Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
7.11K subscribers
2.15K photos
276 videos
1.79K links
Download Telegram
❗️ТЕСТ СИНОВЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН НОМЗОДЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 август куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан малакали кадрларни ишга қабул қилиш бўйича эълон қилинган конкурсга аризалар қабули якунланди. Унга республиканинг барча ҳудудларидан жами 13 минг 186 та аризалар келиб тушди.

Барча аризалар 6 — 15 август кунлари давомида давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат махсус комиссия аъзолари томонидан ўрганилди ва уларнинг конкурс шартларига мослиги, соҳада етарли иш тажрибага эгалиги нуқтаи назаридан, шунингдек, тўлиқ тўлдирилмаган ёки нотўғри тўлдирилганлиги ҳолатлари бўйича кўриб чиқилди.

Номзодларни баҳолашда юриспруденция, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, ахборот-коммуникация технологиялари каби соҳа мутахассисларига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада юқори балл тўплаган 146 нафар номзод танловнинг кейинги — тест босқичига ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Рўйхат билан танишиш
Батафсил: https://bit.ly/3aD5hHJ
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда сенаторлар, Кенгаш аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот муассасалари мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Миллий кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистонда сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш тизимларида "коррупциясиз соҳа" лойиҳаси тадбиқ этилади. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Қайд этилганидек, бугунги кунда турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шунга қарамай, коррупция ҳолатлари ҳали ҳам кузатилаётгани, бундан халқимиз азият чекаётгани, шу сабабли Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ва Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг фаолиятларини тўғри йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия ва унинг доирасида Давлат дастури лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Батафсил
Читать на русском языке

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов "Тараққиёт формуласи" кўрсатувида иштирок этиб, “хуфёна иқтисодиёт” ва унинг салбий оқибатлари ҳақида фикр билдирди.

Кўрсатувнинг тўлиқ варианти

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Первое заседание Национального совета по противодействию коррупции
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Коррупцияга қарши кураш миллий кенгаши илк марта йиғилди: нималар муҳокама этилди?

Акмал Бурханов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори: «Коррупцияга қарши курашишга жамоатчиликни жалб этиш фақатгина тарғибот ишлари эмас, балки фуқароларнинг корруция ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларига тезкорлик билан муносабат билдириш ҳам муҳим ҳисобланади.

Бунинг учун коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи «
E-Anticor.uz» махсус электрон платформасини ва мобил иловасини имкон қадар тезроқ ишга тушириш мақсадга мувофиқ.

Эътиборлиси – коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш механизмларини ҳам жорий этиш масаласини кўриб чиқишимиз лозим бўлади. Хориж тажрибасида бу тизим яхши самара берганини кўрдик»
Манба: Kun.uz

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Малакали кадрларни ишга қабул қилиш бўйича ўтказилаётган конкурснинг тест синовлари босқичи 26 август куни бўлиб ўтади

Конкурс комиссияси хулосасига кўра, дастлабки саралаш жараёнларидан муваффақиятли ўтган 146 нафар номзодларнинг касбга оид билимларини ҳамда интеллектуал салоҳиятларини баҳолаш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни соат 9:00 дан 16:00 га қадар Тошкент шаҳри ва ҳудудларда тест синовлари ўтказилади. Бунда хавфсизлик ва карантин талабларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

Тест саволлари орқали номзодларнинг қонунчиликка оид ва сиёсий билимлари текширилади, шунингдек, мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари баҳоланади.

Тест босқичи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Жараёнларни нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари кузатиб боришади.
Батафсил: https://bit.ly/3hodl1G

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
❗️Президент фармони билан 70 хил лицензия ва 35 турдаги рухсатномалар бекор қилинмоқда

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан:

37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади;
17 та лицензия ва 14 та рухсатномалар хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади;
Шунингдек:
14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади;
115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб:
✔️ туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади;
Шунингдек,
✔️ кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги талаби;
✔️ дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялашда ушбу фаолият учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан уларнинг худди шундай фаолият билан шуғулланувчи филиаллари ташкил этилганда ҳар бир филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш амалиётини жорий қилиш орқали филиалларга алоҳида лицензия расмийлаштириш амалиёти;
✔️ ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Тест синовлари бошланди. Жараёнларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориш мумкин

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан малакали кадрларни ишга қабул қилиш бўйича ўтказилаётган конкурснинг тест синовлари босқичи Тошкент шаҳри ва ҳудудларда бўлиб ўтмоқда.

Тест саволлари орқали номзодларнинг қонунчиликка оид ва сиёсий билимлари ҳамда мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари баҳоланмоқда.

Саралаш жараёнларининг шаффоф ва очиқ ўтишини таъминлаш мақсадида бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари кузатувчи сифатида таклиф этилган. Шунингдек, тест босқичи Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда: https://www.facebook.com/antikoruzb/videos/767544054111313/

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ишга кириш учун номзодларни саралаш тест синовлари бўлиб ўтди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
❗️Тест синовлари натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 26 август куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ишга қабул қилиш учун эълон қилинган конкурснинг тест синовлари босқичи бўлиб ўтди. Унда номзодларнинг қонунчиликка оид, хусусан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимлари, сиёсий саводхонлиги, мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари баҳоланди.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ва ҳудудларда бир вақтнинг ўзида ташкил этилди. Саралаш босиқичининг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида жамоат ташкилотлари вакиллари жараёнларни бевосита кузатиб бордилар. Шунингдек, кенг жамоатчилик учун Facebook ижтимоий тармоғи орқали тўғридан-тўғри трансляция ташкил этилди.

Номзодларга 50 та савол тақдим этилиб, ҳар бир тўғри жавоб 2 баллдан баҳоланди. Тест вариантлари мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган саволлар базасидан тасодифийлик тамойили асосида автоматик равишда генерация қилинди. Якунда номзодга жами тўплаган бали тўғрисида маълумот шу вақтнинг ўзида тақдим этилди.

Эътиборлиси, конкурс комиссияси қарорига кўра, тест синовларидан ўтиш бали (100 баллик тизимда) — 65 баллдан юқори этиб белгиланганди. Бироқ, конкурс комиссияси якуний натижаларни таҳлил қилиб, белгиланган талабни республика бўйича кам сонли номзодлар бажара олганини инобатга олиб, кейинги босқичга ўтиш баллини 55 балл ва ундан юқори деб белгилашга қарор қилди.

Натижада республика бўйича қуйидаги номзодлар конкурснинг кейинги — психологик тест ва психофизиологик кўрикдан ўтказиш босқичига ўтказилди:

1. Азизов И.Г.
2. Бойтураев Ф.М.
3. Номозбоев Ў.А.
4. Толаков А.А.
5. Сувонқулов Ў.Б.
6. Валижанов Д.Н.
7. Тўйчиев А.А.
8. Муратов А.О.
9. Абдуғаниев О.А.
10. Абдуллаев И.В.
11. Ашурова М.М.
12. Рахмонов Б.Х.
13. Сафаров Б.Н.
14. Хайдаров М.М.
15. Шодмонов М.М.
16. Асранова С.К.
17. Ачилов Д.С.
18. Расулов У.А.
19. Латипов О.А.
20. Мавлонов С.Ф.
21. Мадраҳимов Ш.Р.
22. Нуритдинов Ж.Ш.
23. Рузиев О.Н.

Психологик тест ва психофизиологик кўрикдан ўтказиш тартиби ҳар бир номзодга алоҳида тушунтирилади.

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24
Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадини декларациялаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва уни олдини олишга йўналтирилган пул маблағларининг сарфланиши бўйича текширув ҳамда процессуал ҳаракатлар назоратга олинди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат жамғармаси фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувнинг дастлабки натижалари ҳақида ахборот берилди.

Унга кўра, масъуллар ўзаро олдиндан тил бириктириб, дори воситалари ва тиббиёт ускуналарини қиммат нархларда сотиб олиб, жамғарманинг 2,8 млрд сўм маблағларини талон-торож қилгани аниқланган. Жиноят иши бўйича тўлақонли тафтиш тайинланган. Айбдорларнинг тегишли жавобгарликка тортилиши, етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилиши таъминланади.

Пандемия муносабати билан ажратилган пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари бундан аввал ҳам аниқланган. Жумладан, Андижон, Наманган, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ва бошқа ҳудудларда Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари томонидан катта миқдордаги пул маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига фуқаролардан ушбу масала юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Табиийки, айрим мансабдорлар томонидан бундай ҳатти-ҳаракатларнинг, айниқса, пандемия муносабати билан юзага келган мураккаб даврда амалга оширилиши аҳолининг кескин эътирози ва норозилигига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармоннинг 2-банди талаблари доирасида Агентлик кенг қамровли ўрганишлар бошланганлигини маълум қилади.

Қайд қилинган фармоннинг 3-бандига асосан, коррупцияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини таҳлил қилиш Агентликнинг бевосита вазифаси ҳисобланади.
Таҳлил натижалари жамоатчилик эътиборига етказилади.

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24
2020-2021 йилларда барча давлат ва
хўжалик бошқаруви органларида
коррупцияга карши ички назорат тизими ("комплаенс-назорат")ни
босқичма-босқич жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили ахборот берди.

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхановнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги!

🇺🇿 Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Давлат хизматлари агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишга бағишлаб ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди.
Унга кўра Акмалҳоджа Расходжаевнинг "Ўзимиз бош роллардамиз" номли ушбу видеоролиги 1-ўринни қўлга киритди. Табриклаймиз!

Facebook | Telegram | anticorruption.uz
Директор Агентства по противодействию коррупции Акмал Бурханов в интервью «Газете.uz» рассказал о коррупционных явлениях, с которыми он сталкивался, триггерах коррупции в Узбекистане, о том, какие лазейки для взяточничества существуют в законодательстве и как агентство будет бороться с хищениями из госбюджета.

https://www.gazeta.uz/ru/2020/09/05/akmal-burkhanov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz