Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
3.28K subscribers
50.8K photos
4.68K videos
7 files
6.65K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
🔰 Энди бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

▫️Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

🌐 Саҳифа: @andregionpress
#Мобил_сурат

"АХОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ "
МУАММО, ЕЧИМ ВА САМАРА !

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида бугун Андижон тумани ДСИ бошлиғининг "САДДАТАГИ" МФЙда истиқомат қилувчи ахоли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фуқаролар мавжуд муаммолар бўйича мурожаат қилдилар. Учрашувда кўтарилган масалалар жумладан, имтиёзли кредит олиш истагидаги аҳоли рўйхатлари ўша жойда шакллантирилиб назоратга олинди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 24-умумий ўрта таълим мактабида 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан уч авлод учрашуви, Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббус доирасида муассасада амалга оширилаётган ишлар кўргазмали семинари ҳамда Ижтимоий ҳимоя акцияси ташкил этилди. Мазкур тадбирда Андижон вилояти ва Андижон тумани ижтимоий соҳа раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, маҳаллалар фаоллари, Андижон тумани умумтаълим мактаблари бадиий жамоалари иштирок этдилар. Мактаб ўқувчиси Орзухон Каримованинг галареяси, қўшиқлар, бадиий чиқишлар йиғилганларни хушнуд қилди. Фаол иштирокчилар, танловлар ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@andregionpress
#Mushoira
#Andijon_tumani

"MUSHOIRA" IJODIY TANLOVINING MAHALLA BOSQICHLARI O'TKAZILMOQDA.

Bugun, Andijon tumani "Teraktagi" hamda "Qo'shchinor" mahallalarida "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi "Mushoira" koʻrik-tanlovi bo'lib o'tdi.

Mahalla bosqichida gʻolib boʻlgan yoshlar sektor bosqichiga yoʻllanma oldilar.

"Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi tanlov va musobaqalar qizg'in tarzda davom etmoqda.

🌐 Sahifa: @andregionpress
ТУМАН ҲОКИМИ АҲОЛИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш керакки, Андижон туманида ҳам туман ҳокими томонидан ҳам бу борада қатор амалий чора-тадбирлар мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилган.
Бугун туман ҳокими Б.Юлдашев бошчилигида 1-сектор ҳудудидаги 14-умумтаълим мактабида аҳоли вакиллари билан учрашуви ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари ҳамда муаммоларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси назоратга олинди ва йўл ҳарита ишлаб чиқилди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ