Anhor.uz | Rasmiy kanal | Oʻzbek tilida
450 subscribers
11.9K photos
634 videos
1 file
12.3K links
Yangiliklar, voqealar, fikrlar. Sayt tahririyati bilan aloqa uchun: @RedAnhorBot

Pochta: info@anhor.uz

Telegram (rus tilida) - https://t.me/anhoruz
Download Telegram
Давлат молиявий назоратининг самарадорлиги ҳақида

Бюджет кодексига мувофиқ Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва унга қарашли ваколатли органлар давлат молиявий назорати органлари ҳисобланади. “Давлат молиявий назорати Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари даромадлари қисмида тақдим этилган ваколатлар доирасида давлат солиқ ҳизмати органлари томонидан амалга оширилади”.

Батафсил
Forwarded from INFRATUZILMA LOYIHALARI TANLOVI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ENG YAXSHI INFRATUZILMA LOYIHALARI UCHUN GRANTLAR
 
🇺🇿Yoshlar ishlari agentligi yordamida 🇺🇳BMTning “Farg‘ona vodiysi yoshlarining ijtimoiy uyg‘unligi” qo‘shma dasturi O‘zbekistondagi mahalliy nodavlat notijorat tashkilotlari orasida ijtimoiy ahamiyatga ega bo‘lgan loyihalar tanlovini e’lon qiladi!!!
 
🏆💰Andijon, Namangan va Farg’ona viloyatlarida ijtimoiy ahamiyatga ega bo‘lgan infratuzilmani yaxshilashga qaratilgan eng dolzarb loyihalar uchun 10.000 AQSH dollarigacha grantlar taqdim etiladi.
 
🗝️Grantni kim olishi mumkin: O‘zbekistondagi mahalliy NNTlar.
 
 Arizalarni topshirish tartibi:
 
➡️1. @nntloyiha_bot telegram boti yoki bu yerdan arizani ko‘chirib/yuklab oling;
 
➡️2. Ko‘chirilgan arizani to‘liq to‘ldirib, NNTning davlat ro‘yxatidan o‘tganligini tasdiqlovchi guvohnoma bilan birga maxsus sahifa orqali yuboring.
 
Diqqat! Arizalar 2021 yil 10 avgust soat 18:00 gacha qabul qilinadi.
 
Batafsil ma’lumotlarni un4youth@gmail.com pochta manziliga murojaat yozib bilib olishingiz mumkin.
Самарқандда “Адолат” партиясининг депутати қидирилмоқда

Батафсил
Қумларда қолиб кетган қишлоқ

Арвоҳ шаҳарлар ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Кўз олдингизда Америка киноларидаги қўрқинчли шаҳарлар пайдо бўлади. Устюрт платосининг чексиз поёнида Қибла-Устюрт қишлоғи мағрур турмоқда. Бу 286 нафар аҳолиси бўлган кичик қишлоқ.

Батафсил
Тадқиқот: Ўзбекистонда сўровдан ўтказилган аёлларнинг 43% – уй зўравонлиги қурбони

Батафсил
«Уч киши учун кунига бир бутилка сув»: Тошкентда ковид касалхоналаридаги беморларга сув харид қилиш учун маблағ тўпланмоқда

Батафсил
Афғонистон: ҳақиқий ва асоссиз хавотирлар

Афғонистондаги вазият кескинлигича қолмоқда. Ҳукумат ва Толибон кучлари ўртасида кескин жанглар давом этяпти. Беқарорлик қўшни давлатларга тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқувлар жамоатчиликни ташвишга солаётир. Афғонистонда нималар бўлаётгани ва Ўзбекистон нимадан қўрқиши кераклиги ҳақида – Anhor.uz материалида танишинг.

Батафсил
Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари ва волонтёрлар билан ҳамкорликда Тошкентдаги Next савдо-кўнгилочар маркази имконли эканлиги борасида мониторинг ўтказди. Мажмуа ногиронлиги бор кишилар учун имконлилик бўйича стандартларга 80% мувофиқ келади, шу билан бирга жиддий камчиликлар ҳам бор, дея қайд этади Ногиронлар уюшмасининг раиси Фарҳод Абдураҳмонов.

Батафсил
2021 йил қурилиш соҳасида ишбилармонлик фаоллигини намойиш этмоқда. Тадбиркорларнинг кайфияти аста-секин инқироздан олдинги даражага кўтарилмоқда. Шунга қарамай, қурилиш сектори Ўзбекистон иқтисодиётининг муаммоли соҳаси бўлиб қолмоқда. Мамлакат шу йил 8 август куни нишонлайдиган Қурувчилар кунида Anhor.uz жорий йилнинг муҳим воқеаларини эслайди.

Батафсил
Суд эркакка стакан отган қизга ҳукм чиқарди

Батафсил
Урганчда қуриладиган туннель тафсилотлари маълум бўлди

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Урганчдаги Аль-Хоразмий ва Ислом Каримов номидаги кўчалар кесишмасида жойлашган майдонда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Вазир бу майдон Хоразмнинг “ташриф қоғози”га айланиши кераклигини таъкидлади.

Батафсил
Термизлик тадбиркор 50 нафар ногирон аёлни иш билан таъминлади

Батафсил
Кир ювиш кукуни содда харидорларнинг чўнтагини “қуритиш” усули сифатида

Батафсил
Президентнинг Олий Мажлисга ва халққа мурожаати қанчага тушди

2020 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон президенти Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаат билан чиқди. Давлат харидлари порталининг маълумотларига кўра, тадбирни ўтказиш 1,6 млрд сўмга тушган. Тирик ва кесилган гуллардан тайёрланган безаклар эса 358 млн сўмни ташкил қилган.

Батафсил
Нега Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси сукут сақлаяпти

Батафсил
Reuters: «Бизни ўлдиришади» – Ўзбекистон лагеридаги афғон учувчилари ватанига қайтишга қўрқмоқда

Батафсил
Хонанда Жасур Кенжаев машина ҳайдаётган пайтда телефондан фойдалангани учун жаримага тортилди

Уз блогида аёлларнинг автомобилни бошқариш қобилияти ҳақида ўз фикрини билдирган. «Мен гендер тенглиги тарафдориман, эркаклар ва аёллар тенг ҳуқуқлар ва имкониятларга эга деб ҳисоблайман. Узримни инстаграмдаги блогимда ҳам жойлаштирдим», – дейди Жасур Кенжаев.

Батафсил
Афғонистонлик учувчилар Ўзбекистондан БААга учиб кета бошлади

Батафсил
Кичик бизнес Ўзбекистон банкларига умид қилиши мумкинми?

Август ойида президент Шавкат Мирзиёев илк бор ўзбек тадбиркорлари билан очиқ мулоқот тарзида учрашди. Учрашувга тайёргарлик кўриш учун икки ойга яқин вақт мобайнида мамлакат тадбиркорларидан самарали ишлашга тўсқинлик қиладиган муаммоларни ҳал қилиш, етарли даромад олиш ва сармоя киритиш бўйича таклифлар тўпланди.

Батафсил
Қонун посангиси оғганида: жабрланувчи қандай қилиб қонунбузарга айланди

6 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида Антон Папиннинг апелляцияси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Папинга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133 -моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки жиддий моддий зарар етказиш) билан айблов қўйилган. Жабрланувчи Хулкар Сафарова 22 миллион сўмлик зарарни қоплашни сўради. Суд мажлиси Одилжон Илҳомжонов раислиги остида бўлиб ўтди.

Батафсил