Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
62.3K subscribers
24.9K photos
6.13K videos
108 files
9.37K links
Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Admin: @andmmtb_pr

Hurmatli kanal obunachilari, mazkur kanalda yoritib borilayotgan xabar va yangiliklar sizga manzur bo'lmoqdami? Kanalga oid takliflaringiz bo'lsa adminga murojaat qiling.
Download Telegram
Ҳурматли устозлар!
Аввало, сизни ва сиз каби таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва устозларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.
Андижон халқ таълими тизимида эришилаётган юқори натижаларда сиз азизларнинг меҳнати алоҳида аҳамият касб этади.
Келажакда қилишимиз зарур бўлган улкан мақсадларни амалий намунасини кўрсатишда сизларнинг ўрнингиз беқиёсдир.
Халқимизнинг энг катта бойлиги – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширилганлигини ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.
Сизларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Камоли эҳтиром билан

Азизбек Миркамилов,
Андижон вилояти халқ
таълими бошқармаси бошлиғи
Бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Андижон вилояти Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудири Абдувохидова Алия Мирзакуловнанинг 53 ёшни қарши олгани билан чин юракдан муборакбод этамиз!
Алия Мирзакуловнага ёш авлод таълим тарбиясига ва уларнинг келажакда ўз ўрниларини эгаллашларига кўмак кўрсатишдек, шарафли ва масъулиятли ишларида чексиз муваффақият тилаймиз. Жонкуяр таълим хизматчиси сифатида узоқ йиллар самарали фаолият олиб боришига тилакдошмиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Шахрихон тумани 1- октябрь Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган ONLINE концерти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Andijon viloyati Jalaquduq tumani 49-DIM ona tili va adabiyot fani oʻqituvchisi Zuhriddin Umarovning ustoz va murabbiylar kuniga bayram tadbiri.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
''1-oktyabr-Ustoz va murabbiylar kuni'' munosabati bilan ''O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan yoshlar murabbiysi'', Faxriy ustoz Tolibjon Yusufjonovni 13-maktab jamoasi bayram bilan tabriklash maqsadida xonadoniga tashrif buyurdilar!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Andijon viloyati Oltinko'l tumani 32-umumta'lim maktabi ona tili va adabiyot fani o'qituvchisi Jo'rayeva Umidaning 1-oktabr "Ustoz va murabbiylar kuni"ga bag'ishlangan tadbiridan lavhasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Марҳамат тумани халқ таълим бўлими мудири Алия Мирзакуловна Абдувохидованинг туғилган куни.
Айтсам, баҳор яшар экан куз учун,
Яшаяпмиз болдек ширин сўз учун,
Навоий ҳам отдан тушган сиз учун,
Миллатимиз қароғи сиз устозлар,
Маърифатнинг чироғи сиз устозлар!
Устоз қўшалоқ байрами таваллуд айёмингиз ва устоз ва мураббийлар куни билан табриклайман. Марҳамат тумани халқ таълим бўлимига қарашли 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари.
Forwarded from Andijon | Kun.uz
Андижонлик устозлар, юксак мукофот муборак!

Президент фармонига кўра, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган андижонлик бир гуруҳ ходимлар ҳам мукофотланди.

🏅 «Меҳнат шуҳрати» ордени билан
🔸 МАМАЖОНОВА Иноятхон Аҳмаджоновна — Булоқбоши туманидаги 14-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

🏅 II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
🔸 РЕЖАПОВА Донахон Холқўчқоровна — Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси тарбиячиси

🏅 «Дўстлик» ордени билан
🔸 ОРТИҚОВ Исроилжон Собирович — Пахтаобод туманидаги 32-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси

🏅 «Содиқ хизматлари учун» медали билан
🔸 АҲМЕДОВ Салоҳиддин Мухторович — Булоқбоши туманидаги 1-касб-ҳунар мактабининг махсус фан ўқитувчиси
🔸 МИРЗАЕВА Умидахон Иномовна — Хўжаобод туманидаги заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси

🏅 «Шуҳрат» медали билан
🔸 АБДУЛЛАЕВА Раъно Нумановна — Андижон шаҳридаги 35-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 4-Б синф раҳбари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
🔸 ИСЛОМОВА Зилолахон Ўринбоевна — Асака туманидаги 27-мактабгача таълим муассасаси услубчи-тарбиячиси
🔸 ТИЛЛАБОЕВА Гулбаҳор Аҳмаджоновна — Избоскан туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси
🔸 ТЎЙЧИЕВА Барнохон — Шаҳрихон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси
🔸 ЙЎЛЧИБОЕВА Раънохон Маматқодировна — Жалақудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

👉 Андижон хабарлари
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни | Гулғунча Мирзаева - Марҳамат туманидаги 47 - мактаб ўқитувчиси
#1Oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Андижондаги энг яхши мактаблар
#2Oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
2020 йилнинг 3-7 июль кунлари 1-11-синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан халқаро “Kangaroo 2020" онлайн олимпиадаси бўлиб ўтган эди. Мазкур халқаро олимпиадада вилоятимиздаги шаҳар, туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги таълим муассасаларидан 1062 нафар ўқувчилар иштирок этдилар. Ғолиб ўқувчиларнинг сертификатлари онлайн тарзда етказилган, жорий йилнинг 2 октябрь куни Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 13-ИДУМда халқаро “Kangaroo 2020" олимпиадаси ташкилотчилари томонидан 750 нафар иштирокчиларнинг сертификатлари ҳамда эсдалик совғалари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда топширилди.
Андижонда мактаб битирувчиларининг 4561 нафари талаба бўлди
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомиловнинг маълумот беришича, ўтган ўқув йилида вилоятдаги мактабларни 40 298 нафар йигит-қиз тамомлаган бўлиб, шундан 38 мингтаси ўқишини ОТМда давом эттириш мақсадида ҳужжат топширган.
Битирувчиларнинг мингга яқини фан олимпиадалари, нуфузли спорт мусобақалари ва кўрик-танловларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллагани учун имтиёзни қўлга киритган. 2020 йил 2—13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижасига кўра, 4561 нафар битирувчи ОТМ талабасига айланган.
Марҳамат туманидаги 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатини директори Маҳфуза Ўринованинг айтишича, бу йил интернатни тамомлаган 25 нафар битирувчининг барчаси тест синовларидан муваффақиятли ўтган. Уларнинг 11 нафари давлат гранти, қолган 14 нафари эса тўлов-шартномаси асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.
Қайд этилишича, бошқарма тасарруфидаги 67 та мактабнинг 190 нафар битирувчиси тест синовларидан аввал муддатидан аввал 14 та олий таълим муассасаси талабалари сафига қабул қилинган.
Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг эслатишича, ўтган ўқув йилида вилоятда 40 298 нафар йигит-қиз 11-синфни тамомлаган бўлса, уларнинг 936 нафари олтин, 643 нафари эса кумуш медалга лойиқ кўрилган.
Каналга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/joinchat/AAAAAERuo0jnmJjcm-XB2w
Forwarded from Андижон | Tez News
Aндижонда 4,5 мингдан ортиқ мактаб битирувчиси талаба бўлди.

Батафсил — teznews.uz/39280

👉 Андижон хабарлари
Yuridik texnikumlariga kirish testlari joriy yilning 5-6 oktabr kunlari bo'ladi. Test sinovlari 2 smenada tashkil etiladi.
1-smena 9:00 dan 12:00 ga qadar
2-smena 14:00 dan 17:00 ga qadar.