар ҳақида гапирилди.

«Бизнинг мақсадимиз ижтимоий моҳиятдаги, хусусан дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзини қолдириб, қолган барча соҳалар бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилиш, шу кўзда тутилган, — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев. — Бу ўзгариш 2020 йил 1 январдан кучга киради».

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг айтишича, барча тадбиркорлик субъектлари ва корхона, ташкилотлар ҚҚС тизимида қамраб олингач, солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш, уни ўзгартириш ва мувофиқлаштириш имкониятлари пайдо бўлади.

Брифингда солиқ тўловчиларга солиқларнинг мазмун-моҳияти ва уларни қўллаш тартибини тўлақонли етказиш мақсадида солиқ хизмати органлари томонидан "Маслаҳат хизмати ойнаси" ташкил этилаётгани, махсус методик қўлланмалар тайёрланаётгани, ҚҚСни тўлашга ўтишда зарур ёрдам кўрсатиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.
​​Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган, Президент томонидан 2019 йил 10 майда имзоланган “Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун юзасидан маълумот берилди.

Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Ислом Хушвақтов 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Маълум қилинишича, мазкур қонун янги 38 (прим) модда билан тўлдирилган. Унга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олишни амалга ошириш мақсадида ер қаъри участкалари юридик ва жисмоний шахсларга берилади.

“Ер қаъри участкалари, жумладан, ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари ер ости кон қазишмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда хавфсиз чуқурликкача берилади, — деди депутат Ислом Хушвақтов. — Қонунга киритилган янги моддага асосан, кимёвий моддалар қўлланилган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологиясидан фойдаланиш тақиқланади”.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси аъзоси Владислав Цветков 1 гектаргача бўлган ер бериш ҳолатини шарҳлади.

“Аукцион орқали ер берилишин тўғри тушуниш ва бунга аниқлик киритиш керак, бу ернинг ўзи ёки ер остидаги қимматбаҳо бойликлар сотилади дегани эмас, — деди Цветков. — Бунда фақатгина ер остидаги фойдали қазилмалар ва қимматбаҳо металлар, маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган. Дейлик, агар ўша ажратилган ер ҳудудидан 10 ёки 100 килограмм олтин чиқса, фуқаро уни уйига ташиб кетиши мумкин дегани эмас. У ўша топилган олтинларни белгиланган тартибда тегишли идораларга топшириши керак, бунинг учун унга қазиб олинган олтиннинг умумий қийматидан маълум фоизларда мукофот берилади”.

Айтилишича, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ажратиб олинган қимматбаҳо металлар заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга бозор нархида топширилади.

Мулоқот давомида 1992 йил 13 январда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси янги қисм билан тўлдирилгани айтилди. Унга кўра, сенатор ўз сенаторлик вазифасини бажарадиган вақтда, унинг иш жойи (лавозими) сақланган ҳолда ишдан озод қилиниши шарт. Шунингдек, сенаторлик вазифаларини бажараётган вақтда сенаторнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолиши кафолатланган.

Дарё.уз мухбири Мусулмонбек Иброҳимов прописка олиш тартиби, фуқароларга икки хил нархда бож белгилангани, агар фуқаро доимий пропискага эга бўлмаса, иккиламчи бозорда турар жой сотиб ололмаслиги ва бу ҳолатлар Конституцияга қанчалик мос экани ҳақида савол берди.

“Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, бу нотўғри, — деди депутат Иброҳим Ҳожиев. — Шахсан ўзимга ва бошқа кўп депутатларга ҳам айнан шу масалада жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Сизни ишонтириб айтаман, бу масала ҳам тартибга солинади. Шу муаммо юзасидан иш олиб бораётган ишчи гуруҳ таркибида депутатлар ҳам бор. Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Албатта бу вақт талаб қилади, лекин узоқ кутмайсизлар. Босқичма-босқич тартибга солинади. Бу бўйича белгиланган топшириқлар бўлган”.

Шунингдек, Дарё.уз мухбири Regulation.gov.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг аксарияти нега рус тилида экани, давлат тилидаги варианти йўқлиги, нега депутатлар шунга муносабат билдирмаётгани, ташаббус кўрсатмаётгани хусусида сўради.

“Дўстимизнинг эътирозлари тўғри. Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз, — деди депутат Ислом Хушвақтов. — Журналистлар билан тез-тез учрашиб, кўпроқ мулоқот қилишимиз, таклифлар олиб туришимиз керак. Бу эътирозларни ёзиб олдик, буни тегишли қўмита раиси ва Спикерга етказамиз”.
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида “2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти” мавзусида брифинг бўлиб ўтади.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев, бошқарма катта прокурори Лайло Файзимуродова, бошқарма бошлиқлари Ғулом Отамуродов, Латиф Жалолов ва масъул лавозимдаги бошқа расмийлар, соҳа мутахассислари иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

———————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 15:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг на тему «Деятельность органов прокуратуры за первые пять месяцев 2019 года» с участием должностных лиц Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан.

В брифинге примут участие заместитель Генерального прокурора Эркин Юлдашев, старший прокурор управления Лайло Файзимурадова, начальники управлений Гулям Отамуродов, Латиф Жалолов и другие специалисты органов прокуратуры.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​В Агентстве информации и массовых коммуникаций состоялся открытый диалог между депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса и представителями СМИ.

На мероприятии была представлена информация об изменениях, вступивших в силу в связи с принятием Закона «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с совершенствованием деятельности отдельных государственных органов и организаций», подписанного Президентом Республики Узбекистан 10 мая 2019 года.

Член комитета по вопросам экологии и охраны окружающей среды Ислом Хушвактов сообщил об изменениях и дополнениях, внесённых в Закон «О недрах».

Депутат отметил, что, настоящий закон был дополнен новыми статьями. В частности, в соответствии со статьёй 38 (прим) физические и юридические лица смогут получать участки недр с целью осуществления старательской добычи драгоценных металлов на основе предпринимательского риска.

«Для осуществления деятельности по старательской добыче драгоценных металлов предоставляются участки недр, в том числе россыпные месторождения золота, размеры которых не превышают 1 гектара, до безопасной (допустимой) глубины без проходки подземных горных выработок и без использования взрывчатых веществ. При этом запрещается использование технологии извлечения драгоценных металлов с применением химических реагентов», — пояснил Ислом Хушвактов.

Член комитета по противодействию коррупции и судебно-правовым вопросам Владислав Цветков разъяснил процедуру выдачи земельных участков площадью до 1 га.

«Надо правильно понимать, что указанные участки не будут продаваться, а будут передаваться для ведения на них деятельности на основе аукциона. При этом в законе предусмотрено исключительно право на разработку и добычу полезных ископаемых, драгоценных металлов и минералов, а не на пользование. То есть, если на выделенной земле обнаружится золото, неважно 10 или 100 грамм, это не значит, что их можно забрать домой. Все полезные ископаемые, найденные в недрах, в установленном порядке должны быть сданы соответствующим органам власти за установленное вознаграждение».

Как было отмечено, найденные драгоценные металлы в дальнейшем будут реализовываться по рыночной цене юридическим лицам и индивидуальным предпринимателям, имеющим лицензию на производство ювелирных изделий.

В ходе брифинга были обсуждены изменения, внесённые в Закон «О занятости населения» от 13 января 1992 года.

Часть вторая статьи 9 закона была дополнена нормой, согласно которой дальнейшее трудоустройство депутатов после окончания их сроков полномочий или в случае роспуска парламента осуществляется в порядке, предусмотренном статьей 16 Закона Республики Узбекистан «О статусе депутата Законодательной палаты и члена Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан».

Корреспондент Дарё.уз Мусулмонбек Иброхимов задал вопрос, касающийся порядка получения прописки в Ташкенте для жителей регионов, которые должны оформлять покупку квартиры в новостройках по завышенным пошлинам, а на покупку жилья на вторичном рынке не имеют права. Насколько такая дискриминация соответствует Конституции?

«Мне и другим депутатам поступают многочисленные обращения граждан именно по этому вопросу, — сказал депутат Иброхим Хожиев. — Я вас заверяю, что этот вопрос будет урегулирован. В рабочей группе, которая занимается этой проблемой, есть и депутаты. Этот вопрос не останется без внимания, изменения будут».

Также корреспондент Дарё.уз поинтересовался, почему некоторые законопроекты, выставляемые на портале regulation.gov.uz для публичного обсуждения, на русском языке, и как на это реагируют депутаты?

«Это правильное замечание, — ответил Ислом Хушвактов. — У нас не всегда хватает времени и возможностей на решение вопросов в некоторых областях. И такие встречи с журналистами очень полезны. Нам нужно чаще встречаться, чтобы получать от вас больше предложений. По данному вопросу мы написали соответствующий запрос, который передали всем председателям комитетов и спикеру. Эта ситуация изменится».
​​Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида “2019 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида прокуратура органлари фаолияти” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда маълум қилинишича, шу вақт кесимида:
▪️прокурор қарорлари ва тақдимномалари асосида 408 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган;
▪️прокуратура органлари аралашуви билан 920 нафар фуқаронинг кечиктирилаётган 2,5 млрд сўм иш ҳақлари ундирилган;
▪️прокурорларнинг протестига асосан 693 та ноқонуний суд қарорлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган;
▪️хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунлар ижроси юзасидан 137 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган;
▪️соғлиқни сақлаш соҳасидаги қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 456 млн сўмлик етказилган зарар ундирилган.

“Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижросини таъминлаш борасида прокуратура органлари томонидан 888 та текшириш ўтказилиб, 4471 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, — деди Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев. — 5204 мансабдор шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 18 та жиноят иши қўзғатилди”.

Айтилишича, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик аҳволи таҳлил қилиниб, Бош прокурор номидан Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирларига тақдимномалар киритилган ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Вояга етмаганлар ўртасида суицид ҳолатларининг олдини олиш юзасидан таълим муассасаларининг педагог ва психологлари учун методик қўлланмалар тайёрланган.

Бош прокурор ўринбосари журналистлар саволига жавоб берар экан, Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва унинг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамовга қарши жиноий иш очилганини маълум қилди. Олий суд раисининг собиқ ўринбосари Баҳодир Деҳқонов ҳам шу иш доирасида қўлга олинган.

“Тергов жараёнида давлат сирларига алоқадор қатор юқори давлат органлари мансабдор шахслари ишлари кўрилаётгани туфайли терговни ёпиқ тарзда олиб боришга қарор қилинган”, — деди Эркин Йўлдошев.

Брифингда жорий йилнинг 5 ойи мобайнида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Аниқланишича, коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 35 млрд 652 млн 726 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 25 млрд 160 млн 870 минг сўми (ёки 70,5 фоизи) ундирилган.
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида “Давлат тест маркази томонидан саволларни шакллантириш механизми ва олий ўқув юртларига абитуриентларни сифатли қабул қилинишини таъминлаш” мавзусида брифинг бўлиб ўтади.

Унда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабова, бошқарма бошлиғи Диёр Қўчқоров, бош юрист-консултант Гулжаҳон Мадраҳимова иштирок этади.

Мулоқот давомида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 7 июндаги 468-сонли қарори ижроси юзасидан маълумот берилади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 12:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится брифинг на тему «Механизм формирования вопросов Государственным центром тестирования и обеспечение качественного приёма абитуриентов в высшие учебные заведения» с участием должностных лиц Государственного центра тестирования.

В мероприятии примут участие директор Государственного центра тестирования Мажид Каримов, начальник Главного управления ГЦТ Барно Ражабов, начальник управления ГЦТ Диёр Кучкаров и главный юрист-консультант Гулжахон Мадрахимова.

На брифинге будет представлена информация об исполнении постановления Кабинета Министров от 7 июня 2019 года № 468 «Об утверждении Административного регламента оказания государственных услуг по приему документов для поступления в высшие образовательные учреждения».

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида интервью бўлиб ўтади.

▪️Мулоқот давомида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 15:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог между заместителем Генерального прокурора Республики Узбекистана Эркином Юлдашевым и журналистами.

▪️В рамках мероприятия будут обсуждены вопросы, касающиеся осуществляемых реформ в сфере борьбы с коррупцией и мер по её предотвращению.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида «Давлат тест маркази томонидан саволларни шакллантириш механизми ва олий ўқув юртларига абитуриентларни сифатли қабул қилинишини таъминлаш» мавзусида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов, бошқарма бошлиғи Диёр Қўчқоров, бош юрист-консултант Гулжаҳон Мадраҳимова ҳамда журналистлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланашича, бу йилги қабул жараёнида энг катта янгилик бу олий ўқув юртларига ҳужжатлар электрон тарзда топширилиши бўлади. Абитуриентлар белгиланган тартибда анкета саволларини тўлдиришади, ортиқча қоғоз ва аризаларни тўлдиришга ҳожат бўлмайди. Шахсларини тасдиқловчи ҳужжат ва аттестат ёки шаҳодатномаларини кўрсатиб, яна ўзлари билан олиб кетишади. Бу йил тиббий маълумотнома ҳам бекор қилинган.

2019/2020 ўқув йили учун тест имтиҳонларига 69 та катта сиғимдаги иншоот тайёрланмоқда. Уларда имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча зарур шарт-шароитлар яратилиши кўзда тутилган. Жумладан, абитуриентларга қулайлик яратиш учун мўътадил босимни таъминловчи ускуналар, кузатув камералари, ота-оналар кутиш залида назорат экранлари ва шунга ўхшаш бошқа керакли чоралар кўрилган.

Ўтган ўқув йили имтиҳонлари жараёнида йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳам инобатга олиниб, бу йил ҳатто узатиш сигналларини тўсувчи махсус қурилмалар ҳам ўрнатилади. Яъни носоғлом рақобат юзага келмаслиги учун абитуриентлар ўзлари билан бекитиқча олиб кирган ҳеч қандай мосламалардан фойдалана олмасликлари таъминланади.

Шунингдек, очиқ мулоқотда абитуриентлар эътибор қаратишлари лозим бўлган қуйидаги маълумотлар тақдим этилди:

▪️Ҳужжат топшириш учун белгиланган тўлов — энг кам иш ҳақининг ярим баробари (101 минг 365 сўм) бир марта тўланади (фикрингиз ўзгариб бошқа ОЎЮга топширсангиз ҳам бошқа пул тўламайсиз). Бу йил биринчи марта ҳужжат топшираётган абитуриентлар, давлат қарамоғидаги чин етимлар, 1-,2-гуруҳ ногиронларидан тўлов ундирилмайди.

▪️Абитуриент рўйхатдан ўтиш асносида асосий қилиб қайси ОЎЮни танлашини, шунингдек, имтиҳондан ўтиш манзилини ҳам аниқ кўрсатиб ўтиши шарт. Яъни, Тошкентдаги институтда ўқиш учун вилоятда туриб ҳам имтиҳон топшириш мумкин.

▪️Абитуриент рўйхатдан ўтишида унга танлаган йўналишига мос келадиган қўшимча йўналишлар қатори тақдим этилади ва у имтиҳон фанлари ўхшаш бўлган яна иккита йўналишни танлаш имкониятига эга бўлади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг тест маркази базасида унинг учун шахсий хона очилади. У тест имтиҳонларига қадар ва тест топшириб бўлгандан кейинги жараёнларда ўзига тегишли барча маълумотларни ушбу хона орқали билиб олиши мумкин бўлади;

▪️Тест имтиҳонлари 2019йилнинг 25 июлидан бошланади ва абитуриентлар сонига қараб тахминан 20 кун давом этиши кутилмоқда;

▪️Тест имтиҳонига кирган абитуриент эртаси куни ўзининг шахсий хонаси орқали ҳар бир фандан йиққан бали ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин;

▪️Август ойининг 22 санасида айнан шу шахсий хона орқали ОЎЮга қабул қилинганлиги ёки йўқлиги ҳақида ҳам хабардор бўлишлари мумкин.

▪️Барча қўшимча маълумотлар билан Давлат тест марказининг расмий сайтида ҳам батафсил танишиш мумкин.
​​Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида интервью ташкил этилди. Унда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда бир қатор муҳим маълумотлар журналистлар эътиборига ҳавола этилди.

▪️2018 йилда 1 907 (2019 йилда — 284) нафар мансабдор шахс турли кўринишдаги мансабдорлик жиноятлари учун, шу жумладан:

203 нафари порахўрлик учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Шундан 48 нафариниреспублика миқёсидаги вазирликлар ва идоралар ҳамда 191 нафаринивилоят даражасидаги идора вакиллари ташкил этади.

▪️Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар томонидан содир этилган коррупцион жиноятларнинг 2,7 мингтасини — ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ташкил этади.

Порахўрлик — 551 та, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш — 368 та, мансаб сохтакорлиги — 111, мансабга совуққонлик билан қарашга оид 100 та жиноят аниқланган.

▪️Бош прокуратура раҳбарияти томонидан жорий йилнинг март, апрель ва май ойларида ўтказилган сайёр қабулларда 5 363 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Ўрганиш жараёнида мазкур мурожаатларнинг 1 986 таси қаноатлантирилди, 2 568 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 103 таси рад этилди.

▪️Тергов ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида қабул қилинган ички ишлар органларининг 73 та, прокуратура органларининг 18 та қарори бекор қилинди. Беш нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари жараёнида қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чоралари бекор қилиниб, озодликка чиқарилиб, енгилроқ турдаги эҳтиёт чоралари танланди.

▪️Жиноятчиликнинг камайиш динамикаси бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.

2018 йил якуни бўйича мамлакатимизда ҳар 100 минг аҳолига 150 та жиноят тўғри келган. Бу рақам МДҲ давлатлари бўйича ўртача 1,052 тани ташкил қилган. Жорий йил 1-чорагида ҳам Ўзбекистонда бу борада етакчилик қилмоқда. Масалан, ҳар 100 минг аҳолига мамлакатимизда 20 та жиноят тўғри келган бўлса, МДҲ давлатлари бўйича ўртача 268 та.
​​В конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоялся брифинг на тему «Деятельность органов прокуратуры за первые пять месяцев 2019 года» с участием должностных лиц Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан.

Согласно озвученным на мероприятии данным, в течение указанного периода:

▪️на основании решений и представлений прокуроров 408 должностных лиц были привлечены к дисциплинарной и административной ответственности;
▪️благодаря вмешательству органов прокуратуры, было взыскано в пользу 920 граждан 2,5 млрд сумов невыплаченной заработной платы;
▪️на основании принесённых протестов прокуроров 693 незаконных судебных решения были исправлены или отменены;
▪️137 человек подвергнуты дисциплинарным и административным наказаниям за неисполнение законов, направленных на защиту прав женщин;
▪️из-за грубых нарушений в сфере здравоохранения было взыскано 456 млн сумов ущерба.

«За отчётный период органами прокуратуры было проведено 888 проверок с целью мониторинга исполнения законов, касающихся несовершеннолетних, также было осуществлено 4471 проверок в рамках прокурорского надзора, — сказал заместитель Генерального прокурора Эркин Юлдашев. — По их итогам 5 204 должностных лица были подвергнуты дисциплинарной, административной и финансовой ответственности. Возбуждено 18 уголовных дел».

Отмечено, что был проведён тщательный анализ ситуации, связанной с правонарушениями и преступными действиями, совершёнными несовершеннолетними лицами. Его итоги Генеральная прокуратура передала в Министерства народного и Высшего и среднего специального образования, а также представила предложения по принятию соответствующих мер и совместных действий.

Для педагогов и психологов образовательных учреждений были подготовлены методические пособия по профилактике суицида среди несовершеннолетних.

Отвечая на вопросы журналистов, заместитель Генерального прокурора подтвердил, что против экс-главы Службы государственной безопасности Ихтиера Абдуллаева и его заместителя Жахонгира Эгамова было возбуждено уголовное дело. Также по этому делу был задержан бывший заместитель председателя Верховного суда Баходир Дехканов.

«Так как в этом деле участвуют несколько высокопоставленных должностных лиц, имевших доступ к государственным секретам, многие детали не могут быть разглашены, а само расследование будет проводиться в индивидуальном порядке», — заявил Эркин Юлдашев.

В ходе брифинга была представлена информация о результатах работы по борьбе с коррупцией за первые 5 месяцев года. Выяснилось, что в результате коррупционных действий интересам государства и общества был причинён ущерб в размере 35 миллиардов 652 миллиона 726 тысяч сумов. Взыскано 25 миллиардов 160 миллионов 870 тысяч сумов (или 70,5 %) от указанной суммы.
​​Аввал хабар берилганидек, бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида интервью ташкил этилди. Унда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупциянинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Эркин Йўлдошевнинг алоҳида қайд этишича, Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тарғиботлар халқимизнинг фикрида коррупцияга муросасизлик кайфиятини сингдириш, бундай жиноятларга жазо муқаррар деган дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Катта ёки кичик лавозимдаги мансабдорларнинг жиноятлари очиқланаётгани, улардан халқ хабардор қилинаётганининг асосий сабаби ҳам шу.

«Биз, давлат идоралари, халқимиз, шу жумладан, сиз (ОАВ) билан биргаликда, ўзбек жамиятини ичидан соғломлаштира олсаккина, ташқаридан бўлган хавф, яъни коррупцияни жиловлаш вазифаси натижа беради, — дея таъкидлади Йўлдошев. — Коррупцияга қарши курашда нафақат шу йўналишдаги Дастурнинг ўзи, балки Ўзбекистон Республикасининг Ривожланиш Стратегиясида кўзда тутилган ҳар бир Дастур, ҳар бир тадбир ўзининг самарасини бераяпти, уларнинг ўзаро боғлиқлиги намоён бўлаяпти».

▪️Бош прокурор ўринбосарининг қайд этишича, жиноят қонунчилигига коррупцион жиноятлар учун фавқулодда жазо сифатида ўлим жазосини белгилаш билан коррупция ҳолатларига тўлиқ барҳам бериб бўлмайди.

▪️«Қонунчилигимизда илгари ўлим жазоси қўллаш бор эди, қонунларни қўллашнинг узоқ йиллик тажрибасидан келиб чиқиб, бундай қатиққўллигимиз шахсни кайта тарбиялашда самара бермаган, айрим ҳолатларда инсон ҳуқуқларини тузатиб бўлмайдиган даражадаги поймол этилишига ҳам олиб келгани учун бу амалиётдан воз кечилган, қонунчилигимиз бу йўлдан орқага қайтмайди», — деди Йўлдошев.

▪️«Қамоқхонани маҳкумларга тўлдириб ташлайвериш билан иш битмайди, — деди Бош прокурор ўринбосари. — Бизнинг вазифамиз жиноятнинг содир этиб қўйишини олдини олиш, агар шундай бўлган бўлса, жиноят оқибатларини минималлаштириб, хато қилган шахсни жамиятдан бутунлай узилиб кетишига йўл қўймасдан қайта тарбиялаб, элга қўшишдан иборат. Токи бу шахс хатосини тушунсин, афсус қилсин, қилган жиноятининг оқибатини бартараф этишда ўзи иштирок этиб, жамиятга етказган зарарини минималлаштирсин».

Қайд этилишича, коррупциянинг олдини олиш учун қонунга ўзгаришлар ҳам киритилаяпти. Масалан, Жиноят кодексининг пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жиноий жавобгарлик кескин кучайтирилган, мазкур жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасидан ўта оғир турдаги жиноятлар тоифасига ўтказилган, уларнинг санкцияларида 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиши кўзда тутилган.

▪️БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси факультатив протоколига қўшилиш
масаласи айни пайтда республиканинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан ўрганилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишларидан бири — хавфсизлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 11:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари билан интервью бўлиб ўтади.

▪️Унда 2019 йил 8 майда имзоланган “Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида”ги 535-сон ЎзР қонуни юзасидан маълумотлар берилади.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Хайрулло Ғаффоров ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Тўлаган Абдулғозиев, ахборот хизмати бош мутахассиси Севара Давлатовалар иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 11:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог между депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса, должностными лицами Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды и журналистами.

В мероприятии примут участие депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса Хайрулло Гаппаров, начальник управления Государственного комитета по экологии и охране окружающий среды Тулаган Абдулгазиев, ведущий специалист информационной службы Комитета Севара Давлатова.

▪️Участникам диалога будет представлена подробная информация «О ратификации Стокгольмской конвенции о стойких органических загрязнителях» (Стокгольм, 22 мая 2001 года) № ЗРУ-535 от 08.05.2019 г.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​ЭЪЛОН❗️

▪️меҳнат бозорининг бугунги ҳолати,
▪️мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик,
▪️ташқи меҳнат миграцияси,
▪️Корея бўйича янги танлов тизими,
▪️EPC Topic тести

каби долзарб масалалар Сизни қизиқтирадими?

Унда бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистондаги меҳнат бозори ҳолати, мажбурий меҳнат ва меҳнат миграцияси тизими” мавзусидаги очиқ мулоқотга Сизни таклиф этамиз.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, вазир ўринбосарлари Баҳодир Умурзаков, Нодирбек Якубов, вазир маслаҳатчиси Ботир Алимуҳаммедов ҳамда масъул лавозимдаги бошқа раҳбар ходимлар иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Вас интересует:

▪️текущее состояние рынка труда,
▪️принимаемые меры во избежание принудительного и детского труда,
▪️новая система отбора для работы в Республике Корея,
▪️тестировании EPC?

Тогда приглашаем вас сегодня принять участие в открытом диалоге, который состоится в 15:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций на тему «Состояние рынка труда в Узбекистане, принудительная рабочая сила и трудовая миграция».

В мероприятии примут участие министр занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан Шерзод Кудбиев, его заместители Эркин Мухитдинов, Баходир Умурзаков, Нодирбек Якубов и другие должностные лица.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 17:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамда Душанбеда ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг саммитидаги иштироки якунлари юзасидан брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида ушбу икки халқаро тадбирда кўтарилган минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар, сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган амалий ҳамкорликни кенгайтиришга доир муҳим ташаббуслар хусусида маълумот берилади.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Орипов Элдор Тоҳирович, директор ўринбосари Валиев Санжар Олимхонович, Минтақавий тадқиқотлар маркази бошлиғи Мустафоев Бахтиёр Рустамович, бўлим бошлиғи Расулов Саъдулло Шукурбоевич иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

——————————

ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 17:00 часов в Агентстве информации и массовых коммуникаций состоится брифинг, посвящённый итогам участия Шавката Мирзиёева в саммите Шанхайской организации сотрудничества, прошедшем в Бишкеке, и саммите Совета по взаимодействию и мерам доверия в Азии в Душанбе.

В ходе мероприятия будет представлена информация об актуальных вопросах, имеющих важное регионального значение, перспективах укрепления многосторонних связей в политике, экономике и безопасности, важных инициативах по расширению практического сотрудничества, выдвинутых главой нашего государства.

В брифинге примут участие директор Института стратегических и межрегиональных исследований при Президенте Республики Узбекистан Элдор Арипов, заместитель директора Санжар Валиев, руководитель Регионального исследовательского центра Бахтиёр Мустафаев и другие сотрудники ИСМИ.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​Стокгольм конвенцияси Ўзбекистонга нима беради: молиявий ресурс, технология ва ЕИ имтиёзлари

18 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикасининг “Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонуни моҳияти ва аҳамиятига бағишланган брифинг ҳамда ОАВ вакиллари билан интервью бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрулло Ғаффоров, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиқлари Тўлаган Абдулғозиев, Нўъмонжон Шокиров, бўлим бошлиғи Зулфия Сулаймонова, ахборот хизмати бош мутахассиси Севара Давлатова иштирок этди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Стокгольм конвенциясига қўшилиши мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлиги учун мақбул шароитларни яратиш ва экологик мувозанатни сақлашга хизмат қилади.

Конвенция мажбурий характерга эга бўлиб, турғун органик ифлослантирувчи моддаларни кескин қисқартиришга, ташланмаларни тўхтатишга ҳамда инсоният организмида ва экотизимларда қайта тиклаб бўлмас ўзгаришларга олиб келувчи 12 та хавфли бирикма (кейинги тўлдиришлар ҳисобга олган ҳолда 26 та модда) ишлаб чиқарилишини, ишлатилишини чегаралаш ёки маън этишга йўналтирилган.

Республикамизда ушбу қонун кучга киргандан кейин 2 йил мобайнида турғун органик ифлослантирувчи моддаларни тақиқлаш, чеклаш, экологик хавфсиз усулда йўқ қилиш мажбуриятларини бажаришни талаб этувчи Миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

Қўмита бошқарма бошлиғи Тўлаган Абдулғозиевнинг сўзларига кўра, мамлакатимизнинг Конвенцияга қўшилиши қўйидаги имконятларни яратади:

▪️Турғун органик ифлослантирувчилар билан боғлиқ экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот учун юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этиш.

▪️Конвенция доирасида юклатилган мажбуриятларни бажариш учун ривожланаётган ҳамда иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган мамлакатларга кўмак доирасида турғун органик ифлослантирувчиларни экологик хавфсиз йўқ қилиш бўйича молиявий ресурслар ва технологияларга эга бўлиш имконияти.

“Чунки Ўзбекистонда турғун органик ифлослантирувчи моддаларни йўқ қилиш технологияси мавжуд эмас, — деди Тўлаган Абдулғозиев. — Мазкур халқаро ҳужжатга қўшилишимиз соҳага оид технологияларни жалб этиш учун бизга кўмак беради”.

▪️Ўзбекистон Республикасининг Европа иттифоқи имтиёзлари (The EU's Generalised scheme of preferences (GSP) Бош тизимига қўшилиши ҳисобига миллий маҳсулотларни экспорт қилиш географияси ва ҳажмини кенгайтириш.

Депутат Хайрулло Ғаффоровнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг Стокгольм конвенциясига қўшилиши кимё саноати ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмайди, негаки, унинг таъсир даражаси республикамиз ҳудудида фойдаланмайдиган моддаларга нисбатан татбиқ этилади.
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Тадбир давомида ОАВ ходимлари МИБ фаолиятини такомиллаштириш, асоссиз қарздорлик тўловларини ундириш каби ҳолатлар ва соҳадаги мавжуд қатор камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари юзасидан саволларга жавоб олишлари мумкин.

Тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий иижро бюроси директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиев, Ҳуқуқий таъминлаш ва халқаро-ҳуқуқий алоқалар бўлими бошлиғи Насимхон Бурхонов ва коммунал хизматлар бўйича қарздорлик ундирилувчи мувофиқлаштириш бўлим бошлиқлари ҳамда бошқа мутасадди раҳбар ходимлар иштирок этади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 11:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог между руководством Бюро принудительного исполнения при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан и журналистами.

В ходе мероприятия представители СМИ смогут получить ответы на вопросы по поводу совершенствования деятельность БПИ, взыскания необоснованной задолженности, а также о существующих в системе недостатках и работе по связанным с этим жалобами населения.

В мероприятии примут участие заместитель директора Бюро принудительного исполнения при Генеральной прокуратуре Содикжон Бердиалиев, начальник отдела правового обеспечения и международных отношений Насимхон Бурханов, начальники отделов координации взыскания задолженности по коммунальным услугам и другие должностные лица.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​ЭЪЛОН❗️

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

▪️Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июнь куни қабул қилинган “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот берилади.

Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Умаров ва соҳанинг бошқа мутасадди ходимлари иштирок этишади.

Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

———————————————


ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

Сегодня в 15:00 часов в конференц-зале Агентства информации и массовых коммуникаций состоится открытый диалог между руководством Министерства народного образования Республики Узбекистан, специалистами сферы и представителями СМИ.

▪️На мероприятии будет представлена полная информация о постановлении Кабинета Министров Республики Узбекистан «Об утверждении административного регламента оказания государственных услуг для поступления детей в государственные общеобразовательные учреждения», принятом 7 июня текущего года.

В мероприятии примут участие министр народного образования Шерзод Шерматов, первый заместитель министра Алишер Умаров и другие должностные лица министерства.

На мероприятие приглашаются представители всех заинтересованных СМИ. Желающих принять участие просим зарегистрироваться заранее!

Для регистрации:
90 732 53 59
​​Присоединение Узбекистана к Стокгольмской конвенции: финансовые ресурсы, технологии и преференции ЕС

18 июня в Агентстве информации и массовых коммуникаций состоялся открытый диалог с представителями СМИ, посвящённый содержанию и значению Закона «О ратификации Стокгольмской конвенции о стойких органических загрязнителях» (Стокгольм, 22 мая 2001 года) № ЗРУ-535 от 08.05.2019 г.

В мероприятии приняли участие депутат Законодательной палаты Олий Мажлиса Хайрулло Гаффаров, начальники управлений Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды Тулеген Абдугазиев, Номанжон Шакиров, начальник отдела Зульфия Сулейманова и главный специалист отдела по связям с общественностью и СМИ Севара Давлатова.

На мероприятии было отмечено, что присоединение Узбекистана к Стокгольмской конвенции будет способствовать повышению эффективности защиты экологии и окружающей среды, созданию благоприятных условий для здоровья населения и поддержанию экологического баланса в нашей стране.

Конвенция является обязательной к исполнению и направленна на резкое сокращение и недопущение деятельности производств, загрязняющих окружающую среду стойкими органическими загрязнителями, ограничение или ликвидацию производств, использующих 12 опасных комбинаций химических элементов (включая 26 веществ с последующим пополнением данного списка), которые могут привести к неблагоприятным последствиям для здоровья человека и экосистем.

В Республике Узбекистан в течение 2 лет после вступления закона в силу будет разработан Национальный план действий, предусматривающий выполнение взятых на себя обязательств по запрещению, ограничению и удалению устойчивых органических загрязнителей.

По словам начальника Управления по координации и мониторингу за загрязнением окружающей среды Тулегена Абдугазиева, присоединение Узбекистана к Конвенции создаёт следующие возможности:

▪️ Улучшение экологической ситуации, связанной с устойчивыми органическими загрязнителями, устранение возможных неблагоприятных воздействий на окружающую среду, растения и животных;

▪️Расширение географии и масштабов экспорта национальной продукции путём присоединения к Генеральной системе преференций ЕС (The EU's Generalised scheme of preferences (GSP).

▪️Возможность получения финансовых ресурсов и технологий для создания экологически безопасных производств, предоставляемых в качестве поддержки развивающимся странам с переходной экономикой для выполнения их обязательств по Конвенции.

«В Узбекистане нет технологий по уничтожению органических загрязнителей. Присоединение к этому международному акту поможет нам привлечь отраслевые технологии», — прокомментировал Тулеген Абдугазиев.

По словам депутата Хайрулло Гаффарова, присоединение Узбекистана к Стокгольмской конвенции не окажет негативного влияния на развитие химической промышленности и сельского хозяйства, так как её действие распространяется на вещества, не используемые на территории нашей страны.