STAT_HISOBOT
7.21K subscribers
143 photos
157 videos
79 files
107 links
Hisobot taqdim qilish bo'yicha ma'lumotlar.
Download Telegram
Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз обуначилари. Ушбу маълумотларни максимал тарқатишда амалий ёрдамингиз зарур. Аҳоли ва қишлоқ хӯжалигини рӯйхатга олиш жараёнига ҳам саноқли кунлар қолди. Бундан максимал ҳамма хабардор бӯлиши керак. Рахмат.
Савол:

Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видео қўлланма мавжудми?

Жавоб:

Албатта. Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни бўйича батафсил видео қўлланмани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

🎥 YouTube: Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видео қўлланма ↖️

📨 Саволларингизни @census_2026_bot га ёзиб қолдиринг.


#саволим_бор

🇺🇿 Lotin

🔝 Instagram |🔝Facebook
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди

🇺🇿 2026 йил 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.

Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.

📹 Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича видеоқўлланма қуйидаги ҳавола орқали тақдим этилган: https://www.youtube.com/watch?v=emOwotRVK4c&t=224s
🎁 Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.

🔺 Барча фуқароларни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаймиз. Бирга рўйхатдан ўтамиз — бирга келажакни қурамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эффект первого дня
Рўйхатга олишнинг биринчи кунидаги вақтинчалик техник юклама ёхуд “биринчи кун эффекти”

Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш тадбирларининг биринчи кунида фойдаланувчилар фаоллиги кескин ошади. Аҳолининг катта қисми дастлабки кундаёқ рўйхатдан ўтишга интилиши натижасида ахборот тизимлари ва серверларга қисқа муддатли юқори юклама тушиши мумкин.

Мазкур ҳолат халқаро амалиётда шартли равишда “биринчи кун эффекти” деб аталади. У сайт иш тезлигининг вақтинчалик пасайиши ёки платформага киришда қисқа муддатли техник қийинчиликлар билан намоён бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Австралия каби ривожланган давлатлар тажрибасида ҳам кузатилган.


Муҳим жиҳат шундаки, “биринчи кун эффекти” ахборот тизимининг ишдан чиқиши эмас, балки олдиндан прогноз қилинадиган ва вақтинчалик ҳолат ҳисобланади. Кейинги кунларда фойдаланувчилар фаоллиги бир маромда тақсимланади ва тизим иши барқарорлашади.

Айни дамда сервер қувватларини ошириш ва тизим барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш белгиланган муддатларда давом этади ва ҳар бир фуқаро ўзи учун қулай вақтда рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.


Ўзбекистонда ҳам “биринчи кун эффекти”нинг кузатилиши юртдошларимизнинг мазкур муҳим тадбирга масъулият билан ёндашаётганларидан далолат беради. Бунинг учун халқимизга самимий миннатдорлик билдирамиз
Forwarded from Xurshid Usmanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xurshid Usmanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рўйхатдан ўтиш саволномасини онлайн тўлдириш учун видео қўлланма
Forwarded from UZSTAT | Rasmiy kanal
📢 Респондентлар диққатига!

🏢 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 6-мб сонли қарорига мувофиқ статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди.

Мазкур қарор билан статистика кузатувлари тизимини мақбуллаштириш ҳамда бизнес субъектлари учун “ҳисобот юки”ни камайтириш мақсадида айрим ҳисобот шакллари, жумладан 1-меҳнат “Mehnat hisoboti” йиллик шакли қисқартирилди.


📊 Бунда, қисқартирилган 1-меҳнат (йиллик) ҳисоботидаги айрим кўрсаткичлар
2026 йил 1 январдан бошлаб:

Тижорат ташкилотлари томонидан — 1-корхона (йиллик) шаклининг “Асосий меҳнат кўрсаткичлари” бўлимида тўлдирилиши;

Нотижорат ташкилотлари томонидан — 1-нотижорат (йиллик) шаклининг “Асосий меҳнат кўрсаткичлари” бўлимида тўлдирилиши назарда тутилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6-шаклни тӯлдириш бӯйича видеоролик👇
Forwarded from 𝑭𝒆𝒓𝒖𝒛
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилнинг 4–28 февраль кунлари рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилади.

Ушбу босқичда рўйхатга олувчилар — маҳалла вакиллари хонадонма-хонадон юриб, маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритадилар.

Ҳурматли юртдошлар! Агар хонадонингизга келган регистраторни танимасангиз ёки унга нисбатан шубҳа туғилса, ундан хизмат бейджикини кўрсатишни талаб қилинг.

Бейджикдаги QR-код орқали регистратор ҳақидаги маълумотларни текширишингиз мумкин — ушбу маълумотлар ягона базага киритилган.

Шунингдек, 1851 қисқа рақами орқали фаолият юритаётган кол-марказга қўнғироқ қилиб, регистратор ҳақида қўшимча маълумот олиш имконияти мавжуд.

Айрим ҳолатларда биринчи босқичда онлайн рўйхатдан ўтиб, сертификат олган фуқаролар хонадонига ҳам регистраторлар ташриф буюриши мумкин. Бу, одатда, онлайн саволномада маълумотлар хатолик ёки камчиликлар билан киритилгани билан боғлиқ бўлади.
Forwarded from Mamur Satimov
Ассалому алайкум ҳурматли гуруҳ аъзолари 1 kb йилилк статистика ҳисоботи бекор бўлганлиги ва унинг ўрнига 1-корхона статистика ҳисобот ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз. 2026 йилдан бошлаб, 2025 йил якунлари учун йирик тадбирорлик субъектлари ҳамда кичик корхона микрофирмалар 1-корхона статистика ҳисобот шаклини тақдим этадилар. Мазкур ҳисобот шаклининг тақдим этиш даврийлиги очилганлигини эълон қиламиз. Ушбу ҳисоботни барча йирик тижорат корхоналари (банк, суғурта, фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ҳамда ишчилар сони 5 киши ва ундан кўп ва (ёки) йиллик айланмаси БҲМнинг 2000 баробаридан кўп бўлган кичик корхона микрофирмалар (давлат дастурлари тушган, акциз солиғи ишлаб чиқувчиси ҳисобланган ҳамда давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган корхоналар мустасно). Ҳисоботни тақдим этувчиларнинг дастлабки рўйхати https://id.egov.uz/oz?client_id=e-stat&token_id=030b89ac-14c2-49e5-8e91-b0ba39b7152b&method=IDPW-vf мазкур манзилга жойлаштирилган. Ҳисобот шаклини тўғри ва сифатли тўлдириш мақсадида видеоқўлланма ҳам ишлаб чиқилмоқда. Яқин кунларда у ҳам ижтимоий тармоқларга жойлаштирилади ва эъон қилинади. Шунингдек, ҳисоботни тўлдириш жараёнида туғуладиган ҳар қандай саволларни мазкур гуруҳга ёзиш орқали ва тегишли телефон рақамларига боғланиш орқали ҳам олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ҳаммага ҳисоботларни тўғри, сифатли, шаффоф, хаққоний ҳамда мувоффақиятли тарзда тақдим этишларига омад тилаб қоламиз!. Барчадан илтимос шу эълонимизни бухгалтерлар бор барча гуруҳларда максимал тарқатилишига ёрдам беришингизни сўраб қоламиз!
STAT_HISOBOT pinned «Ассалому алайкум ҳурматли гуруҳ аъзолари 1 kb йилилк статистика ҳисоботи бекор бўлганлиги ва унинг ўрнига 1-корхона статистика ҳисобот ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз. 2026 йилдан бошлаб, 2025 йил якунлари учун йирик тадбирорлик субъектлари ҳамда кичик…»
Forwarded from laziz
Hozirda kiberjinoyatchilar guruhi Stan Ghouls deb ataladigan faoliyatni O‘zbekiston tashkilotlariga keng ko‘lamli hujumlar amalga oshirmoqda. Bu xatar sanoat, moliya, IT, hukumat, logistika, tibbiyot va ta’lim sohalaridagi tashkilotlar uchun ayniqsa muhim.

Jinoyatchilar qanday ish yuritadi?
• Ular elektron pochta orqali fishing xabarlar yuboradi — ko‘pincha PDF hujjat ko‘rinishida.

• Hujjat ichida zararli dastur bo‘ladi va uni ochganingizdan keyin sizning kompyuteringizga masofaviy boshqaruv dasturi o‘rnatiladi.

• Bu dastur orqali hujumchi kompyuteringizni to‘liq nazorat qilishi mumkin — ma’lumotlarni o‘g‘irlash, pul o‘tkazmalari yoki boshqa zararli harakatlar uchun.


⚠️ Nimalardan ogoh bo‘lish kerak?
• Shubhali yoki kutilmagan PDF, DOC hamda APK fayllarni hech qachon ochmang.

• Xat matni rasmiy hujjat taassuroti beradigan bo‘lsa ham ehtiyot bo‘ling.

• Faylni ochish uchun dastur o‘rnatishingizni so‘rasa — ayniqsa Java Runtime yuklash kabi — bu katta xavf belgisi.


Xavfsizlik bo‘yicha maslahatlar:
✔️ Nomalum yuboruvchilardan kelgan xabarlar ustiga shubha bilan qarang.

✔️ Keraksiz ilovalarni o‘rnatmang yoki havolalarga bosmang.