AOKA - Rasmiy kanali
13.1K subscribers
7.61K photos
1.03K videos
10 files
5.36K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Сентябрда болаларни қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш учун 400 миллиард сўм ажратилади

Президент қарорига биноан, 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун — 500 минг сўм) ажратилади.

Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бунда аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган:

🔹моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

🔹боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

🔹ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📢 Олий диний таълим муассасалари учун қабул имтиҳони кунлари эълон қилинди

Имтиҳонлар учта фандан иккита фанга ўтказилди, ижодий имтиҳонлар қисқартирилди. Қабул имтиҳонларини карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда, очиқ майдонларда ўтказиш белгиланди.

🔰 Ҳадис илми мактаби бўйича:

▫️3 сентябрь
“Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис” (ижодий имтиҳон). Имтиҳон ўтказиш жойи — Тошкент ислом институти биноси айвон қисми.

▫️4 сентябрь “Ўзбекистон тарихи” (тест синови). Имтиҳон ўтказиш жойи — Тошкент ислом институти биноси ҳовлиси.

🔰 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти бўйича:

▫️7 сентябрь
“Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови). Имтиҳон ўтказиш жойи — Ҳазрати Имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

🔰 Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

▫️10 сентябрь
“Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови). Имтиҳон ўтказиш жойи — Мир Араб олий мадрасаси биноси очиқ айвон қисми.

〰️〰️〰️〰️
Тест синовлари эрталаб соат 7:00 дан 9:20 гача давом этади.

☝️Абитуриентлар имтиҳонга паспорти ва имтиҳонга кириш рухсатномаси билан келиши шарт.

🔖 Имтиҳонга кириш рухсатномаси qabul.muslim.uz портали орқали абитуриент томонидан чиқариб олинади.

🚫 Имтиҳонлар ўтказиладиган жойларда абитуриенталарнинг ота-оналари ва яқинлари учун алоҳида жойлар тайёрланмайди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
📖 Олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган асосий тушунча ва атамалар изоҳига оид луғат яратилди

Луғатда олий таълим муассасаларида ўқиш ва иш юритиш жараёнидаги ўқув-услубий, илмий тадқиқот, «Устоз-шогирд» тизими бўйича ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга оид 400 дан ортиқ турли тушунча ва атамаларнинг мазмуни очиб берилган.

Китоб талабалар ва магистрлар учун мўлжалланган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️«Юриспруденция» бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз қабул қилинади

«Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» Ҳукумат қарори (513-сон, 26.08.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

👉 Ўзбекистон фуқаролари Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) магистратурасига Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади;

👉 масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қабул қилинади;

👉 базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва марказий бошқарув органларида юридик йўналиш бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни ТДЮУ магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;

👉 «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади;

👉 базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.

➡️ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш учун абитуриентлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилади.

🗓 ТДЮУ магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 15 сентябрга қадар узайтирилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
❗️Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

Стадион ёки хиёбоннинг расми;
Ҳудудга кириш жойлари;
Стадион ёки хиёбон номи;
Стадион ёки хиёбон манзили;
Сектор рақами;
Тест топширадиган гуруҳлар;
Стадион ёки хиёбоннинг гоогле харитадаги геолокацияси.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар:
👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_2020

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ўша ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Олий таълим муассасалари ходимлари қўшимча моддий рағбатлантирилади

Ҳукумат қарорига кўра, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантириш пул мукофотлари кўринишида, шунингдек, меҳнат фаолиятида юқори ижодий ва ишлаб чиқаришдаги эришган ютуқлари учун олий таълим муассасаси раҳбарияти томонидан асосий иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаш орқали бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

👩🏻‍💼Пул мукофотлари, устамалар ва қўшимча ҳақлар миқдори ҳар бир ходимнинг олий таълим муассасаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшган шахсий ҳиссасига қараб белгиланади.

💵 Тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоиздан кўп бўлмаган қисми — таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантиришга сарфланиши мумкин.

@aoka_uz
#abituriyent2020
👨🏻‍💻 Пандемия даврида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан жорий этилган ахборот тизимлари

Таълимни рақамлаштириш, талабалар, профессор-ўқитувчилар, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ҳозирга қадар 26 та ахборот тизими яратилди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️⚡️Aбитуриент рухсатномасини олиш энди янада осон

📝 Aбитуриентлар томонидан телефон рақами йўқолгани, телефон рақами ишдан чиққани ёки шахсий кабинетга кириш паролини унутиб қўйгани бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

👨🏻‍💻 Давлат тест маркази томонидан мазкур мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, abitur.dtm.uz сайти орқали «Aбитуриент рухсатномаси»ни юклаб олиш учун қўшимча имконият яратилди.

❗️Энди «Aбитуриент рухсатномаси»ни шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, рухсатнома олиш учун телефон рақам ва парол шарт эмас.

Бунда «Aбитуриент рухсатномаси»ни юклаб олиш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:

🔹паспорт серияси;
🔹паспорт рақами;
🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).

Мазкур имкониятдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланиш мумкин:

👉 https://abitur.dtm.uz/allow

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️ImtihonGo мобил иловасида ўзгариш: имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг геоманзиллари янгиланди

«ImtihonGo» мобил иловаси ёрдамида абитуриентлар:

📍имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олиш имкониятияга эга бўладилар;

📲 имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олиш;

👨🏻‍💻 Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz ҳамда qabul.dtm.uz расмий веб-сайтларига тўғридан-тўғри кириш мумкин.

Android учун иловани юклаб олиш:

👉 https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.peachdev.imtihongo

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўқитувчиларни гриппга қарши эмлаш харажатларини ким қоплайди?

💉 Шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмалари, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмланади.

💰Эмлаш учун зарур маблағлар 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонида назарда тутилган ҳамда бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан ўтказилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
14 сентябрдан мактаблар очилиши кўзда тутилган. Бу борада мактаб директорлари, ўкитувчилар, ўқувчилар учун алоҳида тушунтириш ишлари олиб бориладими?

✍️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда пандемия шароитида таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилини ташкил этишда амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

🌐 БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) тавсиялари асосида яратилган ушбу қарор лойиҳасида СOVID-19 пандемияси даврида халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, техник ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун алоҳида тавсиялар акс этган.

🌀Қўшма қарор лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий веб-сайти minzdrav.uz да батафсил танишиш мумкин.

📲 Лойиҳа юзасидан фикр ва мулоҳазалар Shtab@minzdrav.uz электрон манзилида қабул қилинади.

❗️Бундан ташқари ушбу тавсиялар ҳозирги кунда нашр этилиши ва ҳар бир ўқув муассасаларига тарқатилиши режалаштирилган.

🎥 Шунингдек, ота-оналар, халқ таълими тизимидаги муассасалар маъмурияти, тиббиёт ходимлари, педагоглар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун пандемия даврида эътибор берилиши керак булган тавсиялар хақида видеоролик тайёрламоқда.

📺 Ушбу видеоролик мактаблар бошланишидан олдин ОАВда мунтазам кўрсатиб борилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мактаблар бошланишга оз қолган сари ҳар бир ота-онани болалар ҳақидаги маълумотлар қизиқтирмоқда. Ҳозирда болалар орасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари қандай?

🚧 Республика бўйича бугунги кунга қадар 89 755 нафар бола карантинга олинган бўлиб, уларнинг орасида COVID-19 аниқланганлар 3932 нафарни (4,3%) ташкил қилмоқда.

📈 COVID-19 аниқланганлар орасида ёши бўйича таҳлил қилганимизда:

1 ёшгача 190 нафарни (4,8%);
3 ёшгача болалар 683 (17,4%) нафарни;
3 ёшдан 7 ёшгача болалар 934 (23,8%) нафарни;
7-18 ёшгача болалар 2125 (54%) нафарида касаллик аниқланган.

📍3932 нафар касалланганлар орасида жами соғайганлар — 3293 нафарни (83.7%), бугунги кунда даволанаётганлар 639 нафарни (16,3%) ташкил этмоқда.

🚫 Ҳозирги кунга қадар болалар орасида касалликнинг ўта оғир кечиши кузатилмади, ўлим ҳолати бўлмади.

Юқоридаги кўрсаткичлар республикамизда карантин эълон қилинган ҳамда мактабгача таълим ва халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#abituriyent2020
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Мактаб директориман. Пандемия даврида ходимларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишда уларга қандай тавсиялар бера оламан?

Ходимлар ўз имкониятлари чегараларини билишлари ва стрессли вазиятларда ўзларига қандай ёрдам беришни билишлари жуда муҳимдир.

Қуйида ходимларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқатини сақлаб қолишда ёрдам берадиган тавсиялар келтирилган:

🙆🏻‍♀️ Нафас олиш машқини бажаринг:

🔸ҳеч ким сизни безовта қилмайдиган қулай жойни топинг;

🔸нафас олишда диққатни жамланг, чалғимасликка ҳаракат қилинг, телефонингизни узоқроққа қўйинг;

🔸бурнингиз орқали нафас олар экансиз, ҳар бир нафасни олишингиз давомийлиги бешга санагунга қадар давом этсин;

🔸кейин беш сония давомида секин оғзингиздан нафас чиқаринг;

🔸3 ва 4-босқичларни камида бир дақиқа давомида такрорланг.

📢 Бошқа одамлар билан суҳбатлашинг.

👨🏻‍💻 Мавжуд шароитда ижтимоий масофани сақлаш мажбурий чора бўлса-да, сиз телефонингиз ёки компютерингиздан фойдаланиб, оилангиз ва дўстларингиз билан мулоқотда бўлишингиз мумкин.

📞 Мунтазам равишда бир-бингизга қўнғироқ қилинг, бир-бирингиз билан нафақат вазиятингиз ҳақида, балки бошқа умумий мавзулар ҳақида ҳам суҳбатлашиб туришингиз учун маълум вақтни белгиланг. Ҳамкасблар билан суҳбатлашинг.

😴 Уйқу режимига риоя қилинг!

❗️Уйқу гигиенаси қоидаларига кўра, кунига 7-8 соат ухлаш тавсия этилади.

Хона нимқоронғу ва салқин бўлиши керак. Охирги овқат ётишдан энг камида икки соат олдин тановул қилинган бўлиши керак. Уйқудан бир соат олдин душ қабул қилиш лозим ва ётишдан олдин кўп сув ичмаслик керак.

📵 Смартфонингиз билан ухламанг! Бунинг ўрнига сокинлаштирувчи мусиқа тингланг.

Бошқалардан ўрганинг!

☑️ Янги пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилишнинг ижобий мисолларини пайқашга ва қабул қилишга ҳаракат қилинг. Бу сизга яхши кайфиятни сақлашга, ўзингизнинг самарадорлигингизни оширишга ва ишлашда давом этишда ёрдам беради.

🤩 Ҳамма нарсада ижобий жиҳатларни қидиринг!

Эҳтимол атрофимиздаги нарсаларни ўзгартира олмаслигимиз мумкин, лекин ичимиздаги нарсаларга таъсир қилишимиз мумкин.

Санитария ва гигиена коидаларига риоя қилишни ҳам унутманг!

@aoka_uz
#abituriyent2020
AOKA - Rasmiy kanali
❗️Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими ташкил этилиб, унга 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари…
❗️Стадионы и парки, в которых пройдут тестовые испытания

На официальном веб-сайте Государственного центра тестирования создан раздел «Стадионлар ва хиёбонлар» (Стадионы и парки) где размещена информация о стадионах и парках, в которых состоятся вступительные тестовые испытания в бакалавриат высших учебных заведений на 2020/2021 учебный год.

В разделе представлена следующая информация:

Фотография стадиона или парка
Пути входа на территорию
Название стадиона или парка
Адрес стадиона или парка
Номер сектора
Группы, сдающие экзамены
Геолокация стадиона или парка на Google карте

〰️〰️〰️〰️〰️
Стадионы и парки, в котором состоятся тестовые испытания:
👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_2020

По этой ссылке вы можете выбрать соответствующий регион и получить информацию о стадионах и парках, в которых состоятся вступительные экзамены.

@aoka_uz
#abituriyent2020
⚡️Мактабларда янги ўқув йили 14 сентябрдан бошланади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Халқ таълими вазирлигига ота-оналар ҳамда маҳаллий кенгашлар таклифларидан келиб чиқиб, янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, мактабларда ҳаракатлар схемасини ишлаб чиқиб, тажрибадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди.

Бу тажриба асосида ўқувчиларни мактабда ким кутиб олиши, қайси синф қайси эшикдан кириши, синфхоналарнинг ҳавоси қачон алмаштирилиши каби ҳар бир қадам аниқ белгилаб олинади. Бу салкам 6 ойдан буён ўқув даргоҳини соғинган болаларнинг тезроқ мослашиши ҳамда хавфсизлигида муҳим ўрин тутади.

Ҳозирги синовли даврда мактаб директори, синф раҳбари ва ота-она ўртасидаги мулоқотни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш, уйдан таълим оладиган ўқувчиларнинг ўзлаштиришини кундалик мониторинг қилиш лозимлиги таъкидланди. Бу ўқувчиларнинг яхши билим олиши, шу билан бирга соғ-саломат бўлишини таъминлайди.

@aoka_uz
❗️Мактабларда таълим анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан алоҳида сўровнома тузилиб, ҳар бир ота-онанинг фикри батафсил ўрганилди. Бу тадбирда 5 миллион 500 минг нафар ота-она иштирок этди. Уларнинг 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган. 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўришган.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан дунёдаги вазият ҳам ўрганилди. Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда коронавирус касаллиги яна икки йилгача давом этиши мумкинлигини билдирди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пандемия сабабли кўп давлатларда тўхтаб қолган таълим жараёни оқибатлари келгусида дунё ҳамжамияти учун ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди. Бу дегани барчамиз пандемия шароитида коронавирус билан яшаш, ишлаш ва фарзандларимизни ўқитишга тайёр бўлишимиз керак.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқотларда ҳам аксарият педагоглар болажонларнинг кўзи ва қалбларини соғинганини, таълим ва тарбия беришга тайёр эканини, мактаблар очилишини орзиқиб кутаётганини билдиришган.

Шу хулосалардан келиб чиқиб, мактабларда таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди. Яъни, аксарият ота-оналар талабига кўра анъанавий, шу билан бирга масофавий шаклда йўлга қўйилади.

Мендан бугунги кун қаҳрамонлари ким деб сўрашса, бу соғлиқни сақлаш ходимлари билан бир қаторда ҳурматли устозларимиз, деб айтган бўлар эдим, – деди Президент йиғилишда.

@aoka_uz
⚡️Видеодарслар учта телеканал орқали доимий эфирга узатилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича долзарб чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларига мактабларни санитар талабларга мувофиқ, бирламчи воситалар билан тўлиқ таъминлаш вазифаси қўйилди. Санитария хизмати марказлари 5 сентябрга қадар ўз ҳудудидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёрлик ҳолатини ўрганиб, жамоага қўшимча ўқув-тренинглар ўтади. Бундан мақсад – мактабларга амалий ёрдам кўрсатиб, ота-оналарнинг кўнглини хотиржам қилишдир.

Маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари ўз туманидаги эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.

Видеодарсларни сифатли тайёрлаш, бу жараёнга давлат ва нодавлат телеканалларини фаол жалб этиш, 3 та телеканалда доимий эфирга узатиб бориш зарурлиги қайд этилди.

@aoka_uz
⚡️Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилади

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жойларда рақамли телевидение сигнали ва интернет тезлигини таъминлаш, чекка ҳудудлардаги коммуникация тизимларини тўлиқ тестдан ўтказиш бўйича кўрсатма берилди. Ўқувчилар учун интернетдан фойдаланишда имтиёзли “Мактаб” тариф режаси жорий этилиши айтилди.

❗️Таълим муассасаларидаги тозалик ва озодаликни сақлаш, синфхоналар ва атрофни дезинфекция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, ҳар бир мактабга ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилиб, тартибни сақлаш ва карантин талабларига риоя этилишини назорат қилади. Ўқувчилар соғлигидан доимий хабардор бўлиш мақсадида ҳудудий поликлиника ёки врачлик пунктларидан камида бир нафардан тиббиёт ходими жалб этилади.

Тадқиқотлар ёш болаларда вирус енгил кечишини кўрсатмоқда. Бироқ ўқувчилар инфекциянинг ташувчисига айланиб қолишлари мумкин. Улар ўзлари билмаган ҳолда устозлари ёки оила аъзоларига, айниқса ёши улуғ кишиларга юқтириши хавфини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, педагоглар 1 октябрга қадар гриппга қарши бепул эмланади. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга кўрсатма берилди.

Ўқув даргоҳлари фаолиятида хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, маҳаллаларда коронавирусга чалинган хонадонларни ўз вақтида аниқлаб, мактаб маъмуриятини тезкор огоҳлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасадди вазирликларга мактаблар учун пирометр ва дозаторлар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш бўйича топшириқлар берилди. Вилоят ҳокимлари мактабларни дезинфекция қилиш, антисептик воситалар, тиббий ниқоблар билан таъминлашга масъул этиб белгиланди.

– Ҳар бир раҳбар ўз вазифасини чуқур ҳис қилиб, ишга садоқат ва масъулият билан ёндашса, ҳам тизим ишлайди, ҳам халқимизнинг талабини бажарган бўламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
❗️Ахборот соҳаси вакиллари юксак мукофотлар билан тақдирланди

📎 «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги ҳамда «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Президент фармонларига мувофиқ, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва ёритишдаги фидокорона меҳнатлари, халқ осойишталиги ва фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакат тараққиёти йўлидаги улкан хизматлари, Ватанга садоқат ва муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини ривжлантиришдаги фаолиятлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа фахрийлари, мутахассислари ва ходимлари фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Агентлик жамоаси хизматлари муносиб баҳоланган барча мукофот эгаларини самимий қутлайди. Фаолиятларида очиқлик ва холислик ҳамиша устувор бўлишини тилаймиз!

Мукофотланган ижодкорлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
СанҚваМ-0375-20.pdf
392.1 KB
❗️COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар.

2020 йил 27 август.

@aoka_uz
Қозоғистондаги бир неча университетларнинг лицензияси тўхтатилди

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги маълум қилди.

⚠️ Бунинг сабаби — бир қатор университетларни қайта текширишда таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқланган.

🔎 «Олмаота» университети, «Кайнар» Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети❗️, «Silkway» Халқаро университети❗️томонидан ўтказилган такрорий текширув натижалари бўйича яна таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилгани аниқланган.

Шу муносабат билан Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги, Таълим ва фан соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси томонидан «Олмаота» университети, «Кайнар» Академияси, Олмаота иқтисодиёт ва статистика академияси, А.Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети лицензияси аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган.

⚖️ Шунингдек, «Кайнар» Академияси ва «Silkway» халқаро университетининг текшириш натижалари устидан шикоят бўлгани сабаб, текшириш натижалари судда кўриб чиқилаётгани айтилган. Суд жараёнлари якунлангач, тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, М.Х.Дулати номидаги Тараз ҳудудий университетида «ҳуқуқ» (бакалавр) йўналиши бўйича лицензия иловаси амал қилиши тўхтатилган.

‼️ Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги абитуриентларга қонунчиликка мувофиқ таълим фаолияти учун лицензия амал қилиши тўхтатилган тақдирда, ОТМ 2020/2021 ўқув йили учун қабулни амалга ошира олмаслигига эътибор қаратишни сўраган.

Ҳурматли ўқувчилар, ОГОҲ БЎЛИНГ!

@aoka_uz
#abituriyent2020