АНДИЖОН ВИЛОЯТИ СЭОваЖСБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ📲
46 subscribers
1.09K photos
212 videos
7 files
749 links
Айни дамда Андижонлик Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошкармаси ходимларини
💻иш фаолиятилари,
📄📃 ариза,шикоят,мурожатлар
📲📝талаб ва таклифлар
👨‍🔬👨‍💻тиббиётга оид видеолар
🚑🏥касалликлар ва
🗺🌍 дунё янгиликларига оид
Download Telegram
Ҳамкорликдаги тадбирлар

Андижон вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Балиқчи туман бўлими, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия, ветеринария ва чорвачилик ва тиббиёт ходимлари иштирокида "Крим Конго геморрогик истма", "Ботулизм", "Қутуриш ва куйдирги" касаллигининг олдини олиш бўйича ўқув машғулотлар ўтказилди.
Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад касалликнинг олдини олиш, уни бартараф этиш, махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ошириш каби тадбирларни амалга ошириш бўйича юқори тайёргарлик даражасини таъминлаш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

▶️ @sanepidxizmat
​Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 8 фоизга ошди, ўлим кўрсаткичлари эса кескин камайди

Кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпедимиологик вазият бўйича навбатдаги таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича короновирусга чалиниш кўрсаткичлари 8 фоизга ўсган. Яъни 7-13 март саналарида жами 11,4 миллиондан зиёд киши бу хавфли инфекцияни юқтириб олган.

Таскин берадиган жиҳати эса COVID-19дан ўлим даражаси пасайишда давом этмоқда. Масалан, ўтган ҳафтада касаллик асоратлари туфайли қарийб 44 минг бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу 28 февраль — 6 март саналарига қиёслаганда 17 фоиз кам кўрсаткичдир.

Коронавирусни юқтириш билан боғлиқ сезиларли ўсиш динамикаси Тинч океанининг ғарбий минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган — 29 фоиз! Африка қитъасида бу кўрсаткич 30 фоиз, Европада эса 2 фоизга етган.

Қолган минтақаларда касалланишлар сони камайди. Айниқса, Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида сезиларли пасайиш қайд этилган — 24 фоиз.

Ўлим ҳолатлари эса Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида 12 фоизга ошди. Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаси давлатларида аксинча — 49 фоиз, Африкада 41 фоиз камайиш қайд этилди. Бу кўрсаткич Европада 23 фоиз, Жанубий ва Шимолий Америкада 15 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган энг кўп бемор Корея Республикасида рўйхатга олинган — 2,1 миллион нафар. Иккинчи ўринни 1,7 миллионга яқин кўрсаткич билан Вьетнам давлати банд этди.

Германия эса учинчи ўринда — мамлакатда 1,3 миллиондан зиёд одам коронавирусни юқтирган. Тўртинчи ўринни 476 мингга яқин ҳолат билан Нидерландия, бешинчи поғонани эса 419 мингдан ортиқ бемор билан Франция эгаллади.

Жаҳонда COVID-19дан ўлим кўрсаткичларининг катта қисми АҚШда қайд этилди — 9 минг нафар. Иккинчи ўринда — Россия. Мамлакатда ҳафта давомида 4,5 мингдан зиёд бемор хасталикдан вафот этди. Бразилияда эса бу кўрсаткич 3,3 минг нафарни ташкил этди.

Шу билан бирга, Индонезияда қарийб 2 минг нафар ҳамда Хитойда 1,9 минг нафар бемор коронавирус қурбонига айланди.

Бу таҳлиллар, дунёда пандемия ҳали чекинмаётгани, бироқ унинг асоратлари тобора кучсизланиб бораётганини англатади.
❗️Контракт тўлови муддати 1 апрелга қадар узайтирилди

Кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасаларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва бандлигини таъминлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилар ўқиши учун контракт миқдорини тўлашнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 апрель санаси этиб белгиланди.

➡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, ушбу муддат қуйидагилар:

📌 тўлов-контракт асосида талабаликка (магистратура, бакалавр) тавсия этилганлар;

📌 тўлов-контракт асосида профессионал таълим муассасалари (техникум, коллеж)га ўқувчиликка тавсия этилганлар;

📌 табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилганлар;

📌 ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун амал қилади.

❗️Бунгача ушбу муддат 1 мартга қадар узайтирилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ходим пенсия ёшига етиши муносабати билан уни иш берувчи томонидан бўшатиш тақиқланади

“Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–167-сон, 15.03.2022 й.) қабул қилинди

Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги учун меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

Мамлакатимизда фаол қариш индекси жорий этилади.

Kanalimizga obuna bo‘lish
https://t.me/xaftatv
https://t.me/newsnamangancity
"Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса" — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

— Биз инсон қадрини улуғлашни эълон қилдик, халқимизни рози қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Халқимиз қачон рози бўлади? Солиқ кам бўлиб, даромади ошса, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги тез ўзгарувчан, мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

— Мен бу ерга солиқ тўловчиларнинг вакили бўлиб келдим, — деди Президент. — Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак.

Батафсил: https://cutt.ly/ASt6zPa


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
Коронавирус на утро 17 марта (данные университета Хопкинса)

Скончались 6 057 996 человек / выявлено 463 663 236 заражений

1. 🇺🇸 США 968 329 / 79 631 708
2. 🇧🇷 Бразилия 656 231 / 29 488 777
3. 🇮🇳 Индия 516 072 / 42 998 938
4. 🇷🇺 Россия 355 267 / 17 196 841
5. 🇲🇽 Мексика 321 375 / 5 613 870
6. 🇵🇪 Перу 211 619 / 3 537 488
7. 🇬🇧 Британия 163 833 / 20 059 335
8. 🇮🇹 Италия 157 314 / 13 563 466
9. 🇮🇩 Индонезия 152 975 / 5 927 550
10. 🇫🇷 Франция 141 640 / 23 946 847
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 470 153 дозага етди.

Улардан:

💉2 606 080 дозаси AstraZeneca;

💉41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉8 580 460 дозаси Moderna;

💉4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

❗️Шундан 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 111 439 доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.

Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритмоқда.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Юртимизда гўзал баҳор нафаси кезиб юрган мана шу ёруғ кунларда – Наврўзи олам арафасида тиббиёт соҳасининг жонкуяр вакиллари бўлган сиз, муҳтарам юртдошларимиз билан дийдор кўришиб турганимдан беҳад мамнунман.

Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.

Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади ва ҳамиша қадрлайди.

Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.

Буюк бобомиз Абу Али ибн Синонинг: “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир”, деган сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Туб ислоҳотларимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб биз халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашга энг устувор вазифа, деб қараб келмоқдамиз.

Ўтган беш йилда бу борада катта ишларни амалга оширдик, илғор хорижий ютуқларни ўрганиб, етарли тажриба тўпладик.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Шавкат Мирзиёев:

2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда.

Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди. Халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағлар жалб қилинди.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Президент Шавкат Мирзиёев:

Келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олдик.

Бугун сизлар билан соғлиқни сақлаш соҳасининг умумий аҳволи, уни ривожлантириш масалалари, тизимдаги долзарб муаммоларни очиқ-ойдин муҳокама қилиб, навбатдаги вазифаларни аниқлаб оламиз.

Мен ҳар сафар ҳудудларга борганимда албатта тиббиёт масканларига киришга, шифокорлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Лекин, сизлар билан мана шундай кенг даврада, очиқ мулоқот шаклида биринчи марта кўришиб турибмиз.

Бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Тиббиёт шундай соҳаки, унга дахлдор бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳаммамиз ҳам иссиқ жонмиз, тиббиёт муассасаларига кунда-кунора мурожаат қилмаган кишини топиш қийин".
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.

Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.

Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.

Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;

- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;

- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Буларнинг ҳисобидан:

- бирламчи тиббиёт бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида тубдан ўзгартиришга киришилди;

- ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди;

- 2021 йилдан бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.

- аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.

- қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди;

- қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди.
Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар бўлди.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Бундан ташқари, юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами ҳам кенгаймоқда.

Авваламбор, ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

Натижада, илгари пойтахтда амалга оширилган 210 турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини маҳаллий шифохоналард́а ўтказиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, 130 турдаги жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида, 60 тури эса туманларда биринчи марта йўлга қўйилди.

Сўнгги беш йилда янги 200 турдаги жарроҳлик амалиёти жорий этилгани, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси республикамиз шифохоналарида йўлга қўйилгани, айниқса эътиборлидир.

Мисол учун, пойтахтимиз ва ҳудудларда ўтказилган буйрак трансплантацияси орқали, шу кунгача 700 га яқин фуқароларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Президент “ордер” тизими ҳақида:

“Хабарингиз бор, яқин-яқингача эҳтиёжманд аҳолининг, республика тиббиёт марказларида даволаниши учун “ордер” деган бир эски тизим бор эди.

Ушбу “ордерлар” қоғоз шаклида юритилиб, аксарият ҳолларда таниш-билишчилик асосида бериб келингани ҳеч кимга сир эмас.

Шу билан бирга, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, унинг миқдори етарлими ёки йўқми, ҳар йили ўтказиб келинган.

Оқибатда, ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.

Биз бундай амалиётдан тўлиқ воз кечиб, эҳтиёжманд аҳоли учун, республика тиббиёт марказларида хизмат кўрсатишнинг очиқ ва шаффоф, янги тизимига ўтдик.

Энди, ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига “электрон навбат” асосида берилмоқда”.
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:

“Бу тизимга асосан, маблағлар марказга эмас, балки даволаниши зарур бўлган аниқ беморга ажратилмоқда.

Мисол учун, илгари туғма юрак нуқсони бор болага операция учун, республика марказига 3 миллион сўм маблағ ажратилган.

Қолган 20-30 миллион сўмлик харажатни эса, ота-онаси кўтаришга мажбур бўлган.

Эндиликда эса, ушбу операция учун зарур маблағ давлат томонидан тўлиқ қопланмоқда ва ҳар бир бемор учун манзилли ажратилмоқда.

Тиббиёт тизимидаги энг катта ўзгаришлардан яна бири – давлат шифохоналари билан бирга хусусий медицина ҳам ривожланмоқда.

Масалан, аввал бундай хизматлар фақат стоматология бўйича кўрсатилган бўлса, ҳозир хусусий клиникалар деярли барча йўналишларда фаолият юритмоқда ва уларнинг сони 8 мингтага етди.

Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди".
Forwarded from Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling! (Maftuna Ergashovna)
2022 йил 1 майдан бошлаб:

олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;

ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;

бундан буён олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.