⁉️Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект матбуот котиблари ўрнини эгаллайди(ми)?
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун Медиа-форум доирасидаги иккинчи панел-сессия йўналиши айнан шу мавзуда бўлиб, унда сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялари юзасидан тақдимот ва муҳокамалар бўлиб ўтди.
Хусусан, Рақамли технологиялар вазирлигининг Сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Ф.Анваров ҳамда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи С.Ибрагимова ахборот хизматлари фаолиятида сунъий интеллект ва унинг таҳдидлари, СИ яратаётган дезинформация, фейкларга қарши курашиш, ОАВ ва сунъий интеллект келажаги тўғрисида атрофлича маълумот беришди.
“Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ матбуот котиби Умида Қаршибоева рақамлаштириш тобора жадаллашиб бораётганлиги фонида ахборот хизматлари фаолиятида кутилажак ўзгаришлар, янгиликлар, сунъий интеллектнинг матбуот котиби ишларида жорий қилишнинг зарурати ва хавф-хатарлари юзасидан маҳаллий ҳамда хорижий тажрибалардан мисоллар асосида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Ўзбекистон Республика валюта биржаси” АЖ ахборот хизмати раҳбари Гулшан Асанова “Бренд анализ” тушунчасини тавсифлаб, матбуот котибининг ташкилот брендини шакллантиришдаги роли, медиа таҳлиллар компонентлари ҳақида маълумот берди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Обиджон Дилмуродов ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова Feedback -жамоатчилик фикр-мулоҳаза ва мурожаатлари билан ишлаш тажрибаси ( энергетика ташкилотлари фаолияти таҳлили мисолида) бўйича тақдимот қилишди.
Сессия якунида мавзулар юзасидан фикр алмашилди, таклифлар билдирилди.
Маълумот учун: Медиа-форум матбуот котиблари ўртасида “ Media Quiz” беллашуви билан давом этади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

🇦🇿Ўзбекистонлик медиа соҳаси вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Озарбайжон Республикаси Медиани ривожлантириш агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзолангани тўғрисида хабар қилинган эди.
Меморандум доирасида замонавий медиа маконда ўзаро ҳамкорлик механизмларини яратиш, ОАВ мутахассисларини малака оширишлари ва тажриба алмашишлари учун пресс-турлар ташкил этиш ва бошқа қатор чора-тадбирлар лойиҳалари юзасидан келишув эришилган эди.
Жорий йилнинг 25-28 июль кунлар қатор ўзбекистонлик ахборот ва медиа соҳаси вакиллари, жумладан АОКА масъул ходимлари иштирокида Озарбайжонда ОАВлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.
Кеча Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлигида ўзбекистонлик делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасида ОАВ ва медиа соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди, ҳисоботлар тақдим этилди.
Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директорининг ўринбосари Натиғ Мамедли дезинформацияларга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, жорий йилнинг 20-22 июль кунлари бўлиб ўтган II “Global Shusha Media Forum”да ушбу масала етакчи экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинганини қайд этди.
Ўзбекистонлик делегация вакиллари икки томонлама манфаатдор ҳамкорликни турли медиа йўналишларда кенгайтириш, медиа-мулоқот платформаларини яратиш, узоқ муддатли самарали шериклик медиа лойиҳа ва дастурлари ижросини таъминлаш асосида муносабатларни доимий ривожлантириб бориш лозимлигини таъкидлашди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✅ Икки кунлик Медиа-форум якунланди. Совриндорлар тақдирланди
Маълум қилинганидек, 26-27 июнь кунлари IV Миллий конференция, унинг доирасидаги Медиа-форум тадбирлари бўлиб ўтди.
Миллий конференция очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб матбуот котибларининг фаолиятлари такомиллаштирилгани, уларга кенг имкониятлар очиб берилганини таъкидлашди.
📌 Медиа-форум доирасида ташкил этилган панел сессияларда:
▫️Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари;
▫️Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялар мавзулари кенг муҳокама қилинди.
Медиа-форумнинг биринчи кунида, шунингдек, матбуот котиблари “Media Quiz” интеллектуал беллашувда соҳага оид турли мавзуларда билимларини синашди.
Медиа-форумнинг иккинчи куни Спартакиада мусобақалари билан давом этди.
Билимлар жанги ва спорт мусобақалари ғолиблари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Икки кун давом этган тадбирларда матбуот котиблари фаолиятларида самарали акс этадиган малака ва тажрибаларга эга бўлишди.