#жазо
Нурота тумани ҳокимлигининг қуйидаги хотин-қизлар фаолларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:
✅ Миришкор МФЙ бўйича Нурназарова Зулойхо Олимовна;
✅ Ғ.Ғулом МФЙ бўйича Ахатова Фарида Рустамовна;
✅ Янгитурмуш МФЙ бўйича Ахмедова Шоира Қувондиқовна;
✅ Каттасой МФЙ бўйича Тилабова Дилафрўз Йўлдошевна;
✅ Ибн Сино МФЙ бўйича Қобилова Сарвиноз Тўйқуловна.
Сабаблари:
✅ соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
✅ ишда камчиликларга йўл қўйган.
#Навоий #Нурота #ҳайфсан
http://t.me/antikorruz

Узун тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ҳайфсан жазоси қўлланилди:
✅ Маданий турмуш МФЙ бўйича У.Хамидов;
✅ Саховат МФЙ бўйича А.Қурбонов;
✅ Иттифоқ МФЙ бўйича А.Эргашов;
✅ Янги ҳаёт МФЙ бўйича Ш.Вохидов;
✅ Янги йўл МФЙ бўйича И.Норқулов.
Сабаблари:
✅ ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
✅ масъулиятсизлик ва сусткашликка йўл қўйишган.
#Сурхондарё #Узун #ҳайфсан

❤1
Фурқат Рўзметов иши, Қонун устуворлигими ёки шунчаки босим?
Каналимиз ботига «QONUN DOIRASIDA» лойиҳаси раҳбари, Фурқат Рўзметовнинг ҳибсга олингани ҳақидаги суд ажрими келиб тушди. Унга нисбатан товламачиликдан тортиб, туҳматгача бўлган оғир айбловлар қўйилган.
Бироқ, бу ишда кўпчиликни ўйлантираётган бир неча саволлар бор, яъни ажримда Фурқат Рўзметовнинг давлат идоралари (МИБ, Электр тармоқлари) фаолиятини танқид қилгани «ёлғон ахборот тарқатиш» ва «обрўсизлантириш» сифатида талқин қилинган, лекин ижтимоий тармоқ фаолининг вазифаси тизимдаги камчиликларни кўрсатиш эмасми? Агар муаммо бўлмаганида, халқ бу видеоларни қўллаб-қувватламаган бўларди. Матнда келтирилган қурилиш ва ер майдонлари билан боғлиқ ҳолатлар кўпроқ икки тадбиркор ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий низога ўхшайди. Нега бундай ҳолатлар дарров жиноий ишга айланиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси танланмоқда? Шахс очиқда туриб ҳам терговга кўмаклашиши мумкин эди-ку? Айбсизлик презумпцияси қани? Шуни унутмаслик керакки, Фурқат Рўзметов ҳозирча фақат гумон қилинувчи. Унинг айби суднинг якуний ҳукми билан исботланмаган. Уни олдиндан «жиноятчи» сифатида талқин қилиш — қонунга зид. Бизнинг талабимиз шуки, тергов жараёни мутлақо шаффоф ва холис ўтиши шарт. Жамоатчилик назорати остида бўлган оммавий ахборот воситаси вакилининг тақдири ёпиқ эшиклар ортида, фақат бир томонлама кўрсатмалар билан ҳал қилинмаслиги керак. Адолат қарор топишини ва сўз эркинлиги бўғилмаслигини кутиб қоламиз. Судларни жамоатчилик учун очиқ ва шаффоф ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб биламиз. Халқ хақиқатни билишга хақли.
© ANTIKORRUPSIYA

👍24❤3🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болага бунақа ақлли китоб олиб берганча маза қилиб 4 та шашлик билан битта арақчани урган яхши!
Нима қиласиз болангизнинг ақли ривожланиши учун харажат қилиб. Кайф қилинг, онасини эмсин! Шундан фойда! Ўқиган билан ким бўлар эди!? Мана, бетайин блогерлар калласи ишламаса ҳам соққани соққага уриб ётибди-ку...
Адашганлар учун: https://Sugo.uz/link/EekPBe9s

❤7😁2
Президент ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
http://t.me/antikorruz
http://t.me/antikorruz
❤2
💲Ўзбекнефтгаз АЖ 2026 йил февралда ўтказган тендер натижалари:
📍 Мақсад: Ўзбекнефтгаз АЖ Газли НГҚЧБ ходимлари учун иссиқ овқатланишни ташкил этиш;
📍 Қанча: 3,2 млрд. сўм;
📍 Ғолиб: TOSHKENTOZIQOVQATTA’MINOTINVEST МЧЖ.
http://t.me/antikorruz
📍 Мақсад: Ўзбекнефтгаз АЖ Газли НГҚЧБ ходимлари учун иссиқ овқатланишни ташкил этиш;
📍 Қанча: 3,2 млрд. сўм;
📍 Ғолиб: TOSHKENTOZIQOVQATTA’MINOTINVEST МЧЖ.
http://t.me/antikorruz
❤1
💲Тошкент вилояти ҳокими 2026 йил 27 феврал куни пул ажратиш ҳақидаги фармойишларни имзолади:
📍 вилоят ҳудудларида ЛЕД экранли билбордларни ўрнатиш мақсадида 3 та ЛЕД экранли билбордларни харид қилиш ва ўрнатиш учун 673 млн. сўм;
📍 вилоят ҳокимлиги ташқи рекламаларни мувофиқлаштириш бўлинмаси ходимлари, вилоят ҳокимлиги техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларини 2026 йил январ-феврал ойлари учун ҳар ойлик лавозим маошларининг (рағбатлантирувчи коэффициент ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда) 1 бараваридан 2 бараваригача рағбатлантириб бориш учун жами 438 млн. сўм;
📍 Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Зангиота тумани ҳудудларидан ўтувчи Тошкент-Самарқанд йўналишидаги тезюрар темир йўлининг бўш ер майдонларида манзарали кўчатлар экиш ва “Яшил боғ”ларни барпо этиш учун жами 1,1 млрд. сўм;
📍 Тошкент туманининг 9 та ички кўчасини жами 11,5 км узунликдаги таъмирталаб қисмини таъмирлаш учун 3,5 млрд. сўм;
📍 Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий полигонга олиб борувчи йўлнинг таъмирлаш ишларини якунига етказиш учун 1,8 млрд. сўм.
#Тошкентвилояти

Элликқалъада ишчилар 3 ойдан бери маошсиз, «Тўрткўл Тоза ҳудуд» МЧЖ кластери нега сукут сақламоқда?
Элликқалъа туманида «Тоза ҳудуд» соҳасида хизмат қилаётган 15 нафар ишчи оғир иқтисодий ҳолатда қолмоқда. Маълум бўлишича, «Тўрткўл Тоза ҳудуд» МЧЖ кластери тасарруфидаги ишчиларга жорий йилнинг январь, февраль ва март ойлари учун иш ҳақи ҳанузгача тўлаб берилмаган.
Бугунги кунда озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёжлар нархи ошиб бораётган бир пайтда, уч ойлаб маош бермасликни қандай оқлаш мумкин? Ишчиларнинг оиласи, фарзандлари бор. Улар ўз мажбуриятларини бажариб, ҳудуд тозалиги учун меҳнат қилишмоқда, лекин эвазига қонуний ҳуқуқлари бўлган иш ҳақини ололмаяптилар.
Бу вазият юзасидан бир нечта ҳақли саволлар туғилади:
* Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари қаерда қолди? Иш ҳақини ўз вақтида тўламаслик қонун бузилиши эмасми?
* Кластер раҳбарияти ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида қайғуряптими?
* Мутасадди ташкилотлар ва Прокуратура органлари ушбу ҳолатни назоратга олиши керак эмасми?
Меҳнат қилаётган инсоннинг ҳақи «пешона тери қуримасдан» берилиши керак. 15 нафар ишчининг тақдири ва ҳақ-ҳуқуқлари тикланишини талаб қиламиз.
Мутасаддилардан ва ваколатли органлардан ушбу ҳолатга зудлик билан ойдинлик киритишларини ва ишчиларнинг маошларини ундириб беришларини сўраб қоламиз.
© ANTIKORRUPSIYA
https://youtu.be/PvRDRGIFGS0?si=NbmnwVI3QNmUg7c7

YouTube
TOʻRTKOʻL TOZA HUDUD MCHJ ISHCHILAR OYLIK MAOSHLARINI QACHON BERADI?
100 likes, 7 comments. "TOʻRTKOʻL TOZA HUDUD MCHJ ISHCHILAR OYLIK MAOSHLARINI QACHON BERADI?"
❤4
Тахририятимизга Қорақолпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан қуйидаги мурожаат келиб тушган. Бу вазиятда мурожаатчи нафақат моддий, балки ҳуқуқий жиҳатдан ҳам жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Мурожаатчининг розилиги билан машинани олган шахс (Холмурод) мажбуриятларини бажармагани сабабли жавобгарлик ҳали ҳам унинг зиммасида қолмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг иш ҳақидан тутиб қолинадиган сумма 50 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бироқ, агар вояга етмаган 4 та фарзанд бўлса ва соғлиги туфайли моддий аҳволи ўта оғир бўлса, ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки тутиб қолиш фоизини камайтиришни сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Расмий муносабат билдиришини сўраймиз.

МУРОЖААТ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига
нусхаси: Мажбурий ижро бюроси марказий маҳкамасига
фуқаро Э.Д.,дан, манзили: Элликқалъа тумани Бўстон шаҳри, телефон +998959050935
Иш жойи: 59-сонли мактаб ўқитувчиси
АРИЗА
Мен, 3 йил аввал банкдан кредит эвазига «Nexia-3» русумли автомашина сотиб олган эдим. Кейинчалик, ўзаро келишувга асосан автомашинани Холмурод исмли шахсга кредит тўловларини давом эттириш шарти билан топширганман. Бироқ, ушбу шахс бир йил давомида тўловларни амалга ошириб, кейинчалик тўлашни тўхтатган ва автомашинани номаълум йўналишда олиб қочиб, яширинган. Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар органлари ва МИБга бир неча бор мурожаат қилганман, аммо автомашинани топиш ва уни хатлаш чоралари кўрилмаяпти. Бунинг ўрнига, МИБ томонидан менинг ойлик иш ҳақимнинг 50 фоизи, банк томонидан эса аванс маблағларим ушлаб қолинмоқда.
Ҳозирги кунда моддий аҳволим ўта оғир, қарамоғимда 4 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Саломатлигим ёмонлашганлиги сабабли шифохонада рўйхатда тураман, бироқ даволаниш учун маблағим қолмаяпти. Ойлик маошимнинг катта қисми ушлаб қолинаётганлиги сабабли, яшаш ва ишга қатнаш учун маблағсиз қолмоқдаман.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 64, 65 ва 66-моддаларига асосан, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув менинг иш ҳақимга қаратилган. Бироқ, қарамоғимда 4 нафар вояга етмаган фарзандим борлиги ва соғлиғим туфайли даволанишга муҳтожлигим сабабли, қолган 50 фоиз иш ҳақим оиламнинг энг кам эҳтиёжларини қондиришга (яшаш минимумига) етмаяпти. Шунингдек, Меҳнат кодексига кўра, барча ушланмалардан кейин ходимга тегишли бўлган иш ҳақи миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан автомашинамни қидириб топиш ва уни реализация қилиш орқали банк қарздорлигини ёпиш бўйича МИБ ва ИИБ ходимларининг ҳаракатсизлигига ҳуқуқий баҳо беришингизни, оиламдаги оғир моддий аҳвол ва қарамоғимда 4 та фарзандим борлигини инобатга олиб, иш ҳақимдан тутиб қолинаётган сумма миқдорини камайтиришда амалий ёрдам беришингизни ва мени алдаб, машинани олиб кетган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини таъминлашингизни сўрайман.
Фарзандларимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхаси.
Саломатлигим ва шифохонада рўйхатда туришим ҳақида маълумотнома.
Иш жойидан ойлик маошим ҳақида маълумотнома сўралган жойга тақдим қилишга тайёрман.
фуқаро Э.Д.
Сана: 28.03.2026 йил
Расмий муносабат билдиришини сўраймиз.
http://t.me/antikorruz
❤3
Элликқалъа тумани Сахтиён ШФЙдан келиб тушган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда.
1 чи сим карта UzMobile - свет ўчса - алоқа сифати 0%
2 чи сим карта Mobiuz - свет ўчса ҳам, ўчмаса ҳам унга фарқи йўқ💪 100% сифатли алоқа
http://t.me/antikorruz
1 чи сим карта UzMobile - свет ўчса - алоқа сифати 0%
2 чи сим карта Mobiuz - свет ўчса ҳам, ўчмаса ҳам унга фарқи йўқ💪 100% сифатли алоқа
http://t.me/antikorruz
👍4❤2
Forwarded from ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI)
Rasmiy munosabat
Yaqin vaqtlar ichida “Antikorrupsiya” ijtimoiy tarmog‘ida “Ellikqal’ada ishchilar 3 oydan beri maoshsiz, ‘To‘rtko‘l toza hudud’ MChJ klasteri nega sukut saqlamoqda?” mavzusida e’lon qilingan videomurojaat yuzasidan quyidagilar ma’lum qilinadi.
Davlat sherigi — Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda Qoraqalpog‘iston Respublikasi Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi va xususiy sherik — “To‘rtko‘l toza hudud klaster” MChJ o‘rtasida 2022-yil 15-dekabr kuni 56-sonli davlat-xususiy sheriklik to‘g‘risidagi bitim imzolangan.
Mazkur bitimga muvofiq, qattiq maishiy chiqindilarni to‘plash va olib chiqish xizmatlari To‘rtko‘l hamda Ellikqal’a tumanlari hududlarida ushbu korxonaga biriktirilgan edi. Biroq, aholiga xizmat ko‘rsatish sifati va mavjud muammolar inobatga olinib, Ellikqal’a tumani hududida chiqindilar bilan bog‘liq ishlarni alohida tartibda tashkil etish zarurati yuzaga keldi.
Shunga ko‘ra, amaldagi qonunchilikka muvofiq, tegishli tartibda rasmiylashtirilgan holda Ellikqal’a tumanida maishiy chiqindilar bilan bog‘liq xizmatlarni amalga oshirish vazifasi “115-TURTKUL AVTOKORXONASI” MChJga biriktirildi.
Mazkur korxona tomonidan joriy yil aprel oyidan boshlab aholiga sifatli xizmat ko‘rsatish yo‘lga qo‘yilishi rejalashtirilgan.
Ishchilarning oylik ish haqi masalasi esa tegishli vakolatli organlar tomonidan ko‘rib chiqilayotgani ma’lum qilinadi.

ANTIKORRUPSIYA
Тахририятимизга Қорақолпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидан қуйидаги мурожаат келиб тушган. Бу вазиятда мурожаатчи нафақат моддий, балки ҳуқуқий жиҳатдан ҳам жуда оғир ҳолатга тушиб қолган. Мурожаатчининг розилиги билан машинани олган шахс (Холмурод)…
Элликқалъа тумани мутасаддилари мана шу мурожаатни ўқиб нима қилишини билишмаяпти.
Туяқуш синдроми
Туяқуш синдроми
❤3
Навоийда онлайн қиморга ютқазган йигит қарздан чиқиш учун Россия армиясига ёлланишга қарор қилди
Унга Украинага қарши урушда қатнашиш эвазига 5 млн рубл ва Россия фуқаролиги ваъда қилинган. Йигит Москвага учиб кетиш учун авиачипта ҳам олган. Аммо буни сезиб қолган онаси хорижга чиқиш паспортини яшириб қўйиб, ИИБга мурожаат қилган.
Шу тариқа, йигит самолётга чиқолмай қолган ва кейинчалик жиноий жазога тортилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
Сурхондарё вилоятида пенсионерлар ҳам иштирок этган наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, гуруҳ афғон етказиб берувчилар билан тил бириктириб, опийни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва уни Термиз шаҳри ҳамда атроф ҳудудларда тарқатиш билан шуғулланган.
Гумонланувчилар қўлга олиниб, улардан наркотик моддалар, пул маблағлари ва 12 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинган.

💲Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши 2026 йил 27 феврал куни пул ажратиш ҳақидаги қарорларни имзолади:
📍 реновация асосида эски барак типидаги уйларни бузиш ҳамда ушбу уйларда яшовчи оилаларни кўчириш ва уй-жой билан таъминлаш учун Дўстлик ва Пахтакор туманларига жами 3 млрд. сўм;
📍 Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармасида замонавий иссиқхона ташкил этиш, иссиқхонада агротехник тадбирларни амалга ошириш, гул кўчатларини етиштириш учун 1 млрд. сўм;
📍 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг лифт ва кислород станциясини таъмирлаш, моддий-техник захирасини яхшилаш учун 820 млн. сўм;
📍 вилоят ички ишлар бошқармасига ситуацион-таҳлилий марказ биноси қуриш ва жиҳозлаш учун 6,4 млрд. сўм.
#Жиззах

Элликқалъа тумани Сахтиён ШФЙдан келиб тушган мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда. 1 чи сим карта UzMobile - свет ўчса - алоқа сифати 0% 2 чи сим карта Mobiuz - свет ўчса ҳам, ўчмаса ҳам унга фарқи йўқ💪 100% сифатли алоқа http://t.me/antikorruz
Uztelecom антеннасига янги аккумулятор ўрнатилди ва камчилик бартараф қилинди.
Катта рахмат
t.me/antikorruz
Катта рахмат
t.me/antikorruz
👍4
🧛 Хусусан, ДХХ Чегара қўшинлари ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри ҳамда Асака туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро ўз яшаш хонадонларида қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган.
Текширувлар давомида ушбу манзилларда махсус жиҳозланган ноқонуний лабораториялар борлиги маълум бўлди ва умумий қиймати 1,1 млрд сўмлик, жами 122 турдаги, 60 минг донадан ортиқ тиббий дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу дори воситалари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Https://t.me/antikorruz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Тоза ҳудуд бўйича молиявий жиноятлар мавжудлиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушди.
Эртага репортаж тайёрлаб эълон қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг.
© ANTIKORRUPSIYA
t.me/antikorruz
Эртага репортаж тайёрлаб эълон қиламиз.
Бизни кузатишда давом этинг.
© ANTIKORRUPSIYA
t.me/antikorruz
Telegram
ANTIKORRUPSIYA
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82 моддаси
Мурожаат учун:
👇👇👇👇👇👇
@Antikorrmurojat_bot