AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.04K photos
1.08K videos
10 files
5.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
✏️ Главные цитаты из видеоселекторного совещания под председательством Шавката Мирзиёева относительно эпидемиологической ситуации в Узбекистане

Источник

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун, 18 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 12:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Феруза Ҳамробоева – штаб аъзоси

📣"Ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари" кун тартибидаги видеоселектор натижалари бўйича


🕙 13:00 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Спикер: Соҳиб Саифназаров – вазирнинг биринчи ўринбосари


🕙 14:00 – Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Спикер: Фурқат Маҳмудхўжаев - матбуот котиби


🕙 15:00 – Тошкент вилояти ҳокимлиги

Спикер: Акмал Умаралиев - ҳоким ўринбосари

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларюзасиданжавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус касаллиги билан оғриган, аммо уни ҳеч кандай симптомсиз ўтказган ва ҳеч кандай муолажаларсиз тузалиб кетган шахсда ҳам антитаначалар пайдо бўладими?

🦠 Айнан коронавирус касаллигига нисбатан бу масала ҳозирги вақтда ўрганилмоқда, лекин умуман вирусларга нисбатан оладиган бўлсак, ҳа антитаначалар ҳосил бўлади.

〰️〰️〰️〰️

Коронавирусга чалинган беморлар "Азимак" препарати билан даволаняпти экан, у вирусга қарши дори эмасми?

💊Азимак-макролид, бактерияларга қарши восита, таъсир доираси кенг, бактериялар кўпайиши ва ошишини секинлаштиради, юқори концентрацияларда бактерицид таъсир кўрсатади, бронхологик паталогияда жуда самарали.

Вирусли инфецияларда уни асоратларнинг олдини олиш, яъни пневмония профилактикаси сифатида тайинланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ковидга анализ топширилган, натижаси хали чикмаган, лекин ковиднинг баьзи бир аломатлари одамда сезилса, у нима килиши керак?

❗️Бу бемор, эҳтиёт шарт коронавирус инфекциясининг енгил кечувида тавсия этилган схема буйича даволаниши керак.

Ва бу муолажалар оилага бирктирилган умумий амалиёт шифокори назорати остида олиб борилиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ижтимоий тармоқларда коронавирусга касалланган одамлар хрен деган ўсимликдан фойдаланиб бу касалликдан қутилганликларини гапириб чиққан видео- мурожаатлар кўпайиб кетди. Шу ҳақиқатга тўғри келадими?

🍃Хрен
ўсимлиги таркибида кўплаб: А , Е, В гурух витаминлари мавжуд , аминокислоталар ва минералларга бой.

У ковид инфекциясида асосий дори воситалар билан бир қаторда ишлатилиши мумкин, аммо монотерапия сифатида ёрдам бермайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Анализлар жавоб беш кунгача ҳам чиқмайди, тест топширган фуқаро бемор ё бемор эмаслигини ҳам билмайди, бу қачонгача давом этади?

⚡️Республика махсус комиссияси штабида бу ҳолат алоҳида кўриб чиқилди ва ПЗР аппаратлари сони кўпайтирилиши, уларни ишлатиш учун шароит яратилиши ва қўшимча шифокор- лаборант мутахассислар тайёрланиши режалаштирилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Хусусий дорихоналарда вирусга қарши ва парацетамол каби дориларнинг нархи кундан кунга ошиб бораяпти, бу тўғрими?

⚡️Импорт қилинадиган ва мамлакат миқёсида чиқариладиган дори воситалари нархлари белгиланган ва унинг назорати Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари зиммаларига нархининг давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш вазифаси юклатилган.

📎Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрда 2647-сон “Аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
〰️〰️〰️〰️〰️

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус аломатлари пайдо бўлган ва натижаси мусбат чиққанлар қабул қиладиган биринчи зарурий дорилар рўйхатини тайёрлаб ножўя таъсирлар ҳақида маълумот қўшиб қўйса ҳаммага фойдали бўлар эди.

❗️Бундан буён коронавирус касаллиги билан уйида даволанаётган беморларга “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқоблар белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида тест топшириш учун бир кунлик навбатда туриш керак. Хусусий клиникаларга топширмоқчи бўлсак, улар тест олишмаяпти ва даволашмаяпти?

❗️Куни кеча аҳолини коронавирусга қарши тестдан тезкор ўтказишни ташкиллаштириш ва тўхтовсиз тиббий ёрдамни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Унга кўра хусусий ва нодавлат клиникаларга COVID-19 беморларини тестдан ўтказиш ва даволашга рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳокимликларга хусусий ва нодавлат клиникаларнинг фаолиятини ташкиллаштириш учун барча керакли ёрдамларни кўрсатиш топшириғи берилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Шифокорман, ҳозирда шифокорларни COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар даволанаётган клиникаларга ишга жалб қилишмоқда. Бунда қўшимча рағбатлантириш ҳақи қанча?

💰Президент қарорида коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун 20 млн сўм миқдорда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Япоиядан коронавирусга қарши янги "авиган" препарати олиб келишини айтди. Аввалроқ, Авиган ушбу патологияга қарши самарасизлиги айтилганди. Тўлиқроқ маълумот бера оласизми?

💊таркибида "Авиган" бўлган "Фавипиравир" биологик фаол модда барча вируслар кўпайишини блоклайди. У Африкада Эбола вирусини даволашда ҳам қўлланилган.

Тиббиёт доирасида ушбу препаратни "Ремдесивир"нинг Япония варианти деб ҳам аташади.

Япония тажрибасига кўра, Авиган коронавируснинг енгил формасида яхши таъсир кўрсатади, лекин касаллик оғир кечишида таъсири кам.
〰️〰️〰️〰️〰️

Яшаш манзилим бўйича туғруқхона карантинга ёпиқ. Кесарча кесиш билан туғиш тавсия қилинган. Туғруқхоналар йўлланмасиз қабул қилмаяпти. Нима қилай?

❗️Бундай вазитда ҳомиладор аёл кесарча кесиш усулида туғруқ учун 1- ёки 2- шаҳар перинатал марказига мурожаат қилиши лозим. Агар шошилинч туқруқ бўлса истаган ишлаб турган туғруқхонага мурожаат қилиши мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
14 194 140 (+ 244 754)
⚡️Соғайганлар 8 470 275 (+ 191 301)
⚡️Вафот этганлар 599 416 (+ 6 726)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 3 770 012 (+ 74 987)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 048 697 (+ 33 959)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон 1 040 457 (+ 34 820)
4. 🇷🇺 Россия 759 203 (+6 406)
5. 🇵🇪 Перу 345 537 (3 951)
6. 🇿🇦 Жанубий Африка 337 594 (+ 13 373)
7. 🇲🇽 Мексика 331 298 (+ 7 257)
8. 🇨🇱 Чили 326 539 (+ 2 841)
9. 🇪🇸 Испания 307 335 (+ 1 400)
10. 🇬🇧 Буюк Британия 293 239 (+ 687)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
14 194 140 (+ 244 754)
⚡️Выздоровевших 8 470 275 (+ 191 301)
⚡️Погибших 599 416 (+ 6 726)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 3 770 012 (+ 74 987)
2. 🇧🇷 Бразилия 2 048 697 (+ 33 959)
3. 🇮🇳 Индия 1 040 457 (+ 34 820)
4. 🇷🇺 Россия 759 203 (+6 406)
5. 🇵🇪 Перу 345 537 (3 951)
6. 🇿🇦 Южная Африка 337 594 (+ 13 373)
7. 🇲🇽 Мексика 331 298 (+ 7 257)
8. 🇨🇱 Чили 326 539 (+ 2 841)
9. 🇪🇸 Испания 307 335 (+ 1 400)
10. 🇬🇧 Великобритания 293 239 (+ 687)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❗️Уч йил ичида 3,6 млн аҳолига сув етказиш учун маблағ ажратилган бўлса-да, амалда бор-йўғи 30 фоиз хонадонга сув етиб борган

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров маълум қилди:

Сўнгги 2 йилда соҳага бюджетдан 3,7 триллион сўм ажратилди. Бундан ташқари, 48 та лойиҳага 1,9 млрд доллар хорижий кредитлар жалб қилинган. Лойиҳаларни танлашда жойлардаги ҳолат, аҳолининг талаби ва мавжуд сув манбалари кўп ҳолларда тўлиқ ўрганилмаяпти.

⚖️ Кредитларни қайтариш юки бюджетга тушяпти.

💰 Мисол учун, хорижий кредитлар бўйича сув таъминоти корхоналари учун охирги 2 йилда бюджетдан 117 млрд сўм (12 млн доллар) тўлаб берилди.

🚿 Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш схемаси 2010 йилгача бўлган муддатга ишлаб чиқилган ва янгиланмаган.

Юқоридаги муаммолардан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилди:

1️⃣ Биринчидан, йил якунига қадар жами 2,5 млн истеъмолчини тармоққа уланиши ва биллинг базасига киритилади, натижада йилига 140 млрд сўм қўшимча тушум таъминланади.

2️⃣ Иккинчидан, энди соҳа билан бирга вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳам бирдек масъул ҳисобланади. Тизим лойиҳа таклифи ҳокимлар ва аҳоли билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади.

3️⃣ Учинчидан, соҳада лойиҳалаштириш ишлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади.

4️⃣ Тўртинчидан, республика бўйича йил охиригача жойларда 200 та энергия тежамкор кичик лойиҳалар амалга оширилади.

5️⃣ Бешинчидан, йил якунига қадар йирик сув иншоотларига 17,5 минг ҳисоблагич ўрнатиш бўйича график ишлаб чиқилди.

〰️〰️〰️〰️

❗️Хотя за три года были выделены средства на снабжение водой 3,6 миллиона человек, на практике только 30 процентов домохозяйств имеют доступ к воде.

Об этом сегодня в штабе АИМК заявил первый заместитель министра жилищно-коммунального обслуживания Сохиб Сайфназаров.

За последние два года из бюджета было выделено 3,7 трлн сумов. Кроме этого, в рамках реализации 48 проектов было привлечено 1,9 млрд долларов иностранных кредитов. При этом, при выборе проектов ситуация на местах, реальные нужды населения и состояние с водоснабжением часто изучаются не полностью.

⚖️ Бремя погашения кредитов ложится на бюджет.

💰 Например, за последние два года предприятиям водоснабжения за счёт иностранных кредитов из бюджета было выделено 117 млрд сумов (12 млн долларов).

🚿 План развития системы водоснабжения и канализации был разработан до 2010 года и не обновлялся.

Исходя из вышеуказанных проблем, были определены следующие задачи:

1️⃣ Во-первых, к концу года к сети водоснабжения будут подсоединены 2,5 миллиона потребителей, которые будут подключены к биллинговой системе базы данных для своевременного выставления счетов оплаты. Это позволит дополнительно получать 140 миллиардов сумов в год.

2️⃣ Во-вторых, теперь хокимы областей, районов (городов) несут равную ответственность за сектор водоснабжения. Системные проектные предложения будут разработаны совместно с хокимами и общественностью.

3️⃣ В-третьих, проектные работы на местах будут полностью пересмотрены.

4️⃣ В-четвёртых, к концу года в стране будет реализовано 200 небольших энергосберегающих проектов.

5️⃣ В-пятых, до конца года будет разработан график по установке на протяжении 17,5 тыс. метров вдоль крупных водных объектов контрольного оборудования.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш схемаси 2010 йилгача ишлаб чиқилган ва янгиланмаган

📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров иштирокида бўлиб ўтган брифинг тафсилотлари видеолавҳада

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📞 Фуқароларни безовта қилаётган ҳар бир ҳолат юзасидан тиббиёт муассасаларига “103” рақами узоқ банд бўлмаслиги учун иш режимини қайта кўриб чиқилди. Яхши ишлаган операторларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйилди (ҳар бир қабул қилинган ва сифатли қайта ишланган қўнғироқ учун 1500 сўм, яна 500 сўм - аъло муомала учун).

🚑 Тез ёрдам бригадаси 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши чоралари кўрилади. Яхши ишлаган бригадалар учун ҳам рағбатлантириш тизимини қўллади. (Анкета. Ҳар-бир аъло анкета учун 100 минг сўм). Қўшимча, 25 та “Дамас” русумли тез ёрдам машинаси етказиб берилди.

🏥 Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларидаги 423 та бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан зудлик билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

😷 Тошкент шаҳридаги 42 та касалхонага 70 мингта тиббий ниқоб, 70 мингта тиббий комбинезон, 150 мингта тиббий қўлқоп, 3 мингта тиббий кўзойнак, 5 мингта тиббий бош кийим, 200 минг бахилла — уларнинг 1 ҳафталик эҳтиёжи учун етказиб берилди.

👩🏻‍⚕️ Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва марказларининг 284 нафар ходими уй шароитида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда ҳокимлик томонидан пандемия шароитида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🏥 Тошкентдаги барча давлат тиббиёт муассасалари хатловдан ўтказилди ва 2358 та койка захираси шакллантирилди.

Шундан:

🛏 Бектемир туманида — 6-сон шаҳар клиник шифохонасида 110 та койка;

🛏 Мирзо Улуғбек туманида — Республика ногиронлар реабилитация марказида 130 та койка;

🛏 Миробод тумани — 3-сон шаҳар клиник шифохонасида 100 та койка; 1-Республика клиник шифохонасида 100 та койка;

🛏 Олмазор тумани — 2-Тиббиёт академияси (ТошМИ-2)да 412 та койка;

🛏 Учтепа тумани — Жаҳон тиллари университети ётоқхонасида 350 та койка;

🛏 Чилонзор тумани — Тошкент вилояти Марказий шифохонасида 120 та койка;

🛏 Юнусобод тумани — Нуронийлар санаториясида 300 та койка ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 400 та койка;

🛏 Яшнобод тумани — Нуронийлар санаториясида 156 та койка, 4-сон шаҳар клиник шифохонаси (ТаПоиЧ)да 30 та койка, 2- юқумли касалликлар шифохонасида 50 та койка ва Республика ихтисослаштирилган травматология тиббиёт маркази 100 та койка.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкентдаги яна 10 та хусусий клиника коронавирус касаллигини даволаш бўйича амалий ёрдам беришига тайёр эканини билдирди.

🧪 Ушбу клиникаларда айни пайтда 276 та койка тайёр ҳолга келтирилган. 11 та клиникада МСКТ аппаратлари ўрнатилган. 7 тасида ПЗР тест ўтказиш учун лабораториялар билан жиҳозланган.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволларюзасиданжавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Коронавирус касаллиги билан оғриган, аммо уни ҳеч кандай симптомсиз ўтказган…
Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием члена Штаба по борьбе с коронавирусом Ферузы Хамробоевой.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы:
〰️〰️〰️〰️〰️

Появляются ли антитела у человека, у которого была коронавирусная болезнь, но он перенёс её бессимптомно и не принимал никакого лечения?

🦠 В связи с распространением коронавирусной болезни этот вопрос в настоящее время изучается, но в случае с вирусами — в целом, да, антитела образуются.
〰️〰️〰️〰️

Людей с коронавирусом лечат «Азимаком», но ведь это не противовирусный препарат?

💊 Это макролид — антибактериальное средство широкого спектра действия; замедляет рост и размножение бактерий, в высоких концентрациях оказывает бактерицидный эффект. Очень эффективен при бронхолёгочной патологии. При вирусной инфекции его назначают для предотвращения осложнений, т.е. в целях профилактики пневмонии.
〰️〰️〰️〰️

Сдали тест на коронавирус, но результаты ещё не получили, однако симптомы, указывающие на COVID есть. Что делать?

❗️В данном случае пациент должен лечиться в соответствии с рекомендуемой схемой, применяемой при лёгком течении коронавирусной инфекции в качестве меры предосторожности.

Лечение должно проводиться под наблюдением врача общей практики, прикреплённого к семье.
〰️〰️〰️〰️

В социальных сетях возросло количество видеосообщений о том, что люди, зараженные коронавирусом, смогли избавиться от этой болезни с помощью растения, имеющего название хрен. Это правда?

🍃 Хрен содержит много витаминов групп А, Е, В, богат аминокислотами и минералами.

Он может использоваться в сочетании с основными препаратами при ковидной инфекции, но не помогает в качестве монотерапии, т.е. единственного средства.
〰️〰️〰️〰️

Рекомендовано рожать кесаревым сечением. Но роддом по прописке закрыт на карантин. Другие роддома отказываются принимать без справки. Как быть?

❗️Если это плановое кесарево сечение, то роженица должна обратиться в 1 или 2 городской перинатальный центр. Если же это срочные роды, то есть наступившие в срок, то роженица имеет право обратиться в любой функционирующий роддом.
〰️〰️〰️〰️

Министр здравоохранения рассказал о завозе из Японии нового препарата против коронавируса «Авиган». Ранее говорилось, что «Авиган» неэффективен при данной патологии. Можно получить более подробную информацию о нём?

❗️Биологически активное вещество «Фавипиравир», который лежит в основе «Авигана», блокирует размножение целого ряда вирусов. Оно применялось, в том числе, для лечения вируса Эболы в Африке. В медицинских кругах его называют японской версией «Ремдесивира» — препарата против вируса Эболы, зарегистрированного в США, который также считается перспективным при лечении COVID-19. Согласно информации, появившейся в прессе, по предварительным результатам, полученным в Японии, препарат хорошо помогает тем, у кого лёгкая форма коронавируса, но малоэффективен при тяжёлом течении болезни.
〰️〰️〰️〰️

Результат после сдачи анализа не выдают даже после пяти дней. И всё это время человек не знает, болен он или нет. Как долго будет длиться такая ситуация?

⚡️ Эта ситуация рассматривалась отдельно в штабе Специальной республиканский комиссии по борьбе с коронавирусом. Планируется увеличить количество оборудования для приёма ПЦР-тестов на коронавирус и дополнительно подготовить врачей-лаборантов.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​📢 АНОНС

📺 Жорий йилнинг 20 июлидан мамлакат аҳолисини, жумладан олис аҳоли пунктларини рақамли сигнал билан тўлиқ қамраб олувчи ва дунёнинг 24 давлатида йўлдош орқали кўрсатувларини намойиш этувчи «Маҳалла» телеканалида ҳар куни вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокларидаги брифинглар эфирга узатилади.

📍Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.

🌐 Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар “Маҳалла” телеканалини “Фейсбук”даги саҳифасида қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишлари мумкин бўлади: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/.

“Маҳалла” телеканалидаги эълонларни кузатиб боринг, янгиликлардан боҳабар бўлинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

📺 С 20 июля т.г. на телеканале «Махалла», обеспечивающим полный охват населения страны, включая отдаленные населенные пункты цифровым сигналом и осуществляющим вещание посредством спутника в 24 странах мира, будут транслироваться ежедневные брифинги с участием хокимов области, руководителей органов власти на местах.

📍В ходе указанных мероприятий, на основе поступающих обращений от населения, будут даваться разъяснения о складывающейся эпидемиологической ситуации в регионах и предпринимаемых мерах по её стабилизации.

🌐 Соотечественники, проживающие за рубежом, смогут смотреть телеканал «Махалла», посредством трансляции на странице «Фейсбук», по следующей ссылке: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/.

Следите за анонсами на телеканале «Махалла», оставайтесь в курсе событий.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев иштирокида бўлиб ўтган брифинг тафсилотлари видеолавҳада

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Хусусий дорихоналарда вирусга қарши ва парацетамол…
Как сообщалось ранее, в штабе АИМК состоляся брифинг с участием члена штаба по борьбе с коронавирусом Ферузы Хамробоевы.

На брифинге были даны ответы на важные вопросы:
〰️〰️〰️〰️〰️

В частных аптеках изо дня в день повышаются цены на противовирусные препараты и парацетамол. Правильно ли это?

🔹Цены импортируемых и производящихся в республике лекарств фиксированы и Агентству по защите потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан а также управлениям по защите прав потребителей и регулированию рынка рекламы поручено систематически контролировать соблюдение порядка по установленным ценам.

📎 Основание — Постановление Президента ПП-2647 "О мерах по дальнейшему улучшению обеспечения населения лекарственными средствами и изделиями медицинского назначения" от 31 октября 2016 года.
〰️〰️〰️〰️〰️

Было бы полезно если Министерство здравоохранения наряду со списком первоочередных лекарств, назначаемых для пациентов с симптомами коронавируса и положительным результатом COVID-19, подготовит инструкцию по побочным эффектам.

🔹Отныне будет налажено обеспечение больных коронавирусом бесплатными лекарствами такими как "Гидроксихлорохин", "Азитромицин", "Парацетамол", "Витамин С" и одноразовыми медицинскими масками в определенном количестве.
〰️〰️〰️〰️〰️

Для сдачи анализа на коронавирус в городских центрах санитарно-эпидемиологического благополучия нужно ждать очереди целый день. А в частных клиниках не проводят тесты и не лечат от коронавируса.

🔹Накануне состоялось совещание по вопросам организации оперативного тестирования населения и обеспечения непрерывной медицинской помощи.

💉 На совещании было отмечено, что частным и негосударственным клиникам разрешено проводить тесты и лечить больных коронавирусом.

Министерству здравоохрвнения и хокимиятам поручено оказать всю необходимую помощь в организации деятельности частных и негосударственных клиник.
〰️〰️〰️〰️〰️

Я врач. В настоящее время врачей привлекают к работе в клиниках, в которых лечат пациентов с коронавирусом. Какая при этом будет сумма поощрения?

🔹Согласно постановлению Президента, медицинским, санитарно-эпидемиологическим и другим работникам, контактирующим с зараженными коронавирусной инфекцией, работающим на объектах размещения больных, в лабораториях, за каждые 14 дней работы будут выплачивать поощрительные выплаты в размере 20 млн сумов.
〰️〰️〰️〰️〰️

Министерство здравоохранения сообщило о завозе новых препаратов – "Авиган" против коронавируса из Японии. Ранее говорилось, что "Авиган" неэффективен при данной патологии. Можно получит подробную информацию о них?

🔹Биологически активное вещество "Фавипиравир", который лежит в основе "Авиган" блокирует размножение целого ряда вирусов. Оно применялось, в том числе, для лечения вируса Эболы в Африке.

В медицинских кругах его называют японской версией "Ремдесивира".

🦠 По опыту Японии, препарат хорошо помогает тем, у кого легкая форма коронавируса, но малоэффективен при тяжелом течении.
〰️〰️〰️〰️〰️

Роддом по прописке закрыт на карантин. Рекомендовано рожать кесаревым сечением. Роддомы отказываются принимать без справки. Как быть?

🔹Если это плановое кесарево сечение, то роженица должна обратиться в 1-й или 2-й городской перинатальный центр. Если же это срочные роды, то роженица имеет право обратиться в любой функционирующий роддом.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🎙Бугун, 19 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

🕙 12:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Феруза Ҳамробоева – штаб аъзоси

🕙 13:00 Маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Спикер: Саодат Боймирзаева – Ахборот хизмати раҳбари

🕙 14:00 – Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева - матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб берди:
〰️〰️〰️〰️

Қандай клиник кўринишлар ковиднинг енгил кечиши кўринишига мансуб?

Тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши (баъзи ҳолларда кўтарилмаслиги ҳам мумкин);
ҳолсизлик;
йўтал;
бурун оқиши;
томоқ оғриши,
кўнгил айниши,
ич кетиши,
суяк ва мушакларнинг қақшаб оғриши,
бош оғриғи,
таъм ва ҳид билмаслик каби симптомлар киради.
〰️〰️〰️〰️

Тез ёрдам чақирилди, лекин у факат бир одамни кўриб кетаман деди?

🚑 Тез ёрдам ўз номи билан тез ёрдам, унга келган ариза бўйича вақт ажратилади.

Шунинг учун унинг ваколатига ўша чақирувда ёздирилган беморнигина кўриш киради.

❗️Агар шу хонадонда яна бир одамнинг аҳоли критик бўлиб, шошилинч тез ёрдамга муҳтож бўлса, албатта унга ёрдам кўрсатишлари керак.
〰️〰️〰️〰️

УАШ хабар олсин деяпсизлар, патронаж қилади, маслаҳат қилади дейсизлар, поликлиникага қачон қўнғироқ қилсанг банд, алоқа умуман йўқ-ку?!

📱Икки кун ичида Тошкент шаҳридаги 64 та оилавий поликлиникага 750 та ва ҳар бир вилоятдаги ҚВП ва КОП ларига 800 тадан мобил алоқали телефон аппаратлари тарқатилди.
〰️〰️〰️〰️

Онамнинг аҳволлари оғир, юқори ҳарорат, тез-тез йўтал, нафас қисиши қийнаяпти. Тез ёрдам чақирдик, сизда тест таҳлили йўк, деб кетишди. Шу тўғрими?

⚡️
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 16 июлдаги 188-сон буйруғига кўра:

Ковид инфекциясини аниқлаш учун таҳлил топширмаган ёки топширган таҳлилнинг натижалари манфий бўлиб, касалликнинг яққол клиник аломатлари мавжуд беморларни тез тиббий ёрдам тизими ёки ситуацион марказ, ҳамда мобил гуруҳларнинг хулосаси орқали ихтисослаштирилган барча провизор касалхоналарга ётқизилиши таъминланиши;

Ковид инфекциясининг клиник белгилари билан нафас етишмаслиги, аускультатив пневмония белгилари яққол намоён бўлмаганда, беморларнинг коронавирусга лаборатор таҳлиллар бўлмаган ҳолда ҳам ковид инфекциясини билан касалланган беморлар учун ташкил этилган муассасаларга тўғридан- тўғри ётқизишга рухсат берилиши кўрсатилган.

_______________________________________


‼️ Сегодня на брифинге в штабе АИМК член штаба по борьбе с коронавирусом Феруза Хамробоева ответила на вопросы населения, связанные с коронавирусной инфекцией.

📌 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб берди.
〰️〰️〰️〰️

Магистартурани тамомладим. Ковидни даволаш бўйича курсда ўқимоқчиман. Қаерга мурожаат қилиш керак?

❗️Қуйидаги рақамларга боғланиб маълумот олишингиз мумкин:

☎️ 71 268 1179
☎️ 93 377 9776
☎️ 71 268 1744
〰️〰️〰️〰️

Гидроксихлорохинни коронавирус инфекциясини даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди. Чунки касалликка қарши кўрсатмалари кўп экан. Лекин нега бу препарат даволаш протоколига киритилган?

⚡️2020 йил февраль ойида француз олимлари янги коронавирусга қарши иккита мавжуд дори препаратлари: гидроксихлорин ва азитромициннинг комбинациясидан фойдаланишнинг клиник тажрибаси муваффақиятли натижаси тўғрисида маълум қилишди.

Француз олимлари гидроксихлорохин препаратини алоҳида ва антибиотик таъсирга эга азитромицин билан бирга COVID-19ни даволаш учун биринчи марта клиник тажрибадан ўтказишди.

🧪 Даволашнинг 5-кунида барча беморларда коронавирусга тест таҳлили манфий натижа кўрсатди. Яъни 5 кун ичида клиник тажрибадаги барча беморлар коронавирусдан соғайишди.

Хитойдаги тадқиқотлар ҳам безгакка қарши дори пневмония ривожланишини тўхтатишда, ўпка ҳолатини яхшилашга ва касаллик давомийлигини қисқартиришга самарали таъсирини кўрсатган.

Тадқиқот муаллифлари, коронавирусни даволаш учун ҳар куни 500 мг хлорохинни 10 кун давомида қабул қилиш етарлилигини таъкидлашган.
〰️〰️〰️〰️

Қайси хусусий клиникалар бугунги кунда ковидга тест олишга тайёр?

⚡️ «TIBBIYOT DUNYOSI»
ташкилотлар учун

⚡️«VITROS DIAGNOSTICS»
аҳоли учун

⚡️«GENOTEXNOLOGIYA» МЧЖ
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️ «SWISS LAB» МЧЖ
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️«HI-TECH LABORATORIES” МЧЖ.
ташкилот ва аҳоли учун

⚡️«РАRIZODA MEDICAL SERVICE» Х/К.
Аҳоли учун

⚡️“Гемо-тест” Х/К.

⚡️«THE FREE-JOY MEDICAL LABORATORY» МЧЖ

⚡️«Мурод мед стар» Х/К

📢 Улар 16 июлдан фаолиятларини бошлашган.

__________________________________


‼️ Как сообщалось ранее, сегодня на брифинге в штабе АИМК член штаба по борьбе с коронавирусом Феруза Хамробоева ответила на вопросы населения, связанные с коронавирусной инфекцией.

📌 ПОДРОБНЕЕ 👉 здесь

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

🔹Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 49 961 та камбағал ҳамда 52 019 та карантин сабаб даромад манбаидан маҳрум бўлган жами 101 980 та, шунингдек, 106 439 минг нафар 65 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож оиланинг манзилли рўйхатини шакллантирди.

📞 Марказлар қошида бутун республика миқёсида ягона ҳисобланадиган 1197 қисқа рақами, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг ўз “CALL CENTER” марказлари телефон рақамлари иш олиб бормоқда. Шунингдек, вазирликнинг 71-203-01-21 ишонч телефони ҳам мавжуд. Юртдошларимиз мазкур телефон рақамларига ҳар куни соат 9:00 дан 17:00га қадар мурожаат қилишлари мумкин.

💰Ҳар бир оилага зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар жамланмасига ўртача нархи 165 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия этилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства по поддержке махалли и семьи Саодат Боймирзаевой.

Важная информация из брифинга:

🔹Министерство по поддержке махалли и семьи сформировало список в общей сложности 101 980 семей, из них 49 961 бедной семьи и 52 019 семей, потерявших источник дохода из-за карантина, а также 106 439 семей, нуждающихся в социальной защите и в которых имеются лица старше 65 лет.

📞 При центрах работает единый во всей республике короткий номер 1197, а также номера телефонов каждого центра “CALL CENTER” каждого региона. Кроме того у министерства есть телефон доверия 71-201-01-21. Соотечественники могут обратиться по ним ежедневно с 9:00 до 17:00.

💰Для каждой семьи предусмотрены к выдаче необходимые продукты питания стоимостью в среднем 165 000 сумов.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хабар берилганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

📎Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарори асосида тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра, Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома бериш жараёнлари якунига етди.

📌 Тавсияномалар бериш тартиби қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилди:

🔹кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;

🔹тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл ёки эркакларнинг қизлари;

🔹шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;

🔹ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;

🔹ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;

🔹олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин ҳудудларда яшовчи оилаларнинг қиз фарзандлари.

🔰Хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун 4 турдаги ҳужжатлар талаб этилди:

📎 юқорида кўрсатиб ўтилган тоифалардан бирига мансуб эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — иловаси билан биргаликда;
маълумотнома-объективка;

📎 умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан маълумотнома;

📎 паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг