_amanatimsen_
18 subscribers
7.57K photos
2.36K videos
32 files
996 links
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Шайтони йенга олган киши кирсин !


Buniyaddinu_lannazafati 🖤📿
(Исломнинг пойдевори покликдир)
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этнглар.  Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
Allohba omonat 🥀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
101. Атрофингиздаги аьробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сен уларни билмассан, уларни Биз билармиз. Албатта, уларни икки марта азоблармиз. Сўнгра улкан азобга қайтарилурлар.
Аввал ҳам аъробийлар ва бошқа мунофиқлар ҳақида гап бўлган эди. Аммо ушбу ояти каримада аьробийларнинг ва аҳли Мадинанинг алоҳида мунофиқлари, сийқаси чиққан мунофиқлари ҳақида сўз кетмоқда.
«Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам. Улар нифоқда сийқаси чиққанлардир».
Шу даражада сийқалари чиққанки, усталигидан, ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларнинг мунофиқ эканликларини билмайдилар. Уларнинг мунофиқлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади.
«Сен уларни билмассан, уларни Биз билармиз».
Бу бадбахт шахслар ўзларини икки хил тутганлари учун, яьни сиртдан мусулмону ичдан кофир бўлганлари учун:
«Албатта, уларни икки марта азоблармиз».
Икки марта жазолаш бу дунёнинг ўзида бўлади. Қандай бўлишининг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади. Уламоларимиздан баьзилари ўзларича ижтиҳод қилиб, эҳтимол бири мусулмонлар ичида сиримиз очилиб қолмасин, деб доимо қўрқинчда яшашлари, иккинчиси ўлим азоби бўлиб, ўлим фаришталари уларнинг жонларини қийнаб олиши бўлса керак, дейдилар. Нима бўлса ҳам, мунофиқлар бу дунёда икки марта азобланишлари турган гап. Аммо иш шу билан тугамайди:
«Сўнгра улкан азобга қайтарилурлар».
Яьни, у дунёда ҳақиқий азобга дучор бўладилар.
Ислом жамиятидаги учинчи табақадагилар:
@amanatimsen1