AOKA - Rasmiy kanali
13K subscribers
7.84K photos
1.05K videos
10 files
5.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📣 ЭЪЛОН!

Бугун, 5 август куни соат 15:00 да АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжмуни бўлиб ўтади.

❗️Унда коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият ва даволашнинг янги стратегияси бўйича маълумот берилади. Мавзу ОАВ вакиллари саволлари асосида кенг муҳокама қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Ягона ижтимоий реестр орқали моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга ошириш МЕХАНИЗМИ

(Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларга)

🔹Даромад мезони:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси
358 минг сўм этиб ўрнатилган.

🔹Ҳисоблаш тартиби:

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисобланади ва оила аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад > 358 минг сўм;
оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;
оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;
2 ва ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

💻 Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга қандай имтиёз берилади?

Кеча имзоланган Президент қарорига мувофиқ, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди. Улар қуйидагилар:

👉 Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
👉 Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
👉 Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
👉 Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
👉 Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
👉 Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
👉 Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
👉 Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Изоҳ: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали мазкур иловада кўрсатилмаган бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар ҳам жорий этилиши мумкин.


➡️@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби Шуҳрат Боймуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга чалинган беморларда қон қуюқлашиши ростми?

Рост. Коронавирус нафақат нафас йўлларини, балки нафас йўлларидаги кичик қон томирларини ҳам зарарлаб, қон қуюқлашишига олиб келмоқда. Шунинг учун даволаш протоколларига қонни суқлаштирувчи дори воситалари киритилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?

Бу коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқилиши ва оммавий қўллана бошланишига боғлиқ. Агар дунёда вакцина оммавий қўлланила бошланса, албатта, Ўзбекистонда ҳам касалликка қарши оммавий эмлаш бошланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Шифохонада коронавирусга қарши даволаниш харажатларини ким тўлайди — давлатми ё ўзимиз?

💰Коронавирусни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда долзарб саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Хориждан чартер рейслар орқали кириб келаётган фуқаролар ўзлари билан шахсий фойдаланиши учун қанча миқдорда дори воситалари ва тиббий буюмларни олиб кириши мумкин?

📎 Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ:

❗️Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб ўтилиши мумкин:

турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.

☝️Бунда бир ўрамда:

🔹қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;

🔹эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;

🔹гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;

🔹инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;

🔹инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;

🔹ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

📦 Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

🔖 Дори воситаларини юқорида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжатни тақдим этадилар.

✈️ Халқаро қатнайдиган денгиз (дарё) кемаларида, самолётларда тиббий дорилар қутичасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг чекланган миқдорини олиб кириш ва олиб чиқиш тегишли транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган назорат чораларига риоя этилган ҳолда лицензиясиз амалга оширилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўтган бир ҳафта давомида Ўзбекистонга қиймати 2,9 млн долларлик 5899 дона кислород концентратори келтирилган

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🎛 Сунъий нафас олдириш аппаратлари 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғидан озод қилинган.

2020 йил 1 октябрга қадар кислород концентраторлари импорт қилинган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ҳамда мажбурий сертификациялаштирмасдан божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги 5969-сон фармони билан юкларни чегара-божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларни узлуксиз божхона расмийлаштируви, шунингдек, экспорт-импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатлар берилишини тезлаштириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Янги ўқув йилида таълим қандай шаклда давом этади?

🔰 Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий таклиф қилмоқда:

👉 Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.
👉Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.
👉Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга давомати эркин бўлади.

❗️Якуний хулосани эса Республика махсус комиссияси ҳал қилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Халқ таълими бошқармаси карантин вақтида мактаб ҳужжатларини текшириши мумкинми?

Вазирлик томонидан мактабларни ҳужжатларини текшириш юзасидан ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Бу каби ҳолатлар юзага келса вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мурожаат қолдириш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Она тили ва адабиёти фани ўқитувчисиман, янги чиққан “Тарбия” фанидан дарс беришим мумкинми?

🚫 Йўқ.
Тарбия” фанини умумтаълим мактабларининг “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих”, “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари ўтишлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Октябрдан яна ўқитувчиларга устамалар берилиши бошланадими?

💰Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра бюджет ташкилотларида ишлайдиган айрим тоифадаги ходимларга директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар 1 октябрга қадар тўхтатилган, мазкур тўловлар ушбу муддат тугагандан сўнг давом эттирилиши кўзда тутилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Директор мени ишга чақиряпти, карантин даврида ўқитувчининг ишга чақирилиши қанчалик тўғри?

☑️ Бугун барча мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, хусусан 1-синфга қабул жараёни ҳам давом этмоқда. Мактаблар ҳам карантинга ёпилмаган.

🔘 Шу боис агар иш берувчингиз, яъни мактаб раҳбарияти билан масофадан ишлаш бўйича келишувга кела олсангиз ишингизни масофадан ташкил қилишингиз мумкин. Агар фаолиятингиз мактабга бориб ишлашни талаб қилса, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкин бўлади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 6 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши курашиш штаби

Спикер: Наргиза Нуруллаева – Штаб аъзоси

🕙 13:00 Бизнес омбудсман

Спикер: Шерзод Саидов – масъул ходим

🕙 14:00 «Давергеокадастр» қўмитаси

Спикер: Неъматжон Атамуратов – матбуот котиби

🕙
15:00 «Ўзстандарт» агентлиги

Спикер: Абдурауф Расулов – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий Telegram-канали @aoka_uz орқали, UzReport TV телеканали ва Youtube каналида онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 6 августа, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Наргиза Нуруллаева – член Штаба

🕙 13:00 Бизнес омбудсман

Спикер: Шерзод Саидов – ответственный сотрудник

🕙 14:00 Государственный комитет по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру

Спикер: Неъмат Атамуратов – пресс-секретарь

🕙
15:00 Агентство «Узстандарт»

Спикер: Абдурауф Расулов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Маҳмуд Замахшарийнинг йўқолган деб ҳисобланган асари топилди

Яқинда Теҳрондаги Малик миллий кутубхонасида аллома Маҳмуд Замахшарийнинг 589/1193 йили кўчирилган «Кўзи ожиз кишига тасалли бериш ҳақида рисола» деб номланган асари топилди. Ушбу манба дунё олимлари томонидан йўқолган деб ҳисобланган эди.

📖 Асар нима ҳақида?

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий клиникаларда тест нархлари бирор ташкилот томонидан назорат қилинадими ёки улар ўзлари хоҳлаган нархда тест текшируви ўтказишлари мумкинми?

🧪Хусусий клиникалар олиб келадиган тестларни ўзлари сотиб олади ва шундан келиб чикиб нархларни ўзлари белгилайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинганда кўпрок сув ичиш тўғрисида маслаҳат беришяпди. Сув иссиқ ҳолда ичилиши керакми ёки илиқ бўлиши керакми?

🦠Коронавирусга чалинган беморлар 30-37 даража атрофида суюқликларни ичиши мумкин.

🌡Лекин беморда иситма 38 даража ва ундан юқори бўладиган бўлса иссиқ ичимлик ва суюқликларни ичиш мумкин эмас.

🍚Овкатлар иссиқлиги ҳам 37-40 даража бўлиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус билан касалланганда буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳам юзага чиқиши мумкинми?

🦠Коронавирус инфекция фонида сурункали буйрак касалликлари авж олиши мумкин.

📍COVID-19 инфекцияси оғир кечишида буйрак шикастланиши кузатилади. Бундан ташқари ўта юқори хавф тоифасидаги беморлар - беморлар – бу диалез муолажа олувчилар.

👩‍⚕️Буйрак патологияси билан боғлиқ муаммолларни олдини олиш мақсадида шифокор томонидан шунга тегишли лаборатор кўрсаткичлар назорат қилинади: мисол умумий пешоб таҳлили, креатинин миқдори, коптокчалар фильтрацияси ва ҳоказо.

〰️〰️〰️〰️〰️

ОАВларда бир хил қон босим пасайтирувчи дори воситаларни қабул қилмаслик керак дейилган. Шунинг учун мен шу дориларни ичишни тўхтатган эдим. 1 ҳафтадан бери қон босимим ошиб боряпти. Нима маслаҳат берасизлар?

⚡️Пандемия бошланғич даврида 2та гуруҳ гипотензив дори воситалари бўйича шунга ўхшаган маълумот бор эди.

🌐Лекин бугунги кунда Европа кардиологлар жамияти томонидан айтилган: шифокорлар томонидан тавсия қилиган барча қон босимини пасайтирувчи дори воситаларни доимий равишда қабул қилиш керак.

📍COVID-19 да бу дориларнинг ножўя таъсирлари йўқ.
〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус инфекцияни олдини олиш мақсадида иммунитетни оширувчи дори воситаларни қабул қилса бўладими? Ва қайси дориларни ичиш мумкин?

💊Коронавирусга қарши иммунитетни оширувчи дори воситалар йўқ.

📈 Лекин соғлом турмуш қоидаларига риоя қилган ҳолда иммунитетни мустаҳкамлаш мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️

Коронавирус билан касалланганларни даволовчи шифохоналарда тиббиёт олийгоҳининг 1-курс талабаси санитар ходим сифатида ишласа бўладими?

🧑‍🔬Санитар сифатида ҳозир ишлаш мумкин, фақат ўқишнинг таътил вақтида.
〰️〰️〰️〰️

Фарзандим 2- гуруҳ ногирони, август ойида муддати тугайди. Карантин пайтида қайта кўрикдан ўтса бўладими?

⚡️Муддати тугаган бўлса кўрикдан ўтишингиз мумкин. Гуруҳ ногиронлигини берувчи муассасалар параллел равишда ишлаб турибди.
〰️〰️〰️〰️

Мен коронавирус инфекциясидан тузалдим. Энди уйда қолишим керакми ва ниқоб тақмасам ҳам бўладими?

📈 Касалхонадан чиққандан сўнг ҳам соғлом одамлар каби касалликни олдини олиш чораларига риоя қилиш керак: одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик, қўлни ювиш.

Ҳатто касаллик аломатлари тўла йўқолгандан кейин ҳам одам атрофдагилар учун 14 кунгача хавфли бўлиб қолади.

Шунинг учун изоляцияни яна икки ҳафтага давом эттириш зарур.
〰️〰️〰️〰️

Вирус симптомлари бўлмаган инсонлар COVID-19 ни юқтириши мумкинми?

❗️
Ҳа, мумкин. Вирусдан зарарланган инсонлар симптомлар мавжуд бўлмасаям инфекция юқтириши мумкин.

💉Айнан шунинг учун тестга асосланган ҳолда, инсон ўзини изоляция қилиши керак ва атрофидагилар билан алоқани чегаралаши лозим.

🚧Фақат шу йўл билан юқиш занжирини узиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️

Хотиним ҳомиладор. Августда туғишиши керак. Чилонзор туманидаги 7-туғруқ комплексига йўлланма берилган. Борсак бу ер коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни қабул қилишга мўлжалланган дейишди. Энди вазият қандай бўлади? Қайси туғруқхонага мурожаат қилсак бўлади?

🤰Тошкентда 3- ва 7- туғруқхоналар коронавирусга чалинган ҳомиладорлар учун мўлжалланган.

👩‍⚕️Лекин бунақа вазиятда тегишли УАШ ва поликликадаги акушер гинеколог ёрдам беради. Улар билан боғланган ҳолда бошқа туғруқхонага йўлланма берилади.

____________________________________


‼️ Как сообщалось ранее, сегодня на брифинге, проведенном в штабе АИМК, член штаба по борьбе с коронавирусом Наргиза Нуруллаева ответила на важные вопросы, связанные с коронавирусной инфекцией.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавирус инфекцияси бўйича муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.
〰️〰️〰️〰️

Мени тана вазним ошган, врач статин дори воситани ичишни буюрган. Дориларсиз даволансам бўладими?

❗️Агар сизга шифокор шу дори воситани буюрган бўлса унга асос бўлган.

💊Овқатланиш тартибига риоя қилган ҳолда статин дори воситани қабул қилиш лозим.

🦠COVID-19 енгил ва ўрта оғир кечишида айнан тўхтатилмайди, чунки статин препаратлар иммуномодуляр таъсирга эга.
〰️〰️〰️〰️

Мобил телефон орқали коронавирус инфекциясини юқтиришим мумкинми?

📲Мобил телефон орқали инфекция юқтириш эҳтимоли юқори, бу юқишнинг контакт йўли ҳисобланади.

🧴Телефонни, айниқса, юзга тегадиган гаджет корпусни антисептик воситалар билан мунтазам тозалаш зарур.

🔺Агар телефонда ғилоф бўлса, уни ечиб, алоҳида тозалаш керак. Энг яхшиси, таркибида спирт бўлган бир марталаик нам салфеткалардан фойдаланган маъқул.
〰️〰️〰️〰️

Нимага бир хил COVID-19 билан касалланган беморларда ҳид ва таъмни сезиш йўқолади. Айрим беморларда йўқолмайди. Бу коронавирус инфекциясими ёки бошқа инфекция белгиларими?

🦠Олимлар томонидан ҳид ва таъмни йўқолиши бу тўлақонли COVID-19 касаллигининг классик симптомлари ҳисобланиши исботланган, фақат улар ҳамма беморларда ҳам намоён бўлмайди.

📍Бу кузатиладиган симптомлар COVID-19 енгил шаклида ўтиши эҳтимоли юқорилигини билдиради. Лекин шифокорга вақтида мурожаат қилиш тавсия этилади.

____________________________________


‼️ Как сообщалось ранее, сегодня на брифинге, проведенном в штабе АИМК, член штаба по борьбе с коронавирусом Наргиза Нуруллаева ответила на важные вопросы, связанные с коронавирусной инфекцией.

🔎 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори Шерзод Саидов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

📎 Айрим давлат органлари ва ташкилотлар томонидан фармон талабларида кўрсатилган имтиёз ва преференцияларни қўллашни рад этганлиги сабабли, 143 та тақдимнома. 97 та огоҳнома, 27 та хулоса, 354 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённома, 80 нафар тадбиркор манфаатида 47 млрд. сўмлик даъво аризалар киритилди.

🔗 Коронавирус пандемияси даврида айрим назорат органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятида текширувларни ўтказиш тартибининг бузилиши ҳолатлари юзасидан 146 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, бугунги кунга қадар маъмурий суд қарорларига асосан 95 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган. Қолган 51 та ҳолат бўйича ҳужжатлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилмоқда

🖌 Бизнес-омбудсман томонидан назорат қилувчи органларга киритилган 38 та тақдимномага асосан 173 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан ўз ваколатидан четга чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларига нисбатан чоралар кўриш юзасидан қабул қилинган 155 та қарор бекор қилинган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием главного инспектора Бизнес-омбудсмана Шерзода Саидова. Важная информация из брифинга:

💼 В связи с отказом некоторых государственных органов и организаций применять указанные в Указе льготы и преференции, были оформлены 143 представления, 97 предупреждений, 27 заключений, 354 протокола по привлечению к административной ответственности, иски на сумму 47 млрд сумов в пользу 80 предпринимателей.

⚖️ По факту нарушений определенными органами надзора порядка проверки деятельности предпринимателей было оформлено 146 административных протоколов, и на сегодняшний день в соответствии с решениями административных судов 95 должностных лиц привлечены к ответственности. Документы по оставшемуся 51 делу находятся на рассмотрении у административных судов.

☝️На основе 38 представлений, поданных бизнес-омбудсманом в органы надзора, к 173 сотрудникам применены дисциплинарные взыскания.

🚫 Кроме того, отменено 155 решений органов надзора, нарушивших свои полномочия по рассмотрению мер в отношении субъектов предпринимательства.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бизнес омбудсман бош инспектори Шерзод Саидов иштирокида брифинг.

Савол. Мен фаолият кўрсатаётган ҳудудда анча йиллардан буён фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объекти мавжуд. Ушбу объектни сотиб олиш учун барча идораларга мурожаат қилганман. Ҳозирги кунга қадар бу бино савдога қўйилмасдан келмоқда. Ушбу объектни сотувга чиқариш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда "Давергеокадастр" қўмитаси матбуот котиби Неъмат Атамуратов аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тугалланмаган бино учун кадастр ҳужжатлари қилиб бериладими? Тартиби қандай?

🚧 Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.

📎 Асос – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори.

📲Бунинг учун сиз давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Якка тартибда уй-жой қуриш учун аукцион савдоларисиз ер олсам бўладими?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига мувофиқ якка тартибда уй-жой ажратиб бериш аукцион савдолари ва аукцион савдоларисиз қуйидаги ҳолатларда бериш белгиланган:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига;

давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқароларга ва мулкдорларга аукционсиз яъни тўғридан тўғри 0,04 гектаргача бўлган ер участкалари туман ҳокимининг қарори асосида берилади.

📌Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат захирасида турган ерлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ёки буни онлайн кўриш имконияти борми?

📄Ҳозирги кунда давлат захирасида турган ер майдонлари ҳақида маълумот олиш учун туман(шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилинади ва натижаси олинади.

🌐Захира ерлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн кўриш имкониятини берувчи ер ахборот тизими геопортал Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан яратилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тоғам ота-онасидан қолган ҳозирда ўзи яшаб келаётган ҳужжатсиз уйни бир қисмини менга бермоқчи. Мен ўша ердан уй қурсам менга кадастр ҳужжатлари расмийлаштириладими?

📌 Турар жойнинг ер участкасида қўшимча қурилиш учун рухсатни фақат ўша уйнинг мулкдорига берилади.

🚧 Турар жойни олди-сотди қилиш учун аввал мулкдорнинг ўзи ушбу турар жойга кадастр паспортини расмийлаштириб унга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиши керак. Сўнг ушбу турар жойни ёки унинг бир қисмини бегоналаштириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Уйимизни сотиб ҳовли олмоқчимиз. Лекин уй дадамнинг номларида. Дадам эса Россиядалар. Ҳозирги уйимизни бошқа биров номига ўтказа оламизми?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Нотариал тўғрисидаги Қонуннинг 28-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари ишончномаларни тасдиқлаш ваколатига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.

📎 Агар отангиз Россия Федерациясида бўлсалар, у ердаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида ишончнома расмийлаштириб турар жой бўйича ҳаракатларни амалга оширишни уларнинг номидан бошқа одамга (турмуш ўртоғи, ўғли, қизи) олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун рухсат беришлари мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеокадастр» қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🔹«Темир дафтар» нима?

🔹Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?

🔹Уларга қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

🔹«Темир дафтар»га киритиш ва чиқариш тартиби?

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг