Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Вилоят ҳокими навбатдаги мактабда битирувчилар билан учрашди
•••••••••
Қўрғонтепа туманидаги ўрганишларнинг навбатдаги манзили Султонобод қишлоғида жойлашган 36-умумтаълим мактаби бўлди.
Ушбу мактаб битирувчилари билан учрашган вилоят раҳбари, устозлар ва ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашди.
Учрашув давомида илгари сурилган таклифлар шу вақтнинг ўзида амалга оширилиб, жумладан, мактаб учун совға сифатида 4 дона замонавий тикув машиналари топширилди. Бу ҳаракат ўқувчи қизларнинг дарсдан бўш вақтларида тикувчилик касбини ўрганишларини мақсад қилади.
Фаол ва билимга чанқоқ бўлган ёшлар қўллаб-қувватланиб, шеърият иҳлосманди бўлган ўқувчи қизга ўз устида кўпроқ ишлаши учун ноутбук туҳфа этилди.
Саҳифа: @andpress

Forwarded from Hilola Umarova
Aziz pedagoglar!
Attestatsiya jarayonlariga ham juda oz fursat qoldi.
Mazkur jarayonlar sizning bilim va malakangizni sinovdan o‘tkazadi hamda yangi bilimlarni egallashingizga turtki bo‘ladi, deb ishonaman.
Qadrli ustozlar!
O‘ylaymanki, malaka sinovlarining adolatli va shaffof o‘tkazilishida har biringiz shaxsiy namuna ko‘rsatasiz.
Siz, albatta, bilim va kasbiy tajribangiz bilan ushbu malaka sinovlaridan yorug‘ yuz bilan o‘ta olasiz. Men bunga ishonaman!
Jarayonlarda barchangizga muvaffaqiyat yor bo‘lsin!
P.S. Kimningdir yolg‘on va’dalariga ishonib, kasbiy obro‘yingizga xavf tug‘dirmang. Sizning obro‘yingiz bu butun tizimning yuzidir!

#Ҳафта_давомида
Бошқармалар раҳбарларига вазифалар белгилаб берди
••••••••••
Аҳоли даромадини ошириш ва муаммоларни ҳал этишда тегишли бошқармалар фаолияти энг катта ўрин тутиши кўпчиликка маълум.
Андижон вилояти ҳокимининг аҳоли билан учрашувларида бошқармалар, шунингдек, марказ ёки бошқа хизматларнинг вилоят миқёсидаги раҳбарлари иштироки алоҳида таъминланади.
Жумладан, Пахтаобод туманидаги Маданият қишлоғида бўлиб ўтган учрашувда аҳолининг бир қанча муаммоларини ҳал этиш белгилаб олиниб, хонадонлар имкониятидан тўлиқ фойдаланиш, оилаларнинг даромадини ошириш режалари илгари сурилди.
Бунда маҳалладаги йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви, газ таъминоти, мактаб, боғча ва шифохоналардаги масалаларни яқиндан ўрганиб, муаммоларни ҳал этиш ишларини олиб бориш кўзда тутилади.
Ушбу режалар бўйича автомобил йўллари бош бошқармаси, вилоят ҳудудий электр таъминоти корхонаси, “Сув таъминоти” МЧЖ, “Ҳудудгаз Андижон”, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, молия бош бошқармалари ҳамда вилоят ҳокимининг ушбу соҳалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек, аҳоли даромадини ошириш учун имтиёзли кредит ажратиш, даромадли йўналишни жорий этиш учун таъминотини амалга ошириш, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, керакли деб топилган ҳолатларда тегишли тартиб асосида қўшимча ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, савдо-сотиқ масалаларида уларга белгиланган тартибда кўмаклашиш масалалари ҳам учрашувладан кўзланган асосий мақсад саналади.
Ушбу режалар бўйича камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, вилоятимиздаги марказий банк раҳбарияти, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси (ҳудудий бошқармаси), оила ва хотин-қизлар бошқармаси, маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари, ҳоким ёрдамчилари марказлари ва яна бир қатор бошқармалар раҳбариятига вазифалар белгилаб берилди.
Маълумот учун, айнан шу каби ишлар вилоят ҳокими томонидан 30 дан ортиқ МФЙларда ташкил этилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Andijonda umumiy o’rta, maktabgacha va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagoglarini attestatsiyadan oʻtkazish jarayonlariga start berilmoqda.
Bugun Informatika va axborot texnologiyalari fanidan sinovlar bo’lib o’tishi rejalashtirilgan.
Andijon viloyati MMTB matbuot xizmati
Telegram | Facebook | Web sayt

Andijonda umumiy o’rta, maktabgacha va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagoglarini attestatsiyadan oʻtkazish jarayonlariga start berildi.
Bugun Informatika va axborot texnologiyalari fanidan sinovlar bo’lib o’tmoqda.

ANDIJONDA PЕDAGOGLAR ATTESTATSIYASI BOSHLANDI
Xabaringiz bor Viloyatimizda ham joriy yilning 15-aprel kunidan boshlab umumiy o’rta, maktabgacha va maktabdan tashqari ta’lim tashkilotlari pedagoglarini attestatsiyadan oʻtkazish jarayonlariga start berildi.
Tadbirning ochilish marosimida viloyat Maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi boshlig‘i R.Karimov hamda Oʻzbekiston Qahramoni, faxriy ustoz K.Gʻopirovlar tomonidan attestatsiya jarayonlari ustozlarni bilimlarini baholash bilan birgalikda ularni moddiy qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishida ularga berilgan imkoniyat ekanligi alohida ta'kidlanib, test jarayonida omadlar tilandi.
May oyi oxiriga qadar davom etishi belgilangan mazkur sinovlarda viloyatimizdan 12 ming 837 nafar pedagoglar ishtirok etishi ko‘zda tutilgan.