Andijon viloyati Prokuraturasi
2.65K subscribers
4.79K photos
655 videos
14 files
1.52K links
Download Telegram
Андижон туман прокурори Хабибулло Қобулов ташаббуси билан “Ватан келажаги ёшлар қўлида“ шиори остида “Оғуллик” ва “Нурафшон” маҳалласида яшовчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда туман прокурори инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўнгра, учрашувда 8 нафар ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, 4 нафарининг ишга жойлаштириш масаласидаги мурожаати жойнинг ўзида ҳал этилди, 4 та мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун қабул қилиб олинди.

Бундай тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда. https://t.me/andijonprokuraturasi
Бўстон туман прокурори З.Ғуломжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2022 йилдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги “Халқобод” махалласида жойлашган жами 16 гектар ер майдони танловда ғолиб бўлган 66 нафар фуқароларга тақсимлаб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, туман прокурори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан "Гулистон" массивида чигит, картошка, дала четларига ток, тут, терак, ошқовоқлар экилиши аҳволи мониторинг йўли билан ўрганилиб, масъулларга ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида бу каби ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда. https://t.me/andijonprokuraturasi
РАСМИЙ БАЁНОТ

Kun.uz” telegram ижтимоий тармоғида, “Тадбиркор М.А. нинг фаолиятига Қўрғонтепа туман ҳокими ва кластер корхонаси томонидан кучли босим ва қаршиликлар бўлаётганлигини прокуратура ўрганиб беришни сўраб” жойлаштирилган мурожаат юзасидан.

Хозирда вилоят прокуратураси томонидан мурожаатда келтирилган важлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, мурожаатда баён этилган ҳолатларга ҳуқуқий бахо берилади. https://t.me/andijonprokuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон вилоят прокуратураси ташаббуси билан Булоқбоши туманидаги 32-умумтаълим мактабидаги бўш биноларда мактаб битирувчилари учун касб-ҳунарга ўргатиш маркази ташкил этилди.

Ушбу биноларда тикувчилик, дизайнерлик, қандолатчилик, пазандачилик, маиший-техникаларни таъмирлаш каби 9 та йўналишларда касб-ҳунарларга ўргатиш хоналари ишга туширилди.

Вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов ушбу марказнинг очилиш маросимида қатнашиб, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг билим олишлари, уларниг ҳунар эгаси бўлиб етишишлари ва чет тилларини мукаммал билишлари борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, мактаб ўқувчиларига самимий тилакларини билдирди.

Сўнгра, мактаб жамоаси, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари биргаликда марказда ташкил этилган хоналарда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишиб чиқишди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган.

Telegram I Twitter
Forwarded from Andijon viloyat prokuraturasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувваттов бошчилигида Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди. 🌐 Андижон вилоят прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! https://t.me/andijonprokuraturasi
Forwarded from ANDIJON_TRK
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANDIJON AXBOROTI | PAXTAOBOD TUMANI PROKURORI SAYYOR QABULI 08.04.2023 YIL

http://t.me/Andijon_TRK
РАСМИЙ БАЁНОТ

Fermer.uz” telegram ижтимоий тармоғида, “Андижон туманида фермер хўжаликлари раҳбарлари пилла топшириш учун “Andijon Silk-Co” МЧЖ билан шартнома тузишга мажбурланаётганлиги” ҳақидаги хабар жойлаштирилган.

Мазкур хабар юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, туманда 2023 йил ҳосили учун пахта-ғаллачиликка ихтисослаштирилган 105 та фермер хўжаликлари билан 260 тонна пилла ҳосили топшириш бўйича шартнома тузилиши режалаштирилиб, амалда 83 та фермер хўжаликлари ва “Andijon Silk-Co” МЧЖ ўртасида шартномалар тузилган.

Ўрганишда, фермер хўжаликлари ва жамият ўртасида шартномалар ихтиёрий равишда тузилганлиги, шартнома тузилишида мажбурлаш ҳолатлари бўлмаганлиги маълум бўлди. https://t.me/andijonprokuraturasi
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳрида "Аёллар дафтари" ижроси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
РАСМИЙ БАЁНОТ

“NOVA-24 uz.” telegram
ижтимоий тармоғида, “Андижонда номаълум шахслар томонидан кўп йиллик “Чинор” дарахтлари кесиб кетилганлиги” ҳақидаги хабар жойлаштирилган.

Аниқланишича, 2023 йил 4 апрель куни Избоскан туман, “Ойбек” МФЙ, “Миллий қадрият” кўчаси 17-уй ёнига экилган 3 туп “Чинор” дарахтлари фуқаро И.М. ва бошқалар томонидан ҳеч қандай руҳсатсиз, ўзбошимчалик билан кесиб кетилган.

Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосасига кўра, табиатга 131 млн. 400 минг сўмлик зарар келтирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Избоскан туман прокуратураси томонидан 12.04.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги ТБ га юборилган.

Хозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда. https://t.me/andijonprokuraturasi