AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.04K photos
1.08K videos
10 files
5.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ҳурматли юртдошлар!

❗️Халқ манфаати ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида хизмат кўрсатаётган давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини аниқлаш учун сўровнома ўтказишни мақсад қилдик.

Ушбу сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз. Сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз давлат органлари очиқлигини такомиллаштиришга ва юзага келаётган ёки эҳтимоли мавжуд муаммоларни бартараф этишга, аҳоли айнан қайси соҳада қийинчиликларга дуч келаётганини аниқлашга ёрдам беради.

〰️〰️〰️
Сўровномага ўтиш 👉 https://forms.gle/Js9Ks7UxuG86rKA47

@aoka_uz
25 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Нафақа, ойлик тўловлари ва стипендияларни ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ масалалар
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммадзойир Ўринбоев, Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Аҳолидан келган саволларга жавоблар
● Вақти: 10:30
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Мадаминов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube'даги каналида тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокорлар ҳақида китоб чиқариш таклиф этилди

24 декабрь куни «COVID-19: Коронавирусга қарши курашда миллий тажриба» мавзусида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтган эди. Унда ССВ мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

📖 Тадбирда қатнашган журналист Аброр Зоҳидов коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокорлар ҳақида махсус хотира китоби чиқариш таклифини билдирди.

🚑 «Маълумки, пандемия туфайли жуда кўп инсонларни йўқотдик. Шахсан ўзимнинг икки тоғам ва бир холам шу касалликдан нобуд бўлди. Айниқса бу касалликка қарши курашда биринчи қаторда турган шифокорлар орасида йўқотишлар кўп бўлди.

🔰 Таклифим шундан иборатки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўша шифокорларга атаб хотира китоби чиқарсин. Улар — миллат қаҳрамонлари ва унутилмасликлари керак. Токи фарзандлари ота-оналари билан фахрланиб юришсин», — деди журналист.

@aoka_uz
🕌 360 та зиёратгоҳда қурбонлик маросимлари, барча масжидларда Қуръон хатми — «Вақф» фонди 6 кун хайрия тадбирлари ўтказади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Хайрия тадбирлари 2020 йил 25-30 декабрда (6 кун) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча туман/шаҳарларида ўтказилади.

Республиканинг 360 та мўътабар зиёратгоҳ ва қадамжоларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, туман/шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида қурбонлик маросимлари ташкил этилади. Қурбонлик сўнггида Қуръони карим тиловат қилинади ҳамда юртимизнинг тинчлилиги, осойишталиги ва тараққиёти, турли бало ва офатлардан омонда бўлишини сўраб дуолар қилинади.

Республикамизнинг барча — 2 079 та масжидида 6 кун давомида ҳуфтон намозидан кейин жами 12 480 та Қуръони карим хатми амалга оширилади.

Сирдарё ва Бухоро вилоятларидаги зиёратгоҳларда ҳам Қуръони каримнинг хатми адо этилиб, офатдан зарар кўрган ватандошларимиз ҳақига эзгу дуолар қилинади.
Шунингдек, хайрия тадбирлари якунида юртимиздаги қадимий анъанага мувофиқ Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» китоби иқтидорли имомлар томонидан хатм қилинади. Ушбу маросимнинг якуни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасида амалга оширилади.

Уламолар, имом-хатиблар Қуръони карим ва «Саҳиҳи Бухорий» китобларининг хатми якунида юртимизга тинчлик, хотиржамлик, хонадонларимизга қут-барака, янги йилда мамлакатимизнинг янада тараққий этишини сўраб дуо ва илтижолар қиладилар.

«Вақф» фонди томонидан ҳар бир маҳаллада муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатилади. Имом-хатиблар «Вақф» фондининг ҳудудий вакиллари билан ҳамкорликда муҳтож хонадонларга кириб бориб, хайрияни тарқатади.

Жойлардаги «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида ош дастурхонлари ташкил этилиб, маиший техника воситалари тарқатилади. Хайрия тадбирлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

@aoka_uz
Истеъмолчиларга 52 млрд сўм миқдоридаги зарарни қайтариш юзасидан қарорлар қабул қилинган

АОКАда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Мадаминов иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари

👉 Батафсил

@aoka_uz
⚡️Open Data Inventory очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон 125 поғонага кўтарилиб, дунё мамлакатлари орасида 44-ўринни эгаллади.

(2018 йилдаги рейтингда 169-ўринда қайд этилган эди).

📈 Марказий Осиё давлатлари орасида эса Ўзбекистон 1-ўринни эгаллаб, дунё миқёсида энг юқори ўсишни кўрсатган икки мамлакатнинг бирига айланди.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги «Ҳумо» аренасида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

@aoka_uz
❗️Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратилади — Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюрди.

💼 Давлатимиз раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади.

💰 «Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради.

🏗 Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади», — деди Президент.

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади.

✏️ Муҳим иқтибослар

@aoka_uz
❗️2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти берилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумидаги нутқи давомида маълум қилди:

👨🏻‍💻 «Келгуси йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманларимизда ахборот технологияларини чуқур ўргатадиган замонавий ўқув марказларини ташкил қиламиз. Ёшларга халқаро IT сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Яқин икки йилда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади.

💵 Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади».

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этди.

📌 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в Форуме молодежи Узбекистана.

📌 Актуальная информация

@aoka_uz