AOKA - Rasmiy kanali
13K subscribers
7.93K photos
1.06K videos
10 files
5.5K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев:

АОКА жуда катта ишлар қилди. AntiFakeUz телеграм каналини очди. Шунингдек, Расмий хабарлар, Hudud inform телеграм каналлари вазирликлар, ҳокимликлар фаолияти йўналишида бирор фейк, ёлғон хабар чиқса, ўрганиб-текшириб, ҳақиқий ҳолат ҳақида маълумот беряпти. Яъни, биз ўргандик бу амалиётга.

〰️〰️〰️〰️〰️
Телеграмдан фойдаланган одам маълумотни ўз миясида филтрлашни, таҳлил қилишни ҳам билиши керак. АНТИФЕЙК ЎЗИ НИМА?

Саволга медиа мутахассис, блогер Азиза Қурбонова жавоб берди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️12 хил дори, антибиотикли ва гормонли осма уколлар — танишининг тавсияси билан муолажа олиб, ўпкаси 80 фоизга зарарланган ва нафас етишмовчилигидан вафот этган бемор тарихи

Уйида, ўзи билганича, таниш-билишларидан эшитган тавсиялар бўйича даволанаётган беморлар йўқ эмас. Ачинарлиси, улар ўз ҳаётини таҳлика остига қўймоқда. Шу беморларнинг бундай йўл тутишини бир қараганда оқлаш ҳам мумкиндир. Аммо уларга нотўғри маслаҳат бераётган шифокорлар ҳақида нима деймиз? Келинг, далиллар асосида фикр юритайлик.

▪️БАТАФСИЛ ☝️ видеолавҳада

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#ИҚТИБОС
#Халқаро_пресс_клуб
#Пандемия

Нозима МУРАТОВА — Филология фанлари номзоди, доцент:
Биласизми, дунё тарихида пандемия биринчи ҳолат эмас. Дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда вабо касали тарқалганлиги билан боғлиқ ҳолатлар бўлган. Лекин Инфодемия айнан бугун Ўзбекистонда, дунёда ахборот соҳасида қайд этиляпти. Сабаби шуки: "Ахборот жамияти назариялари" китобининг муаллифи Френк Вебстер шундай дейди, XХI асрда инсонлар медиа тўйинган жамиятда яшаяпти, яъни оммавий ахборот воситалари, ахборот бизни батамом қуршаб олган. Айнан шу ҳолатда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти "Инфодемия" деган терминологияни [оммавий истеъмолга] киритяпти. Бу оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда, фуқаролик журналистикаси сайтларида, фуқаролик журналистларининг позицияларида битта мавзунинг жуда кўп берилиши ва шу мавзуга оид фактларнинг, муносабатларнинг, берилаётган ахборотларнинг керагидан ортиқ, ҳаттоки, инсонларга эмоционал босим ўтказиш даражасига чиққани билан ифодаланади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бекорга бу терминологияни қўлламаяпти. Сабаби пандемия инсонларни физиологик нуқтаи назардан касал қилган бўлса, инфодемия инсонларнинг руҳий ҳолатига таъсир қиляпти, ваҳимага олиб келяпти. Берилаётган ахборотларнинг тури, кўлами, вақти нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бугун оммавий ахборот воситаларининг аудиторияга таъсири чекланмаган. Биз эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ярим тунда ҳам, ҳар соатда, ҳар доим, ҳар қаерда бўлишимиздан қатъий назар ахборот билан таъминланганмиз. Ахборотнинг айнан пандемия мавзусига оид экани, айнан пандемия мавзусидаги негатив маълумотларнинг кўпайиши, пандемия билан боғлиқ ҳолатларнинг айрим ҳолларда бўрттирилиши билан боғлиқ жараёнлар оммавий ахборот воситаларидан аудиторияга келар экан, аудиториянинг эмоционал ҳолатига қайсидир маънода путур етказаётгани, уйда ўтириб, изоляцияда бўлган аҳолини ахборот билан таъминлашда бирёқламаликни кўзга ташланиши ва буларнинг руҳий таъсир ўтказаётгани билан ифодаланади. Айнан шунинг учун ҳам XХI асрда медиа оламида, ҳатто соғлиқни сақлаш тизимида биз инфодемия деган тушунчани юзага келтирдик ва бу тушунча медиа маконда ўртага ташланди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда аҳолидан келган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Фуқаро шахсий автомашинасида йўл ҳаракати қоидасини бузмасдан кундузи соат 10:00 дан кейин Фарғона вилоятидан Тошкент шаҳрига қурилишда ёлланма ишчи бўлиб ишлаш мақсадида келаётган бўлса, уни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрими?

🚗Карантин сабабли фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишда рухсат берилган.

❗️Шунингдек, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Карантинга олинаётганда шахснинг қандай буюмлари олиб қўйилиши мумкин? Мобил телефони ҳам олиб қўйиладими?

📱📹Карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобил телефон, аудио ва видео воситалар, кредит карталари ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар карантин мажмуасининг кириш жойида ички ишлар органлари ходимлари томонидан вақтинча олиб қўйилади.

📎Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 апрелдаги
254-сон қарори асосида “Коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низом.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен билан тузилган меҳнат дафтарчасига иш берувчи томонидан бир ой олдин ўзгартириш киритилган экан. Мен буни энди билдим. Меҳнат дафтарчасига ўзгартириш киритиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

📗Амалдаги қонунчиликка кўра ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги барча маълумотлар меҳнат дафтарчасига киритилиши керак.

☝️Шунингдек, иш берувчи меҳнат дафтарчага киритиладиган ҳар бир маълумот билан 3 кун муддат ичида дафтарча эгасини таништириши ва танишганлиги бўйича имзосини олиши лозим.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ўзимда коронавирус аломатларимни сезгач, ўз саломатлигим ва оилам хавфсизлиги учун ишга чиқолмадим. Орадан бироз вақт ўтгач тест топширдим ва менда коронавирус аниқланди. Ушбу ҳолатда мен билан тузилган меҳнат шартомаси иш берувчи томонидан бекор қилиниши мумкинми?

Коронавирус
инфекцияси билан касалланган ёки карантинга олинган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар) бўлган ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

📎Асос - “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен 3 кун олдин масофавий ишга ўтказилдим. Масофавий ишга ўтказилганимда иш вақт ва тартиби қанақа белгиланади? Иш ҳақим масаласичи?

🤝Амалдаги қонунчиликка кўра, ходим масофавий ишга ўтказилганда иш берувчи ва ходим ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномасига тегишли ўзгартириш киритилади. Меҳнат шартномасида масофавий ишлаш давридаги меҳнат шартлари келишиб олинади.

💰Шунингдек, масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Махсус алгоритм ёрдамида фактларни текширадиган янги «Fact Checking Uz» платформаси ишлаб чиқилди

Халқаро пресс-клубда Нозима Муратованинг маълум қилишича, лойиҳа ташаббускорлари — Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети докторантлари.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонада бирга ишлайдиган ходимимизда коронавирус аниқланди, мен у билан 1 хонада ишлаганман. Профилктика учун нима қилишим керак?

🚧 Ўзини яккалаш;

💉 ҳудудий Санитар- эпидемиологик станцияга бориб тест топшириш;

💊профилактика учун витамин С, Д, таркибида витамин Д ва Рух сақловчи поливитаминлар қабул қилиш.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен коронавирусга тест топширгандим натижа мусбат чиқди, ҳозирча ҳеч кандй симптомлар йўқ. Дастлабки аломатлар қандай кўринишда пайдо бўлиши мумкин?

🦠Дастлабки аломатлар ҳолсизлик, тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал пайдо бўлиши билан намоён бўлиши мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Аёлим ҳомиладор яқинда туғиши керак, ҳозир ҳамма шифохоналар коронавирус инфекциясини даволашга мослаштирилган, қаерга мурожаат қилишни тавсия берасиз?

🏥Оилавий поликлиникага мурожаат қилинг; ҳисобга кузатувга ёзилинг; ҳудудий туғруқхоналар қабул қилади.

❗️Қолаверса эндиликда барча шифохоналар коронавирусга чалинган беморлардан бўшатилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Оиламизда 1 кишида короновирус аниқланди. Қолганлар тест топшириш керакми, тест натижаси неча кунда чиқади?

🧪
Тест топширишингиз мумкин, тест натижаси 1-2 кунда чиқади.

💦🥬Унгача профилактика сифатида кўп суюқлик ичиб туриш, витаминга бой озиқланиб туриш кифоя.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозир Covid-19 бўйича қабул қиладиган шифохоналарда бўш ўрин йўқ деб эшитдим, шу бўйича маълумот берсангиз?

Дастлаб шифохоналарга Covid-19 ни симптомсиз ва енгил формалари ҳам ётқизилган. Ҳозир улар уйда даволаниш бўйича тавсия бўлди, шунинг учун барча шифохоналарда бўш ўринлар мавжуд.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нафас олиш қийинлашса уйда қайси кислород аппаратларидан фойдалансак бўлади, шу ҳақида маълумот берсангиз?

Уй
шароитида мустақил фойдаланиш тавсия этилмайди, ҳозир шифохоналарда етарли ўринлар мавжуд, шунинг учун бундай беморни шифохонада даволаш керак.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Биринчи курслар учун ўқиш 1 октябрдан бошланиши режалаштириляпти

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов маълум қилди.

👨🏻‍💻 Иккинчи ва ундан юқори курслар сентябрдан бошлаб масофадан таҳсил олишни бошлайдилар.

💰Вазирнинг қўшимча қилишича, бу йилги тўлов-контракт миқдорида ўзгариш бўлмайди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади. Биз 2 сентябргача пандемия билан боғлиқ вазият барқарорлашидан умидвормиз.

Агар карантин узайтирилса, албатта тест қолдирилади. Чунки биринчи навбатда абитуриентлар саломатлиги туради», — Мажид Каримов, Давлат тест маркази директори.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00да бошланиб, 10:00да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00да бошланиб, 19:00да якунланади.

Абитуриентларга бир марталик ҳимоя воситаларига қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Абитуриентлар 2 та фандан жами 60 та тест саволига жавоб топади.

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилиди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
📸 ДТМ тест синовида қатнашадиган назоратчиларни боди-камералар билан таъминлаш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритади

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди:

⚡️«Биз албатта бу бўйича Республика махсус комиссиясига таклиф киритамиз. Тест синовларининг шаффоф ўтиши, кейинчалик имтиҳон жараёнларига тааллуқли бирор муаммони муҳокама қилишга тўғри келиб қолса, асос ва исботлар керак бўлиши нуқтаи назаридан, буни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтини оптималлаштиришни ўйлаяпмиз.

❗️Ҳар бир йўналишдан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари, мутахассислар томонидан ижодий имтиҳонларнинг дастури ишлаб чиқади. Олий ўқув юрти ўзи моделлаштиради, ректорлар, мутахассислар ўйлаб, таклифларини киритади», — Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Барча тест синовлари стадионларда ўтказилади. Шаклидан қатъий назар. Кундузги, кечки ёки сиртқи — барчаси очиқ стадионларда ўтказилади, — деди Мажид Каримов, Давлат тест маркази директори.

❗️Барча йўналишлар бўйича қабул жараёнлари, жумладан магистратура, академик лицейлар ҳам тест синовлари бўлиб ўтаётган бир вақтда, айни шу даврда ўтказилади, — деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Нима учун тест синовлари уч соатдан икки соатга қисқартирилди?

⚡️ Чунки ҳар йили тест синовлари учта фандан ўтказилар ва учта фанга уч соат вақт берилар эди.

Бу йилги тест синовлари иккита фандан ўтказилади. Шароитдан келиб чиқиб, қўшимча фанлар олиб ташланди. Бундан ташқари, тест синовлари анча соддалаштирилган ва осонлаштирилган, — Мажид Каримов, Давлат тест маркази директори.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Тест синовларидан ўн кун олдин Давлат тест марказининг сайтида ҳар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида ДТМ ҳужжати қўйилади. Ҳар бир абитуриент рўйхатдан ўтганда кўрсатган телефон рақамига бу ҳақда хабар берилади, — Сардор Ражабов, Давлат тест маркази директори ўринбосари.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Ҳар бир абитуриент тест топшириш жойи сифатида қаерни кўрсатган бўлса, тест синовларини ўша жойда топширади. Давлат тест маркази базадаги маълумотни ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас, — Сародор Ражабов, Давлат тест маркази директори ўринбосари.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Барча йўналишлар бўйича қабул жараёнлари, жумладан магистратура, академик лицейлар ва ижодий имтиҳонлар ҳам тест синовлари бўлиб ўтаётган бир вақтда (2-16 сентябрь) ўтказилади, — Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан онлайн тарзда бошланади, — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Контракт тўлай олмаса талаба энди ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Пандемия билан боғлиқ вазият туфайли талабалари бор кўплаб оилалар қийналиб қолишган. Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачонгача? Талаба контракт тўлашди қийналса, оқибати нима бўлади?

— Агар талабанинг вазияти оғир бўлса, талабанинг қурби тўлашга етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқиб, шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чораси кўрилади. Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади.

Бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилинади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев профессионализм, шахсий ҳудуд ва фактчекинг ҳақида

👉 Матнни ўқиш

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️

Укамда короновирус тасдиқланди. Оилавий поликлиникага мурожаат этдик, улар актибактериал — Азитромицин дори воситасини ичишни буюришди. Бу тўғрими?

💊 Азитромицин – антибактериал дори воситаси бўлсада, унда инфекцияни ҳужайра ичига киришни блоклаш хусусияти ҳам мавжуд ва ҳозирги вақтда уни қабул қилиш билан вирусни касаллик чақириш занжирининг бирини узилишига эришиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️

Менда COVID-19 бошлангани ва тузалаётганимга 14 кундан ошди, лекин менда ҳолсизлик ва кўп терлаш бор. Бу хавфли эмасми?

❗️Бугунги кунда кўпгина касаллик ўтказган беморларнинг асосий шикоятлари ҳолсизлик ва кўп терлаш бўлиб, у касаллик жараёнида вирус таъсирида организмга етказилган жароҳатларнинг тикланиш даврида айниқса, кучаймоқда. Бунинг асосий сабаби организм касаллик даврида кўп қувват ва энергияни йўқотиши ҳисобидан унинг тикланиш жараёнида ҳолсизлик аломати келиб чиқиши бўлса, иккинчи қисми асаб ва руҳий тизимга ҳам боғлиқ. Яъни, касалланган одамлар кучли қўрув билан организмлари кучли стресс ҳам олади, касалликни босқичлари ўтганлигини ҳис қилиш бошланганда организм бўшаштириш механизми ишга киради, шу билан инсон ҳолсизлик ҳисси янада ортиб бораверади.

🍲Бундай ҳолатларда енгил ҳазм бўладиган, витамин ва микроэлементларга бой овқатларни кам-камдан еб туриш керак. Товуқ бульонлари, қўй гушти ёки мол гўшти қайнатма шўрваларини истеъмол қилиш инсонга қувват беради. Секин аста енгил ҳаракатларни давом эттириш талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️

Фарзандим 19 ёшда, короновирус касаллиги аломатларига ўхшаш шамоллашни ўтказди. Оилавий поликлиникадан келган шифокорлар дориларини қабул қилдик. Боламни ҳарорати тушиб яхши бўлиб қолганди. Мана икки-уч кундан бери куннинг иккинчи ярмида тана ҳарорати 37,1-37,5 даражагача кўтарилиб турибди. Биз яна дорилар қабул қилишимиз керакми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

❗️Бундай ҳолатлар кўпинча касалликдан тузалиш даврида кузатилмоқда, бундай ҳолатларда оилавий шифокорга телефон орқали мурожаат этиш лозим. Бу ҳолат қўшимча иккиламчи инфекция қўшилиши оқибатида ҳам бўлиши мумкин.

👨‍⚕️Бунда шифокор умумий қон, пешоб ва ахлат таҳлилларини топширишни буюради. Шу билан бирга, болада тахмин қилган бирор касаллиги бўлса, шу касалликка хос текширувларни ўрганади. Таҳлилларда ўзгаришлар бўлса, албатта шу ўзгаришларга қараб дори воситаларини тавсия этади. Агарда, таҳлилларда ўзгариш бўлмаса, бу касалликдан сўнгги асаб-эмоционал ҳолат, асаб тизимидаги ўзгаришлар ҳисобидан бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда тинчлантирувчи машқлар, аутотренинглар, ўт дамламалар, керак бўлса дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг