Allaev Uz
12.2K subscribers
1.91K photos
555 videos
19 files
1.99K links
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor.

Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com

Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b

Reklama: @asaxiymedia
Download Telegram
Шерзод ака ўрнига Кадастр агентлиги раҳбари Фаррух Пўлатов Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланган.

#lavozim #soliq
👍4938😁25👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё саҳнасида Шарқ овози яна янграйди

Euronews, BBC ва CNNда эфирга чиқaётган роликларда афсонавий актёр Бен Кингсли Хоразмийдан тортиб Навоийгача бўлган даҳолар ҳаётини дунёга етказмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази лойиханинг ташаббускори экан. Марказ директори таъкидлаганидек, Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Шоҳрух Расулов, продюсерлар Гайрат Муминов, Аҳмад Салим (Буюк Британия), бош операторлар Иззат Лутфуллаев, Макс Тсю (Германия).
👍235
🎙 Улуғбек ака ҲожиАҳмедовнинг CompassPodcast лойихасида подкаст қилгандик.

Улуғбек ака ҲожиАҳмедов ман ҳурмат қилган Ўзбекистоннинг энг кучли менежерларидан бири.

Кўриш: https://youtu.be/Wb0LnedXW8U?si=ROsNkow59X5Y4mlR

Подкастда бизнес ўзи нима учун зарур, стратегия ва бошқа муҳим мавзуларда гаплашдик.

#podcast #biznes
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
Афсуски Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражасида жуда оғир аҳволга келиб қолди.

Ҳозир бутун Тошкент бўйлаб ҳаво тозалагичлар сотуви кескин ошган. Бундан 10 йил олдин Хитой борганда ҳар бир уйда ҳавотозалагич борлигини эшитиб, ҳайрон бўлгандим. Вазият ўзгариб, 10 йилда Хитойда ҳаво анча яхшиланди, биз бўлса қуёш хира кўринадиган Хитойдаги аҳволга тушдик.

Asaxiy да ҳам ҳаво тозалагич етказиб беролмаяпмиз. Бир у модель келиб, кейин тугаб қолиб, кейин бошқаси келяпти.

Ҳозирда яна келган, омборда бор, сифати шубҳали бўлмаган 4 хил ҳавотозалагич:

1. Acer Acerpure Pro P2 (ЗЛ. АCCТГ.02Б) оқ ҳаво тозалагичи - 1 599 000 Сўм

2. Artel ART-AP-151 ҳаво тозалагичи - 1 339 000 Сўм

3. Acer Acerpure Cool C2 2in1 (ЗЛ. АCCТГ.02А) оқ ҳаво тозалагичи - 1 819 000 Сўм

4. Ва қулайи. Artel AP-406 2таси 1тада ҳаво тозалагич ва намлагич - 2 339 000 Сўм


Бу борада Ўзбекистонда энг оммабоп Xiaomi тугаган ва дукабрнинг иккинчи ярмигача бўлмайди дейишмоқда.

#havo #ekologiya #asaxiy
😁40👍134
Уйда ҳавони тозалашда яна бир муҳим нарса хлорофитум гули. Бу одатда энг арзон, ортиқча парвариш талаб қилмайдиган, сув ва ёруғлик бўлса ўсадиган гул. Уни ҳавони тозалашига илк маротаба NASA тадқиқотларида дуч келишган.

NASA “Clean Air Study” тажрибасида хлорофитум формальдегид, бензол ва ксилолни камайтирувчи ўсимликлар рўйхатига киритган.

Тадқиқотларда гул 24 соатда ҳаводаги формальдегид миқдорини сезиларли камайтирган. Тажриба кичик, ёпиқ, вентиляциясиз лаборатория контейнерида ўтказилган. Шунингдек, у хонани кислород билан бойитиши ҳам аниқланган.

Бошқа илмий тадқиқотлар ҳам хлорофитум барглар орқали айрим газларини ютади, тупроқдаги микроблар ҳам фильтр ролини ўйнайди, чанг ва аллергенлар баргларга ёпишади деган хулосани берган.

Демак, хлорофитум зарарли газларни ютиши илмий исботланган.

Ҳар 10 м2 ҳудудга битта гул қўйиш, бироз вазиятни юмшатади. Тўғри, у сифатли вентиляция ёки ҳаво тозалагич ўрнини босмайди. Улардан фойдаси бир неча баробарга кам. Лекин, ҳеч нарса йўқдан кўра, озроқ бўлса-да ёрдам бўлади. Арзимаган пул туради ва яшиллик уйингизга файз қўшади.

PS: Маълумотга биринчи марта дуч келиб, илмий асосини google қилиб тасдиқлаганда, шу гулдан керак десам, ўзи шундоқ ҳам уйда бор бўлиб чиққан.

#havo #gul #tavsiya
134👍26😁11
Доллар кўтарилди!

Расмий курс 11 971,40 сўм (+56,73).

#kurs
😁29👍11👎42
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zbekistondagi SUPERKOMPYUTER qanday ishlaydi va uning yordamida sun’iy intellekt noldan qanday yasaladi?

Texnoplovda yangi video chiqibdi!

Videoda quyidagilarni bilib olasiz:
- Superkompyuterni o’zi nima uchun kerak va oddiy odam uchun qanday foydasi bor?
- Uni oddiy kompyuterdan nima farqi bor?
- Nechta odam bitta kompyuterni o’rnini bosa oladi?
- Odam miyasi necha terabayt bo’lishi mumkin?
- Qanday qilib uyda shaxsiy sun’iy intellektni yasash mumkin?
- Sun’iy intellektni superkompyuter bilan qanday qilib o’qitish mumkin?
- Superkompyuterda o‘yinlar qanday o’ynaladi?
- Nega yaqinda har birimizni uyimizda bitta mana shunday superkompyuterdan turadi?


Mazza qilib ko’rish uchun havolani bosing: https://youtu.be/JY5L0w3tvRI?si=-RF42yS8VASJKesA

#texnologiya #qiziqarli
👍83😁1
Марказий банк эълон қилган ички валюта бозори шарҳида айрим нарсаларга эътибор қаратдим. 2025 йилнинг дастлабки ўн ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 15.8 млрд АҚШ долларига етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 3.2 млрд АҚШ долларига (+25 %) кўп. Мигрантларимизга раҳмат, ичкаридаги иқтисодий ўсиш ва фаровонликка катта ҳисса қўшишмоқда.
Ундан ташқари олтин нархининг бутун йил давомида рекорд даражада бўлганлиги, унга туризмнинг тарихий рекордини қўшсак, доллар курси нимага пасайишда давом этаётгани ҳақида умумий тасаввур янада кучаяди. МБ шарҳи буни тасдиқлаш учун яхши ҳужжат.

Марказий банк кейинги йили ҳам пул ўтказмалари 6-10 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Агар олтин нархи юқори қолиб, турист ҳажми ошишда давом этса, бирор "қора оққуш" чиқмаса 2026 йил ҳам иқтисодий планда яхши йил бўлиши мумкин.

#dollar #iqtisodiyot #biznes
123👍20
Ҳаво тозалагичлар масаласи нима бўляпти?

Тошкент шаҳрида осмонда қуюқ тумандек бўлиб зарралар кўриниши билан ҳаво тозалагичлар сотуви кескин ошди. Ўзи ўтган йиллари ҳам ҳаво ифлосланганда сотуви ошарди-ю, лекин бу йил кўпчиликка муаммо жиддийлиги етиб борди шекилли, талаб олдинги йиллардагидан бир неча баробарга ошиб кетди.

Натижада, маълум маънода дефицит бошланди. Катта талабни кутмаган дилер ва импортчилар омборда бунақа катта захира ушлашмаган. Айримлар бир неча кунда бутун мавсумий сотувни қилишди. Айримлари ҳатто ҳазиллашиб ёки чиндан, бунақа бўлишини билсам арзонга сотмасдим деб туришибди. Талаб катта бўлмагандан кейин, ҳеч ким пулни банд қилиб катта ҳажмда маҳсулот олиб кирмаган ва ушлаб турмаган.

Биринчи бўлиб бу борада Ўзбекистонда энг оммабоп Xiaomi тугади ва расмий дилерлар декабрнинг иккинчи ярмидагина маҳсулот бўлишини айтмоқда. Аста-секинлик билан Philips каби брендларда ҳам оммабоп моделлар тугади. Ман эрталаб пост қилган Acer нинг ҳам битта модели ҳаммада тугади. Икки кундан бери тугаган моделлар ўрнига бошқа моделларни қидириш ва омборга келтиришга эътибор қаратяпмиз. Asaxiy да нарх ошмаслиги, шу билан бирга сифатсиз маҳсулот ҳам қўйилмаслигига эътибор қаратяпмиз. Афсуски, кўпинча тугаган маҳсулот ўрнига янги партия сўраб борганда нарх 10-20 %, айриб брендларда 70 %гача ошган бўлмоқда. Нарх пасайтирган кам сонли брендлар ҳам бор, олқишлаш керак.

Бозорларда бўлса нархлар сезиларли ошди, талаб ва таклиф қонуни шунақа ишлайди. Дилер ва тармоқларда тугаган Xiaomi моделлари бўлса бир неча баробар ошиб, нарх жиҳатидан премиум Panasonic ка яқинлашиб қолди.

Катта партияда маҳсулотни буюртма қилиб олиб кириш бир неча ҳафтадан, брендга қараб ойлаб вақт талаб қилиши мумкин.

Хуллас, аҳолининг катта қисми муаммо жиддийлигини ниҳоят бўйнига олиб, ҳаво тозалагичга бюджет ажратиб бошлади. Бундан дефицит ва нарх ошиши пайдо бўлди. Яқин 10-15 кунда маҳсулотлар кириб келмагунча таклиф талабга нисбатан кам бўлиб қолса керак. Кейинги кунларда таклиф ва нархни кузатамиз.

#havo #asaxiy #biznes
2👍3913
Катта айланма (оборот) ҳали катта фойда дегани эмас. Кўп тадбиркорлар умумий тушумга маҳлиё бўлиб, ҳар бир дона маҳсулот аслида қанча фойда келтираётганини назардан қочирадилар. Улар кўпроқ сотсам фойда қиламан деб ўйлаб, асосий фокус сотувни оширишга қаратилади. Сотув ошган сари қўшимча ходимлар олинади, қўшимча бино, қўшимча компьютер, хуллас инфраструктура ва операцион харажатлар ҳам ошиб боради. Сотув ошиши соф фойдага эмас, аксинча янада кўпроқ харажатга ва босимга олиб боради.

Бу ерда муаммо асоси Average Unit Margin дадир. Ўзбек тилидаги бу иборанинг аниқ ва мос таржимаси манимча "Ўртача бирлик маржаси".

Содда айтганда, бу — битта маҳсулотни сотишдан қоладиган ўртача фойда, таннарх ва сотув нархи ўртасидаги фарқ. Агар бу кўрсаткич паст бўлса, сиз миллионлаб товар сотсангиз ҳам, компания "оч" қолаверади. Кўп сотиб, зарарга кириш — айнан шу рақамни билмаслик оқибатидир. Сотувни ошириш қўшимча харажат талаб қилади (маркетинг ёки чегирма ва катта ҳажмни эплаш учун қўшимча инфраструктура)

Демак, асосий савол қуйидагича бўлиши керак: Ман бир дона маҳсулотга ўртача қанча фойда қўйсам, ҳозирги ҳажмдаги сотувлар билан соф фойда кўраман?

Ўртача бирлик маржасини қандай яхшилаш мумкин? Бизнес тури ва контекстга боғлиқ.

Учта йўлни ажратиб кўрсатаман:

- Қийматни ошириш: Нархни кўтариш, лекин эвазига мижозга кўпроқ қиймат (сервис, бренд, тезлик) бериш.

- Харажатни оптималлаштириш: Таннархни, логистика ёки қадоқлаш харажатларини камайтириш.

- Жамоа ва инфраструктура қанчалик "нагрузка"да эканлигини баҳолаш. Дейлик сизда бор тизим ойига 100 000 та маҳсулот сотувини кўтаради, сиз бўлса 40 000та сотмоқдасиз. Бу ҳолатда тизимга катта харажатсиз, сотув сонини ошириш мумкин. Фақат маркетинг нархини баҳолаш зарур.

Бизнесни кенгайтиришдан (масштаблашдан) олдин, "Ўртача бирлик маржаси"нгиз соғлом эканига ишонч ҳосил қилинг. Бўлмаса бу сизни сотув кетидан қувиб умр ўтказадиган якуни йўқ салбий доирага тиқиб қўйиши мумкин.

PS: Шу қисм кейинги йили чиқадиган "Тадбиркор 2.0" китобига ҳам киради.

#biznes #lugat #foyda #narx
👍3417👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хунларнинг келиб чиқиши ҳақида бир-бирига зид турли назариялар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ушбу халқнинг ҳозирги Мўғулистон ҳудудида шаклланган кўчманчи қабилалар иттифоқи бўлганини таъкидлайди. Хитой манбаларида “Хионгну” номи билан қайд этилган бу сиёсий бирлик Марказий Осиёда илк давлатлашув жараёнларидан бирига асос бўлганини кўплаб тадқиқотчилар таъкидлайди. Хунларнинг сиёсий модели, ҳарбий тузилиши ва кўчманчи дунёқараши асрларда бутун Евроосиё тарихига кучли таъсир кўрсатган.

Ушбу мавзу бўйича тўлиқ суҳбатни Қурултой подкастидан тинглашингиз мумкин.

🔗 Подкаст: https://youtu.be/fPtNh1ysjAw

#podcast
7👍4
АҚШ доллари расмий курси 11 988 сўмгача (+16,92) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
👍116👎4
Президентнинг "Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони билан ҳаво тозалагичлар импорти божхона тўловидан озод этилибди. Энди импортда бошқа божхона тўловисиз товарлар каби фақат 12 % ҚҚС тўланади.

Сўнгги кунларда вазият оғирлашгач ҳаво тозалагичларга талаб бир неча каррага ошиб кетди. Талаб ва таклиф қонуни ишлаб нарх ҳам ошди.

Фармондан кейин яқин бир неча ой ичида ҳаво тозалагичлар сони ҳам, тури ҳам кескин ошса керак.

#ekologiya #havo
👍259
Фармонга биноан яқин бир ҳафта ичида Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхоналар (теплица) газ билан таъминланади ва газ етказиб бериш бўйича шартнома қилинади.

2023 йил февральда аномал совуқ ортидан аҳолига газ етказиб бериш учун Тошкент атрофидаги иссиқхоналар газдан узилган ва мажбуран кўмирга ўтказилган эди.

Афсуски, иссиқхоналарда кўпинча ҳатто кўмир эмас, мазут ва шина ёқилган.

Газ таъминоти жойида бўлса, ифлосланишнинг катта манбааларидан бири муаммоси ҳал бўлади.

#havo #biznes
👍5640👎2
АҚШ доллари расмий курси 11 936,89 сўмгача (-51.43) пастлади

#kurs
@allaevuzb
👍15👎72😢1
Market Yandex Go 1️⃣1️⃣:1️⃣1️⃣ акцияси натижаларини эълон қилди: асосий трендлар

📈 Хизмат жадал ўсишни намойиш этди: 11 ноябрь куни айланма 4,6 бараварга, ўртача чек эса одатдагидан икки баравардан ортиқ даражада ўсди. Бу шундан далолат берадики, фойдаланувчилар мавсумий чегирма даврини майда буюмлар учун эмас, балки техника ва узоқ муддатли истеъмол товарларини янгилаш учун фаол фойдаландилар.

🛍 Асосий категориялар:
– мобил телефонлар — талаб 6,5 баравар ошди;
– автомобил шиналари ва телевизорлар — деярли етти баравар ўсиш;
– кундалик истеъмол товарлари ҳам сезиларли суръатда ўсди:
• ўсимлик ёғи — 19 баравар,
• кийим-кечак — 3 баравар.

📍 Буюртмалар тақсимоти анъанавий кўринишда қолди:
Тошкент шаҳри ва вилояти — 60%, қолган қисми эса Фарғона, Самарқанд, Андижон, Бухоро каби йирик ҳудудлар ҳиссасига тўғри келди.

🛒 Кампанияда янги сотувчиларнинг ярмидан кўпи иштирок этди. Market Yandex Go'нинг янги механизми — сотувчи берган чегирмани платформа томонидан икки баравар ошириш — ўз самарасини кўрсатди ва савдоларнинг сезиларли ўсишига хизмат қилди.

💪 Market Yandex Go Ўзбекистон e-commerce бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Платформа мамлакатнинг барча ҳудудларида ишлайди, топшириш пунктлари тармоғи 350 та нуқтадан иборат. Буюртмалар Yandex Go мобил иловаси ва market.yandex.uz орқали амалга оширилади.

👏 Бу натижа мамлакатда электрон тижоратнинг умумий ўсиш трендини ва фойдаланувчилар танловининг янада онгли, технологияларга йўналтирилаётганини тасдиқлайди.

#yandex #biznes #marketpleys
👍164
АҚШ доллари расмий курси 11 881,60 сўмгача (-55,29) пастлади

#kurs
@allaevuzb
👍18😢9👎3
АҚШ доллари расмий курси 11 902 сўмгача (+20,7 ) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
👍8👎61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Biznes egalari ijtimoiy tarmoqlarda biznesini o‘stirish uchun endi raqsga tushish kerakligini ham anglab yetganida))

PS: Tavsiya, shaxsiy brend qilishingiz kerak degan marketologdan qoching)

#biznes #hayot #reels
2😁22👍95😢2
АҚШ доллари расмий курси 11 940 сўмгача (+38,65) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
👍115👎5
Мижозни қанчага сотиб олаётганингизни биласизми?

Рекламага пул тикаяпсиз, мижозлар келяпти, лекин аслида маркетингдан фойда қиляпсизми? Буни аниқлаш учун алоҳида кўрсатгич бор — CAC (Customer Acquisition Cost - янги мижозни жалб қилиш қиймати) ни билишингиз шарт.

CAC — бу компания битта янги, илк харид (тўлов) қилиётган мижозни жалб қилиш учун қанча харажат қилганини кўрсатувчи рақам. Оддийроқ айтсам битта янги мижозни сотиб олиш харажати - CAC!

Қандай ҳисобланади? Формула оддий, лекин кўпчилик бу ерда жиддий хатога йўл қўяди: CAC = (Жами маркетинг харажатлари) / (Янги жалб қилинган мижозлар сони).

Асосий хато: Кўп тадбиркорлар фақат Facebook ёки Instagram (таргет) учун тўланган пулни маркетинг харажат деб ҳисоблайди.
Ҳақиқий CAC ни билиш учун қуйидагиларни ҳам маркетинг харажатга қўшиш шарт:
- Маркетолог ва сотув бўлими ходимларининг маоши;
- Дизайнер, SMM ва бошқа аутсорс хизматлари;
- CRM ва бошқа дастурий таъминотлар учун тўловлар;
- Барча реклама каналлари (офлайн ва онлайн) бюджети.


Нима учун бу муҳим? Агар сизнинг CAC кўрсаткичингиз мижоз сиз билан алоқалари давом этадиган муддатда келтирадиган фойдадан (LTV) юқори бўлса, демак бизнесингиз секин-аста ўлимга қараб кетмоқда. Бу ҳолатда сиз ҳар бир янги мижоз билан бойиш ўрнига, зарарга кириб борасиз.
Масалан, сизнинг мижозларингиз сиздан алоқа даврида ўртача 10 марта харид қилишада (ажойиб рақам). Мижознинг ҳар бир харидидан ўртача 30 000 сўм фойда қолади, демак умумий мижоз сизга 300 000 Сўм пул олиб келади.

Соғлом бизнеснинг бош қоидаси оддий: CAC доимо LTV дан (300 000 Сўм) бир неча баробар паст бўлиши керак.

Ишни нимадан бошлаш керак? Тўғри рақамларни йиғадиган (дата), уларни таҳлил қилиш имконини берадиган тизим яратишдан.

#biznes #marketing #lugat #cac
1👍246