ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
Янги ҳаётнинг бошланиши!

Она организмининг тухум ҳужайрасини уруғлантиришдан олдин тухум ҳужайрани қоплаб олган ота организмининг уруғ ҳужайралари. Миллионлаб уруғ ҳужайралардан атига биттасигина туҳум ҳужайра ичига кира олади! Ва шу қўшилишдан сўнг янги инсон организмига "асос" солинади!


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзга сунъий, яъни, протез кўз қўйиш жараёни!

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кулги энг яхши дори!

Биз ҳазил ёки кулиш жуда оддий ҳаракат деб ўйлашимиз мумкин, аммо бунинг учун миямизнинг 5 хил соҳасидаги фаоллик талаб этилади. Демак кулги миямизни фаоллаштиради.


"Кулги умрни узайтиради" деган гапларда жон борга ўхшайди... 😁

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кардиомиопатия билан оғриган беморнинг юраги. Қаранг, у қанчалик катта ва кенг!

Кардиомиопатия - бу кўпинча тушунарсиз сабабларга кўра юрак мушакларининг ўзгариши.

Касалликнинг бирламчи белгилари: юрак соҳасидаги оғриқлар, кучли чарчоқ, умумий ҳолсизлик, ўнг қовурға ости қисмида кучли оғирлик, нафас етишмаслиги, нафас қисиб қолиши ва бошқа шу каби аломатлар юзага келади.


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон миясининг қон томир архитектураси.

Ушбу тадқиқотда, текшириш усулида ҳаёт учун хавфли шароитларни келтириб чиқарадиган патологиялар ва қон таъминотидаги ўзгаришлар аниқ кўринади.


Бош миянгизда шунча қон томир борлигини билармидингиз...?

ANATOMICUS
Aкромегалия - бу организмимиздаги гипофиз безининг бузилган функцияси билан боғлиқ касаллик. Бу бездан одамнинг ўсишин бошқарувчи гормон ажралади. Бунда оёқлар, бош суяги, айниқса унинг олд қисми катталашади. Aкромегалия одатда тана ўсиши тугагандан кейин пайдо бўлади, аста-секин ривожланади ва кўп йиллар давом этади. Бу ўсиш гормонининг ортиқча миқдорини ишлаб чиқаришдан келиб чиқади.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кесарева - ҳомилани маълум сабабларга кўра она қорнидан жарроҳлик йўли билан чиқариб олиш!

ANATOMICUS
Буйраклардан чиқариб олинган тошлар. Ўлчамини ҳис қилябсизми...?

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеода 14 ёшли бола бизга ноёб ирсий патологияни - Элерс - Данлос синдромини ёки "терининг гипереластиклигини" кўрсатади.

Коллаген синтезига таъсир қилувчи генетик мутация натижасида юзага келадиган бириктирувчи тўқима касаллиги. Синдром терининг кучсизлиги ва чўзилиши, бўғимларнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги, қон кетиш тенденцияси, кўкрак қафаси ва умуртқа поғонаси деформациялари билан намоён бўлади.


ANATOMICUS
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу юракдаги сунъий клапнлар тасвири.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦷 Билвосита тиклаш ёрдамида тишларни қайта тиклаш!

Aгар сизни бу қандай содир бўлиши доимо қизиқтирган бўлса, унда "билвосита" керамика реставрацияси билан тиш тожларини тиклаш икки босқични ўз ичига олади: клиник ва лаборатория.

Биринчи (клиник) босқичда тиш шифокори тишларнинг ҳолатини тўлиқ ташҳис қилади.
Кастлардан фойдаланиб, жағларнинг аниқ гипсли моделлари олинади, улар стоматологик лабораторияга (лаборатория босқичига) ўтказилади.


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФОЙДАЛИ

💨 Тоза ҳаводан нафас олинг!

Деразаларингизни кенг очинг ва тоза ҳавога чиқинг. Шамоллатиш учун деразаларни ҳатто қишда ҳам очинг. Хонада совуқроқ, аммо кислородли ҳаво бўлсин! Тоза ҳавони энг керакли жиҳати шуки, биз қанча кўп тоза кислород қабул қилсак, миямиз шунчалик тез ва фаол ишлайди! Тоза ҳавода машқ қилинг (мушаклар томонидан кислород истеъмоли кўп марта ортади).
Тўғри нафас олишни ўрганинг - қорин билан нафас олинг. Бунга қўшиқ куйлаш ҳам ёрдам беради.

ANATOMICUS
🚬 Бу чекувчи инсоннинг ўпкаси. Албатта бу ҳудди бўртиришга ўхшаб кўринар. Лекин бу айни ҳақиқат.

Тасаввур қилинг, бир ичи бўш идишни оламиз. Шу идишни ичига кунига ўртача 6-7 маҳалдан 20 йил давомида сигарет тутунини ҳайдаймиз! Хўш, шу идиш 20 йилдан кейин ҳам аслидай туради деб ўйлайсизми...? Ўпка нима? Ўпка ҳам оддий орган, у ҳар йили янгидан ўсиб чиқмайди албатта! Ўз танангиз ўзингизники! Уни асранг!


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ юрак жарроҳлиги бу беморнинг кўкраги очилиб, юрак-қон томир тизимининг уланиши бўлган операция. Қоидага кўра, булар жарроҳлик амалиётидаги энг қийин операциялардир.

ANATOMICUS
Aргироз (аргирийа) - бу танадаги кумуш зарралари ёки унинг бирикмаларининг чўкиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Натижада, инсон териси кумуш ёки кулранг рангларнинг қайтарилмас пигментациясини қабул қилади. Aргирознинг ривожланиши кумушга асосланган маҳсулотлардан назоратсиз фойдаланиш ҳолатларида кузатилиши мумкин. Яна бу ҳолат кумуш металини ишлаб чиқаришда ишлайдиганлар орасида ҳам кузатилган.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрак тампонадаси - бу патологик(касаллик) ҳолат бўлиб, унда перикарднинг қаватлаои ўртасида суюқлик тўпланиб, юрак бўшлиғини сиқиш туфайли етарли юрак қисқариши мумкин бўлмай қолади.

ANATOMICUS
Фибродизплазия - жиддий генетик касаллик бўлиб, унда мушаклар, тендонлар ва лигаментлар аста-секин суякка айланади. Шундай қилиб, одамда "иккинчи скелет" шаклланади, у ҳеч қандай амалий фойда келтирмайди, лекин мустақил ҳаётни деярли имконсиз қилади.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қоматини тик тутмаслиги ёки нотўғри ҳаракатлар натижасида скелетидаги ўзгаришлар!

ANATOMICUS
Яна бир қизиқ воқеа...

Суратга қаранг! 5 ёшли кичкина бемор бегона жисмни ютиб юборган ва бу жисм нима эканини тахмин қилинг. Сиз ҳеч қачон тахмин қилмайсиз. Чунки бу жисмни нима эканини деярли ҳаммамиз биламиз! Тўғри жавоб, бу мобил телефонларимиздан СИМ-картани чиқариш учун ишлатиладиган махсус "игна"!


ANATOMICUS
Инсон хромасомаларини электрон сканерлаш натижасида олинган микросурати. Тасвир 11 800 марта катталаштирилган. Жараёндан кейинги катталик 10 см.

Жуда гўзал... ❤️ Ахир биз ҳақимиздаги барча маълумотлар, белгилар шу ерда жойлашган!


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракни тўғридан тўғри массаж қилиш. Бу усул жуда қўпол кўриниши мумкин. Лекин бунга жарроҳлик жараёнида оддий ҳолат сифатида қаралади.

ANATOMICUS