АНДИЖОН ВИЛОЯТИ СЭОваЖСБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ📲
52 subscribers
1.09K photos
212 videos
7 files
749 links
Айни дамда Андижонлик Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошкармаси ходимларини
💻иш фаолиятилари,
📄📃 ариза,шикоят,мурожатлар
📲📝талаб ва таклифлар
👨‍🔬👨‍💻тиббиётга оид видеолар
🚑🏥касалликлар ва
🗺🌍 дунё янгиликларига оид
Download Telegram
Олтинчи йўналиш - соғлом турмуш тарзи орқали, касалликнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш.

Жорий йилдан бошлаб 17 мингдан зиёд тиббий бригада, 2 мингдан ортиқ оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий қилинади.

Бунда, ортиқча вазнга йўл қўймаслик, тўғри овқатланишга амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш ва улар натижасида инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш кўрсаткичлари асосий мезон сифатида белгиланади.

Ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланади, йил якунида эса, ҳар бир вилоятда энг яхши натижа кўрсатган поликлиникага мукофот ва совғалар берилади.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Еттинчи йўналиш – соғлиқни сақлаш тизими асосан касалликларни даволашга эмас, энг аввало, уларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши зарур.

Бундан буён тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” деган тамойил асосида молиялаштиришга ўтилади.

Шунингдек, йил якунига қадар Сирдарёда тиббий суғурта тизимини тўлиқ йўлга қўйиб, келгуси йилларда барча ҳудудларда жорий этилади.

Шу билан бирга, бутун республикада амал қиладиган ягона клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартлар ишлаб чиқилади.

Тиббиёт соҳасида ягона тиббий маълумотлар базаси, “электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади.

Тиббий-иқтисодий, статистик ва аналитик таҳлилларни ўтказиш имконини берадиган Миллий тизим жорий этилади.

Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади.
Президентимиз 2022 йилда соҳага ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм бериш бўйича ҳисоб-китоблар қилинганини таъкидлади.

“Барчангиз тушунасиз, ҳозир дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятда соғлиқни сақлаш тизими учун бундай катта маблағларни излаб топиш, албатта осон бўлаётгани йўқ.

Биз халқимиз саломатлиги учун ҳар қанча маблағ ва куч-имконият сарфлашга тайёрмиз.

Шахсан мен учун халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун ва қадрли.

Лекин тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибордан тўғри ва самарали фойдалана олаяпмизми?

Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. Бу савол сизларни ҳам қийнаши керак.

Бугунги кунда барча жабҳаларда, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам ҳар куни беқиёс илмий янгиликлар кашф этилаётганини, даволаш иши бўйича қандай янги технологиялар ва методикалар пайдо бўлаётганини ҳаммангиз кўриб-билиб турибсиз.

Кечаги билим ва тажриба билан узоққа бориб бўлмайди", деди давлат раҳбари.
Президент:

“Мана шундай кескин рақобат шароитида доимий ўқиш, изланиш, янгиликка интилиш – бу ҳар бир тиббиёт ходимининг масъулиятли бурчи, керак бўлса, ҳаёт мақсадига айланиши шарт.

Такрор айтаман, тараққиёт ва юксалишга фақат илм, фақат таълим ва тарбия, фақат китоб орқали эришиш мумкин.

Мана шундай мисоллар барча тиббиёт ходимлари, айниқса, ёш врач ва ҳамширалар учун юксак ибрат намунаси бўлиб хизмат қилиши лозим.

Тиббиёт аҳли орасида касбий ҳалоллик ва поклик муҳитини мустаҳкамлаш, коррупция балосидан бутунлай қутулиш учун барчамиз – врач ва ҳамширалар ҳам, беморлар ҳам, раҳбар ва мутасаддилар ҳам биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши лозим.

Унутманг, давлат тиббиёт тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш учун шунча катта маблағ ва ресурсларни сафарбар этаётган экан, энди бу борада ҳар қандай қонун бузилишларига, таъмагирлик ва порахўрлик кўринишларига қарши қатъий кураш олиб боради".
Шавкат Мирзиёев: "Мен шифокорнинг ўғли бўлганимдан бутун умр ғурурланиб юраман!"
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Шифокорларга ҳам 1000 доллар маош берамиз, дегандим. Мана, шу кунлар ҳам келяпти”
#Муносабат

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишда муҳим давр бошланмоқда

📍 http://uza.uz/posts/356709

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from ...
Ассалому алайкум Сизни кириб келаётган янгиланиш ва яшариш айёми – Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Оилангизга тинчлик хотиржамлик, осойишталик тилайман. Илохим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Яратганнинг назари тушган Ўзбекистонмизга кўз тегмасин, мард ва олижаноб халқимиз омон бўлсин!
Наврўз байрами барчамиз учун файзли, баракали ва қутлуғ бўлсин. Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Aссалому алайкум!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!
2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍 http://uza.uz/posts/357517

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистон Президенти Россия делегацияси билан ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

📍 http://uza.uz/posts/357526

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 24 март куни мамлакатимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади

📍 https://uza.uz/uz/posts/357401

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисобдорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришилди – Президент

📍
http://uza.uz/posts/357665

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Мактабгача таълим ташкилотларида тарбия олаётган болалар қамрови аввалги 27 фоиздан 67 фоизга кўтарилди

📍
http://uza.uz/posts/357670

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Давлатимиз раҳбари ҳозирги замон бутун жаҳон иқтисодиёти рақамлаштириш жараёнига ўтаётган, “яшил” технологиялар ва инновацион тараққиёт ҳар қандай соҳа ва бизнес ривожи учун устувор аҳамият касб этаётган бир давр эканлигини таъкидлади.

"Бизнес ва тадбиркорлик, халқаро иқтисодий алоқалар учун беқиёс имкониятлар очилаётган мана шундай шароитда сизларни қадимий цивилизация ва маданият маскани бўлган, бугунги кунда янгиланиш ва ислоҳотлар йўлидан дадил бораётган Янги Ўзбекистон билан амалий ҳамкорлик ўрнатишга таклиф қиламан.

Сизларнинг мамлакатимиздаги муваффақиятингизни таъминлаш Ўзбекистон Президенти ва Ҳукумати томонидан кафолатланади", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент анжуманнинг барча иштирокчиларига форум натижалари бўйича муҳим ва самарали келишувларга эришишни, келгуси ишларида эса янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.
Oдиль Рeнo-Бaссo: Ўзбекистон энг юқори мақсадларни кўзлаган мамлакат

📍
http://uza.uz/posts/357687

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Дунёда коронавирус пандемияси яна кучаймоқда

Шу кунларда қатор мамлакатларда коронавирусга чалинаётган беморлар сони бармоқ билан санарли. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам! Аммо дунё миқёсидаги умумий статистик таҳлиллар бунинг аксини кўрсатмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, кетма-кет икки ҳафта давомида ер юзида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ошиб боряпти. Масалан, ўтган ҳафтада ўсиш кўрсаткичлари 7 фоизни ташкил этиб, жами 12 миллиондан зиёд киши бу хавфли инфекцияни юқтирган.

Шунга қарамай, коронавирусдан ўлим даражаси пасайишда давом этмоқда. Масалан, 14-20 март саналарида касаллик туфайли қарийб 33 минг бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу 7-13 март саналарига қиёслаганда 23 фоиз кам кўрсаткичдир.

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли ўсиш тенденцияси Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида кузатилган — 21 фоиз. Хитой, Япония, Вьетнам, Филиппин, Австралия ва Камбоджа шулар жумласидан. Европанинг 53 мамлакатида эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда.

Қолган минтақаларда касалланишлар сони камайди. Айниқса, Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида кескин пасайиш қайд этилган — 41 фоиз. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида эса бу кўрсаткич 23, Африкада 33 ҳамда Жанубий ва Шимолий Америкада 17 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Корея Республикасида рўйхатга олинган — 2,8 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1,9 миллионга яқин кўрсаткич билан Вьетнам давлати банд этди.

Германия эса учинчи ўринда — мамлакатда 1,5 миллиондан зиёд одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 583 мингга яқин ҳолат билан Франция, бешинчи поғонани эса 513 мингдан ортиқ бемор билан Австралия эгаллади.

Жаҳонда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми Россияда қайд этилди — қарийб 3,7 минг нафар. Иккинчи ўринда — АҚШ. Мамлакатда ҳафта давомида 3,6 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Бразилияда эса бу кўрсаткич 2,2 минг нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, Жанубий Кореяда 2 минг нафардан ортиқ ҳамда Хитойда 1,9 минг нафар бемор коронавирус қурбонига айланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram\
ЖССТ сил касаллигини аниқлаш ҳамда даволашга доир янги тавсияларини эълон қилди

Дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Энг ёмони, хасталик эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин.

Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

Куни кеча эса ташкилот болалар ва ўсмирлар ўртасида мазкур хасталикни аниқлаш ва даволашга доир янги тавсияларини эълон қилди.

Хўш, бунга қандай эҳтиёж бор эди?

Гап шундаки, пандемия даврида сил касаллигига қарши кураш жараёни бирмунча сусайиб, асосий куч ва эътибор COVID-19ни даволашга йўналтирилди. Қолаверса, коронавирус туберкулёзни юқтиришга мойил, иммунитети заиф ҳамда хасталикка чалинганлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатди.

‼️Масалан, 2000 йилдан 2020 йилга қадар туберкулёзга чалинган 66 миллион кишининг ҳаёти сақлаб қолинган бўлса, CОVID-19 пандемияси бу ижобий кўрсаткичларга бирмунча ғов бўлди.

ЖССТнинг янги тавсиялари қуйидагилардан иборат:

📌 диагностик тестлар қамровини кенгайтириш ва бу жараёнда каминвазив усулларни кўпроқ қўллаш зарур;

📌 болалар ва ўсмирларда сил касаллигини аниқлаш учун дастлабки тест сифатида молекуляр экспресс-диагностикадан фойдаланиш лозим;

📌 сил касаллигининг дориларга чидамлилиги юқори бўлмаган турлари билан оғриган болалар ва ўсмирларни даволаш муддатини олти ойдан тўрт ойга, сил менингити муолажаси давомийлигини эса 12 ойдан олти ойга қисқартириш мақсадга мувофиқ;

📌 силнинг дори воситаларига чидамли турига қарши иккита янги препарат (бедаквилин ва деламанид) энди барча ёшдаги болаларда фойдаланиш учун тавсия этилади;

📌 болалар ва ўсмирларга ўз яшаш манзилларига яқин ҳудудда сил касаллигидан даволаниш ва тиббий профилактикадан фойдаланиш имкониятини яратиш лозим.

❗️ЖССТ Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан ишлаб чиққан ушбу тавсияларни самарали амалга ошириш учун ҳукуматларни етарли миқдорда сармоя ажратишга чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 47,8 миллион дозадан ошди

🔺24 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 111 499 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 421 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 445 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 633 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами
47 806 231 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 813 319 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 15 833 430 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 159 482 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

🔹Самарқанд вилояти (21 016 доза),
🔹Хоразм вилояти (9 732 доза),
🔹Наманган вилояти (9 606 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.