AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.05K photos
1.08K videos
10 files
5.57K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Қайси ҳолларда COVIDга чалинган бемор албатта стационар шароитида даволаниши лозим?

🗣Ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) – нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;

🌡тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;

🩸қоннинг кислород билан таъминланиш фоизи 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);

🩺 қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);

юрак уришининг тезлашиши – пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;

🧠беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;

📍қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар – диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйракнинг сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши;

⚡️оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.

❗️Шу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат килиб бемор стационарга юборилиши лозим!

〰️〰️〰️〰️〰️

ЎРВИ белгилари бўлмаган беморлар билан қандай алоқада бўлиш керак. Уларда пневмония белгиларини қандай билиш мумкин?

🦠Covid-19 да турли симптомлар бўлишини ҳисобга олган ҳолда умумий ҳолатга: кескин ҳолсизлик мавжудлиги, кўнгил айниши, руҳий ҳолат бузилиши, ҳаддан ташқари уйқучанлик, шунингдек, нафас етишмаслиги ва тезлашишига эътибор қаратиш муҳим.

🌡🩺 Мунтазам равишда тана ҳарорати, пульс ва қон босимини ўлчаш зарур.

👩‍⚕️ Ҳолатингиз ҳақида шифокор билан доим маслаҳатлашиб туринг. Саломатлигингиз ёмонлашганда тез ёрдамга қўнғироқ қилинг.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзимда коронавирус инфекцияси борлигига шубҳам бўлса, унинг бор ёки йўқлигини қандай билсам бўлади?

❗️Биринчи навбатда – саросимага тушмаслик
. COVID-19 туфайли хавотирда бўлиш – бу табиий ҳол. Лекин назарда тутингки, аксарият одамлар COVID-19ни нисбатан енгил ўтказадилар.

📍Агар охирги икки ҳафта мобайнида коронавирус билан зараланган бемор билан бевосита мулоқотда бўлганингиз аниқланса, билингки сиз касалликнинг енгил турини ўтказаётган бўлишингиз мумкин ва сизда қуйидаги симптомлар бўлиши керак:

тана харорати нормал бўлиши ёки 38-38,5 даражагача кўтарилиши;
терлаш;
йўтал;
ҳолсизлик кузатилиши мумкин
.

⚡️Бўлиши ва бўлмаслиги мумкин симптомларга қуйидагилар киради:

бош оғриғи,
томоғдаги оғриқ,
бурун битиши,
ҳид ва таъм сезишнинг пасайиши ёки йўқолиши,
кўнгил айнаши,
қусиш ва диарея (ич кетиши).

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топширишда magistr.edu.uz веб-сайти, Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими (transfer.edu.uz) иш фаолиятидаги техник носозликлар бор...

🌐 Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн ариза топшириш magistr.edu.uz веб-сайти орқали, талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза юбориш ахборот тизими transfer.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

❗️Ушбу ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базаси билан интеграция қилинган. Жорий йилнинг 20-23 июль кунлари transfer.edu.uz ахборот тизими орқали аризаларни рўйхатда ўтказишда Давлат персоналлаштириш маркази маълумотлар базасидан онлайн режимда фуқароларнинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) орқали паспорт маълумотларини олишда узилишлар юзага келган. Ҳозирги кунда барча муаммолар бартараф этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жорий йил 17 июль куни ТДТУ магистратурасига онлайн ҳужжат топширдим. Ҳужжатларимни бошқа мутахассиликка қайтадан топширишим мумкинми?

✔️Мумкин, бунинг учун сиз ҳужжат топширган ОТМга рўйхатдан ўтказилганингизни бекор қилиш тўғрисида мурожаат қиласиз ва бекор қилингач, бошқа ОТМ ёки мутахассисликка топширасиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен хорижий давлатда кундузги-сиртқи таълим шаклида ўқийман. Ўзбекистонда ўқишимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин Ўзбекистонда бундай ўқиш тури йўқ. Нима қилишим мумкин?

❗️Сиз республикамиз олий таълим муассасаларидаги мавжуд сиртқи таълим шакли бўйича ўқишингизни кучириб ўқишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен хорижий давлатда олий таълим муассасасида таҳсил оламан. Ўқишимни Ўзбекистонга қандай кўчирсам бўлади?

❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Transfer.edu.uz сайти орқали ёшларни ўқишларини кучириш учун аризаларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 5 августигача сиз рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили қандай бошланади? Масофавий таълим давом этаверадими?

❗️Анъанавий таълим шаклида ўқув йилини бошлаш режалаштирилган эди. Республикада эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиш шароитидан келиб чиқиб, Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасининг юқори курс талабалари ҳамда академик лицейларнинг 2 курс ўқувчиларига янги ўқув йилини жорий йилнинг сентябрь ойидан масофавий шаклда бошлашга ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️

Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида ўтказиладиган ижодий имтиҳонлар бўйича қандай ўзгаришлар киритилаяпти?

❗️Бугунги кунда мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда кириш имтиҳонларини бирхиллаштириш мақсадида тест билан бирга бўладиган ижодий имтиҳонлар ўрнига олдинги йилларда шу таълим йўналишидаги тест фанларидан бири қўйилиши режалаштирилган. Касбий (ижодий) имтиҳонлар эса амалдаги тартибда ўтказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Нима сабабдан магистратура босқичида ўқишни кўчириш мумкин эмас?

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойида магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларга бириктирилган илмий раҳбарлар тасдиқланади. Магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёни биринчи курснинг биринчи семестридан бошланади. Магистратура талабалари ўқишининг кўчирилиши натижасида уларнинг қолган муддатда магистрлик диссертацияларини янгидан белгиланган талаблар даражасида тайёрлаш имкони мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, магистратура босқичида талабалар ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

Инспекция пандемия шароитида ташқи бозорлар сонини кўпайтириб, тадбиркорларга ўз маҳсулотларини муносиб таннархда экспортга чикариш имкониятини яратмоқда. Инспекция республикадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитар тозалигини таъминлашга жиддий эътибор қаратган.

💰Хорижий давлат карантин хизматлари билан келишувлар натижасида Хитой Халқ Республикасига юртимиздан қовун экспорт қилиш учун 173 та экспорт далалари ҳамда 10 та қадоқлаш корхоналарига рухсат олинди. Мазкур экспорт далаларининг 7 таси Жиззах, 12 таси Қашқадарё, 114 таси Хоразм ҳамда 40 таси Сирдарё вилоятларига тўғри келади.

🇨🇳 Мош экспорти учун қадоқлаш корхоналари сони 3 тага оширилиб, умумий 43 та корхона вакиллари эндиликда ушбу дуккакли маҳсулотни Хитойга етказиб беришлари мумкин.

🥜 Истиқболли келишувлар қаторидан ерёнғоқ экспорти ҳам ўрин олган бўлиб, эндиликда 20 та қадоқлаш корхонаси Хитой давлатига маҳсулот етказиб беради.

🚚 Тадбиркорлар маҳсулотларини Қирғизистон ҳамда Қозоғистон орқали автотранспорт воситасида экспортга чиқаришлари мумкин. Бу эса экспортёр учун харажатлар миқдорини камайтиради.

🚫 2018–2020 йилларда Хитойга 14 турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти учун рухсат олинган бўлса-да, ҳалигача мазкур рўйхатдаги 5 хил маҳсулот экспортга чиқарилгани йўқ. Улар кунжут, ёнғоқ, аччиқ қалампир, қовун ва анор.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Государственной инспекции по карантину растений при Кабинете Министров Дурдоны Очиловой.

Важная информация из брифинга:

В условиях пандемии Инспекция создает условия для увеличения числа внешних рынков для экспорта продукции предпринимателей по себестоимости. Инспекция уделяет особое внимание обеспечению фитосанитарной чистоты сельскохозяйственных продукций.

💰В результате достигнутых соглашений с карантинными службами иностранных стран, 173 полям, отведенным для экспорта выращенной на них продукции, и 10 фасовочным компаниям разрешено поставлять дыни в Китайскую Народную Республику. 7 из этих полей находятся в Джизакской области, 12 — в Кашкадарьинской, 114 — в Хорезмской и 40 в Сырдарьинской областях.

🇨🇳 Количество фасовочных предприятий, занимающихся экспортом маша, увеличилось на 3 — теперь маш из Узбекистана в Китай может поставляться 43 компаниями.

🥜 Одной из перспектив, представленных в рамках соглашения, является возможность экспортировать арахис. Теперь 20 фасовочных предриятий будут поставлять продукцию в Китай.

🚚 Предприниматели могут экспортировать свою продукцию автотранспортным средством через Кыргызстан и Казахстан, что, в свою очередь, уменьшает стоимость расходов для экспортера.

🚫 Несмотря на то, что в 2018–2020 годах были получены разрешения на экспорт 14 видов сельскохозяйственной продукции в Китай, 5 видов продукции из этого списка еще не были экспортированы. Это кунжут, грецкие орехи, острый перец, дыни и гранаты.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ва соҳага оид масалалар юзасидан жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
Италиядан уруғлик маҳсулотлар олиб кирмоқчиман. Бироқ пандемия сабаб ушбу давлатга бориб, маҳсулотларни «Ўздавкарантин» инспектори текшириб беришининг иложи йўқ. Қандай йўл тутишим мумкин?

Бунда сиз «Ўздавкарантин» инспекциясига хориждан маҳсулот чиқарувчи питомникникнинг номи, манзили, импорт маҳсулот тури ҳақида маълумот киритишингиз сўралади.

🧳 Шундан сўнг инспекция томонидан мазкур давлатнинг карантин хизмати билан алоқага чиқилиб, маҳсулот Ўзбекистон учун карантинда бўлган зарарли организмлардан холи экани ўрганилади. Аниқланиб, ишонч ҳосил қилингач, импортёр давлатнинг карантин хизмати Ўзбекистон тарафдан қўйилган талаблар асосида маҳсулот юклашни ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️
Туркия давлатига бир неча тонна текстил маҳсулотини экспорт қилмоқчиман. Маҳсулот учун фитосанитария тўловлари ҳақида маълумот берсангиз.

Мамлакатда экспорт асосини қишлоқ хўжалиги ҳамда текстил маҳсулотлари ташкил этишини инобатга олган ҳолда, «Ўздавкарантин» инспекцияси ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ўзаро келишув асосида:

💵 тадбиркорларга фитосанитария сертификатларини текинга расмийлаштириб берилиши йўлга қўйилган.

〰️〰️〰️〰️
Украинага узум экспорт қилмоқчиман. Маҳсулот ҳолатини билиб беришда кўчма лабораториялар хизматидан қандай фойдаланаман? Тўлови борми, карантин даврида ҳам текширув жараёнлари далага келиб ўтказиляптими?

Маҳсулотингизнинг фитосанитар ҳолати карантин лабораториялари томонидан текширилуви ва хулосасида ҳеч қандай тўлов йўқ.

📢 Асосийси, мазкур имкониятдан тадбиркор, фермерлар хабардор бўлиши ҳамда маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатига эътиборли бўлиб, текширтириб чиқаришлари талаб этилади. Чунки, биз бозор очаётган хорижий давлатларнинг талаблари ҳам шунга қаратилган бўлиб, карантин объектлари билан чиқиши мумкин бўлган маҳсулотлар мамлакатлар ўртасидаги алоқанинг пасайишига сабаб бўлади, шунингдек, экспорт бозорларининг қисқаришига олиб келади.

🚐 Яна бир маълумот: пандемия даври бўлишига қарамасдан, кўчма мобил лабораториялар даланинг ўзида маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини текшириб беради.

〰️〰️〰️〰️
Карантиндан сўнг АҚШга 200 г гул кўчатини олиб кетмоқчиман. Бироқ АҚШ аэропортидан қўл юкида уруғликларни олиб кириш мумкин эмаслигини айтишди. Кимга мурожаат қилишим мумкин? Мен маҳсулотни сотиш мақсадида олиб кетмаяпман.

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ:

🚫 уруғликларни қўл юки ёки багажда республика ҳудудидан олиб чиқиш таъқиқланади.

🚧 Бундай маҳсулотлар юқори фитосанитар хавфга эга бўлгани сабабли, мамлакатлар ўз ҳудуди муҳофазаси боис чегарадан ўтказилмасликка ҳақлидирлар.

_____________________________________


‼️ Как сообщалось ранее, на брифинге, проведенном сегодня в штабе АИМК пресс-секретарь Государственной инспекции по карантину растений при Кабинете Министров Дурдона Очилова ответила на вопросы, связанные с пандемией коронавируса.

ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚐 Кўчма мобил лабораториялар даланинг ўзида маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини текшириб беради

🚫 Уруғликларни қўл юки ёки багажда республика ҳудудидан олиб чиқиш тақиқланади

📋
Тадбиркорларга фитосанитария сертификатлари текинга расмийлаштириб берилади, лаборатория текширувлари ҳам бепул

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🇺🇿📲Сегодня в Узбекистане функционирует бесчисленное количество Телеграм каналов, которые пользуются информацией из непроверенных источников, и распространяют недостоверные международные новости.

Поэтому, в целях оперативного информирования населения о региональных и международных новостях из авторитетных медиа источников, в частности: New York Times, CNN, The Guardian, BBC, Reuters, Wall Street Journal, Bloomberg, Xinhua и т.д открыт специальный новостной канал "Коротко о главном".

Если вы хотите быть в курсе всех актуальных новостей мира из надежных источников, подписывайтесь на 👉Коротко о главном
​​⚡️«PLoS Medicinе» илмий журналида чоп этилган тадқиқот янги маълумотни исботлади: агар одамлар мунтазам равишда қўлларини ювиб, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақлаганида, коронавирус пандемиясини вакцинасиз (эмлашсиз) енгиш мумкин эди.

Мамлакатларда карантин чекловлари фуқароларнинг шахсий масъулияти, ҳар бир инсоннинг касаллик хавфини, жиддийлигини ҳис қилиши билан уйғунлашганида эди, вирус тарқалиши пастроқ даражада бўлар эди. Атипик пневмония (SARS-CoV-2) аҳолининг 90 фоизи тез-тез қўлини ювган ва масофа сақлаган мамлакатларда юқори даражада эпидемия чақирмаган.

📢 Муаллифлар вирус қандай тарқалиши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, ўзини изоляциялаш, масофаланиш, қўлни ювиш ва ниқоб тақиш — ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани тўғрисида кенг маълумот бериш зарурлигини таъкидлашмоқда.

🚫 «Агар биз барчамиз мамлакат бўйлаб кейинги 4, 6, 8, 12 ҳафта давомида ниқоб тақсак, вирус тарқалиши тўхтайди», — деди доктор Роберт Редфилд — CNN

👉 Коротко о главном

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️Исследование, опубликованное в научном журнале «PLoS Medicinе», показало, что если бы люди регулярно мыли руки, носили маски и соблюдали социальную дистанцию, пандемию можно было победить без вакцины.

Если бы карантинные ограничения в странах сочетались с осознанием каждого человека серьезности болезни и личной ответственностью, тогда уровень распространения вируса был бы низким. Атипичная пневмония (SARS-CoV-2) не вызовет большой вспышки в стране, где 90% населения часто моют руки и соблюдают дистанцию.

📢 Авторы утверждают, что необходимо просвещать общественность о том, как вирус распространяется, и повышать осведомленность о решающей роли самоизоляции, дистанцирования, мытья рук и ношения масок.

🚫 «Если мы все будем носить маски в течение следующих четырех, шести, восьми, двенадцати недель по всей стране, передача вируса прекратится», — сказал доктор Роберт Редфилд — CNN

👉 Коротко о главном

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди: 〰️〰️〰️〰️〰️ Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун онлайн…
Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства высшего и среднего специального образования Фархода Бабашева.

На брифинге были даны ответы на вопросы населения:
〰️〰️〰️〰️〰️

На веб-сайте magistr.edu.uz для подачи онлайн-заявок на участие во вступительных экзаменах в магистратуру, а также на сайте transfer.edu.uz для перевода и восстановления студентов имеются технические неполадки...

🌐 Подача онлайн-заявки на участие во вступительных экзаменах в магистратуру осуществляется через сайт magistr.edu.uz, а подача онлайн-заявки на перевод и восстановление студентов — через информационную систему transfer.edu.uz.

Данная информационная система интегрирована с базой данных Государственного центра персонализации при Кабинете Министров Республики Узбекистан. 20-23 июля этого года при регистрации заявок через информационную систему transfer.edu.uz произошёл сбой в получении паспортных данных граждан ПИНФЛ (персональный идентификационный номер физического лица) в режиме онлайн из базы данных Государственного центра персонализации. Сейчас эта проблема решена.
〰️〰️〰️〰️〰️

17 июля этого года я подал онлайн заявку на поступление в магистратуру ТГТУ. Могу ли я повторно подать документы на другую специальность?

✔️Да, можете. Для этого вы должны обратиться в ВУЗ, в который вы подали заявку, для аннулирования вашей регистрации, и после этого вы можете подать заявление в другой университет или на другую специальность.
〰️〰️〰️〰️〰️

Я учусь в другой стране на очной форме обучения. Хотел бы продолжить учебу в Узбекистане. Но в Узбекистане нет такого направления. Что мне делать?

❗️Вы можете перевестись в высшие учебные заведения республики для продолжения обучения по существующим направлениям дневной формы обучения.
〰️〰️〰️〰️〰️

Я учусь в ВУЗе за рубежом. Как я могу перевестись на учёбу в Узбекистан?

❗️Веб-сайт Министерства высшего и среднего специального образования Transfer.edu.uz запустил услугу по подаче онлайн-заявок для перевода обучения. Вы должны пройти регистрацию на сайте до 5 августа этого года.
〰️〰️〰️〰️〰️

Когда начнётся 2020/2021 учебный год в высших учебных заведениях? Будет ли продолжено дистанционное обучение?

❗️Учебный год планировалось начать в форме традиционного образования. В зависимости от стабилизации эпидемиологической ситуации в стране также ведётся подготовка к началу нового учебного года в дистационной форме обучения для студентов бакалавриата и магистратуры старших курсов высших учебных заведений и студентов 2-го курса академических лицеев с сентября этого года.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Ижтимоий тармоқларда коронавирус…
Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена Штаба по борьбе с коронавирусом Хабибуллы Акилова.

На брифинге даны разъяснения по лечению и предотвращению заболевания:
〰️〰️〰️〰️〰️

В соцсети активно распространяются разные протоколы по лечению коронавируса в домашних условиях. В них указывается необходимость с первых дней принимать антибиотики и противовирусные средства. Правильно ли это?

🚫 Не следует доверять рекомендациям, распространяемых в соцсетях и других источниках, и принимать антибиотики и противирусные препараты в домашних условиях.

🦠 К сожалению, в настоящее время не существует специфического лечения от коронавируса. Нет ни одного лекарства с доказанным действием против ковид.

☝️Поэтому нет необходимости с первых дней заболевания принимать антибиотики и противовирусные средства. От них не будет пользы, напротив, может быть нанесён вред.

❗️Пациенты с бессимптомной или легкой формой заболевания могут выздороветь и без лекарств.
〰️〰️〰️〰️〰️

Я заболел коронавирусом. У меня есть маленькие дети и я не могу от них самоизолироваться. Что мне делать?

👩‍👧‍👦 При близком контакте с детьми невозможно избежать заражения инфекцией.

🚧 Если у вас нет возможности самоизолироваться, то есть высокая вероятность того, что вы можете их заразить. Поскольку у вируса способность к заражению велика.

🚰🧼 Даже при постоянном соблюдении защитных мер: мытье рук мылом, ношение масок, санитайзеры и солевые растворы не могут предотвратить заражение, если вы находитесь в одном помещении.

❗️При этом стоит помнить, что дети в основном переносят COVID-19 бессмиптомно или в легкой форме.

🤧 У них могут наблюдаться такие симптомы, как повышение температуры, першение в горле и запор. Но в основном дети чувствуют себя хорошо и по сравнению со взрослыми у них не наблюдается слабость и потеря аппетита.

💊 При появлении симптомов нужно: дать ребенку много жидкости, чтобы он вспотел, промывать нос солевым раствором, при повышении температуры выше 38,5 дать детский парацетамол.
〰️〰️〰️〰️〰️

Могу ли я принимать дексаметазон в домашних условиях?

💉 Применение дексаметазона и других стероидов для лечения COVID-19 в домашних условиях категорически не допускается.

📉 Дексаметазон как и другие глюкокортикоиды имеет свойство снижать иммунитет.

🧬 Применение с первых дней глюкокортикоидов приводит к продлеванию заболевания, усилению осложнений и появлению вторичной бактериальной инфекции.
〰️〰️〰️〰️〰️

Сейчас много говорится о действии антикоагулянтов против ковид. Можно ли принимать их для профилактики?

Нельзя! Антикоагулянты не предотвращают и не лечат инфекцию. Они оказывают действие при развитии осложнений в виде тромбозов.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда аҳолидан тушаётган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Мен бир фарзандимга 2 ёшгача бериладиган нафақа, яна бир фарзандимга 14 ёшгача бериладиган нафақа олиб келмоқдаман. Aммо шу йил июнь ойида нафақа бериладиган муддат тугади. Карантин сабаб кейинги муддат учун зарур ҳужжатларни қайта топшира олмадим. Энди менга нафақа берилмайдими?

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Беҳзод Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан суҳбат

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤 Интервью | Азиз Абдухакимов — Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун навбатдаги имтиёзлар

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи Улугбек Дадахонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда 20 июль куни имзоланган «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижроси юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Савдо ва умумий овқатланиш соҳаси учун имтиёзлар

💰Жорий йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар 11,1 мингдан зиёд умумий овқатланиш корхоналари айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилди. Ушбу солиқ миқдори бир чоракда деярли 22,7 млрд. сўмни ташкил этади.

🏛 Биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналарга ҳам айланмадан олинадиган солиқ бўйича шундай имтиёз берилмоқда.

👨🏻‍🍳 2020 йил 1 июльдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилди, уларга кичик тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилган имтиёзлар ва преференциялар қўлланилиши белгиланди.

🥃 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинди. Мазкур имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлганлар сони 1665 та. Бу имтиёз тадбиркорлар ихтиёрида бир ойда ўрта ҳисобда 1,5 млрд. сўм қолдиради.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Аҳоли ва тадбиркорликнинг бошқа турларини қўллаб-қувватлаш

💵 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини 5 кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.

👦🏻 14 ёшгача болалари
бўлган оилаларга ва 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича оналарга бериладиган нафақалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмайди.

🏭 Жорий йилнинг 1 июлидан йил охирига қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича даромад солиғи тўлашдан озод этилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бўлими бошлиғи Улугбек Дадахонов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

〰️〰️〰️〰️〰️

Бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди:

кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш,

ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш (микрофирма ва кичик корхоналар учун),

микрофирма ва кичик корхоналарда 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш тўхтатилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади

14 кунлик фаолият учун иш ҳақи жойида берилади:

🔹 Шифокорлар — 25 млн сўм
🔹 Ҳамширалар — 15 млн сўм
🔹 Кичик тиббиёт ходимлари — 10 млн сўм

☎️ 1109

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🛏 Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига гумон қилинаётган беъморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш мақсадида «Ўзэкспомарказ» мажмуасида махсус Тақсимлаш маркази ташкил этилиб, палаталар сони 466 тага, койкалар сони 928 тага етказилди.

👩🏻‍⚕️ Тиббий маълумотга эга фуқаролар орасида танлов ўтказилиб, шифокор ва ҳамширалар рўйхати шакллантирилди.

💰Тиббиёт ходимларига кунлик иш ҳақи тўланиши йўлга қўйилди. Бир кунлик, яъни 8 соатлик иш ҳақи шифокорлар учун — 1 млн сўм, ҳамширалар учун — 665 минг сўм, кичик тиббиёт ходимлари учун — 335 минг сўмни ташкил этади.

✈️ 22 июль куни махсус рейс билан Хитойдан 500 та кислород концентратор, 4500 та кислород ниқоби, 500 та ҳавони намлаш ускунаси, 200 та пульс оксиметр олиб келинди.

🥔 Эҳтиёжманд оилаларни мунтазам қўллаб-қувватлаш мақсадида 1197 қисқа рақамли Call-марказ самарали фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунгача келиб тушган мурожаатлар бўйича 18 980 та оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
💵 Карантин билан боғлиқ харажатларга ажратилган маблағлар ҳақида маълумот

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 27 июль куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Давлат хизматлари агентлиги

Спикер: Севара Зокирова —матбуот котиби

🕙 13:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер: Раҳимжон Маҳкамов —матбуот котиби

🕙 14:00 Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер: Нурмат Отабеков —инспекция раҳбари

🕙 15:00 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер: Шерзод Ахматов — матбуот котиби

📣 Президент фармони ижроси юзасидан

🕙 16:00 —Олий суд

Спикер: Холмўмин Ёдгоров — раис ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️


Брифинги, запланированные на сегодня, 27 июля, в штабе АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Агентство государственных услуг

Спикер: Севара Закирова — пресс-секретарь.

🕙 13:00 Министерство занятости и трудовых отношений

Спикер: Рахимжон Махкамов — пресс-секретарь.

🕙 14:00 Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер: Нурмат Отабеков — начальник инспекции.

🕙 15:00 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций

Спикер: Шерзод Ахматов — пресс-секретарь.

📣 Исполнение Указа Президента Республики Узбекистан

🕙 16:00 Верховный суд

Спикер: Холмўмин Ёдгоров — заместитель председателя

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtube.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги
матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳоли мурожаатлари юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Навоий вилоятиданман. Фарзандим шифокор кўригига келганда Тошкент шаҳрида дунёга келди. Туғилганлигини қайд этиш учун Тошкентдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишим мумкинми?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига асосан болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим
〰️〰️〰️〰️〰️

Корхонамнинг юридик манзили ўзгарди. Карантин вақтида буни тўғирлаш қандай тартибда амалга оширилади?

📎Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан тадбиркорлик субъекти почта манзилини Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими, яъни fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн тартибда ўзгартиришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Ёшим 25 да, келин сентябрда 18 ёшга тўлади. Никоҳни сентябрь ёки октябрда қайд этишимиз учун аризани август ойида беришимиз мумкинми?

❗️Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасисга асосан никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Етказиб бериш фаолияти билан шуғулланишим учун стикер керак. Ёрдам беринг.

🚕Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари (фирма автомобили) киритилган. Шу сабабли, фаолият турингизни тасдиқлаш учун корхонанинг таъсис ҳужжатларини олиб юриш тавсия этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Бир қанча лицензия ва рухсатномалар талаби қисқартирилади деб эшиттим, гап айнан нима ҳақидалиги бўйича маълумот берсангиз.

📲Regulation.gov.uz порталида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси жойлаштирилган.

⚡️Лойиҳада рухсат этиш тартиб-таомилларидан ўтиш учун ягона электрон тизимни ишга тушириш, лицензияланадиган фаолият ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг айрим турларини, шу жумладан, уларнинг баъзи турларини бирлаштириш йўли билан бекор қилиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари ўрнига хабардор қилиш тартибини жорий қилиш каби таклифлар мавжуд.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг