УЗИНГНИ АНГЛА!!! маьнавий, ахлокий канал
1.72K subscribers
1.14K photos
1.29K videos
19 files
4.36K links
Узингни тани, шунда Оллохни танийсан!!!
Ахлокий маьнавий канал
Download Telegram
ЭЪТИҚОД ВА ИРФОН
Бир куни ҳинд мистики Рамакришна хузурига машҳур диний аллома (дин олими, имом) келибди ва ундан сўрабди:
- Сиз Калькуттада атрофингизга энг кучли олимларни, жамият зиёлиларининг қаймоғини тўплаб, тўгарак ташкил этибсиз, деб эшитдим. Сизга бир саволим бор. Айтингчи, Сиз нима учун Худога эътиқод қиласиз ва Уни яхши кўрасиз?
Шундай савол бергач, алломанинг ўзи нима учун Худога эътиқод қилиши ўнлаб сабабларинибирма-бир санаб кетибди. Рамакришна эса ҳар бир сабаб саналганда, ҳеч нима демай, мийиғида кулиб ўтираверибди. Атрофдаги шогирдлар бундан ноқулайлик ҳис этиб туришибди. Зеро сабаблар мантиқан жуда кучли, аллома эса жуда машҳур одам экан.
Олим сабаблар саноғини тугатгач, ундан сўрабди:
- Шулар етарлими?
Унга жавобан Рамакришни дебди:
- Сиз шу сабабларнинг ҳаммасига асосан Худога ишонасизми? Лекин мантиқи кучлироқ одам бу важларнинг ҳаммасини вайрон қилиши, уларни пучга чиқариши мумкинку. Мен олим эмасман, лекин шуни биламанки, дунёда бир фикрга қарши турадиган бошқа фикр ҳамиша топилади. Менда эса эътиқод қилиш учун ҳечқандай сабаб йўқ. Лекин менда қатъий ишонч бор! Ҳар қандай кўзи бор одамда кўраётган нарсаси борлигига ишончи бўлгани каби ишонч. Бу ишонч учун ҳечқандай исботнинг кераги йўқ. Исботлаш нурни кўра олмайдиган (кўзи кўр) одам учун керак. Бундай одамга ҳечқайси сабаб ёрдам бера олмайди. Шунинг учун, илтимос, жаҳлингиз чиқмасин ва мендан хафа бўлманг. Мен сизга: сабаблар излашни бас қилинг, дейишни истайман! Сиз буни (бу ҳақиқатни) ўз бошингиздан кечиришингиз, унга етиб боришингиз керак!”
(Изоҳ: Ирфон дейилганда инсон ўз нафсини поклаш, риёзат чекиш, сиғиниш, зикр (медитация) қилиш, хилватда ўтириш ва жазба орқали Худо ва табиат ортидаги кучлар билан алоқа ўрнатиш ва шу йўсинда қалби илҳом ва ишроқ манбаига айлангандан кейин қатьий ва шубҳасиз ҳақиқатга эришиш илми назарда тутилади. Қисқа қилиб айтганда, бу - илми ғайб ёки мистик илм (яъни метафизика).
Ш. Каххоровадан.
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Тангри таолонинг ҳикматини кўрингки, илми ғайб, маърифат ўз манфаатини кўзлайдиганларга эмас, балки ўз тубан нафслари кишанидан озод бўлган одамларгагина нузул этади. Ҳақ шу тарзда Ўзини Ўзи ҳимоя этади. (Ошо)
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
😔НЕГА БУНЧА ТУШКУНСАН?

❗️Иброҳим алайҳиссалом каби оловга ташландингми?
❗️Закариё алайҳиссаломдек арра билан арраландингми?
❗️Юсуф алайҳиссаломдек Қудуққа ташландингми?
❗️Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек Тоифдан Тошбўрон қилиб қувилдингми?
Намоз ўқиётганингда бошингга ичак-чавоқ ағдарилдими? Тишинг синдими? Юзингга тупурилдими? Юртингдан қувилдингми? Севганларингдан айрилдингми?!

Нега тушкунсан?

❗️Ҳазрати
Ҳамза розияллоҳу анҳу каби Кулоғинг ва бурнинг кесилдими?
❗️Мусъаб ибн Умайрдек қўлларинг кесилдими?
❗️Жаъфар ибн Абу Толиб каби ўқ, камон ва Қиличдан жароҳат олдингми?
❗️Аммор, Сумайя, Есир розияллоҳу анҳулар каби исканжа ва кийноқларга дуч келдингми?
❗️Билол розияллоҳу анҳу каби оташдай қумларга ётқизилиб, устингдан тошлар қўйилдими?

Нега тушкунсан?

❗️ Юнус алайҳиссалом каби денгизга отилдингми?
❗️Айюб алайҳиссалом каби жисмингга яралар тошиб кетдими?

Нега бунча ғамгинсан?

⚠️Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун, бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур. - ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Балки «Бўлди, бас!» дeрсан?
Балки ўзингни йўқотиб қўйгандирсан?

Балки йиғлаётгандирсан?
Балки бу мусибатларнинг сўнггида нимага эришганингию, нимадан қуруқ қолганингни ўйлаётгандирсан...
Қулоқ тут, Роббинг сенга гапиряпти:
«Сабр қилгувчиларга, мусибатларга тоқат билан кўксини тутганларга ҳисобсиз ажру мукофотлар берилади...»
Балки шунча инсон орасидан нега айнан сен танланганингни сўрарсан?.. Унутма, Раббинг танлаганлар қийматлидир...

Ҳаёт имтиҳон эмасми?

Ҳар бир муаммо — абадий ҳаётингдан жой олган бир Ғишт. Нафас олган-чиқарган ҳар бир лаҳзанг бир муаммога ҳомиладор. Улар бўлмаганида, охират диёрида сенга оид ҳеч нарса бўлмасди.
Аслида, ташвишлар бўлмаса қайғур. Дардинг бор экан, Унга яқинсан. Аллоҳ азза ва жалла кимга яхшилик истаса, уни дард билан имтиҳон қилади.

‼️ Унутма, Роббинг ҳеч кимга тоқатидан ташқари юк юкламайди. Балки юрагинг оғриётгандир, балки вужудинг. Балки руҳинг азобланаётгандир. Балки йўлсилликда қийналаётгандирсан? Балки бошқа минг бир турли муаммолар... Ҳар қандай аҳволда бўлсанг-да, тилингга бу дуо ярашади: «Ё Роббим, Сени рози қилмайдиган ишларни қилган бўлсам, мени мағфират қил! Узингдан бошқа илоҳ йўқ! Сен барча нуқсонлардан покcан! Шубҳасиз, мен ўз-ўзимга зулм қилдим! Мени кечир. Дард берган ҳам, Ўзингсан, Дармоним ҳам Ўзингсан!..»


https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
МЕНИНГ ЭЪТИҚОДИМ – ИШҚ

Инсон Билим ва Ишқ йўлидан борар экан қийинчилик билан бўлсада охир оқибатда бир кун келиб, барча динлар, фалсафа ва фан аслида бир маррага - Худо билан боғланишга олиб боришини тушуниб етади. Аммо, комил инсонлар оммадан фарқли ўлароқ, буни анча илгарироқ англаб етганлар. Масалан, тариқат пирлари, сўфийлик йўлидан борган Румий, Яссавий, Нақшбанд, Кубро кабилар буни эрта англаб етганлар. Бу зотлар динларни, мазҳабларни бир биридан ажратувчиларнинг йўллари хато эканини аниқ кўрсатиб берганлар.

Ибн ал-Арабий эса бу фикрларни янада аниқроқ айтади:

"Менинг қалбим исталган шаклни қабул қила олади: У монах учун монастир, бутпараст учун бутхона, Оҳу учун ўтлоқ, масулмон учун у Каъбадир, Таврот битилган хат ҳам у, Қуръон ҳам удир, Чунки менинг эътиқодим – Ишқ, Туялар уни қайси томонга сурсалар ҳам, Ишқ менинг диним ва эътиқодим бўлиб қолаверади".

Ошо

https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
ХИКОЯТ ХАМ ШИКОЯТДИР.
("Юнус Эмро" фильмидан)

Канчалар катта маьно бор ❗️❗️❗️
Хозир келган англашим.
Бир пирдошимга нимадир демокчи булиб эндигина езмокчи эдим, шу фикр келди ярк этиб.
АЛХАМДУЛИЛЛОХ. УЗИНГГА РАХМАТ🙏
17.06.2024
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Каналда вактинча танаффус ❗️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Балик тез улади, инсонга эса аста секинлик билан таьсир килади.
Хушер булинг❗️
К,улбола усулда тайерланган идиш ювиш гелини эмас, Гренлиф корпарациясининг экологик тоза гелларини ишлатинг 👍👍👍
https://t.me/fanetv
Мурожаат учун
@Elifl
Шундай вактлар буладики, сиз учун жамики эшиклар епилади. Бирорта нажот эшиги колмайди ❗️
Ягона битта эшик колади очик. Яратганга олиб борадиган эшик . Унга етказадиган куприк урнини утайдиган эшик. Шу эшикка караб юришинг учун у атай очик колдирилади.
Лекин сен епик эшиклардан умид килиб таккиллатиб чикасан.
Аммо хеч кандай фойдаси йуклигини билгандан сунггина такдирингга таслим булиб уша эшикка караб юрасан.
Илинж истаб утирасан олдида. Ичкарида кандай нажот буладиган ходиса кутиб турганини билмайсан.
Баьзан узок, баьзан киска куттиради У. Таслимиятингга караб.
Ва нихоят асабларинг таранг тортилганида, хаетдан умидинг суна бошлаганида, уша нажот йули куринади.
Осон хал булувчи усуллар келади.
Епик эшикларнинг бари бир бир очила бошлайди.
Таккиллатганинг очмаганида нимани англаган булсанг аслида шу англашни олишинг учун очилмаганини тушунасан
17.06.2024
Эьтибор
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Ҳаммадай бўлиш осон, ҳаммадай бўлиш тўғри, ҳаммадай бўлиш хавфсиз?
Аммо ҳеч кимга ўхшамасликчи?
Ҳаётда ҳеч кимга ўхшамаган иркит ўрдакча бўлгандан кўра, Оддий ўрдак бўлиш қанчалар яхши.
Аммо...СИЗ ўрдак эмас, оққуш бўлсангизчи? Ахир ҳар биримиз ўзимизга хос нимадирга эгамиз. Ҳар биримиз дунёга бекорга келмаганмиз?! Шундай экан, ўзингизга бўлган йўлни изланг, қидиринг, топинг! Ҳаётингизни мазмун билан тўлдиринг. У кимлар учундир эмас, Ўзингиз учун қадр қимматга айлансин!
Ҳаёт бу оддий йўл эмас, бу парвоз учун имкониятдир!

Хайрли тонг!☕️

@saidmuroddavlatovuz
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Оллохга осон. Хеч бир мушкулотни сиз ечмаяпсиз, Узи ечиб бераяпти. Узи фикрлатаяпти, Узи йулга солиб куйяпти❗️
19.06.2024

https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Унг кулимиз берганини чап кулимиз сезмаяптими ишкилиб🤔
19.06.2024

https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Биламан деб уйлаймиз, аммо билмаслигимизниям билмаймиз❗️
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Оллох шох томиримиздан хам якин булса, хасрат нега керак?
Денгиз турганда нега томчига караб огиз очмокдамиз?
Хасрат Хакка булиши керак, аммо кувватимизни хасратга кетказиш уринлими, уни сабр ва шукурга урасак, манфаатлидир.

Эьтибор
20.06.2024
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Айбдор айбсизни ажратиш - калбни КУРАДИГАННИНГ иши, бизнингмас. Куз билан курган к,ок,илар ❗️

20.06.2024.
https://t.me/joinchat/AAAAAEziDHu2dIBV1tvDjA
Савол.

"Хеч ким'ликнинг юки енгилми, "мен"ликнингми? Нега?