АОКА | Сурхондарё
7.9K subscribers
8.05K photos
1.6K videos
6 files
6.46K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Веб сайт:
http://surxonaoka.uz

Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot
Download Telegram
Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами афғон халқига етказилди

Аввалроқ 8 та юк машинасидан иборат гуманитар карвон Термиздаги “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

169,4 тонна ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт, шакар, макарон маҳсулотлари ҳамда тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетларидан иборат ушбу инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг чегарадош Ҳайратон шаҳрига етказиб берилди.

Шу муносабат билан Ҳайратонда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамраев, Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо афғон халқи номидан бугунги синовли даврда мамлакатга кўрсатаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлови ва бирдамлиги учун Президентимиз ва халқимизга чуқур миннатдорчилик билдирди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сурхон” давлат қўриқхонаси ходими онасидан ажралиб қолган морхўр боласининг ҳаётини сақлаб қолди

Туғилганига тахминан икки-уч кун бўлган морхўр боласи Кўҳитанг тоғ тизмаларида жорий йилнинг 22 апрель куни ёққан кучли ёмғир туфайли онасидан ажралиб қолади.

“Сурхон” давлат қўриқхонасининг “Қизилолма” бўлимида назорат ишларини олиб бораётган қўриқлаш ходими Тоғаймурод Абдулалиев морхўр боласини сойда ночор аҳволда кўриб қолиб, унга биринчи ёрдамни кўрсатади. Шу тариқа морхўр боласининг ҳаёти сақлаб қолинади.

Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги кенжа тур ҳисобланган ва Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган морхўр боласи ҳозирда Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” давлат табиий питомнигига топширилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу питомник ўсимлик ва ҳайвонларнинг айрим турларига зарур шароит яратиш йўли билан уларни сақлаб қолиш ва кўпайтиришга мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуддир.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беғараз кўмак: Кийган тўнинг эскирар, кийдирганинг эскирмас

Ҳар қандай оғир ҳолатда қолган кишиларга ғамхўрлик қилиш савобли амаллардан бири саналади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу биринчи бўлиб, бир юртдан иккинчи юртга инсонпарварлик ёрдамини уюштирган шахсдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами неча минг йиллик тарих, яқин қўшничилик ва азалий дўстлик ришталари ўзаро боғлаб турган икки давлат бирдамлиги, бирлигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Охири кўринмас ягона йўл – ватанпарварлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи муносабати билан ташкил этилган концерт дастурида Озодбек Назарбеков ватанпарварлик руҳидаги қўшиқни маромига етказиб куйлабди.

🎼 “Ватандорист”
🎤 Озодбек Назарбеков

Муҳаммад Ғоиб

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
❗️Пора бериш, пора олиш, ўртада воситачилик қилиш ҳам – жиноят!

Коррупцион ҳолатларга йўл қўйманг! Коррупцияни тўхтатинг!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
#Ўқинг_қизиқ!
Паловни ким ихтиро қилган?

Паловнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб ривоятлар бор: Искандар Зулқарнайн таом рецептини форслардан олиб келгани ёки палов буюк Соҳибқирон Амир Темур нинг илтимосига кўра доно мулла томонидан ихтиро қилингани ҳақида айтиб келинади.

Яна бир ривоятда айтилишича, буюк табиб Абу Али ибн Сино Бухоро ҳукмдорининг касал ўғлини даволашни ўз зиммасига олиб, унга пиёз, сабзи, гўшт, ёғ, туз, сув ва гуруч (аслида эса Пиёз, Аёз, 
Лаҳм, Олио, Вет, Об, Шоли)дан тайёрланган тўйимли овқат тайёрлаб едиришни маслаҳат беради.


Палов ош” – бу таомнинг ҳар бир масаллиқнинг биринчи ҳарфларидан келиб чиқиб ҳосил бўлган номланишидир. Кейинчалик бу ном қисқартирилиб, бизгача “палов” сифатида етиб келган.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
📣 27 апрель, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган пресс-тур

🏢 Ташкилотчи:
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси

🏘 Мақсад: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун бўлиб ўтаётган малака тест синови жараёнлари билан яқиндан танишиш

Манзил: Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби

🕚 Вақти: соат 9:00

🔰 Барча журналистлар ва блогерларни ушбу медиа-тадбирга таклиф этамиз!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф туғилган кун

Муҳаммад Юсуф том маънода миллий шоир, шу билан бир қаторда умумбашарий эзгу ғояларни тараннум этгани билан байналмилал ижодкор ҳамдир.

Унинг ватан, тинчликнинг қадр-қиммати ва шукронаси тасвирланган шеърлари ижодининг салмоқли қисмини ташкил этади.

Бу йил таваллудига 70 йил тўлган шоир Ватанни онадек яхши кўрар, ватанпарварликни улуғларди. Ундан чинакам, бетакрор ижодий мерос қолди.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва масъул идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар залида “Инсон учун” савдо кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Ушбу кўргазмада 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотлари (мебел, текстил, пойабзал, спорт, озиқ-овқат, техника, полиграфия ва бошқа турдаги товарлар) билан иштирок этади. Ушбу кўргазма 1-2 май кунлари ўтказилади.

Шу билан бирга, кўргазма доирасида 300 га яқин тадбиркорлар билан ҳудудларда масофадан туриб савдолар ташкил этилади.

Барча юртдошларимизни инклюзив жамият сари муҳим қадам — “Инсон учун” савдо кўргазмасида фаол иштирок этиб, иштирокчиларни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз!

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Кунингиз хайрли бўлсин, азизлар!

Машъум уруш...


Уруш деган палакатни, кўпинча, калтафаҳм сиёсатдонлар ўйлаб топади. Тўнкамижоз генераллар бошлайди. Жабрини эса бегуноҳлар тортади. Бегуноҳ аскар. Бегуноҳ ота. Бегуноҳ она. Бегуноҳ келин. Бегуноҳ гўдак…

Урушда ғолиб ва бахтли подшоҳ, ғолиб ва бахтли қўшин, ғолиб ва бахтли давлат, ғолиб ва бахтли тузум бўлиши мумкин. Аммо, ғолиб ва бахтли одам бўлмайди.

Негаки, уруш одамни одам ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган одам эса ҳеч қачон бахтли бўлмайди!

Ўткир ҲОШИМОВ.


Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
ТУРКСОЙ делегацияси «Бойсун баҳори» фестивалида иштирок этади

Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ делегацияси жорий йилнинг 1-7 май кунлари ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалида иштирок этишини маълум қилди.

Мазкур ташкилот 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишувга асосан ташкил этилган бўлиб, унга 13 мамлакат аъзо.

Маълумот учун, ҳозирга қадар «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалида Буюк Британия, Бельгия, Исроил, Россия, Беларус, Озарбайжон, Руминия, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон каби 20 га яқин давлатдан машҳур фольклор жамоалари иштирок этиш истагини билдиришган. Таклифлар келиши давом этмоқда.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Сурхондарёда ўрик экспорти бошланди

Эрта баҳордан юртимизда биринчилардан бўлиб мева-сабзавот маҳсулотлари пишиб етиладиган Сурхон воҳаси, хусусан, Термиз туманида шу кунларда ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш мавсуми бошланди.

Туманнинг Халқобод маҳалласида жойлашган “SPN Humoagro” МЧЖ томонидан 58 гектарда экилган ўрикнинг Туркия, Италия ва Греция каби давлатлардан келтирилган 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор навлари пишиб етилди.

Ўрик кунлик териб олиниб, Россияга экспорт қилинмоқда ҳамда маҳаллий аҳоли истеъмоли учун ички бозорларга чиқарилмоқда.

“SPN Humoagro” МЧЖ томонидан бу йилги мавсум давомида 1,5 минг тоннага яқин ўрик ҳосилини йиғиштириб олиш ва экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган. Боғнинг ҳар бир гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда.

Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Ҳаётий қатралар

Агар сен барча иштибоҳларга эшигингни беркитсанг, ҳақиқат ҳам ташқарида қолади.

• Руҳингни туширма, ниятингдан қайтма. Дўстим, сенинг йўлинг битта: ўзинг­­ни такомиллаштир ва бегонага хизмат қилма. Муҳокамалару тўсиқлардан чўчима.

• Қуриган дарёга ўтмиши сабаб раҳмат айтмайдилар.

• Яхши гапларни кўпчилик гапириши мумкин, лекин тинглай оладиганлар кам, сабаби, у ақлнинг кучини талаб этади.

• Муҳаббатнинг ҳақиқий гўзаллигини фақат садоқатли аёлгина ҳис қилади.

Рабиндранат ТАГОР


Telegram | Facebook | You Tube | Web-site