AOKA - Rasmiy kanali
13.1K subscribers
7.79K photos
1.04K videos
10 files
5.43K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Зиё таратган юлдуз — АОКА раҳбарияти 100 ёшни қаршилаган журналистни қутлади

👉 Батафсил

@aoka_uz
⚡️Бугун, 25 январь куни соат 12:00 да АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади

📌 Мавзу: «Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти, соҳадаги долзарб масалалар»

Спикерлар:

▫️Нозим Ҳусанов —
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

▫️ Темур Маҳмудов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи

▫️ Фазлиддин Мамарасулов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

Матбуот анжумани @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️80 мингга яқин ишсиз фуқарога нафақа тайинланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бандик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун кучга кириши билан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ҳам ўзгаради.

Агарда аввал ишсизлик нафақаси илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида фақат 13 ҳафта тўланган бўлса, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда. Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

💵 ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

💵 ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (1 февралдан 747 300 сўм);

💵 илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.

Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизларга нафақалар тайинланади».

@aoka_uz
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун Судьялар олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ўқув курси бошланди.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 26 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб қувватлашда хорижий грантларни жалб этиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Ходимларнинг ишдан ноҳақ бўшатилиши, айрим ташкилотларда иш ҳақлари ўз вақтида берилмаётгани, ходимлар мажбурий меҳнат таътилига жўнатилаётгани каби мурожаатлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Гулруҳ Ниёзметова, Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизмат қониқарли эмаслиги, Тошкент шаҳрида айрим йўналишларда ҳаракатланадиган автобуслар сони камлиги, ҳудудларда ҳаракатланувчи маршрутли таксиларда йўлкира нархлари ошаётганлиги тўғрисида
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Транспорт вазирлиги
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
⚡️Шахсий маълумотларни Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.

Ўзгартиришларга кўра:

📍Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;

📡 маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;

👨🏻‍💻 маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрел ўрталаридан бошлаб кучга киради.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда транспорт ҳаракати соҳасида янги тизим жорий этилади

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳрорхўжа Тошхўжаев маълум қилди:

〰️〰️〰️
📌 «Ривожланган давлатларда одамлар метро бекатига шахсий автоуловида келиб, уни метро ёнидаги автотураргоҳга қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради.

✔️ Ўзбекистонда ҳам ана шундай тизим ва йирик автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштириляпти. Ҳозир турк муҳандислари билан ўрганиш-таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Бу шаҳардаги тирбандликни камайтириш ва жамоат транспорти ҳаракати учун қулай шароит яратиш учун муҳим.

🚙 Тошкент шаҳрида 500 мингдан ортиқ шахсий транспорт рўйхатга олинган. Жамоат транспорти орқали эса ўртача 480 минг йўловчи ташилмоқда. Яъни шаҳар аҳолисининг 10 тадан атиги 2 таси жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Биз бу кўрсаткични юқори даражага олиб чиқишимиз керак».

@aoka_uz
🇮🇷 Эроннинг инглиз тилида чоп этиладиган етакчи газетаси бўлган «Iran News» нашри саҳифасида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган муҳим ташаббусларига бағишланган мақола чоп этилди.

@aoka_uz
Бугун, 27 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 га қарши вакцина бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан ўтказиладиган экспертиза тадқиқотлари тўғрисида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саидиллахўжа Саидхўжаев, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолияти таҳлили ва физика фани бўйича янги электрон дарслик тақдимотига бағишланади
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
⚡️Журналист ва блогерлар диққатига!

Президентнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида:

📌 28 январь куни соат 11:00 да Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7 А уй) судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Тошкент туманлараро маъмурий суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун брифинг бўлиб ўтади.

📞 Маълумот учун: (93) 506-79-88, (98) 274-79-88.

@aoka_uz
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Под председательством Президента проходит видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости молодежи и содержательной организации ее досуга.
Поставлена задача обучить в этом году 500 тысяч молодых людей профессиям и предпринимательству. Указано на необходимость закрепления за юношами и девушками предпринимателей в рамках программы "Молодежь: 1+1", формирования бизнес-навыков, выделения льготных кредитов, содействия открытию собственного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter