Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
3.27K subscribers
50.7K photos
4.67K videos
7 files
6.64K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
УЛУҒ КУНЛАРДА 4 НАФАР БОЛАЖОНЛАРГА ҲАТНА ТЎЙИ БЎЛДИ

Андижон тумани 1-сектор ҳудудидаги Бешпаҳлавон МФЙда 4 нафар кам даромадли оила фарзандларига ҳатна тўйи ўтказилди. Мазкур ҳуддудда фаолият олиб бораётган лидер тадбиркор "GM Ledi" МЧЖ раҳбари Гулчеҳра Мирзаева томонидан саҳоват кўрсатилиб ҳатна тўйи бўлиб ўтди. Ифторлик дастурхонида маҳалла оқсоқоллари маҳалла аҳли жам бўлдилар. Болажонлар учун бу кун унутилмас бўлди десак муболаға бўлмайди. Улар учун туман ҳокими А. Эгамбердиевнинг эсдалик совғалари ҳам тўй болаларга етказилди.
"Мен жудаям хурсандман имконимиз йўқлиги сабаб 2 нафар ўғлимга ҳатна тўйи қила олмагандик бугун орзуларимиз ушалди барча саҳоватпеша инсонларга раҳмат"-деди тўйболанинг онаси Зиёдахон Машрабиева.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uka akasiga buyragini berdi: Andijonda ilk marta transplantatsiya operatsiyasi o‘tkazildi

O‘zbekistonda buyrak ko‘chirib o‘tkazish, jigar va o‘zak hujayra amaliyotlari kengayib bormoqda. So‘nggi yillarda 700 dan ortiq ana shunday operatsiyalar muvaffaqiyatli bajarildi. Samarqand, Namangan, Xorazm va Surxondaryo viloyatlarida o‘tkazilgan transplantatsiya amaliyotlari bugun ilk bor Andijonda ham amalga oshirildi.

Kun.uz muxbiri jarroh-shifokor hamda operatsiya qilingan bemor va donor aka-ukalar bilan suhbatlashdi.

👉 https://kun.uz/uz/72361911

➡️ Andijon xabarlari
Яна бир янги тонг муборак!

⛅️#Ob_havo

24 апрел куни Андижон туманида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

🌡Ҳарорат кундузи +18/+23 даража, кечаси 10/+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
24-АПРЕЛЬ САНАСИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

1800 — Конгресс кутубхонаси очилди.

1867 — К. П. Фон Кауфман бошчилигидаги Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топди.

1877 — Россия-Туркия уруши.

1926 — СССР ва Олмония ўртасида бетарафлик ҳақидаги келишув тузилди.

1961 — "Ваза" кемаси денгиз тубидан олиб чиқилди.

Андижон туман ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН АХБОРОТИ |АНДИЖОН ТУМАНИ. БЕШ ТАШАББУС ТАДБИРИ 23.04.2022 ЙИЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 23.04 куни ижтимоий тармоқнинг телеграмдаги "BASITION" канали орқали Храбек ҚВП биносини таъмирлаш учун ажратилган пуллар туя қилинди номли мурожаат йўлланган эди. Шунга асосан, туман ҳокимлиги,туман прокуратураси, туман тиббиёт бирлашмаси ва молия бўлими, ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
Андижон туманидаги Гулистон МФЙ ҳудудида жойлашган 3-Оилавий поликлиника ҳудуди демографик жиҳатдан олиб қаралганда катталиги, унинг таркибига кирган ҳудуддаги собиқ Храбек ҚВП биносининг хизмат кўрсатиш радиуси 8 км бўлганлиги, аҳоли сони 11180 нафарни ташкил этганлиги ҳамда 3-ОП дан масофа узоқлини сабабли, 3-ОП таркибидаги Храбек ҚВПни оилавий поликлиника сифатида фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича жорий йилнинг 2022 йил 1-чорак якунида Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклиф киритилган.
Ҳозирда ушбу ҚВПда ҳомийлик асосида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимой тармоқнинг телеграм канали орқали Бешбўйноқ МФЙда "Ёшларга берилган 10 сотихли ерларга уй солинмоқда" сарлавҳали мурожаатга асосан Андижон тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти, туман ер кадастр бўлими ва тегишли ташкилот масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишга кўра, мазкур ерлар ёшларга берилган 10 сотихли эмас, аксинча ҳудуддаги аҳоли томонидан ноқонуний тарзда эгаллаб олингани аниқланди. Бу бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб фуқароларга огоҳлантиришлар берилди. Мазкур ноқонуний эгаллаб олинган жойлар фуқаролар розилиги билан белгиланган тартибда бартараф этилди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Яна бир янги тонг муборак!

⛅️#Ob_havo

25 апрел куни Андижон туманида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

🌡Ҳарорат кундузи +18/+20 даража, кечаси 10/+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.Айрим жойларда ёмғир ёғиш эхтимоли бор.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#sport_vaqti

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
25-АПРЕЛЬ САНАСИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

1719 — Даниел Дефоенинг «Робинзон Крузо» романи нашр қилинди.

1792 — Страсбургда «Марселеза» намойиш қилинди.

1974 — Португалияда инқилоб бошланди.

1993 — Россияда президентга ишонч ҳақида умумхалқ референдуми ўтказилди, кўпчилик овоз билан президент Борис Елцинга ишонч билдирилди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Биласизми

❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ БИР КУНИ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Бу ёшларни қўллаб-қувватлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

«ЧОРБОҒ» махалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Хасанбой Кимсанов

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#фоторепортаж

"ОБОД ҚИШЛОҚ ДАВЛАТ ДАСТУРИ" ДОИРАСИДА АНДИЖОН ТУМАНИ 4-СЕКТОР ҲУДУДИДА ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ