Forwarded from удалён
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг 2020 йил 24 мартдаги “Давлат архивларида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 65-сонли бўйруғи ижросини таъминлаш мақсадида давлат архивлари ходимларини иш жойларига фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартиби мажбурий этиб белгиланди. Фотосуратда Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат архиви ҳамда вилоят шахсий таркиб хужжатлари архиви ходимлари. Шунингдек, ҳар куни иш жойларида ходимларнинг тана ҳарорати ва қон босимларини ўлчаш ва қайд этиб бориш ишлари ташкил этилди. "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from удалён
Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги жамояси 27 - март "Халқаро театр куни" билан барча театр ва кино актёрларини ҳамда саҳна ва камера ортидаги меҳнаткашларни табриклайди. Байрамингиз муборак азиз ижодкорлар.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
Forwarded from YURISTKADR
МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ БЕРИЛГАН ХОДИМ КАРАНТИНГА ОЛИНДИ, ЭНДИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
❓Ушбу саволга эътибор беринг.
Биз ишхонамизда 25 нафар ходимлар ишлаймиз, эпидемия сабабли 15 кишига меҳнат таътили берилди, энди мана 26март кунидан махсус топшириққа асосан ходимларимиз уйдаги карантинга олинди, биз ҳам уй карантинидамиз. Карантин вақти учун касаллик варақаси очилади дейишяпти. Айтингчи, энди бизга касаллик варақаси вақтида бўлсак, таътилимиз нима бўлади у бекор бўладими?
✅ ЖАВОБ.
Дастлаб, ходимнинг карантиндаги вақти Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 285-моддаси ва “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами 1136, 14.05.2002 й.)нинг 9 ва 17-бандларига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври эканлигини ана бир бор эслаб олайлик.
☝️ Энди, Меҳнат кодексининг 145-моддасига қараймиз, ушбу моддага кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар:
✅ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
➖ ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
➖ йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
➖ давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.
☝️ Демак, мазкур нормага асосан агар ходим меҳнат таътилига чиққан бўлса ва меҳнат таътили даврида карантинга олинган бўлса, бу ҳолатда берилган меҳнат таътил муддати узайтирилиши ёки бошқа муддатга кўчиришилиши мумкин.
Давоми бор👇
Каналимизга уланинг 👉 @yuristkadr

(ДАВОМИ)
Биринчи.
👉 МКнинг 145-моддаси иккинчи қисмига асосан айтамизки, агар карантин жараёни таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, бу ҳолатда иш берувчи билан келишилган ҳолда таътилнинг янги муддати белгиланади.
📝 Мисол учун таътил жадвалига асосан ёки иш берувчининг буйруғига асосан таътил 26 мартдан бошланиши белгиланган, бироқ ходим 25 март куни (таътилдан бир кун аввал) карантинга олинган.
☝️ Бу ҳолатда ходимнинг аризасига асосан унга берилган таътилнинг янги муддати белгиланиши мумкин, яъни таътилнинг бошланиш вақти карантин жараёни тугаганидан сўнг белгиланиши ва шу зайлда давом этиши ёки иш йилининг исталган бошқа бир вақтига белгиланиши мумкин.

Forwarded from Times.uz
UZ: Нима учун одамлар билан оралиқ масофани сақлаш муҳим?
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
#уйдақолинг ёки my.gov.uz орқали Давлат хизматларидан қандай фойдаланиш мумкин?
🦠 #Коронавирус пандемияси атрофида вужудга келган вазият, фуқароларимиздан Давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланишни тақозо этмоқда ва эндиликда бу давр ва вазият талабига айланмоқда.
❓my.gov.uz нима ва ушбу вазиятда у қандай ёрдам беради?
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) фойдаланувчиларга ўзларининг ҳамда яқинларининг соғлиғи учун хавф туғдирмасдан Давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
Давлат хизматларидан фойдаланишда оддий фуқаро учун зарур бўлган буюм бу – интернетга уланган компьютер ёки мобил қурилмадир 🖥📱.
📊Бугунги кунда ЯИДХП орқали ҳаётнинг барча соҳаларига мос:
- 190 та хизмат мавжуд;
- 40 дан ортиқ хизматлар эса реал вақт режимида тақдим этилмоқда.
#уйдақолинг ва my.gov.uz орқали Давлат хизматларидан ўйдан чиқмаган ҳолда қулай тарзда фойдаланинг!
🖥Сайт: my.gov.uz
📲App Store: bit.ly/MyGovUZ
📲Google Play: bit.ly/MyGovUZB

#оставайтесьдома или как получить Госуслуги через my.gov.uz?
🦠 В непростых условиях, связанных с распространением коронавирусной инфекции приходится переводить все дела, в том числе и получение услуг в дистанционный режим.
❓Что такое my.gov.uz и чем он поможет в данной ситуации?
🌐 Единый портал интерактивных государственных услуг (ЕПИГУ) позволяет получать услуги дистанционно, не подвергая опасности свое здоровье и здоровье своих близких.
Если раньше такой подход получения госуслуг был дополнительным удобством, то сейчас он является требованием времени и обстоятельств. Все, что нужно для этого рядовому гражданину – компьютер или мобильный гаджет и доступ в интернет 🖥📱.
📊На сегодняшний день доступно 190 услуг, затрагивающих все сферы жизни, свыше 40 из которых предоставляется моментально.
#оставайтесьдома, придерживайтесь рекомендаций и получайте госуслуги через my.gov.uz!
🖥Наш сайт: my.gov.uz

Forwarded from Komil Allamjonov
Добрый вечер!
Давайте сегодня, 27 марта, в 22:00 вечера посмотрим в своё окно и все вместе поаплодируем нашим врачам, Президенту, сотрудникам Национальной гвардии и всем остальным, кто помогает нам бороться с коронавирусом!
Давайте разошлём этот пост, что бы все люди знали об этом!
___
Хайрли кеч!
Бугун, 27 март куни соат 22:00да ҳаммамиз деразамизга қарайлик ва шифокорларимиз, Президентимиз, Миллий гвардиямиз ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлаймиз!
Келинг, барча ушбу хабарни билиши учун ҳамма ерга юборамиз!
#sinovdavri #bizyengamiz

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:
👉 стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
👉 кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
👉 клублар, дискотекалар, компьютер заллари, Интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
👉 музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
👉 маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
👉 ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
👉 аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
👉 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
👉 соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
👉 иш жойлари бўлган хоналар;
👉 кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
👉 хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.
✅ Жамоат жойларида, шу жумладан қуйидагилар тақиқланади:
👉 тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
👉 уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
👉 алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
👉 тиланчилик қилиш;
👉 рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
👉 ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш;
👉 карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда ниқобсиз бўлиш.
Жамоат жойларида мазкур хатти-ҳаракатларни содир этиш тегишлича маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
Ҳукуматнинг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмунидан хабардормисиз?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳукуматнинг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмунидан хабардормисиз?
Батафсил ушбу ролик орқали танишинг
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ўқувчилар, ҳурматли ота-оналар!
Қадрли педагоглар!
Душанба, 30 март, кунидан бошлаб ҳар куни cоат 8:30дан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланган дарсларимиз 3 та канал орқали намойиш этилади (1-4, 5-8, 9-11 синфлар учун биттадан канал). Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда, фарзандларимизнинг уйда бўлишига қарамай, уларнинг 4-чорак ўқишларини телевидение ва интернет орқали бошлашимиз керак.
Карантин даврида фарзандларимиз ўқишини давом эттириши учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ фидоий педагоглар иштирокида телевизион дарслар тасвирга олинди. Улар орасида давлат мукофоти соҳиблари, дарслик муаллифлари, йилнинг энг яхши фан ўқитувчилари ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Ушбу жараёнда иштирок этаётган барча педагогларимизга, Миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти ҳамда ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
batafsil: https://bit.ly/3duYVeJ

БЕРИЛГАН ТАЪТИЛ ТУГАДИ, ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?
Бизга келаётган яна бир саволлардан бири.
Ўрта таълим мактабларининг ўқитувчиларига берилган меҳнат таътиллари муддати тугаганидан сўнг, улар нима қилишади, ўз фаолиятини давом этиришадими ва уларга иш ҳақи тўлаш давом этаверадими?
Ҳақиқатдан ҳам тўғри савол қўйилмоқда, меҳнат таътили маълум бир муддатга берилади ва унинг муддати тугаганидан сўнг ҳам, карантин давом этаверса, ходимларнинг тақдири нима бўлади?
👉 Меҳнат кодексининг 159-моддасига асосан ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Коронавирус эпидемия муносабати билан иш тўхтаб қолса ва дейлик, ўқитувчи-педагоглар бекор туриб қолишса, бу бекор туриб қолинганлик ҳолати албатта, ходимларнинг айбисиз юзага келган бўлади.
👉 Бу борада, кўриб турибмизки, МКнинг 159-моддасида бундай давр учун ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши белгиланган.
✔️ Бундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ҳам ушбу ушбу саволга аниқ жавоб берилмоқда. Фармоннинг 17-бандида:
➖ давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлаш белгилаб қўйилмоқда.
☝️Демак, яна бир бор такрорлаймиз:
✅ давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган ўрта таълим мактаблари ўқитувчларга (шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларига ҳам) ҳамда бошқа барча ходимларга иш ҳақи тўлашни давом эттираверадилар.
❗️ БУНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА, ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН МАСОФАВИЙ ИШ, УЙДАН ТУРИБ ИШЛАШ ЁКИ ТРАФЛАР УЧУН ҚУЛАЙ БЎЛГАН ИШ РЕЖИМИ ҚЎЛЛАНИЛИШИ ЭНГ ТЎҒРИ ВАРИАНТ.
Бу фикр аслида, бошқа корхона ва ташкилотларнинг ходимларига ҳам тегишли.

Forwarded from АДВОКАТ 24
KARANTIN DAVRIDA ISH BERUVCHILARGA TAFSIYALAR:
Prezidentimizning 2020 yil 19 martdagi PF-5969–sonli “Koronavirus pandemiyasi va global inqiroz holatlarining iqtisodiyot tarmoqlariga salbiy ta’sirini yumshatish bo‘yicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi Farmoniga muvofiq:
• karantin davrida ish beruvchilar xodimlarni, masofadan turib ishlash usuliga, qulay ish grafigiga yoki uydan turib ishlashga o‘tkazishlari mumkinligi belgilandi.
Bundan tashqari, Respublika Maxsus komissiya qaroriga asosan 23 martdan boshlab Toshkent shahridagi barcha korxona va muassasalarga (mulkchilik shaklidan kat'iy nazar) asosiy ish faoliyatiga ta’sir etmagan holda ishchi va xodimlarni qonunchilikda belgilangan tartibda mehnat ta’tiliga chiqarish, qolgan ishchilarning faoliyatini maksimal darajada masofadan turib (onlayn yoki distantsion tarzda) tashkil etiladi.
Amaldagi mehnat kodeksining 174-moddasiga binoan korxonada mehnat tartibi ish beruvchi kasaba uyushmasi qo‘mitasi yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishib tasdiqlaydigan ichki mehnat tartibi qoidalari bilan belgilanadi.
Yuqoridagi normalar ayni karantin vaqtida xodimlarning mehnat faoliyatini to‘g‘ri yo‘lga qo‘yish uchun asosdir. Buning uchun birinchi navbatda, korxona rahbarining alohida maxsus buyrug‘i (qarori yoki farmoyishi) qabul qilinishi kerak.
Mazkur buyruqqa asosan, karantin vaqtidagi xodimlar keyingi yaqin davrdagi faoliyati jahatidan masalan, quyidagi 4ta toifaga ajratilishi mumkin.
1. Mehnat ta’tiliga chiqadigan xodimlar;
2. Ish haqi saqlanmaydigan ta’tilga chiqadigan xodimlar;
3. Masofadan – uydan turib ishlash rejimiga o‘tkaziladigan xodimlar;
4. Mehnat faoliyatini davom ettiradigan xodimlar.
Ushbu buyruqqa muvofiq, koronavirus epidemiyasi va karantin choralari joriy etilganligi sababli xodimlar yuqoridagi toifalardan kelib chiqib, yillik mehnat ta’tili va ish haqi saqlanmagan ta’tilga ketishi, masofadan – uyda turib ishlash rejimiga o‘tishi hamda ayrim xodimlarning o‘z ish faoliyatini davom ettirishi belgilab qo‘yiladi.
• Buyruqda koronavirus epedemiyasi sharoiti MKning 18-moddasiga muvofiq alohida obyektiv omil sifatida qayd etilib, korxonaning Ichki mehnat tartibi qoidalariga “masofadan turib ishlash, uy rejimida ishlash, bunday ish rejimlaridagi ish uchun ish haqi to‘lash” kabi masalalarda o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritilishi ham ko‘rsatiladi. Ayni vaqtda bu o‘zgartirishlar ilova sifatida shu buyruqning o‘zi bilan tasdiqlangani ham ma’qul.
• Buyruqda MKning 148-moddasiga asosan mehnat ta’tiliga ketadigan xodimlarga ta’tilga ketish oldidan o‘rtacha olik ish haqi to‘lovlari to‘lanishi belgilanadi va bu vazifa buxgalteriya zimmasiga yuklatiladi.
• Buyruqda ish haqi saqlanmagan holda ta’tilga ketadigan xodimlar masalasida, ularga hozircha 1 oydan ko‘p bo‘lmagan muddatga ish haqi saqlanmagan ta’tillar berilishini qayd etish tavsiya etiladi.
• Buyruqda ishda qoladigan xodimlarga, ta’tillarga ketadigan xodimlarning vazifalari ular zimmasiga tushishini hisobga olib, MKning 160-moddasiga asosan bajargan ish xajmiga mos ravishda ish haqi to‘lash, masalan, qo‘shimcha to‘lovlar to‘lash masalasi ham ko‘rsatiladi.
• Buyruqda zaruratdan kelib chiqib, masofadan turib – uy rejimiga o‘tadigan xodimlarni ish qurollari (komp`yuter va internetga ulanish) bilan ta’minlash, ularga ish qurollarini moddiy javobgarlik asosida biriktirish masalasi qayd etiladi.
• Mazkur buyruq bilan masofaviy – uy rejimiga o‘tkaziladigan xodimlar hamda o‘z mehnat faoliyatini korxonada turib davom ettiradigan xodimlar ro‘yhatini tasdiqlasa bo‘ladi, ya’ni ushbu ikki toifadagi xodimlarning masalasi (ularning FISH va lavozimi qayd etilgan ro‘yhatni – ilova)ni ushbu buyruqning o‘zi bilan belgilab olish mumkin.
Биздан узоклашманг!
@asvokat24uz

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.
❗️Хусусан, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.
Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:
👉озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
👉Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;
👉Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.
❗️Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритиши белгилаб қўйилмоқда.
@koronavirusinfouz
#bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin
#мывместе #мыпобедим #карантинбезпаники

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:
👉Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;
👉Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;
👉алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;
👉тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;
👉тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;
👉ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;
👉N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;
👉вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;
👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;
👉етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;
👉фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;
👉дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;
👉йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.
Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.
❗️Адлия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.

❗️❗️❗️Махсус Рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида Давлат хизматлари марказларининг рўйхати
Тошкент шаҳри
1.Бектемир тумани (71) 231-84-56
2.Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70
3.Миробод тумани (71) 233-13-47
4.Олмазор тумани (71) 231-71-36
5.Сергели тумани (71) 230-08-84
6.Учтепа тумани (71) 217-47-82
7.Чилонзор тумани (71) 203-60-16
8.Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75
9.Юнусобод тумани (71) 235-41-42
10.Яккасарой тумани (71) 231-88-12
11.Яшнобод тумани (71) 231-19-34
Тошкент вилояти
12. Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47
Андижон вилояти
13. Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30
Бухоро вилояти
14. Бухоро шаҳри (65) 223-21-45
Навоий вилояти
15. Навоий шаҳри (79) 210-11-48
Наманган вилояти
16. Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31
Жиззах вилояти
17. Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22
Сирдарё вилояти
18. Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22
Самарқанд вилояти
19. Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39
Фарғона вилояти
20. Фарғона шаҳри (73) 241-85-49
Хоразм вилояти
21. Урган шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47
Қорақалпоғистон Республикаси
22. Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96
Қашқадарё вилояти
23. Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201,
Сурхондарё вилояти
24. Термиз шаҳри (76) 225-19-08