Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
7.11K subscribers
2.15K photos
276 videos
1.79K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ЕХҲТ форумида тақдим этилди

Прага шаҳрида ЕХҲТ 28-иқтисодий ва экологик форумининг "Инновацияларни қўллаш, шаффофликни ошириш ва рақамлаштириш орқали коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш орқали ЕХҲТ минтақасида хавфсизлик, барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлаш" мавзусидаги якуний йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов видеоконференция шаклида Ўзбекистондан бош маърузачи сифатида иштирок этди.

Жумладан, сўнгги йилларда амалга оширилган асосий ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасидаги самарали чора-тадбирлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Паркент тумани ҳокимлигидаги ҳолат юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Куни кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан «Mega Karer» МЧЖдан Каптива русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Хабарда сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахснинг яқин қариндошлик алоқаларига алоҳида урғу берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги Каптива автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган.

Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

В настоящее время на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН началось выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.
Как известно, лидер нашей страны в своей речи на 72-й сессии Генассамблеи ООН в сентябре 2017 года в Нью-Йорке озвучил важные предложения по некоторым вопросам глобального развития. Все они широко поддержаны мировым сообществом и претворяются в жизнь.
Ожидается, что и в этот раз Президент Узбекистана выдвинет ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twit
«Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилди. Бу борада муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан.
​​Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилгани энг юқори минбардан эълон қилинди

Давлатимиз раҳбарининг ҳалқаро даражадаги барча чиқишларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида ўз ечимини кутаётган долзарб вазифалар ва глобал арена кун тартибида турган муҳим масалалар ечими юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари суриб келинмоқда.

Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасидаги бугунги нутқларида ҳам аввал эълон қилинган ислоҳотларнинг самараси ҳамда билдирилган ташаббусларнинг амалда жорий этилгани, уларнинг барчаси ҳаётга тадбиқ этилгани айтиб ўтилди. Хусусан, бундан уч йил муқаддам БМТнинг олий минбаридан билдирилган Ўзбекистоннинг туб ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қарори қатъий эканлиги яна бир бор ёдга олди.

Таъкидланганидек, юртимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат бутунлай ўзгарди. Жумладан, мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди. Шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Президентимиз томонидан бу каби юқори минбардан Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилгани, янги ва мустақил тузилма — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани эълон қилинди. Бу эса халқаро ҳамжамият учун Ўзбекистонда коррупция каби салбий иллатга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақидаги муҳим ва жиддий ишора бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Президентимиз ўз нутқларида, шунингдек, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги умумий хатарларга қарши янгича ёндашувлар асосида ва яқин ҳамкорликда ишлаш муҳимлигини билдириб ўтдилар. Бу эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги нафақат маҳаллий ва миллий даражада иш олиб бориши, балки минтақавий ва халқаро даражада ҳам фаол ҳамкорликни йўлга қўйиши кераклигини англатади.

Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йигирмадан зиёд давлат идораларида коррупцияга қарши курашишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “ISO 37001:2016 ҳалқаро стандарти асосида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратиш” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда «комплаенс-назорат» тизими жорий этилаётган 20дан зиёд вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида вазирлик ва ташкилотларда ISO 37001:2016 халқаро стандартининг долзарблиги ва уни жорий этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, стандарт талаблари ва унинг ривожланган давлатлардаги ижроси юзасидан Ўзбекистон мисолида қиёсий таҳлил ўтказилди.
➥Батафсил: https://bit.ly/30bz8TC
​​​​​​​​«Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига халқаро экспертларни жалб этган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Агентлик томонидан тегишли вазирлик ва идоралар, шу жумладан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) орқали жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасини такомиллаштиришга қартилган фикр ва таклифларни қуйидаги ҳавола орқали билдириш мумкин: https://regulation.gov.uz/uz/document/22776
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ва Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Дэниел Розенблюм ўртасида онлайн-конференция тарзидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, АҚШ Давлат департаментининг наркотиклар ва ҳуқуқни қўллаш устидан назорат қилиш Бюроси (INL) бўлинмаси бошлиғи Рассел Сингер ҳам иштирок этди.

Мулоқот аввалида Агентлик директори Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Ўз ўрнида, элчи Д.Розенблюм давлат ва унинг иқтисодиёти ривожида коррупциянинг олдини олиниши ва унга қарши курашиш муҳимлиги, бу борада АҚШ барча йўналишларда ҳамкорлик ва кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
➥Батафсил: https://bit.ly/2SkCGyw

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

Бугун, 2 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатлари ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган 10дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида маслаҳат учрашуви ўтказилди.

Учрашувда юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакиллари билан биргаликда самарали фаолиятни йўлга қўйиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Якунда барча иштирокчилар томонидан Агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузиш таклифи маъқулланди. Кенгашда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган коррупция ҳолатлари билан боғлиқ вазиятлар доимий муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.
➥Батафсил: http://anticorruption.uz/uzc/item/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Агентлик раҳбарияти томонидан кенг жамоатчиликка ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида ахборот берилмоқда.

📹 Жараёнлар "Фейсбук" ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда: https://www.facebook.com/antikoruzb/videos/645515163000690/
"Сардоба иши" бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Жорий йилнинг 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва натижада катта ер майдонларини сув босиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 207-моддаси, 258-моддасида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Паркент тумани ҳокимлигининг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳолати юзасидан

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига терговга қадар текширув ўтказиш бўйича сўров юборилган эди.
Ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган.

Текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.

Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати
Амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида ҳисобот берилди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида илк матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Агентлик раҳбари Акмал Бурханов томонидан кенг жамоатчиликка ўтган вақт давомида бажарилган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида ахборот берилди.

Жумладан, Агентлик томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик йўналишлари, тузилмага малакали ходимларни ишга қабул қилиш жараёнлари, фаолиятга доир қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари, “комплаенс назорат” тизимини жорий этилишидаги вазифалар каби муҳим мавзуларга тўхталиб ўтилди.
➥Батафсил: http://anticorruption.uz/uzc/item/2020/10/06/178
Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Ўзбекистон ва Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Акмал Бурханов Ўзбекистонда янги ташкил этилган Агентлик фаолияти, бугунги кундаги долзарб вазифалар, амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Алик Шпекбаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар, шу жумладан янги тузилма ташкил этилганини алоҳида эътироф этди.

Мулоқот якунларига кўра, икки давлат Агентликлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш ва унинг доирасида қатор йўналишлар бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.
➥Батафсил: https://bit.ly/2GtFUxz
Қонунчиликка давлат хизматида коррупциянинг олдини олишга қаратилган янги нормалар жорий этилади

Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш ва уни қисқа муддатда Парламентга киритиш белгиланди. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилади ҳамда давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.

Бундан ташқари, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда давлат хизматчиларининг давлат хизмати обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик чорасини белгилаш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Яна бир муҳим ўзгариш — Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz