Олтинкўл туманида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди ҳамда халқ демократик партияси туман бўлими ҳамкорлигида никоҳдан ажратиш билан боғлиқ низоларни камайтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида маърифий-ҳуқуқий тадбир ҳамда сайёр қабул ташкил этилди. Унда ҳудуддаги маҳаллалардан 40 дан зиёд оилалар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди судьяси Сардор Жўрабоев оилавий низоларнинг бугунги кунда кўп учраётган турлари, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари ҳақида сўз юритди.
Тадбир доирасида ўтказилган сайёр қабулда ажрашиш ёқасида турган 2 та оила яраштирилди, шунингдек, 3 нафар оила вакилига ташкилотчилар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар, психологик маслаҳатлар берилди.
Сайт I Telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди томонидан суд ва ФҲДЁ органларига никоҳдан ажратиш мақсадида мурожаат этган оилалар вакиллари учун маърифий-ҳуқуқий тадбир ҳамда сайёр суд ташкил этилди.
Мулоқот давомида туманлараро судининг раиси А.Масардинов, судьялар М.Тошматова, Ф.Мирзаев, туман ФҲДЁ бўлими мудираси Ё.Комилова ҳамда маҳаллалардаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари аъзолари ажрашиш ёқасида турган ўнга яқин оилалар вакиллари билан суҳбатлашдилар. Низонинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни муҳокама қилиш чоғида бир оиланинг пароканда бўлиши келгусида уй-жой, мол-мулк, алимент каби низолар кўпайиши эҳтимолини юзага келтириши, энг асосийси, фарзандлар камоли ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланди.
Тадбир давомида иккита оила яраштирилди, шунингдек, иштирокчиларнинг барча саволлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Forwarded from Олий суд | Расмий канал
ЯНГИЛИК!
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Электрон тўлов тизими" хизматининг янги талқини ишга туширилиб, паспорт маълумотларини киритган ҳолда шахсга алоқадор квитанцияларни аниқлаш бўйича қўшимча имконият яратилди.
Энди жисмоний ва юридик шахслар ўзига тегишли барча квитанциялар ҳолати билан танишиш имконияти мавжуд.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судида қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг юриспруденция йўналиши талабалари иштирок этган тадбирда суд раиси Эркинжон Собиров, судьялар Нуриддин Тожибоев, Қуёшбек Абдуразиков Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тушунчалар бердилар.

YouTube видеохостингидаги “UZGLOBAL TV” каналида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл тумани судига Жиноят кодекси 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” банди билан судланувчи О.Н.га оид иш келиб тушган. Дастлабки суд мажлиси 2023 йил 26 декабрь куни бошланган.
Жабрланувчининг қонуний вакили мазкур жиноят ишини блогерлар томонидан ёритиб борилишини сўраб судга илтимоснома киритган. Бироқ судланувчи ва унинг ҳимоячилари суд муҳокамасини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқда ёритилишига қаршилик билдирганлиги боис суд томонидан ишни блогерлар иштирокисиз умумий асосларда давом эттириш юзасидан ажрим қилинган.
Суднинг 2024 йил 20 февралдаги ҳукмига кўра, О.Н. юқорида келтирилган моддалар билан айбли деб топилиб, унга узил-кесил 9 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги маълум қилинади.

YouTube видеохостингидаги “Sirojiddin Media” каналида эълон қилинган “Очиқ суд залидан ҳайдаб чиқаришди” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан
Жиноят ишлари бўйича Андижон тумани судининг иш юритувига Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 179-моддаси (сохта тадбиркорлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) “а,б” бандлари билан айбланган А.Х. ва бошқаларга оид иш келиб тушган. Дастлабки суд мажлиси 2023 йил 3 ноябрга белгиланган.
Шунингдек, 2023 йил 23 декабрь куни Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми, 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а,в” бандлари билан айбланган Ж.Қ. ҳамда А.Х.га оид яна бир жиноят иши ҳам келиб тушган бўлиб, суднинг 2023 йил 26 декабрь кунги ажрими билан ҳар икки иш бирлаштирилган. Айни пайтда мазкур иш очиқ суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилмоқда.
2024 йил 23 февраль куни белгиланган навбатдаги суд мажлисида иш бўйича жабрланувчи сифатида эътироф этилган Д.Э. кўрсатувлари учун сўз берилган вақтда судланувчи ва жабрланувчи ўртасида қаттиқ тортишув юзага келган. Бу ҳолатни юқоридаги видеолавҳа муаллифининг ўзи ҳам таъкидлаб турибди.
Тарафларнинг мажлисда кузатувчи сифатида иштирок этаётган яқинлари ҳам даҳанаки жанжалга қўшилишиб, раислик қилувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилса-да, залдаги ғала-ғовур тинмаган.
Ҳолат юзасидан туман прокурори ёрдамчиси ҳамда жабрланувчи Д.Б. томонидан суд мажлисини ишга алоқадор бўлмаган шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни сўраб киритган илтимосномалари қаноатлантирилиб, кузатувчилар залдан чиқариб юборилган.
Мазкур жиноят иши доирасидаги аввалги суд мажлисларида юқоридаги лавҳа муаллифи ҳеч қандай монеликсиз иштирок этганлиги эътиборга олинса, оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг очиқ судда қатнашишларга қаршилик қилинмоқда, қабилидаги эътирозлар бирор-бир асосга эга эмас.

#Конституциядан
КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
1-модда.
Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Конституциядан
КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ
2-модда.
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Андижон вилояти судида тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарни давлат реестридан чиқаришда юзага келаётган муаммолар муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди. Унда иқтисодий судлов ҳайъати судьялари, суд бошқарувчилари, давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассислари, солиқ органи вакиллари иштирок этишди.
Маълумки, тугатишга доир иш юритиш муддати 12 ойдан ошиши мумкин эмас. Заруратдан келиб чиқиб, айни муддат тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра ёки суд ташаббуси билан уч ойгача узайтирилиши мумкин. Тадбирда муддати бир йилдан ошган ва тугатиш жараёнлари давом этаётган ишлар бирма-бир таҳлил қилиниб, юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш борасида фикр алмашилди.
Семинарда вилоят суди раисининг ўринбосари Шоядбек Мирзаев кун тартибидаги мавзу бўйича мулоҳазаларини билдирди.