Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41K photos
4.61K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Олтинкўл тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркибини касб байрами билан табриклади

Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганига 25 йил тўлди. Ушбу сана барча ҳудудларда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг нишонланмоқда. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимида бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ ходимлари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлат хизматлари агентлиги хамиша аёлларни қадрлайди

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси барча шаҳар ва туманлардаги Давлат хизматлари марказларида мунис аёлларимиз учун жорий йилнинг 5-6 март куни “Давлат хизматини навбатсиз кўрсатиш” акциясини эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан пенсионер, хомиладор ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга давлат хизматлари навбатсиз кўрсатиб келинмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

АСАКАЛИК ЁШ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ШИЖОАТИ БАЛАНД...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги «Ёшлар кичик саноат ҳудуди»да тадбиркорликни йўлга қўйиб, тенгдошлари ва аёл-қизлар учун иш ўринлари яратишни мақсад қилган йигит-қизлар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар, ёшлар учун берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича сўз юритди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#online

АСАКАДА ТАДБИРКОР АЁЛЛАРНИНГ САФИ КEНГАЙМОҚДА

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан мамлакатимиздаги ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга манзилли тарзда кўмаклашиш тизими жорий этилди. Бу эса мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлашга ҳам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Асака туманидаги «аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Аёл-қизларни байрам билан қутлаб, уларга соғлик-саломатлик тилади. Мамлакатимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган амалий сиёсат ва унинг юрт равнақида тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
Жараёнда тадбиркорлик қилиб, оилавий даромадларини оширишни мақсад қилган 70 нафардан зиёд аёлларга кредит маблағлари нақд пул кўринишида берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Шаҳрихон туманидаги ШИФОХОНАДА свет йўқ!" сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида «АНДИЖОН ҲЭТК» АЖ томонидан ишчи гуруҳ тузилди ва туман марказий касалхонасига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди;
Шаҳрихон туманининг туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохонаси электр тизимида қайта созлаш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли электр энергияси таъминотида қисқа узилиш содир бўлган.
Қисқа вақт ичида Тиббиёт бирлашмаси масъул ходими томонидан захира дизел генератори ишга туширилиб, шифохонада электр энергияси таъминоти қайта тикланган. Ҳозирда мазкур касалхона электр энергияси билан узлуксиз таъминланган.

Батафсил: https://t.me/andijonhetk/17706

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ШАҲАР ИЧКИ ХЎЖАЛИК ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Ҳозирда Андижон шаҳридаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларида иш жараёнлари бошланган бўлиб, айримлари якунига етказилди.
Андижон шаҳридаги ички хўжалик йўлларининг жами узунлиги 1050 км ни ташкил этиб, булардан 309 километрининг ҳолати яхши бўлиб, таъмирталаб этилмайди. 741 километр йўллар таъмирталаб ҳисобланиб, 197 километр йўлда асфальт – бетон билан чуқур – чаноқлар таъмирланмоқда. 544 километр кўчалар йўллари эса шағал – щебен қоришмаси билан текисланиб бориляпти.
Шу билан бир қаторда, шаҳар ҳудудларига чегарадош бўлган Андижон туманида 5 та маҳаллада 60 км йўллар, Олтинкўл туманида эса 5 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кўчалари ҳам таъмирланмоқда.
Жараёнда Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги 16 та корхона ташкилотлар, уларни ишчи ходимлари ва техникалари ҳамда 20 дан ортиқ хусусий корхоналар, пудратчилар ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#хотин_қизлар_куни

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби томонидан яқинлашиб келаётган 8 март байрами билан барча жабҳалардаги аёллар табрикланиб, уларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари ва йўллари бехатар бўлишини тилаб совғалар улашилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram