Forwarded from Allaev Uz
Қари дегани ақлли дегани эмас. Қандай қилиб олдинги авлод билими ва тажрибаси қадрсизланганлиги ҳақида.
Жамият ва инсоният ҳаётидаги ўзгаришлар ҳақида давом этамиз. Тарихан кўплаб жанглар ва кашфиётлар бўлгани билан, инсонлар ҳаётида кескин ўзгаришлар камдан-кам бўлган. Масалан, сўнгги асргача дунёнинг аксар ҳудудида деҳқоннинг боласи деҳқон, ҳунармандники ҳунарманд, табибники табиб бўлган. Бир хил соҳада бир хил технология ва билимлар қўлланган жойда қари авлоднинг билими ва тажрибаси ўз-ўзидан ёш авлодникидан кучли бўлган. Бу нарса қари авлодга нисбатан ҳурматни кучли ушлаб турган, шунингдек авлодлар ўртасида низолар ҳам деярли бўлмаган. Катта авлод айтганини ёш авлод қилган.
Лекин, сўнгги аср бутун дунёда инсоният ҳаётини кескин ўзгартирди. Техник тараққиёт эвазига ёш авлод замондан орқада қолган эски авлоддан билим борасида ўтиб кетган ҳолатлар тез-тез учрай бошлади. Бу қаерлардадир авлодлар ўртасида низоларни ҳам келтириб чиқарди. Шунақа даврга келдикки, энди инсоннинг ёши билим борасида кўп нарсани гапирмайди. Энди билим ва тажриба инсоннинг ёши билан баҳоланмайди.
Бунга, албатта кескин технологик ўзгаришлар олиб келди. Бир томондан тараққиёт эвазига катта авлоднинг билимлари эскирди. Иккинчи томондан, ёшлар янги билимга доим мослашувчанроқ бўлиб келган. Дейлик, ХI асрдаги бирор касб эгаси ва ХVI асрдаги ўша касб эгаси ишлаш услуби ўртасида деярли катта фарқ бўлмаган. Бугун бўлса ҳатто 20 йил олдинги билим ҳам актуал эмас. Интернет бўлса ҳаммасини ўзгартирди. Масалан, бугун мактаб боласи компьютердан фойдаланишни 50 йил тажрибаси бор врач ёки бухгалтердан яхшироқ билиши мумкин.
Соҳалар ва йўналишлар кўпайиб, ҳаммаси мураккаблашиб борган сари, янги авлодга ота-онаси ёки оиласидаги катталар билимлари фойдасиз бўлиб бормоқда. Энди инсон кимдан ўргангани эмас, ўзи қандай тажриба тўплагани муҳимроқ бўлиб қолди. Шу учун ҳам 10 000 соат қоидаси Ғарбда кўпроқ танилди. Бу қоидага кўра инсон бир ишда профессионал бўлиши учун 10000 соат тажриба керак. Бу ҳақида «Зукколар ва ландавурлар» китобида яхши таҳлиллар берилган. Бугунги авлод бошқалардан олган билимидан кўра, ўз тажрибасидан қанча нарсани қандай муддатда ўтказганлиги билан баҳоланади. Шу учун ҳам ўзгарувчан дунёда энди катта авлоднинг билими энг асосий бўлмай қолди. Тарихда бола асосан отасининг, отаси бобосининг йўлини такрорлаган бўлса, бугун бола бобосидан жуда фарқли муҳитда, бошқа қадриятлар билан, ҳатто бошқа давлатда ўсиши мумкин.
Билим, шароит, муҳит, ҳаммаси жуда тез ўзгармоқда.
Катталарни ҳурмат қилишимиз, улар бизга ўз умрларини бахш этишгани учун меҳр беришимиз жуда муҳим. Бу инсонийлик белгиси.
Лекин, катта авлод билим ва тажриба манбаи сифатида қаралиши эскирганлиги, қари дегани билимли ёки ақлли деганини англатмаслиги бугунги бутун дунёда кетиб турган ижтимоий жараёндир.
Сиз ва мен бўлса яқин келажакда фарзандларимиз биздан ақллироқ бўлганда, уларнинг ҳаётига аралашиб, улар учун қарор қилиб уларни азоб бермасак, вақти келганда ўрнимизни бўшатиб, эскирган билимимиз ва қадриятларимизни тиқиштирмасак, улар учун аслида катта хизмат қилган бўламиз))
@allaevuzb

asaxiy.uz
Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар ▷ купить в ASAXIY: цены, характеристики, отзывы
Купить Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар по выгодной цене в ASAXIY⭐️Акции⚡️Гарантия✅Описание⌚Рассрочка⌛️Быстрая доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz
Табиат инсонларни камчиликларини қоплаш учун нимадир хусусият билан сийлайди. Масалан, кўрларда эшитиш қобилияти жуда кучли, карлар жуда яхши кўрадилар, миясизлар эса ҳар қандай мавзуда фикр юрита оладилар.
@allaevuzb
@allaevuzb
Стандартлаштириш бизнесда сифат ва нарх учун муҳим ҳисобланади. Ҳенри Форд айтган эди: “Мижозлар ўзлари хоҳлаган рангдаги машиналарини сотиб олишлари мумкин. Фақат бу ранг қора бўлиши шарти билан”.
Маҳсулот ва жараёнларни стандартлаштириш ва муваффақиятли чиққан тизимдан доимий кичик яхшиланишлар билан йиллар давомида фойдаланиш бизнес учун ақлли қарордир.
Доимий кескин ўзгариш, янгилик қилиш қимматга тушади. Шу учун ҳам ҳатто Apple кескин ўзгаришлардан қочиб, йиллар давомида кичик ўзгаришлар билан эволюция қилмоқда.

Йилдан йилга бир нарсага ишончим ортиб бормоқда, тез-тез кимда нима муаммо бўлса ўша билан мақтангиси келади. Ҳамма эмасу, лекин шахс сифатида шаклланмаганларда бу нарса кўп кўринади:
- Ўзига ишончи кам одам ўзига бўлган ишончини кўрсатгиси келади.
- Пул билан муносабатда муаммоси бор одам, ўзини бойроқ кўрсатгиси келади.
- Эркаклик билан, аёли билан ўзаро муносабатда, ҳатто пастелда муаммоси бор эркак, ўзини эркакроқ кўрсатгиси, ҳамма жойда «ҳақиқий эркак» ҳақида гапиргиси келади.
- Ақли юксалмаган, билими ҳаминқадар, ғоявий бўшлиқ бор одам, ўзини машина, уй-жой ёки бошқа бирор нарса билан кўрсатгиси келади.
- Иймони билан муаммоси бор одам, ўзини иймонли кўрсатиб, ҳатто бошқаларга кун бермайдиган ҳолатлар бўлади.
- Кам, лекин баъзида китоб ўқийдиган одамлар ўзини кўп китоб ўқийдигандек кўрсатгиси келади.
- Ич-ичидан бахтсиз одам, қайсидир йўллар билан ўзини бахтли қилиб кўрсатгиси келади.
- Энг хиёнаткор одамлар кўпроқ садоқат ҳақида гапиришади.
Хуллас, кўпчилик ўзида бор муаммони яшириш учун ҳам ўша нарса билан ўзини намоён қилгиси келади.
Яна вариантлар бўлса комментда қолдирамиз.

Бизнесда энг яхши кўрган нарсаларимдан бири жараёнлар чексиз яхшилаш, оптимизация қилиш, ўзгартириш имкони борлигидадир. Бир ўзгариш бошқа бир нечта имконият очади, имкониятлар яна бошқа имкониятлар очади. Ва сиз йиллар давомида ўрганасиз, ўзгарасиз, янгилик қиласиз, яхшилайсиз.
Фермерлар мактабининг 10 мавсум ўқув курсларига қабул авжида!
Қишлоқ хўжалиги соҳасида билим олишни ва ўз бизнесингизни бошламоқчи бўлсангиз, бу имконият сиз учун!
👩🏫 Фермерлар мактаби сизга энг яхши ва сифатли таълимни таклиф этади.
Шошилинг! Ва албатта, суҳбат жараёнларига тайёргарлик кўринг👩🎓👨🎓
Фермерлар мактабида қуйидаги йўналишларда ўқишингиз мумкин:
✅Чорвачилик;
✅Паррандачилик;
✅Сабзавот ва полизчилик;
✅Иссиқхона хўжалиги;
✅Узумчилик;
✅Боғдорчилик
✅Бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик
Батафсил маълумот ва ариза топшириш учун:
Tелеграм-бот: @fermerlar_maktabi_bot
Сайт: fermermaktab.uz
Teлефон:
+998955008010
+998955008001
1216
Web-site| Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама

Ўзбекистондаги яна бир асосий муаммоларидан менежмент унчалик ривожланмаганлигидир. Яхши менежер чиқарадиган тизим йўқ. Бу бизнесга ҳам, давлатга ҳам бирдек муаммо яратмоқда.
Ўзбекистонда уч кишидан тортиб юз минглаб кишиларни бошқаришни биладиган кучли менежерларга эҳтиёж бор. Менежмент жуда мураккаб соҳа, лекин усиз ижрони, тартибни таъминлаб бўлмайди. Ҳар қандай яхши мақсадни, кучли стратегияни жорий қилишда кучли менежерларга талаб бор. Менежерсиз, ғоя қанчалик зўр бўлмасин, бюджет қанчалик катта бўлмасин, мақсадга етиш қийин бўлиб қолаверади.
Менежмент хоҳлаган мамлакат ҳаётида муҳим, лекин мураккаб соҳа бўлгани учун ҳам, одатда дунёнинг энг қиммат олийгоҳлари айнан шу соҳага ихтисослашган.
Менежер танлаганда яхши профессионал ходимларга ишониш ўзини оқлайди деб ўйлаймиз. Лекин, бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Бир соҳанинг мутахассиси бўлиш бутунлай бошқа кўникмаларни, менежер бўлиш бутунлай бошқа кўникмаларни талаб қилади. Яхши профессордан яхши олий таълим вазири чиқиши эҳтимоли жуда кам чунки вазирдан менежер сифатида профессорликдан кескин фарқ қиладиган кўникма ва дунёқараш талаб қилинади. Худди шунақа, зўр шифокордан тиббиёт бўйича зўр менежер чиқиш эҳтимоли ҳам кўп эмас. Юракни операция қилиш бошқа, жамоа ва лойиҳаларни бошқариш бошқа. Бирор соҳа мутахассисидан кучли менежер чиққан ҳолатларни санаб эътироз билдиришингиз мумкин, лекин бу кўпроқ қоидадан ташқари ҳолатдир.
Кўзланган стратегияни амалга оширадиган, ижро устидан тизимли назоратри ташкил этиб, буни устига жамоани ривожлантириб биладиган, вазиятни реал баҳолайдиган, қилинадиган ишга ҳар томондан қараб биладиган ва адекват қарор берадиган менежерлар бизга жуда керак.

Forwarded from Gadjet Uz
Bundan bir necha kun oldin Dxomark agentligi Samsung Galaxy S23 Ultrani kamera sifati bo'yicha smartfonlar reytingida 10-o'ringa qo'ygan edi. Bu safar Fransiyaning frandroid nashri smartfonlar kamerasiga baho berdi.
Frandroid 15 yildan beri texnologiya sohasida faoliyat yuritadigan frankofon davlatlarda ancha mashhur nashr.
Ular dxomarkka o'xshab laboratoriya sharoitida test qilishmagan, butunlay boshqacha yondashishgan.
Turli xil sharoitlarda bir nechta rasm olingan. Rasmlarga anonim tarzda nashrning 18 kishilik jamoasi baho bergan. Qaysi rasm qaysi smartfonda olinganligini hech kim oldindan bilmagan. Shuningdek, yana ikkita smartfonlar kameralari bo'yicha ekspertlar ham rasmlarni baholashgan va kim eng ko'p bal to'playdi degan savolga javob qidirilgan.
Reyting quyidagicha ko'rinish olgan:
1. Samsung Galaxy S23 Ultra - 92 ball
2. Google Pixel 7 Pro - 85 ball
3. iPhone 14 Pro Max - 70 ball
4. OnePlus 11 - 59 ball

Қайсидир китобда ўқиган эдим, 1100 йилда яшаган одам билан 1150 йилда, ҳатто 1450 йилда яшаган одамнинг билими, кўникмаси ва ҳаёт тарзи кескин фарқ қилмаган. Масалан, 1100 йилдаги Бухорога борсак, ўша вақтдаги бухоролик эллик йилдан кейин бачаси деҳқончилик ёки ҳунармандчилик билан шуғулланишини, бу учун қанақа кўникма кераклиги ва нималардан фойдаланиб ишлаши кераклигини билган. Эҳтимол хон алишган, ҳатто бошқа бирорта империя Бухорони босиб олиш эҳтимоли бўлган. Хай, тақдир экан дегану, лекин бу оддий бухоролик ҳаётида кўп нарсани ўзгартирмаган, умумий яшаш тарзи ҳам ўзгармаган. Ўрта асрда техник ва илмий тараққиёт жуда секин бўлган, у оддий бухоролик оила ҳаётига кириб бориши бўлса яна қийин бўлган.
Лекин, бугун бирорта Бухоролик, ҳатто Токиолик ҳам “бача”си 30га кирганда, агар бача 2023 йилда туғилса, 2053 йилда қанақа яшашини, унга қанақа кўникмалар керак бўлишини аниқлик билан айтолмайди. Бугун туғилган бача 30 йилдан кейин, боринг хай 35 йилдан кейин меҳнат бозорининг актив иштирокчисига айланади. Ҳозирги тараққиёт тезлиги эски ёдлашга ва бўйсунишга асосланган таълим стандартини чилпарчин қилди. Бўйсинувчан, фикрламайдиган кадрларни 2053 ёки 2058 у ёқда турсин, 2023-йилда ҳам секин сунъий интеллект ва замонавий технология бир четга суриб бошлади.
Манимча, ҳеч ким рад этмаса керак, янги замон бачалардан янада тезроқ мослашувчанлик, креатив, ностандарт фикрлашни талаб қилади. Стандарт, оддий, тизимлаштириш мумкин бўлган ҳамма нарса замонавий технологияларга ўтиб кетади. “Иби, ман билмагандим” демасликлари учун ҳам айтаман, бизни бачалар аниқ янги технологиялар билан ҳамоҳанг, улар билан бирга яшайди. Катта эҳтимол билан мана шу матоҳлар яқин 20-30 йилда танамизнинг бир қисмига айланади.
Шунақа пайтда болани яхши ўқитиш баҳонасида телефонга мих қоқиб юришгани алам қилади.

Оддий америкалик, оддий ўзбекистонлик ва оддий руандалик ўртасида савияда катта фарқ йўқ. Шу учун ҳам учаласида ҳам аҳмоқлар етарлича топилади. Лекин, 10-15 фоиз миллатнинг зиёли қатлами ўртасида фарқ жуда катта. Хоҳлаган миллатнинг тақдирини 10-15 фоиз, боринг ана 20 фоиз зиёли қатлам ҳал қилади. Мана шу зиёли қатлам нима қадриятларни устун кўрса, нимага интилса, кимга овоз берса, қолган қатлам ҳам уларнинг ортидан эргашади. Янада аниқроқ айтсам, 20 йилдан кейин Ўзбекистон қанақа бўлиши, мамлакатда нима ғоя устун бўлиши, эркин жамият ёки фикр монополияси ўрнатилиши, фуқаролик жамияти қанақа шаклланиши, ҳукумат қанақа бўлиши катта халқаро силжишлар бўлмаган ҳолатда биз бугун тайёрлаётган зиёли қатламга боғлиқ бўлади.
Зиёли қатламнинг энг катта қисми олий таълим орқали ўтади. Бугун биз тайёрлаётган студентлар эртага жамиятнинг фаол аъзоси бўлади. 20-30 йилда ҳукуматнинг таркиби ҳам, бизнес ҳам, жамиятнинг фаол қисми ҳам мана шу студентлардан иборат бўлади. Шу учун ҳам ҳеч кимнинг олий таълимга, талабаларга тажриба қуёнчасидек қарашга, уни хоҳласа ахлоқи бўйича, хоҳласа бошқаси бўйича гуруҳларга бўлишга, талабалар билан билганини қилишга ҳаққи йўқ. Биз совет даврида эмасмиз, талабалар ҳам аҳмоқ эмас. Бугунги хатолар ақлли талабаларни кетишга, ақлли бўлмаганларни янада тўғри йўлдан чалғишга мажбур қилади.
Талабалар ҳаққи, миллат ҳаққи, мамлакат ҳаққи, олий таълимга, умуман таълимга боғлиқ қарорлар берганда эҳтиёт бўлинг. Бу ҳам миллатнинг, ҳам сизнинг, ҳам менинг, ҳаммамизнинг келажагимиз.
Агар олий таълимдагилар ҳам ман каби келажагингизни, оилангиз келажагини шу мамлакатда кўрсангиз, талабаларни максимал назорат қилишни эмас, уларни қандай қилиб мана шу келажакка фойдали қилиб тарбиялашни, уларнинг билим олишини осонлаштиришни, уларни ҳур фикрли қилиб тарбиялашни ўйланг. Яна бир йўқотилган авлод етишиб келмасин, илтимос.

Бу кунни 12 йил кутгандим. 2011 йилги финалдаги 3-1 ҳали ҳам яхши эсимда. Ниҳоят МЮ Барселонани ютди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sifat va dizayn uyg‘unligini o‘zida mujassam etgan avtomobil 🚙
Kunning istalgan vaqtida yorqinligi bilan barchadan ajralib turuvchi mashina egasiga aylanishni istasangiz, barcha jihatlari bilan diqqat markazida bo‘lib tura oladigan, betakror dizaynga ega - Chevrolet Tracker avtmobilini tanlang.
💥 Chevrolet Tracker. Barchasi siz istagandek
Instagram | Facebook | Telegram | YouTube | Web
Reklama

Танқидий ва таҳлилий фикрлаш ҳақида
Жамиятимиздаги асосий муаммолардан бири кӯплаб фуқароларимизда танқидий ва таҳлилий фикрлаш (критическое мышление) қобилияти йўқлигидадир. Айнан, танқидий ва таҳлилий фикрлаш шаклланмаганлиги учун аксар қисм аҳоли кўрган ва эшитган нарсасига сўнгги ҳақиқатдек ишониб кетаверади, уларни алдаш осон.
Шунингдек, кўпчилик таҳлил қобилияти йўқлиги учун янги ғоя ва фикрларни ҳам ёмон қабул қилади. Айнан янгиликлардан, ўзгача фикрдан қўрқиш бизда бир хил фикрлайдиган қатламни шакллантирди ва бугунги кунда асосий ғоявий муаммоларимиздан бирига айланди. Танқидий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш бугун миллий таълим олдидаги энг катта вазифалардан бири деб биламан.
Танқидий фикрлаш — таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва ўтказилган таҳлил асосида қарор қабул қилиш, шунингдек ўз фикрингизни шакллантириш ва ўз позициянгизни ҳимоя қилиш қобилиятидир.
Танқидий фикрлашни қандай шакллантириш керак?
Мен 4 та оддий кўникмаларни бераман:
1. Кузатиш.
Ушбу кўникма деталларни сезиш ва ҳислар ёрдамида маълумотларни йиғиш қобилиятини ўз ичига олади. Бизнинг кузатишларимиз ўз фикримизнинг шаклланишига ва воқеликни батафсил тушунишга олиб келади.
2. Қизиқиш.
Атроф муҳитга қизиқиш — бу танқидий фикрлаш ривожланган кўплаб шахсларнинг ўзига хос хусусияти. Уни ривожлантириш учун ҳамма нарсани оддий нарса деб қабул қилманг, аксинча нима учун нарсалар айнан шунақалигига, шунақа ишлашига ҳайрон бўлинг, қизиқинг. Ҳар бир воқеани шунчаки воқеа деб эмас, нима сабаб бўлди, энди нима бўлади деб фикрлаб кўринг. Танқидий фикрлайдиган одамлар нарса ва воқеаларни бошқа ракурсдан кўриб билишади.
3. Ўз-ўзига савол бериш, сўроққа тутиш
Ўзингизни текшириш тушунчаларингизни тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида, шунингдек сиз қанчалик диққатлик эканлигингиз ҳақида фикр беради. Бу сизнинг ички фикрларингизни, ҳис-туйғуларингизни ўрганишга ёрдам беради. Ўзингизни хоҳлаган мавзуда сўроққа тутишдан қўрқманг, ҳаракатлар, қарорлар ва фикрларингизни савол остига қўйиб билинг.
4. Янгиликларга очиқлик.
Ҳар қандай вазиятга очиқ фикр билан ёндошинг ва бошқаларнинг қарашлари ва фикрларини қабул қилиб, таҳлил қилиб кўринг. Барча нуқтаи-назарларни билмагунингизча ён тутманг. Воқеа ва ҳодисалар ҳақида фақат бир томондан қараб хулоса қилманг. Дунёни айнан янгиликларга очиқ, янги фикр ва ғояларни қабул қилоладиган инсонлар ўзгартиролади.
Кузатиш, қизиқиш, савол остига олиш, ўз-ўзини сўроқ қилиш, янгиликларга очиқлик бу танқидий фикрлай оладиган шахсларнинг асосий фазилатларидан ҳисобланади.
#мулоҳаза #фикр

“Asaxiy Books”да сўнгги бизнесга оид китобни чиқарганимизга бир йил бўлибди. Аллан Дибнинг “Бир варақли маркетинг режа” китоби бизнес, маркетинг ва менежментга оид сўнггиси эди.
Бугун ниҳоят яна бир ажойиб бизнес адабиётнинг премьераси. Машҳур тадбиркор Питер Тилнинг "Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин?" китобини ўзбек тилида чоп этдик. Китобнинг муаллифлик ҳуқуқини 2019-йилда қўлга киритган эдик, матн 8 босқичли назоратдан ўтиб чоп этилгунча деярли 3 йил вақт кетди.
Умид қиламанки, бизнес ва стартаплар яратиш, бошқариш, янги ғоялар ҳақида фойдали китобни чоп этдик. Китоб бир хилда тадбиркор бўлмоқчи бўлганларга, бизнес эгалари, ҳамда бошқарувчи раҳбарларга қизиқ бўлади деб ўйлайман.
Китоб ҳақида:
"New York Times" бестселлери
Таржимон: инглиз тилидан Сурайё Мажидова
Муҳаррир: Зиёдахон Ғуломова
Бетлари сони: 256
Муқова: қаттиқ
Нархи: 75 000 Сўм
Етказиб бериш:
- Asaxiy ва BTS офисларига — текин
- Уйгача — 15 000 Сўм
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/63f890e78bfad

Текин реклама 😁
Бир иняздаги жиянга Фарход бозори атрофида инглиз ва рус тили учун ўқув маркази қидиришга тўғри келди. Қариндошлар илтимос қилса, жиянлар учун нималар қилмайсан. Ҳамма ўқув марказлари жиянни бир неча ойда Шекспирга айлантиришни ваъда беришмоқда.
Фарход бозори қарама-қаршисида 3 этажли ойналик бино иккинчи этажида кичкинагина ажойиб ўқув маркази топиб олдик.
У атрофда ўқув марказлари жуда кўп, айнан нима учун шу? Борганда, уч ойга IELTS, олти ойга АҚШга виза, бир йилда АҚШ конгрессидан жой ваъда бермасдан, тилни қанақа ўргатишлари, методика, тажриба ҳақида гапиришди. Ўқитувчилар ҳам бошқа биз кўрган жойлардаги каби талабалар эмас, тажрибали педагоглар экан. Инглиз, француз, рус, немис тилларини ўрганса бўларкан. Афсуски, контактлари йўқ, олмабман ҳам.
Самимий #тавсую))

Forwarded from Sh B
Assalomu alaykum Firuz Allayev. Katta rahmat bizning o’quv markazimizga tashrif buyurib va kanalizda yoritganiz uchun. Albatta bu e’tirof bizga yana ko’proq ma’suliyat yuklaydi. Shu o’rinda Sizga o’zimizning ma’lumotlarimizni jo’natamiz.
Sevinch Study o’quv markazi
Toshkent shahar. Uchtepa tumani. 12 mavze
Farxod bozori qarahisida
Tel: 71 200 02 96
97 728 00 96
Telegram: t.me/sevinch_study
Instagram: sevinch_oquv_markazi

Telegram
Sevinch oʻquv markazi
Tel: +998 71 200 02 96
+998 97 728 00 96
Instagram: @sevinch_oquv_markazi
Telegram: https://t.me/sevinch_study Admin: @sevinchstudyadmin

Facebookda Nodira Isamukhamedova bir og'riqli mavzuni ko'taribdi:
Chet eldan O'zbekistonga qaytganimizga 1 yildan oshdi. Ko'pincha farzandlarimizning bu yerga moslashishi haqida so'rashadi, chunki farzandlarimiz O'zbekistonda yashamagan, faqat dam olishga kelib ketardik.
To'g'risi Toshkent maktablaridagi ta'lim darajasidan ham meni ko'proq o'qituvchilarning bolalarga, o'quvchilarning bir-birlariga, o'qituvchilarning bir-biriga yoki rahbariyatning o'qituvchilarga, xullas hamma qatlamlarda zulm qilinishidir. Bunga men va ayniqsa farzandlarimiz ko'nika olishmaydi.
Yaqinda chiqqan videodagi o'qituvchi bolaning telefonini sindirishi, yoki Subyektiv ko'rsatuvidagi Saudiya Arabistonida faoliyat yuritayotgan o'zbek professorining tajribasi bunga yaqqol misollardan.
Zulm, ingliz tilida bullying, so'z bilan (masqara qilish, tahqirlash, yomon so'zlar aytish, so'kish va h), jismoniy (urish, kaltaklash va h), ijtimoiy (uni yolg'izlatib qo'yish, jamoaga qo'shmaslik, omma oldida sazoyi qilish kabi), kiber (Internet orqali) kabi turlari bor. Xususan, Kanadada zulmga qarshi kurashish juda qat'iy qonun bilan himoyalangan. Maktablarda anti-bullying darslari, tadbirlar doimiy ravishda o'tkaziladi.
Nega biz o'zimizni musulmon deb hisoblagan davlatda ustozlar bolaga baqirish, uni ustidan kulish, kesatish, aldash, turli so'zlar bilan masharalashni, hattoki ba'zi hollarda ularni urish, yoki ularning mulkiga tegish, zarar yetkazishni oddiy holdek, tarbiyaning usulidek qarashadi?
Bullying afsuski juda ko'p. Balki oldin ham shunday bo'lgan. Men o'zim ham shunday maktablarda o'qiganman, shunday holatlar bo'lgandir, yodimda yo'q, chunki men a'lochi, namunali xulqli qiz bo'lganimga uncha sezmagandirman yoki bular men uchun ham oddiy tuyulgan. Ammo ancha yil chet ellarda yashab qaytganimdan keyin menga, va ayniqsa bolalarimga bu juda dahshatli ko'rinyapti.
Bolalarim deyarli har kuni qaysidir ustozning mana shunday nojo'ya gapirganini aytishadi. Ha e'tibor berma, har xil odamlar bor deyishdan boshqa ilojim ham yo'q.
Aslida bu ta'lim tizimimizni o'zgartirishning eng onson, mablag' talab qilmaydigan yo'liku. Ustozlar shunday munosabatda bo'lsa, bolalar xayotda ham shunday yo'l tutsa bo'larkan degan fikr bilan ulg'ayyapti.
Ustozlar, iltimos, har bir gapirgan gapingizga, xatti-harakatingizga e'tiborli bo'ling. Sizga ishonib topshirilgan omonatga hiyonat qilmang! Zulm bilan hech qachon yaxshilikka yetaklab bo'lmaydi.

Тадбиркор Музаффар ака Аъзамов банкларнинг кредит сиёсати бўйича муҳим бир муаммони кўтарибди. Унинг айтиши бўйича банклар бизнесга кредит ажратиши тушунарсиз тарзда ҳали-ҳануз мураккаб ва бюрократик жараён бўлиб қолмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам бу ман учун ҳам тушунарсиз. Оддий, бир нарсани олайлик, бугун фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун микрокредитларни ҳатто уйдан чиқмасдан олишяпти. ТБCга ўхшаган банклар 50 млн сўмгача микрокредитни масофадан беришяпти. Ёки ҳатто классик давлат банкларида ҳам фуқаролар кредит олиши анча осон. Муҳими маълум бир маънода кучли ёки кучсиз скоринг тизими шаклланган, банк мижознинг даромадлари, кредит тарихи ва картадаги айланмалардан келиб чиқиб маълум бир суммани беради.
Бизнес кредит олиши учун бўлса ҳали-ҳануз кафолатга мол-мулк қўйиши, ўнлаб ҳужжатлар йиғиши, ойлаб, баъзида йиллаб кутиши керак. Нима учун бизнес учун ҳам осон ва қулай, ҳаммаси бир кунда битадиган скоринг тизими ишлаб чиқиб бўлмайди? Манимча, бизнесни скоринг қилиш жисмоний шахсни скорингидан осон. Дейлик, бизнес неча йилдан бери фаолият юритиши, унинг кредит қарзлари, солиқдан қарзлари, ойлик ва йиллик айланмаси, ходимлари сони, бизнеснинг мулклари бизнесга маълум бир хавф остида бўлмаган кредит депозити ажратиш имконини беради. Бизнеснинг банк ҳисоби кредит берадиган банкда бўлса, банк шундоқ ҳам мижознинг ҳамма молиявий ҳаракатлари ҳақида маълумотга эга. Шунда бугун ҳақиқатдан ишлаётган, қиймат яратаётган, солиқ тўлаётган бизнеслар “оборот”га ёки бизнесни ривожлантиришга пул қидириб овора бўлиб юришмас эди. Давлат ҳам имтиёзлар билан тадбиркор бўлмаган одамдан тадбиркор қиламан деб ресурсни кўкка совурмасдан муносибларни молиялаштирган ва кредитни ҳам унумлироқ қайтарган, НФЛ анча паст бўлган бўларди.
Кейинги йилларда бизнесни дастурий таъминот билан муваффақиятли скоринг қилиб, гаровларсиз ва ортиқча қоғозбозликсиз кредитлашни ўрганган банк корпоратив мижозлар жалб этишда ўзига жуда катта имкониятлар очади деб ўйлайман.