Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
3.26K subscribers
50.7K photos
4.67K videos
7 files
6.64K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
🔰 25 июль – Бутунжаҳон чўкишнинг олдини олиш куни

▫️Маълумотларга кўра, дарё, кўл ва бассейнларда сузиш, балиқ овлаш ва бошқа сув спорти турлари билан шуғулланиш вақтидаги эҳтиётсизлик сабабли ҳар йили 400 мингга яқин киши чўкиш оқибатида ҳаётдан кўз юмаркан – уларнинг 7 фоизини болалар ташкил этади. БМТ ушбу муаммога эътибор қаратиш мақсадида 25 июлни Бутунжаҳон чўкишнинг олдини олиш куни деб эълон қилган.

Ҳурматли ота-оналар! Сув ҳавзаларига чўмилиш ёки балиқ овига борганда ўзингиз ва фарзандларингизга ҳушёр бўлинг, чўмилиш тақиқланган ҳудудларга асло борманг, фарзандларингизни ҳам жўнатманг.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Кун_маслаҳати

✍️ Инсон хотиржамликда яшасагина унинг ҳаётдаги ютуқлари кўпаяди

📌 Агар ойнага қараганингизда ўзингиздан қониқмасангиз ёки қилаётган ишингиздан кўнглингиз тўлмаса ва бу вазиятни қабул қилолмасангиз, сиз ҳеч қачон ғалабага эриша олмайсиз.

📌 Чунки "нолиш" — бу энг катта хато. У ўзидан кейин "солиштириш"ни ҳам олиб келади ва булар бор жойда тубанлик, инсонларни кўра олмаслик, ҳасад каби яхши эмас ҳислатлар бошланади. Шунинг учун сиз асосий эътиборингизни нолишга эмас, ҳамма нарсанинг яхши тарафини кўришга қаратинг.

📌 Шунда, ҳаётда нафақат хурсанд бўлиб, балки ютуқларга ҳам эришиб яшайсиз, ғалабаларга эришишингиз осон бўлади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Live

Айни дақиқаларда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти биносида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Андижон тумани ёшларининг таклиф ва муаммолари тингланди. Кредит ажратиш, ишга жойлашиш, тикув машиналари билан таъминлаш, тадбиркорлик бошлаш, даволаниш масаласи, 15 сотихли экин ер майдонига эга бўлиш, хорижга ишлаш учун юбориш каби юзлаб масалалар мавжуд тартиб асосида ўз ечимини топди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
🔰 Ҳурматли фуқаролар!

▫️Мамнуният билан "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2024 йилги 2-мавсуми 6 июндан 26 июнгача таклиф киритиш жараёни амалга оширилишини маълум қиламиз.

👉 Бунга кўра,
1️⃣-босқич- фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 👨‍💻06.07.2024- 26.07.2024 давомида;

2️⃣-босқич- лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 🕵️‍♂️ 26.07.2024- 15.08.2024 давомида;

3️⃣-босқич-овоз бериш жараёнлари олдидан тарғибот ишларини амалга ошириш 15.08.2024- 22.08.2024 давомида ўтказилади.

4️⃣-босқич.📣 Овоз бериш жараёни 22.08.2024-01.09.2024 давомида ўтказилади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг ва фаол бўлинг!

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
☀️ Бугун кундузи кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг. Ўзингизни иссиқ уришидан сақланг!

▫️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига сутканинг 10.00 дан 17.00 муддатлари орасида имкон қадар очиқ осмон яъни қуёш тафти остида ҳаракатланмасликни тавсия этмоқда

Бугундан бошлаб жазирама иссиқликнинг биринчи босқич таъсирига ўтамиз. Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва водий каби аҳоли зич истиқомат қилувчи ҳудудларда иссиқликнниг юқори таъсири 26-27 июль кунларига тўғри келади.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ЁЗГИ ТАЪТИЛДА ЁШЛАРНИНГ БЎШ ВАҚТЛАРИ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА

♻️ Бугунги кунда мактаб ўқувчилари ва ёш авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама етук, баркамол қилиб тарбиялаш, ёзги таътил жараён даврида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш,  мақсадида юртимизда тизимли ҳамда самарали чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, умумтаълим мактабларида ташкил этилаётган спорт тўгараклари ва фан тўгараклари уюшмаган ёшлар ва мактаб ўқувчиларининг мунтазам шуғулланишлари учун яратилаётган зарур шарт-шароитлар ҳам эътиборли жиҳатлардан саналади.

⚡️Туманимиздаги 52- умумтаълим мактабида ҳам спорт тўгараклари ташкил этилган бўлиб ёшларимиз ушбу тўгаракларга фаол қатнашмоқдалар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ