Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
6.74K subscribers
2.1K photos
266 videos
1.75K links
Download Telegram
​​Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилгани энг юқори минбардан эълон қилинди

Давлатимиз раҳбарининг ҳалқаро даражадаги барча чиқишларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида ўз ечимини кутаётган долзарб вазифалар ва глобал арена кун тартибида турган муҳим масалалар ечими юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари суриб келинмоқда.

Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасидаги бугунги нутқларида ҳам аввал эълон қилинган ислоҳотларнинг самараси ҳамда билдирилган ташаббусларнинг амалда жорий этилгани, уларнинг барчаси ҳаётга тадбиқ этилгани айтиб ўтилди. Хусусан, бундан уч йил муқаддам БМТнинг олий минбаридан билдирилган Ўзбекистоннинг туб ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қарори қатъий эканлиги яна бир бор ёдга олди.

Таъкидланганидек, юртимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат бутунлай ўзгарди. Жумладан, мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди. Шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Президентимиз томонидан бу каби юқори минбардан Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилгани, янги ва мустақил тузилма — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани эълон қилинди. Бу эса халқаро ҳамжамият учун Ўзбекистонда коррупция каби салбий иллатга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳақидаги муҳим ва жиддий ишора бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Президентимиз ўз нутқларида, шунингдек, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлидаги умумий хатарларга қарши янгича ёндашувлар асосида ва яқин ҳамкорликда ишлаш муҳимлигини билдириб ўтдилар. Бу эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги нафақат маҳаллий ва миллий даражада иш олиб бориши, балки минтақавий ва халқаро даражада ҳам фаол ҳамкорликни йўлга қўйиши кераклигини англатади.

Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йигирмадан зиёд давлат идораларида коррупцияга қарши курашишнинг янги тизими жорий этилмоқда

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни “ISO 37001:2016 ҳалқаро стандарти асосида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратиш” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ташкил этилиб, унда «комплаенс-назорат» тизими жорий этилаётган 20дан зиёд вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида вазирлик ва ташкилотларда ISO 37001:2016 халқаро стандартининг долзарблиги ва уни жорий этиш механизмлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, стандарт талаблари ва унинг ривожланган давлатлардаги ижроси юзасидан Ўзбекистон мисолида қиёсий таҳлил ўтказилди.
➥Батафсил: https://bit.ly/30bz8TC
​​​​​​​​«Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига халқаро экспертларни жалб этган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Агентлик томонидан тегишли вазирлик ва идоралар, шу жумладан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) орқали жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Мазкур ҳужжат лойиҳасини такомиллаштиришга қартилган фикр ва таклифларни қуйидаги ҳавола орқали билдириш мумкин: https://regulation.gov.uz/uz/document/22776
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ва Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Дэниел Розенблюм ўртасида онлайн-конференция тарзидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, АҚШ Давлат департаментининг наркотиклар ва ҳуқуқни қўллаш устидан назорат қилиш Бюроси (INL) бўлинмаси бошлиғи Рассел Сингер ҳам иштирок этди.

Мулоқот аввалида Агентлик директори Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Ўз ўрнида, элчи Д.Розенблюм давлат ва унинг иқтисодиёти ривожида коррупциянинг олдини олиниши ва унга қарши курашиш муҳимлиги, бу борада АҚШ барча йўналишларда ҳамкорлик ва кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
➥Батафсил: https://bit.ly/2SkCGyw

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади

Бугун, 2 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатлари ҳамда турли соҳаларда фаолият юритаётган 10дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида маслаҳат учрашуви ўтказилди.

Учрашувда юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакиллари билан биргаликда самарали фаолиятни йўлга қўйиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Якунда барча иштирокчилар томонидан Агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузиш таклифи маъқулланди. Кенгашда соҳада амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган коррупция ҳолатлари билан боғлиқ вазиятлар доимий муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилади.
➥Батафсил: http://anticorruption.uz/uzc/item/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Айни пайтда Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда Агентлик раҳбарияти томонидан кенг жамоатчиликка ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида ахборот берилмоқда.

📹 Жараёнлар "Фейсбук" ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда: https://www.facebook.com/antikoruzb/videos/645515163000690/
"Сардоба иши" бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Жорий йилнинг 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва натижада катта ер майдонларини сув босиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 207-моддаси, 258-моддасида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Паркент тумани ҳокимлигининг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳолати юзасидан

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига терговга қадар текширув ўтказиш бўйича сўров юборилган эди.
Ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган.

Текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.

Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати
Амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида ҳисобот берилди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида илк матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Агентлик раҳбари Акмал Бурханов томонидан кенг жамоатчиликка ўтган вақт давомида бажарилган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида ахборот берилди.

Жумладан, Агентлик томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик йўналишлари, тузилмага малакали ходимларни ишга қабул қилиш жараёнлари, фаолиятга доир қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари, “комплаенс назорат” тизимини жорий этилишидаги вазифалар каби муҳим мавзуларга тўхталиб ўтилди.
➥Батафсил: http://anticorruption.uz/uzc/item/2020/10/06/178
Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Ўзбекистон ва Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Акмал Бурханов Ўзбекистонда янги ташкил этилган Агентлик фаолияти, бугунги кундаги долзарб вазифалар, амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Алик Шпекбаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар, шу жумладан янги тузилма ташкил этилганини алоҳида эътироф этди.

Мулоқот якунларига кўра, икки давлат Агентликлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш ва унинг доирасида қатор йўналишлар бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.
➥Батафсил: https://bit.ly/2GtFUxz
Қонунчиликка давлат хизматида коррупциянинг олдини олишга қаратилган янги нормалар жорий этилади

Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш ва уни қисқа муддатда Парламентга киритиш белгиланди. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилади ҳамда давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.

Бундан ташқари, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда давлат хизматчиларининг давлат хизмати обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик чорасини белгилаш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Яна бир муҳим ўзгариш — Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Давлат Статистика қўмитасининг веб-сайти янгиланмоқда, шу сабабли баъзи техник носозликлар кузатилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарлар тарқамоқда.

Мазкур ҳолат давлат харидлари жараёнларининг очиқлиги ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу масала юзасидан тезкор ўрганишлар олиб борди.

Аниқланишича, ҳозирда Қўмитанинг new.stat.uz веб-сайти янгиланмоқда ва шу сабабли унинг фаолиятида баъзи техник камчиликлар кузатилмоқда. Ушбу носозлик тез орада бартараф этилиши маълум қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда

Бугун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Малайзиянинг коррупцияга қарши курашиш комиссияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда икки давлат коррупцияга қарши курашиш тизими, идоралараро ҳамкорлик, шу жумладан, томонлар ўртасида алоқаларнинг ҳуқуқий асоси – ўзаро англашув Меморандумини имзолаш масалалари муҳокама қилинди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда малайзиялик ҳамкасблар Ўзбекистонда коррупцияга қарши янги агентлик ташкил этилганидан мамнун эканларини, унинг фаолиятини йўлга қўйишда ўзаро ҳамкорлик қилишга, эксперт ва консультатив кўмак кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.

Мулоқот якунида ҳар икки томон ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича тегишли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга келишиб олишди.
➥Батафсил: https://bit.ly/3kCe4hh

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Малайзиянинг коррупцияга қарши курашиш комиссияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилди.

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Ўзбекистонда кенг кўламли Антикоррупция ҳафталиги ўтказилади

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
ни юртимизда кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда ноябрь–декабрь ойлари давомида Антикоррупция ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ҳафталик доирасида бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳаллий ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, шунингдек истиқболдаги долзарб вазифалар ва тенденцияларни муҳокама қилишга қаратилган халқаро ва минтақавий анжуманлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, вазирлик ва идораларда ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун очиқ эшиклар куни, ёшлар иштирокида ижтимоий сўров ва акциялар, шунингдек коррупцияга қарши курашишни тарғиб этишга қаратилган танловлар ўтказилади.
➥Батафсил

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
#Тайинлов

У.Тухташевани Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У. Тухташева 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар, У. Тухташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида фаолият юритган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz