Andijon tumani hokimligi matbuot xizmati
3.46K subscribers
46.8K photos
4.16K videos
7 files
6.08K links
Андижон туманида амалга оширилаётган янгиликларни ушбу каналда кузатиб боринг!
Download Telegram
Андижон вилояти бўйича 1664 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Марҳамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шаҳрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шаҳри (кўриш)

🛍E-AUKSION мобил иловаси
📞
+998 (74) 223 22 12
Бизнинг ижтимоий тармоқлар
Telegram💬Facebook 🌍 Websitе 📸Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ИНСОН ҚАДРИ

⚡️Батафсил лавҳада...

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида "Маҳалла тизими ходимлари куни" мунусабати билан мавжуд 78 та маҳаллаларда тадбир ташкил этилди...

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам увеличения заготовки продовольственной продукции, эффективной организации весеннего посевного сезона.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Охирги икки йилда жаҳонда озиқ-овқат инфляцияси йилига 15-20 фоиздан пасаймаётгани, ўсимлик ёғи, сут ва гўштнинг жаҳон нархи сўнгги 30 йилдаги, дон маҳсулотлари ва шакар эса сўнгги 10 йилдаги энг юқори даражага кўтарилгани қайд этилди.

Экспорт-импортда логистика, ўғит ва ёқилғи харажатлари ошиб кетгани ҳам озиқ-овқат нархларига ўз таъсирини кўрсатаяпти. Таҳлилларга кўра, бу ҳолат 2023 йилда ҳам, келгуси йилларда ҳам сақланиб қолади.

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга 200 минг гектар ер ажратилгани, 500 минг гектар қўшимча ерлар оборотга киритилгани ички бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш ва экспортни кўпайтиришга хизмат қилмоқда.

- Лекин, аҳолимиз сони ўсиб бораётгани, жаҳондаги нобарқарор вазият, логистикадаги узилишлар озиқ-овқатни кўпайтириш бўйича олдимизга янада катта вазифаларни қўймоқда, - деди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан вилоят, туман ҳокимлари озиқ-овқатни кўпайтириш, одамларни банд қилиш бўйича қўшимча имкониятларни излаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айрим туманлар уларга озиқ-овқат учун 70 минг гектар қўшимча майдон берилганига қарамасдан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлай олмаётгани танқид қилинди.

Ҳокимлар мавжуд озиқ-овқат майдонларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан ҳамда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, 1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳолига мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ оилага енгиллик яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Озиқ-овқат етиштиришни кўпайтириш учун шу йилнинг ўзида 6,2 триллион сўм янгича механизмлар асосида ажратилади. Жумладан:

- Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан мева-сабзавотчиликнинг айланма маблағлари учун 700 миллиард сўм ажратилади;

- аҳолига берилган ерларда кўчат, уруғ, ўғит ва техника етказиб бериш учун жами 500 миллиард сўм берилади.

1 апрелдан 130 миллион доллар маблағ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри тадбиркорларга ажратилади. Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади. Ушбу маблағлар маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва харид қилиш, техника сотиб олиш учун 10 йилгача 14 фоиздан ажратилади.

Шу билан бирга, интенсив боғ ва токзорлар, логистика объектлари тайёр қурилиб, тадбиркорларга лизингга берилади. Энди, тадбиркор 20 фоизини олдиндан тўлайди, қолган 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлайди.

Бунда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шаффоф электрон платформаси орқали тақдим қилади. Вазирлик лойиҳаларни тўғридан-тўғри ўзи молиялаштиради.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шунингдек, Олтинсой, Шўрчи, Конимех, Нурота, Муборак, Ғузор, Каттақўрғон, Нуробод, Фориш, Тупроққалъа туманларида аҳоли яшаш жойларига яқин 10 минг гектардан лалми ва яйлов майдонда жун кластерларини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Батафсил лавҳада...

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
📎 Аҳолининг кенг қатламларини оммавий спортга жалб этиш орқали уларга байрам шукухини улашиш ҳамда мусобақаларни тизимли ташкил этиш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Андижон тумани Ойжамол маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Болалар ва Ўсмирлар спорт мактабида Маҳалла аҳолиси ўртасида спортнинг миллий кураш ва югуриш турлари бўйича “Наврўз кубоги” мусобақасининг Андижон туман босқичи ўтказилди.

Мусобақада тумандаги маҳаллалардан келган ёшлар иштирок этдилар. Мусобақани Болалар ва Ўсмирлар спорт мактаби томонидан тайинланган хакамлар хайъати бошқариб бордилар. Қизғин ва муросасиз ўтказилган спорт мусобақасида югуриш бўйича

⚡️Чўмбоғич маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари фахрли 1 ва 2-ўринларни Чорбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари фахрли 3-ўринни, миллий кураш спорт мусобақасида Султонобод, Дарёбўйи, Гумбаз маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлари фахрли 1-ўринларни қўлга киритдилар.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ногиронлиги бўлган болаларга нафақа мурожаат қилинганлигидан қатъи назар тайинланади

Ҳукумат қарори билан (119-сон, 23.03.2023 й.) “Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди

🔰 Низом билан қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақаларни тайинлаш тартиблари белгиланди:

▫️ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга;
▫️ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга;
▫️давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
▫️давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига;
▫️давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахслар ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга.

Шунга кўра, қуйидаги нафақалар тайинланади:

🔹 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
🔹 парваришлаш нафақаси;
🔹 ногиронлик нафақаси;
🔹 боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
🔹 ёшга доир нафақа.

📄 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси Пенсия жамғармаси томонидан “проактив шакл”да тайинланади.

📝 Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар тайинланиши учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

📝 ДХМ маълумот олингандан сўнг 5 дақиқа ичида:

нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

🔘 Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақани етказиб бериш (топшириш) ваколати юкланган ташкилот ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан банк филиали орқали тўланади.

🗓 Нафақалар ҳар ойда белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай тўланади.

➡️ Нафақа олувчи Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчганда, нафақани тўлаш янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади. Бундай ҳолатда нафақа тўлаш аввалги яшаш жойи бўйича нафақа тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot.