AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.04K photos
1.08K videos
10 files
5.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этди.

📌 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в Форуме молодежи Узбекистана.

📌 Актуальная информация

@aoka_uz
❗️Президент муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди, унда жаҳондаги энг нодир асарлар жамланади

Ёшлар форумида давлатимиз раҳбари санъат, адабиёт соҳаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларга тўхталиб ўтди:

📖 «Келгуси йили буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ёшларимизга ҳазрат Навоий ижодини чуқур ўргатишни тизимли йўлга қўйиш муҳим. Шу боис Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш керак».

Президент Тошкент шаҳрида замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди:

🏛 «Бу маърифат саройи илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланади. Бу даргоҳда юртимиз ва жаҳондаги энг нодир, ноёб ва бебаҳо асарлар жамланади. У буюк аждодларимизнинг бой мероси ва номларини бутун дунёга тараннум этадиган, барча юртдошларимиз, биринчи навбатда, сиз, қадрли фарзандларимиз учун чинакам зиё масканига, ғурур ва ифтихоримиз рамзига айланади, деб ишонаман».

@aoka_uz
⚡️ Энди веб-сайт эгалари ва блогерларга қонунга зид ахборот бўйича хабарнома юборилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мамлакатда сўз ва фикр эркинлигини таъминлаш йўлидаги энг долзарб масалалардан бири — соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий ҳужжатларни замон талабларига мослаштириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

2020 йил 23 декабрь куни “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарорига қатор қўшимчалар киритилди. Бу эса ахборот соҳасидаги мавжуд бир қатор муносабатларни тартибга солиши билан аҳамиятлидир.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова (савол-жавоблар):

Қандай ҳолларда дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади?

▪️«Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-бандида табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилиши белгиланган».

〰️〰️〰️
Нодавлат таълим хизматлари ҳуқуқини берувчи лицензия қанча муддатга берилади?

▪️«Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида Низомнинг 4-бандида нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади».

@aoka_uz
#brifing
Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги қайси турдаги ҳужжатларни тан олиш синовларсиз амалга оширилади?

Севара Зокирова, ДХА ахборот хизмати раҳбари:

— Мазкур турдаги ҳужжатлар Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган. Жумладан:

📂 хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;

📂 Ўзбекистон ҳудудида филиаллари ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

📂 тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;

📂 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари.

@aoka_uz
#brifing
Шавкат Мирзиёев:

«Бугун мен айтиб ўтган оилавий ажримлар, маънавият, маърифат, интернет бўйича муаммолар кўп. Ўзбекистон энди очилди, орқага йўлимиз йўқ.

Яна бир марта таъкидламоқчиман, оммавий ахборот воситалари тўртинчи ҳокимият бўлиш нуқтаи назаридан кимгадир ёқмайди.

Аммо охирги бир йил ичида журналистлар, блогерлар ва ёшларнинг ижтимоий тармоқларда чиққан овозлари бизнинг ислоҳотларимиз ва қарорларимизга катта кўмак беряпти, бу ҳақиқат.

Ёқадими, ёқмайдими, уларни эшитишга мажбурмиз. Тўғрисини эшитиб, хулоса чиқарамиз, нотўғрисини тўғри йўлга солиш — бурчимиз, вазифамиз».

@aoka_uz
❗️«Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» номли республика танлови ташкил қилинмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, «Ипотека-банк», ЎзМТРК, ЎзА билан ҳамкорликда «Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида» номли республика танлови ташкил қилинмоқда.

Танловда 40 ёшгача бўлган талабалар, магистратура ва докторантура тадқиқотчилари қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

👉 аждодлар меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда инновацион ёндашув;

👉 олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари;

👉 ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари.

〰️〰️〰️〰️
Танлов йилига икки марта, январ-март ва сентябр-ноябр ойлари давомида тўрт босқичда ўтказилади:

1️⃣ — факултет босқичи (20-январ ва 20-сентябрга қадар);

2️⃣ — ОТМ босқичи (20-феврал ва 20-октябрга қадар);

3️⃣ — ҳудудий босқич (5-март ва 5-ноябрга қадар);

4️⃣ — республика якуний босқичи (20-март ва 20-ноябрга қадар) ўтказилади.

Танлов иштирокчилари тайёрлаган мақола, видеоролик кўринишидаги ижодий ишларини онлайн платформа орқали тақдим этади.

❗️Ижодий ишлар @vuz24bot манзилига, иштирокчининг исм-фамилияси ва ўқиш жойи ёзилган ҳолда юборилади. Барча қабул қилинган ижодий ишлар @talaba_vuz саҳифасига жойланиб борилади.

📝 Иштирокчилар тақдим этган лойиҳалар Ҳакамлар ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланади.

💰 Ғолиблар диплом ҳамда пул мукофоти билан тақдирланади.

@aoka_uz
❗️Шавкат Мирзиёев: «Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст»

Президент бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Шу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлди:

«Оммавий ахборот воситаларига раҳмат. Улар давлатимизга душман эмас, дўст.

Улар баланд овозда адолатни, ҳақиқатни айтиб турмаса, раҳбарларнинг дарров оёғи ердан узилиб қолади. Халқимиз, уйингга эски тўнингни илиб қўйиб, кимлигингни унутма, деганидек, ҳамма раҳбарлар шу элнинг фарзанди, вакили эканини доим ёдда тутиши керак. Юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиб, халқимизга муносиб шароит яратишимиз зарур», — деди давлатимиз раҳбари.

@aoka_uz
Ахборот соҳасида ҳуқуқий ислоҳотлар — туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш жазоси бекор бўлди

👉
Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 28 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга қарши курашиш ишлари
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Гулруҳ Ниязметова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

〰️〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш учун ўрнатилган янги ҳисоблагичлар: муаммо ва ечим
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Электр энергиясини автоматлашириш маркази, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖ

〰️〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: «Ўзсувтаъминот» АЖ

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда электр энергияси бўйича 3 трииллион 500 миллиард сўм қарздорлик мавжуд

Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди:

💰 «Электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида: 655 миллиард сўм. Бу жами кўрсаткич, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги.

💵 Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган.

📉 2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилишдан асосий мақсад нима?

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов:

«Биринчи мақсад — қарздорликни қисқартириш. Иккинчидан, бу истеъмолчи билан таъминотчи ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлайди. Шунингдек, мазкур тизим истеъмолчиларни тўлов интизомига ўргатади.

🔎 Бу тизим жорий қилингандан кейин биз қайси тармоқда, қайси нуқтада, қайси участкада катта юклама мавжуд, қаерда электр энергияси энг кўп йўқотиляпти — аниқлаш имкони пайдо бўлди.

📌 Ўз номи билан айтайлик: ўғрилик қаерда бўляпти — шуни кўришимиз ва олдини олишимиз мумкин».

@aoka_uz
❗️«Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари» — Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди

Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугун Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.

Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

@aoka_uz