AOKA - Rasmiy kanali
62.2K members
1.36K photos
529 videos
7 files
1.84K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

Facebook: https://facebook.com/aoka.uz
Instagram: https://instagram.com/aoka.uz

https://aoka.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
⚡️Ижтимоий тармоқларда гуруҳ назоратчиси парта тагига нимадир қўйиб кетгани акс этган видео кенг тарқалмоқда ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. ДТМ ушбу видеога ўз муносабатини билдирди.

Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик ҳолати мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатни бошқа камерадан олинган видеосини кўриб, бунга ўзингизга баҳо беришингиз мумкин.

❗️Гуруҳ назоратчиси парта тагига телефон ёки шу каби бирор қурилма эмас, балки тиббий ниқобни қўйган холос.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Магистратурага кириш имтиҳонида абитуриент ўзи билан ручка ва қоғоз олиб кириши мумкинми?

🔰Магистратура абитуриентлари кириш имтиҳонига фақатгина ПАСПОРТ ва магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун РУХСАТНОМА билан келишлари лозим.

📝Қоғоз ва ручка тест ўтказиладиган аудиторияда тайёрлаб қўйилади.

Микрокалкулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас.

❗️Шунингдек, тест ечишда ёрдам бериш,
бир-бири билан гаплашиш ҳамда бошқа тест топширувчиларга халақит бериш тест синовларидан четлатишга асос бўлади
.

Манба

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ОЛИЙ ТAЪЛИМ МУAССAСAЛAРИГA КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛAРИНИНГ УЧИНЧИ КУН НAТИЖAЛAРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

❗️4-сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📢ЭЪЛОН!

Бугун, 6 сентябрь соат 16:00да АОКА анжуманлари залида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

🔘Анжуманга барча ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар таклиф этилади.

Тест синовлари борасидаги саволарингизни, шунингдек, @aokapressa га юборишингиз мумкин.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

📢ОБЪЯВЛЕНИЕ

Сегодня, 6 сентября в 16:00 в конференц-зале АИМК состоится пресс-конференция с участием должностных лиц Государственного центра тестирования.

🔘На пресс-конференцию приглашаются представители СМИ, блогеры и журналисты.

Также вы можете направить свои вопросы, связанные с тестовыми испытаниями в @aokapressa.

🔹Конференция будет транслироваться в телеграм-каналах @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform, на телеканалах UzReport TV и O‘zbekiston24, а также на платформе Youtube.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманини қуйидаги ҳаволалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/

https://youtu.be/0YwTMv8sdaQ

Матбуот анжумани, шунингдек, @aoka_uz телеграм канали орқали матнли ёритиб борилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
«Тест синовларига телефон олиб кириб, саволлар китобини тарқатиб юборилган ҳолатлар учрамоқда.

Саволлар китобини ким тарқатганини аниқлаш қийин эмас. Биз тест саволларини тарқатган абитуриентларни аниқлантирамиз ва уларнинг тўпланган баллари ҳисобга олинмайди, тест синовларидан четлаштирилади», — деди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Айни дақиқаларда АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

«Рухсатнома ололмаган абитуриентлар имтиҳон топширадиган ҳудудга келиб рухсатномасини олиши мумкин.

Тест синовларига киришни хоҳламаган абитуриентларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда. Тест имтиҳонлари тугагач, уларнинг пулларини қайтариш масаласи ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Айни дақиқаларда АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

«Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилади. Айрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябрь куни 1-сменада тест синови тугатилади.

❗️17 сентябрь куни тана ҳарорати баланд бўлиб тест синовларига киролмаган абитуриентлар учун тест ўтказилади.

24 сентябргача бўлган муддатда эса танловлар натижалари тўлиқ эълон қилиш режалаштириляпти.

Аппеляция шикояти муддати бўйича маълум қилинади. Аппеляция онлайн режимда олинади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Давлат комиссиясининг 3-баёнига мувофиқ, ўзи ёки биров ёрдамида рўйхатдан ўтган, лекин билмай рўйхатдан ўтганини ўчирворган абитуриентлар учун тест синовларига кириш имконияти яратилади.

13 сентябрь ёки охирги имтиҳон кунларида бу абитуриентларга имтиҳонларга қатнашишлари бўйича маълумот юборилади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Айни дақиқаларда АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

«Коронавирус инфекцияси билан касалланиб имтиҳонга қатнашолмаган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади.

ДТМ маркази Давлат комиссиясига таклифлар киритади. Ва улар ҳам тест имтиҳонларига қатнашишлари масалалари кўриб чиқилади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжумани.

Савол. Ўтган йили тест натижасини онлайн кўриш ва қайси ўринда турганини билиш имкониятини берувчи mandat.uz сайти ишлаб турганди. Бу йил нима учун ушбу сайт яна йўлга қўйилмади?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоб бўялмаган ёки барча катаклар бўялган саволга нега балл берилган?

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида интернетда тарқалаётган айрим жавоблар варақаларида бўялмаган ёки барча жавоблар бўялган бўлса-да, балл берилган ҳолатларга изоҳ берди.

«Ушбу ҳолатда ҳеч қандай қонун бузилиши аниқланмади. Бунда абитуриент томонидан расмда кўриниб турган саволларга нисбатан эътироз билдирилган ва унга мос доирача бўялмасдан қолдирилган. Эътирозни ўрганиш натижасида абитуриентнинг эътирози асосли топилиб, унга балл берилган.

Таъкидлаш керакки, шундан сўнг эътирозли деб топилган шу савол қайси тест топшириқлари китобларида тушган бўлса, барчасига балл берилган. Тегишли доирача бўялмаган ёки ўша саволнинг барча доирачалари бўялган бўлса ҳам»

@aoka_uz
#abituriyent2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир кенг муҳокама қилинаётган масала - 189 балл олган абитуриент.

❗️Бу ерда ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолати йўқ. Бунинг сабаби — биринчидан, пандемия шароитини инобатга олиб, тест вариантларни соддалаштирганмиз. Иккинчидан, абитуриентнинг билими етарли бўлса ҳамда барча тестларга тўлиқ жавоб берса, бемалол 189 балл олиши мумкин», — деди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов, АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ 4 сентябрь ва 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтган тест синовлари тўғрисида маълумот!

📝Республикадаги 64 та объектда (47 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 17.00 да бошланиб, 20.00 да тугади.

Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 000 нафар абитуриентдан 111 280 нафари ёки 95,1% қатнашди.

🌡10 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37°C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.

⛔️Жами 5 574 нафар абитуриент тест синовига келмади.

61 (+4) нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 49 (+6) нафари телефон, 8 (+1) нафари шпаргалка, 4 (+1) нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун киритилмади.

🚷Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 (+3) нафар абитуриент четлатилди.

🔹Энг кўп ҳолат Қашқадарё вилоятида аниқланиб, 15 (+11) нафари телефон ва электрон қурилмалар, 2 нафари тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги учун четлатилди.

📈4 сентябрдаги тест синови натижаларининг таҳлили, айрим ҳудудлардаги абитуриентлар нисбатан юқори балл тўплаганини кўрсатди.
Жумладан:

🔸Қашқадарё вилоятида 10 470 та абитуриентдан 156 нафари ёки 1,5%;

🔸Қорақалпоғистон Республикасида 5 889 та абитуриентдан 76 нафари ёки 1,3%;

🔸Тошкент шаҳрида 18 706 та абитуриентдан
126 нафари ёки 0,7%;

🔸Хоразм вилоятида 6 970 та абитуриентдан
100 нафари ёки 1,4% – 162,5 балл ёки 86%дан юқори тўплаган.

📹Видеокузатув штабларида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия оператив ходимлари иштирок этди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Магистратура абитуриентлари диққатига:

📅2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

📲Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни http://magistr.edu.uz va http://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилган.

📌Имтиҳонлар бошланишдан аввал рухсатномаларни юклаб олишни унутманг.

❗️Магистратура абитуриентлари тест имтиҳонларига фақат ПАСПОРТ ва кириш имтиҳонларида қатнашиш учун РУХСАТНОМА билан киритилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Вниманию поступающих в магистратуру:

📅Вступительные экзамены в магистратуру высших учебных заведений республики на 2020/2021 учебный год будут проводиться в строгом соответствии с требованиями карантина 8-20 сентября 2020 года.

📲Для участия во вступительных экзаменах в магистратуру необходимо загрузить пропуск на сайтах http://magistr.edu.uz или http://ruxsatnoma.edu.uz/.

📌Не забудьте загрузить пропуск до начала экзаменов.

❗️Абитуриенты магистратуры допускаются к тестовым экзаменам только при наличии ПАСПОРТА и ПРОПУСКА на участие во вступительных экзаменах.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ Китобсеварлар учун ажойиб янгилик!

❗️АОКА тасарруфидаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бугун, 7 сентябрь соат 10:00дан эътиборан яна фаолиятини давом эттирмоқда.

🔰Миллий кутубхонада карантин ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда босқичма-босқич китобхонларга хизмат кўрсатилади.

“Илм” диссертациялар зали – магистр, илмий тадқиқотчилар, фан номзодлари, доктор, профессор ва академикларга - бир вақтнинг ўзида 15 та китобхон учун;

“Нодир” ноёб манбалар зали – илмий тадқиқотчиларга - бир вақтнинг ўзида 10 та китобхон учун;

“Жаҳон” хорижий адабиётлар зали – хорижий тилларни ўрганувчи барчага - бир вақтнинг ўзида 25 та китобхон учун хизмат кўрсатади.

📞Кутубхонага келиш истагида бўлган китобхонлар 71 232-83-94 рақамига қўнғироқ қилиб, ўқув зали ва келиш вақтини олдиндан қайд эттиришлари лозим.

📲Батафсил маълумотлар билан https://t.me/natlibuz телеграм канали орқали танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️⚡️Бугун 6 ой танаффусдан сўнг 329 та мактаб ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланганидан сўнг, 16 мартдан бошлаб, анъанавий таълим жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиб, болалар уй шароитида онлайн таҳсил олишни бошлаган эди. Бугундан бошлаб 329та мактабда синов тариқасида таълим жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтказди, бундай тренинглар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан қабул қилинади.

❗️Янги 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

———————————-

⚡️⚡️⚡️После шестимесячного перерыва 329 школ возобновили свою деятельность

После выявления в Узбекистане первого случая заражения коронавирусом с 16 марта школы страны временно приостановили традиционную учебу и перешли на онлайн-обучение. С сегодняшнего дня в 329 школах в качестве эксперимента начались занятия в традиционной форме. Об этом сообщила пресс-служба Министерства народного образования.

До 5 сентября Центры санитарно-эпидемиологической службы изучали состояние готовности школ к новому учебному году и проводили дополнительные тренинги для сотрудников школ, которые продолжаются до сих пор. Решение о возобновлении деятельности школ принимается местными Кенгашами народных депутатов на основании заключения Центров санитарно-эпидемиологического благополучия.

❗️Новый 2020/2021 учебный год в школах официально начнется 14 сентября.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг