Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
6.95K subscribers
2.14K photos
274 videos
1.78K links
Download Telegram
Коррупция ҳолати ва омиллари тўғрисида жамоатчилик фикри ўрганилди (2-қисм)

“Ижтимоий фикр”
республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2020 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри” мавзусида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.

Сиз коррупцияга қарши курашишда давлатнинг жамият билан ҳамжиҳатлиги ва ҳамкорлиги даражасини қандай баҳолайсиз?

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти коррупция, порахўрлик ва таъмагирликка қарши курашиш самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатадими?

Сиз қандай ҳисоблайсиз, мамлакат ОАВлари коррупция фактлари ва ҳолатлари тўғрисида мамлакат фуқароларини хабардор қилиш бўйича ўз вазифасини бажараяптими?

Сизнинг қариндошингиздан ёки яқин кишингиздан пора таъма қилишганми ёки унинг ўзига пора таклиф этишганми?

Сиздан пора беришни сўрашса, Сизнинг ҳаракатларингиз қандай бўлади?

ХУЛОСАЛАР

Батафсил:
https://bit.ly/3ea8yjY

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ноқонуний танлов натижалари бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
томонидан «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилган давлат хариди жараёнлари ўрганилганида, «Давлат харидлари тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси
харид комиссияси томонидан ускуналарга техник хулоса тақдим қилиш юзасидан ўтказилган танловга «Z.S.» МЧЖнинг тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилмаган ҳамда таклифи асоссиз равишда рад қилинган.

Шу каби қонунбузилиш ҳолатларига, Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифоҳонаси буюртмачилигидаги 92,4 млн. сўмлик аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган танловда ҳам кўриш мумкин.

Буюртмачи танловда талабгорларга давлат харидлари шартларида назарда тутилмаган талабларни кўйгани ва мазкур шартлар асосида ғолибни аниқлаш ҳолатларига йўл қўйилгани маълум бўлган.

Юқоридаги ҳар иккала танлов қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги сабабли, Агентлик тақдимномаси асосида бекор қилинди.

Батафсил:
https://bit.ly/3gBQKkP

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
ННТлар учун коррупцияга қарши курашиш бўйича лойиҳалар танлови эълон қилинади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмасига асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинади.

Танловда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иштирок этишлари мумкин:

1. ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари ва таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупция аломатлари мавжудлиги юзасидан таҳлиллар ўтказиш - 220 млн. сўм;

2. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида журналист ва блогерларнинг журналистик суриштирувларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш - 200 млн. сўм;

3. Республика бўйлаб фуқаролар ўртасида коррупциянинг ҳаётга таъсирини баҳолаш, ҳудудлар ва соҳалар бўйича коррупция даражаси, сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш - 300 млн. сўм.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 30 апрелигача қабул қилинади.

❗️Танлов шартлари ва ариза намуналари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://fondngo.uz/laws/index
2020 йилда содир этилган коррупциявий жиноятлар статистикаси

2020
йилда содир этилган коррупция билан боғлиқ жиноятлар таҳлили асосида инфографикалар тайёрланди.

Инфографикаларда қуйидагилар акс эттирилган:

🔹2020 йилда содир этилган коррупциявий жиноятлар статистикаси;

🔹Коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича судланган шахслар тоифаси;

🔹Жиноятларнинг моддалар кесимидаги таҳлили;

🔹Жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар.

Батафсил: https://bit.ly/3n3q2Cv

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижаси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, 46 та вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ижроси таъминлаб келинмоқда.

Агентлик томонидан Ҳисоб палатаси ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда қурилиш, энергетика, сув хўжалиги ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида ўрганишлар ўтказилди.

Жумладан, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоят ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари ва бошқа буюртмачи ташкилотларида жами 461,3 млрд. сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объектлари ўрганилди.

Ўрганишларда, Андижон вилоятида 18 та, Жиззах вилоятида 11 та, Навоий вилоятида 7 та танлов ва тендерларни ўтказиш жараёнида “Давлат харидлари тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда бошқа қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилгани, қурилиш объектларида давлат бюджетига турли кўринишда 19,6 млрд. сўм зарарлар етказилгани аниқланди.

Агентлик томонидан ўтказилган мазкур ўрганишлар натижасида, вазирлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, идора ва ташкилотларга 13 та тақдимнома киритилиб, 25 та сўровнома ва 3 та огоҳлантирувлар юборилди.

Cўровномалар бўйича прокуратура органлари томонидан жиноят кодексининг 167, 205, 209 ва бошқа моддалар билан умумий 14 та жиноят иши қўзғатилди.

Батафсил:
https://bit.ly/3n3kGHp

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов 23 апрель куни “Tashkent Law Spring” II-халқаро юридик форумининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертиза” мавзусидаги сессиясида маъруза билан иштирок этиб, қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтди.

- Антикоррупцион экспертизадан ўтказиш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳасида коррупцион нормаларнинг мавжудлигини истисно қилиш ва бундай нормаларнинг амалиётга жорий этилишининг олди олинишига эришилади;

- Куни кеча Президент томонидан имзоланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририда норматив ҳужжат лойиҳалари антикоррупцион экспертизадан ўтказилиши шартлиги белгиланди;

- Агентлик томонидан ишлаб чиқилган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасида антикоррупцион экспертиза субъектлари сифатида Агентлик, Адлия вазирлиги, идоралар юридик хизматлари билан бир қаторда ННТ, ОАВ ҳамда мустақил экспертларнинг ҳам иштироки назарда тутилмоқда.
Давлат харидларини амалга оширишда коррупциявий омиллар, шунингдек ҳуқуқни тартибга солишдаги бўшлиқлар бартараф этилади

22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда имзоланди.

Унда танлов ва тендер савдоларида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга катта эътибор қаратилган. Жумладан, харидларда савдо ғолибларини танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда иштирок этиш шартларини белгилаш шартлари олдиндан очиқ эълон қилиниши белгиланди.

Энг яхши таклифларни танлаш, тендер жараёнларини электрон шаклга ўтказиш коррупциянинг олдини олиб, инсон омилини камайтиради ҳамда ушбу жараёнларни мониторинг қилишни осонлаштиради.

Эндиликда, давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
● давлат харидларини режалаштириш;
● харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
● шартномани тузиш ва бажариш;
● давлат харидлари мониторинги.

Давлат харидлари жараёнида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чекловлар, яъни иштирокчиларнинг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тақдирда иштирокчини давлат харидларида иштирок этишига йўл қўйилмаслиги акс эттирилган ва давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган талабларни киритишга тақиқ қўйилган.

Давлат харидлари доирасида тузилган барча шартномалар тўғрисида маълумотларни жамлаш Ягона реестр орқали амалга оширилиши ҳақидаги тартибот белгиланди.

Шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот давлат харидларининг электрон тизимида 3 иш куни давомида жойлаштириши шарт.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидлари соҳасида назоратни амалга оширади.

Facebook | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш
агентлигининг ҳафталик фаолияти дайджести
(19-23 апрель кунлари):

▪️ 19 апрель - Cоғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ноқонуний танлов натижалари бекор қилинди
Батафсил: https://bit.ly/3xdHPf9

▪️19 апрель - Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди
Батафсил: https://bit.ly/32Fk55z

▪️19 апрель - Коррупция ҳолати ва омиллари тўғрисида жамоатчилик фикри ўрганилди
(2-қисм)
Батафсил: https://bit.ly/3elJsi3

▪️20 апрель - 2020 йилда содир этилган коррупциявий жиноятлар статистикаси эълон қилинди
Батафсил: https://bit.ly/3vad498

▪️21-22 апрель -Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари учун махсус тренинг ташкил этилди
Батафсил: https://bit.ly/3v7QyO0

▪️22 апрель - “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган сўровномага Агентликнинг муносабати билдирилди
Батафсил: https://bit.ly/2RTN5Ep

▪️23 апрель - Агентлик директори Акмал Бурханов “Tashkent law spring” иккинчи халқаро юридик форумида маъруза билан иштирок этди
Батафсил: https://bit.ly/3vhX0SO

▪️23 апрель - БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси обзори доирасида Нигерия ва Малдив Республикаси экспертлари билан онлайн учрашув ташкил этилди
Батафсил: https://bit.ly/3dHJRwk

▪️24 апрель - Агентлик директори Акмал Бурханов Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг иқтисодий ўқишлари доирасида маъруза қилди.

▪️Ҳафта давомида Агентликка 110 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шунингдек 131 та хат-ҳужжатлар келиб тушди
Батафсил: https://bit.ly/2QkuSzF

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
⚡️⚡️⚡️Рўйхатдан ўтинг ҳамда Ёшлар учун халқаро онлайн форум иштирокчисига айланинг

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бошқармаси (UNODC) томонидан 2021 йилнинг 24-26 май кунлари “Коррупцияга қарши ҳамкорлик: ёшлар иштироки ва истиқболлари” мавзусида халқаро ёшлар форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур онлайн Форум орқали Сиз нафақат коррупцияга оид билимларингизни мустаҳкамлаш, балки бу соҳада халқаро тажрибаларни ўрганиш, савол йўллаш ва фикр билдириш имкониятига эга бўласиз.

Форумда қуйидагилар иштирок этиши мумкин:

🔹Ёшлар

🔹Экспертлар

🔹 Ёшлар ташкилотлари ва уюшмалари

🔹Коррупцияга қарши курашувчи ташкилотлар

Ёшлар Форумида иштирок этиш учун 5 май кунига қадар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Рўйхатдан ўтганларга форумда иштироки билан боғлиқ масалалар тўғрисида ташкилотчилар томонидан 21 май кунига қадар ҳавола ва бошқа маълумотлар тақдим этилади.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Мансабдорларга хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди

2021 йил 29 апрелда “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Жумладан:

🔹 Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 2000 баравари (490 млн. сўм)дан;
🔹 Уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — 1500 баравари (367 млн. 500 минг сўм)дан;
🔹Туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 млн. сўм)дан;
🔹 Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хизмат автотранспорти нархи — БҲМнинг 700 баравари (171 млн. 500 минг сўм)дан ошмаслиги белгиланди.

Шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш автотранспортдан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкинлиги белгиланди (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно).

⚠️ Қарорга кўра, давлат ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат авторанспортлари икки ой ичида хатловдан ўтказилади ва белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспортлари рўйхати шакллантирилади.

❗️Шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситалари 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилади.

Бундан ташқари, давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадларида фойдаланганликлари учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси (уч ой муддатда) ишлаб чиқилади.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, мустақил журналист ва блогерларни қутлайди.

Халқ фаровонлиги, адолат тантанаси, коррупцияга қарши куршиш йўлида ижод эркинлиги ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш
агентлигининг ҳафталик фаолияти дайджести
(
26-30 апрель кунлари):

▪️
26 апрель - Бухоро давлат тиббиёт институтида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди
Батафсил: https://bit.ly/3u5RFO5

▪️26 апрель - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Аниқланаётган коррупцион ҳолатлар, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Агентлик ходимлари иштирок этди
Батафсил: https://bit.ly/2RdsCu6

▪️26 апрель - Халқаро ҳамкорлар билан онлайн-учрашув бўлиб ўтди
Батафсил: https://bit.ly/331OmM5

▪️27 апрель - БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси обзорини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди
Батафсил: https://bit.ly/32WlkNV

▪️30 апрель - Қашқадарё вилоятида бюджет маблағларининг самарали сарфланиши бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтди
Батафсил: https://bit.ly/3ueVFMk

▪️30 апрель - Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида ўтказилган халқаро семинарда Агентлик директори Акмал Бурханов кириш сўзи билан иштирок этди
Батафсил: https://bit.ly/3360onG

▪️30 апрель -Агентлик директори жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилди
Батафсил: https://bit.ly/3vspMQy

▪️Ҳафта давомида Агентликка жисмоний ва юридик шахсларнинг 123 та мурожаатлари, шунингдек 155 та хат-ҳужжатлар келиб тушди
Батафсил: https://bit.ly/2QkuSzF

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
#Саволга_жавоб

⚖️ Нималар пора предмети бўла олади?

Пул, қимматбаҳо қоғозлар, моддий бойликлар, шунингдек, пора оладиганга қайтармаслик шарти билан, лекин мулкий моҳиятга молик бўлган (масалан, таъмирлаш, қурилиш, қайта тиклаш ишларини бажариш ва бошқалар) хизматлар пора предмети бўлиши мумкин.

Шу ва бошқа қизиқтирган саволларингизга ушбу ҳавола орқали жавоб олиишингиз мумкин.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
#Сўровнома

⚡️⚡️ Тадбиркорларнинг банклардан кредит олишдаги муаммолари ва коррупциявий ҳолатларни ўрганиш бўйича Савдо-саноат палатаси томонидан навбатдаги сўров ўтказилмоқда.

📌 Сизнинг иштирокингиз биз учун муҳим.

🔻 Сўровда қўйидаги ҳавола орқали иштирок этинг : https://bit.ly/3mRlTSd

____________________________________________

#Опрос

⚡️⚡️Торгово-промышленная палата проводит очередной опрос с целью изучения проблем предпринимателей при получении кредитов в банках и столкновении с коррупцией

📌 Ваше участие важно для нас.

🔻 Участвуйте в опросе по следующей ссылке: https://bit.ly/3uttU2D

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
7 май куни "Халқ сўзи" газетасида Агентлик директори Акмал Бурхановнинг "Қарама-қарши нормалар, бюрократия ва коррупция қонун ҳужжатларининг ҳаётий ҳамда шаффофлигини таъминлашни талаб қилади" номли мақоласи чоп этилди. Мақолада қуйидагилар ўз аксини топган:

▪️Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги "Тартибга солиш таъсирини баҳолаш" тизими жорий этилади;

▪️тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқларига ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг эҳтимолий оқибатлари баҳоланади;

▪️жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган қонун ҳужжатлари лойиҳалари қабул қилувчи органлар томонидан мажбурий тартибда ишлаб чиқувчиларга қайтарилади;

▪️"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди;

▪️Лойиҳада коррупцияга қарши экспертиза жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва мустақил экспертларнинг иштирок этиши назарда тутилган.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади

Молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низомга биноан барча даражадаги бюджет маблағлари тақсимловчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси томонидан расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби белгиланмоқда.

Жумладан, низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

🔹бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;

🔹расмий веб-сайтларга жойлаштириб бориладиган маълумотларнинг шакллари;

🔹бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиблари

Шу билан бирга қуйидаги маълумотларни жойлаштириш мажбурий қилиб қўйилди:

🔹Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни;

🔹давлат органлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари ҳам эндиликда ушбу Низом билан тасдиқланган тартиб бўйича ҳар чорак якунларига кўра ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш.

Ушбу ўзгаришлар натижасидаб давлат органларининг юджетдан ташқари маблағлари шаклланиш йўналишлари ва ушбу маблағларни қандай мақсадларда сарфланаётганлиги бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилинишини таъминлайди.

Шу билан бирга Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми, харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб бориши;

давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштириб бориши белгиланди.

Батафсил: https://bit.ly/3bbZRoI

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизни қутлайди.

Аждодлар ёди, яқинларимизнинг ёрқин хотираси барҳаёт, кексаларимиз қадри ҳамиша баланд бўлсин!

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш
агентлигининг ҳафталик фаолияти дайджести
(
3-7 май кунлари):

▪️
3 май - Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш мақсадида халқаро тажриба ўрганилмоқда
Батафсил: https://bit.ly/2Rzcgfe

▪️4 май - Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган постлар юзасидан маълумот берилди
Батафсил: https://bit.ly/3usjUGN

▪️6 май - Давлат хизмати ва корпоратив секторда ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича Қозоғистон тажрибаси ўрганилди
Батафсил: https://bit.ly/3eteYfz

▪️7 май - Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Вебстер университети профессори К.Кулиев Олий суд вакилларига “Коррупциянинг умумий, шу жумладан Ўзбекистонда келиб чиқиш сабаблари” мавзусидаги маърузаси бўлиб ўтди
Батафсил: https://bit.ly/2RAnLDk

▪️ 7 май - Агентлик директорининг “Халқ сўзи” газетасида мақоласи чоп этилди
Батафсил: https://bit.ly/2SqA5Gz

▪️7 май - Тадбиркорларнинг банклардан кредит олишдаги муаммолари ва коррупциявий ҳолатларни ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилмоқда
Батафсил: https://bit.ly/3enHZsW

▪️Ҳафта давомида Агентликка жисмоний ва юридик шахсларнинг 282 та мурожаатлари, шунингдек 145 та хат-ҳужжатлар келиб тушди
Батафсил: https://bit.ly/2RAnLDk

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz