AOKA - Rasmiy kanali
12.9K subscribers
8.1K photos
1.08K videos
10 files
5.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
​​Ўзбекистоннинг миллий бренди концепциясини ишлаб чиқиш доирасида АОКА "Perceptions of Uzbekistan through the eyes of foreigners" — «Ўзбекистон хорижликлар нигоҳида» лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

🔹Лойиҳа доирасида биз Ўзбекистонда узоқ вақтдан буён яшаётган хорижий меҳмонларни таклиф этиб, улар Ўзбекистонни қандай кўришлари, яшаш учун яратилган шароитлар ҳамда улар келажакда мамлакатда кўришни истаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Бизнинг биринчи меҳмонимиз фаол ҳаёт тарзи тарғиботчиси, велосипедчи, 50дан ортиқ давлатларда бўлган Ражеш Наир (Rajesh Nair) бўлди. У юртимизда 2019 йилнинг ноябридан буён яшамоқда.

📌 Интервьюдан лавҳалар:

📎 «Ўзбекистонда жуда кўп меҳрибон ва меҳмондўст одамларни учратдим. Ўзимни қадрли меҳмондек ҳис этдим, бу ажойиб мамлакат маданиятидан баҳра олдим. Мен ўзимни худди уйимдагидек ҳис этяпман. Менга бу ерда яшаш ёқади».

📎 «Ўзбекистон мен кўрган энг хавфсиз мамлакатлардан бири».

📎 «Ўзбекистон халқи ўзи ва ўз юртидан фахрланса арзийди».

📎 «Мамлакатингиз фаол туризмни ривожлантириш учун катта потенциалга эга».

🌐 Instagram: @babavelo

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Интервьюнинг тўлиқ матни бу ерда 👉 www.aoka.uz

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📖 Танганинг иккинчи томони: Карантинда одамлар китоб ўқишга «ўргандими?»

〰️〰️〰️〰️

БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

Манба

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
7 912 981 (+114 879)
⚡️Соғайганлар 3 777 165 (+68 101 )
⚡️Вафот этганлар 433 394 (+7 525 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 2 094 069
2. 🇧🇷 Бразилия 867 624
3. 🇷🇺 Россия 528 267
4. 🇮🇳 Ҳиндистон 332 424
5. 🇬🇧 Буюк Британия 297 342
6. 🇪🇸 Испания 243 928
7. 🇮🇹 Италия 236 989
8. 🇵🇪 Перу 229 736
9. 🇫🇷 Франция 194 153
10. 🇩🇪 Германия 187 518

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
7 912 981 (+114 879)
⚡️Выздоровевших 3 777 165 (+68 101 )
⚡️Погибших 433 394 (+7 525 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 2 094 069
2. 🇧🇷 Бразилия 867 624
3. 🇷🇺 Россия 528 267
4. 🇮🇳 Индия 332 424
5. 🇬🇧 Великобритания 297 342
6. 🇪🇸 Испания 243 928
7. 🇮🇹 Италия 236 989
8. 🇵🇪Перу 229 736
9. 🇫🇷 Франция 194 153
10. 🇩🇪 Германия 187 518

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун, 15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан

🕙 13:00 Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси

Спикер: Нурмат Отабеков – бош инспектор

📣Ноқонуний манбаларни Ўзбекистонга қайтарилиши юзасидан ҳисобот

🕙 14:00
Адлия вазирлиги

Спикер: Севара Ўринбоева – матбуот котиби

🕙 14:30 Молия вазирлиги

Спикер: Шерзод Муҳаммедов – бошқарма бошлиғи

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 15 июня, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 13:00
Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер: Нурмат Отабеков – главный инспектор

📣 Отчёт о возврате в Узбекистан незаконно выведенных средств

🕙 14:00
Министерство юстиции

Спикер: Севара Уринбоева – пресс-секретарь

🕙 15:00 Министерство финансов

Спикер: Шерзод Мухаммедов – начальник управления

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtub.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🇺🇿 Ўзбекистон бугундан бошлаб халқаро авиақатновларни тиклайди. Бориш мумкин бўлган давлатлар "яшил", "сариқ" ва "қизил" мамлакатларга бўлинади. Авиақатновлар барқарор санитар-эпидемиологик вазият бўлган давлатлар билан тикланади Манба

🇰🇿
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов коронавирусдан зарарланди, Бош вазир Асқар Мамин эса ўзини изоляция қилд Tengri News

🇮🇳 Ҳиндистон ҳукумати пандемия бошлангандан бери Covid-19 дан зарарланишлар ортишининг энг юқори даражаси тўғрисида маълум қилди The Federal

🇨🇳 Пекиннинг энг йирик улгуржи озиқ-овқат бозорларидан бири «Синфади»да коронавирус аниқланди Xinhua

🇦🇹 Австрия ҳукумати тадбиркорларнинг рақамлаштириш, тиббий-биологик, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги харажатларини ҳукумат қоплашини маълум қилди. Шунингдек, ишсизларга бир марталик тўлов, шунингдек, болали оилаларга кўпроқ ёрдам бериш кутилмоқда Reuters

🇫🇷 Франция ҳукумати мамлакатда чеклов тадбирларини янада енгиллаштириш тўғрисида маълум қилди, 15 июндан бошлаб Париж ва пойтахтдаги Ил-де Франс ҳудудида кафе ва ресторанлар фаолиятини тўла тиклаши мумкин Politico

🇩🇪
Германияда смартфонлар учун коронавирус билан зарарланиш хавфидан огоҳлантирувчи мобил илова ишга туширилмоқда. Илова смартфон эгаларининг ҳаракатларини қайд этиб боради ва уларни Covid-19 юқтирган одамлар билан алоқаси тўғрисида огоҳлантиради Reuters

🇪🇸 Испания ҳукумати маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчиларга 3,7 миллиард евро ёрдам пакетини қабул қилишни режалаштирмоқда. Дастур автомобилларга, айниқса электр узатмали машиналарга инвестиция ва талабни жонлаштиришга йўналтирилади. Автомобил саноатига Испаниянинг 10% ЯИМ тўғри келади, унинг маҳсулотлари эса жами мамлакат экспорти ҳажмининг қарийб 20 фоизини ташкил этади Economic Times

🇨🇱
Чили ҳукумати пандемиянинг иқтисодий оқибатларига қарши кураш учун фуқароларни қўллаб-қувватлашга 12 миллиард АҚШ доллари ажратишни режалаштирмоқда NYT

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🇺🇿 Узбекистан с сегодняшнего дня возобновляет международное авиасообщение. Страны отправления будут подразделяться на "зеленые", "желтые" и "красные". Авиасообщение восстанавливается со странами, где наблюдается стабильная санитарно-эпидемиологическая ситуация Источник

🇰🇿
Министр здравоохранения Казахстана Елжан Биртанов заразился коронавирусом, а Премьер-министр Аскар Мамин находится на самоизоляции Tengri News

🇮🇳 Власти Индии сообщили о самом большом росте числа случаев Covid-19 с начала пандемии The Federal

🇨🇳 Коронавирус обнаружили на одном из крупнейших оптовых продовольственных рынков Пекина - "Синьфади" Xinhua

🇦🇹 Власти Австрии сообщили, что правительство покроет расходы предпринимателей на цифровизацию, медико-биологические науки и здравоохранение. Также ожидается единовременные выплаты безработным, а также больше помощи семьям с детьми Reuters

🇫🇷 Власти Франции объявили о дальнейшем ослаблении ограничительных мер в стране, с 15 июня в Париже и столичном регионе Иль-де-Франс смогут в полной мере возобновить работу кафе и рестораны Politico

🇩🇪
В Германии запускается приложение для смартфонов, предупреждающее о возможной опасности заразиться коронавирусом. Приложение будет фиксировать перемещение владельцев смартфонов и уведомлять их о контакте с человеком, инфицированным Covid-19 Reuters

🇪🇸 Власти Испании планируют принять пакет помощи местным автомобилестроителям объемом более 3,7 миллиарда евро. Программа будет направлена на оживление инвестиций и спроса на автомобили, в особенности с электроприводом. На автомобильную промышленность приходится почти 10% ВВП Испании, а ее продукция составляет почти 20% объема всего экспорта страны Economic Times

🇨🇱
Власти Чили намерены выделить 12 млрд. долл.США на поддержку граждан для борьбы с экономическими последствиями пандемии NYT

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг

Бугун,
15 июнь куни соат 16:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтади.

🔹Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этади.

📢 Брифинг мавзуси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ–4749-сон қарори билан киритилаётган янгиликлар.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега автобусларга рухсат берилди-ю, метрога эса йўқ?

🚇
Метролардаги ҳавони доимий янгилаб турувчи умумий вентиляция тизими крорнавирус инфекцияси тарқалиш хавфини оширади. Шу сабабли метрога ҳозирча рухсат йўқ!

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантинда ёзги болалар оромгоҳлари фаолияти қандай ташкил этилади?

❗️Ҳозирда 80 га яқин болалар ормгоҳи иш бошлаши режалаштирилган.

📎 Асос — Болаларни хавфсиз дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил қилиш Республика мувофиқлаштирувчи комиссиясинининг 26 майдаги 1-сонли баёнига мувофиқ тасдиқланган дислокация.

🔎 Оромгоҳга дам олиш ва ишлашга борадиган болалар ва тарбиячилар чуқурлаштирилган тиббий кўринкдан ўтишади;

Ота-оналар ва қариндошларга болаларни кўриш учун оромгоҳларга бориши ва озиқ-овқат маҳсулотларини олиб боришга рухсат берилмайди.

Ҳар бир оромгоҳда тегишли эпидемияга қарши тадбирлар белгиланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантинда мактабларда кундузги оромгоҳлар фаолияти ташкил этиладими?

🚫 Ҳозирда мактаблар фаолият юритмаётганлиги сабабли мактаблар қошида оромгоҳлар ташкиллаштирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санаторийга боришдан аввал коронавирусга хусусий поликлиникаларда ҳам тест топширса бўладими?

❗️Ҳа, бўлади. Бунда нодавлат тиббиёт муассасасига телефон орқали мурожаат этилади, улар махсус автотранспортларда келиб, тегишли намуналарни олади ва таҳлилларни ўз лабораторияларида ўтказади.

🧪 Ташкилот ходимларининг ёки фуқароларнинг таҳлилга намуна топшириш учун бевосита нодавлат тиббиёт муассасасига келишига рухсат этилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен музқаймоқ ва газли сув сотиш билан шуғулланаман. Лекин алоҳида стационар жойим йўқ. Карантин вақтида савдо қилсам бўладими?

❗️Карантин чекловлари тўлиқ бартараф этилгунига қадар ушбу маҳсулотларнинг савдосига рухсат этилмайди. Ҳатто карантин тадбирлари тугаганидан сўнг хам фақат рухсат этилган стационар нуқталарида бу каби маҳсулотлар билан савдо қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Умумий овқатланиш жойларида ҳар бир хўранда рўйхатга олинадими?

❗️Йўқ, шарт эмас! Фақат карантин талаблари бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши, яъни хўрандалар ташриф буюришидан қатъий назар муассасада кун давомида дезинфекция моддаларидан фойдаланилган ҳолда намли тозалаш ишларини амалга оширилиши ва пол қисмлари ювиб турилиши лозим.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Иссиқ кунда ниқоб тақиш қийин бўляпти. Қачон бу талаб бекор қилинади?

😷 Инфекция ҳаво томчилари орқали юқишини ҳисобга олсак, ниқоб тақиш касалликни олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Уни қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда тақиш керак (яъни ҳар 3 соатда алмаштириб).

〰️〰️〰️〰️〰️

Коронавирус асаб тизимини ҳам шикастлаши ростми?

❗️Ҳа, коронавирус бутун асаб тизимини ишдан чиқаришга қодир. АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, COVID-19 аксарият беморларда неврологик жиҳатдан намоён бўлган.

🧠 COVID-19 кўплаб сабабларга кўра неврологик дисфункцияга, масалан, мияда кислород етишмаслиги ёки қон ивишининг бузилишига, натижада ишемик ёки геморрагик инсульт келиб чиқишига олиб келади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариляптими?

❗️Ҳозирги вақтда Қозоғистон илмий-тадқиқот институтининг COVID-19 га қарши вакцинаси ЖССТ рўйхатига киритилгани ва клиник синовлардан ўтаётгани ҳақида баъзи маълумотлар мавжуд, лекин ҳали ишлаб чиқариш бошлангани йўқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бирор дори воситаси кашф қилиндими?

❗️Коронавирусга қарши фойдаланиш учун 30 га яқин препарат Хитойнинг Шанхай шаҳрига синовдан ўтказиш учун юборилган.

📈 Республика Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган гриппга қарши «Рутан» дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

__________________________________

Как сообщалось ранее, сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием главного инспектора Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Атабекова.

На брифинге даны ответы на важные вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

В жаркую погоду трудно носить маску. Когда отменят это требование?

❗️С учетом того, что инфекция передается воздушно-капельным путем, ношение маски важно для предотвращения болезни. Ее нужно носить следуя всем правилам (то есть менять каждые 3 часа).

〰️〰️〰️〰️〰️

Правда ли, что коронавирус поражает нервную систему?

❗️Да, коронавирус может поражать всю нервную систему. По результатам исследований, проведенных в США, у большинства пациентов COVID-19 проявляется неврологическим путем.

COVID-19 по многим причинам может привести к неврологической дисфункции, к примеру недостатку кислорода в мозге или нарушению свертываемости крови, что приводит к ишемическому или геморрагическому инсульту.

〰️〰️〰️〰️〰️

Производится ли вакцина против коронавируса в Казахстане?

❗️В настоящее время есть информация о том, что вакцина научно-исследовательского института против COVID-19 вошла в список ВОЗ и проводятся клинические исследования, но производство пока не началось.

〰️〰️〰️〰️〰️

Создан ли какой-либо препарат от коронавируса в Узбекистане?

❗️Около 30 препаратов против коронавируса были отправлены в китайский город Шанхай для проведения исследований.

В результате проведенных китайскими учеными тестов выявлено, что противогриппозный препарат "Рутан", разработанный учеными из Института биоорганической химии Академии наук Узбекистана, снижает воздействие вируса гриппа типа SARS CoV-2 на 78,3%.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Адлия вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди

🎤 АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С.Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

💵 Жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган.

🏡 Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.

🤝 Шунингдек, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

🔍 Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади. Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд. долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берилди

📢 Спикер: Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишлар

📢 Спикер: Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Муҳаммедов

〰️〰️〰️〰️

📝 Молия вазирлигида мол-мулкларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши ёки мамлакатимиз ичида мол-мулкларни мусодара қилиниши бўйича ҳар бир сотилган мол мулк эгасининг фамилия ва исми бўйича ҳисоб юритилмайди.

💰Лекин тўғри, жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 9,8 млн.евро (10,2 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган ва давлат бюджетига (Яғона ғазна ҳисоб рақамига) келиб тушган.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар Республика бюджети даромадлари манбаи ҳисобланади. Шу сабабдан, юқорида айтиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига (Яғона ғазна ҳисоб рақамига) даромадлар сифатида кирим қилинди.

📌 Мазкур маблағлар умумбелгиланган тартибда, яъни 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қонунида белгиланган тадбирлар учун (иш ҳақи, ижтимоий объектлар ва бошқа муассасаларни сақлаш, давлат дастурлари доирасидаги харажатларга) йўналтирилади.

🌀Бошқача тушунтирадиган бўлсак, Давлат бюджети харажатлари миқдори ўзгармаган ҳолда унинг даромадлари ошади, яъни бюджет дефицити камайиб, ўз-ўзидан ушбу суммага четдан камроқ қарз жалб қиламиз.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

____________________________

❗️О работах по возврату в Узбекистан незаконно вывезенных активов

📢 Спикер: Заместитель начальника управления Министерства финансов Шерзод Мухаммедов

〰️〰️〰️〰️

📝 В Министерстве финансов не ведется учет фамилий и имен владельцев проданного имущества, возвращенного в Узбекистан или конфискованного внутри страны.

💰Однако 14 мая этого года активы стоимостью 9,8 миллионов евро (10,2 миллиона долларов США) были возвращены в Узбекистан из Франции и переведены в государственный бюджет (Единый казначейский счет).

Поступления от реализации имущества, перечисленные в качестве государственных доходов, являются источником доходов республиканского бюджета. По этой причине вышеуказанные средства были переведены в государственный бюджет Республики Узбекистан (Единый казначейский счет) в качестве доходов.

📌 Эти средства будут направлены в общеустановленном порядке на мероприятия, указанные в Законе Республики Узбекистан о Государственном бюджете на 2020 год (на заработные платы, содержание социальных объектов и других учреждений, расходы в рамках государственной программы).

🌀Другими словами, без увеличения объема расходов государственного бюджета его доходы будут увеличиваться, то есть дефицит бюджета будет уменьшаться, и соответственно на эту сумму привлечение внешних заимствований будет меньше.

Об этом сообщалось на брифинге, проведённом в штабе АИМК.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔹Қабул параметрлари

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔹Олий таълим муассасаларига киришда имтиёз берилган тоифалар

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔹Ёшларнинг олий таълим билан қамрови

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔹Кирш тест синовлари фанлари

🔹Олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔹Магистратура қабул параметрлари

🔹Магистратурага ҳужжат топшириш

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🔹Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаб олиш

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники