Firdavs’s library 📚
79 subscribers
919 photos
476 videos
8 files
141 links
لاَ إِلَهَ إِلاَّ آللَه مُحَمَّدٌ رَّسولُ آللَه

Фаолиятдан Мақсад : Амру Маруф ва Нахи Мункар - امر بالمعروف و نهى عن المنكر Аллоҳ қодир қилганча))

Таклиф ва Мурожатлар учун: @Alfirdaws7Bot
Download Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз ﷺ:
-«Ҳалок этувчи етти нарсадан четда бўлинглар»,дедилар
-«Улар нималар,эй Аллоҳнинг Расули?»,деб сўралди.
-«Аллоҳга ширк келтириш,
-сеҳргарлик,
-Аллоҳ ман қилган жонни ўлдириш,
-рибохўрлик,
-Йетимни молини ейиш,
-Уруш куни қочиш,
-Мўмина,покиза аёлларга зинода туҳмат қилиш»,деб жавоб бердилар.

Имом Бухорий
Набий ﷺ:
«Одамларга раҳм қилмайдиган одамга Аллоҳ таоло раҳм қилмайди»,деганлар.

Бухорий,Муслим,Термизийлар Жарийр розияллоҳу анхудан.
Набий ﷺ:
«Қай бир ёш қарияни ёши учун икром қилса,албатта,Аллоҳ унга ҳам қарилик чоғида ёши учун икром қиладиган шахсни маҳайё қилади»,дедилар.

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан,дедилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади,Набий ﷺ:
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир.Унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.
Ким биродарининг ҳожатида бўлса,Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади.
Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса,Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бирини фориғ қилади.
Ким мусулмоннинг айбини беркитса,Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади»,
дедилар.

Тўртовлари ривоят қилганлар.
Forwarded from AZIZON.UZ
ХОЛИС ЭСЛАТМА

Эртага 11.10.2021
РОБИЪУЛ АВВАЛ — 4
ДУШАНБА!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?

Ечим: Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Далил: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин иншааллоҳ!🤲

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ
Набий ﷺ:
«Қачон киши бир гапни айтса-ю,у ёқ-бу ёққа қараб қўйса,ўша омонатдир»,дедилар

Жобир розияллоҳу анҳудан.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Аят дня 📌 (19.10.2021)
Хамманинг оҳирги бекати “ҚАБР”
Forwarded from Sammuslim.uz
#Ҳадис

🌹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ менинг умматимдан кўнглидан ўтказганини, агар уни гапирмасалар ёки қилмасалар, кечириб юборади”, дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилишган.

🌹 Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта мискинга қилган садақанг битта садақадир. Қариндошингга қилган садақанг иккита: ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир”, дедилар”.
Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма, Ибн Хиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

🌹 Абдуллоҳ ибн Аббос ва Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Зарар етказиш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ”.
Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам” китобидан.

sammuslim.uz Ижтимоий саҳифалари👇
⬇️ ⬇️ ⬇️ ⬇️
Telegram l Instagram l Facebook l You Tube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
#Мавлидун_набий

Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари!

Анас ибн Молик ро­зийалло­ҳу анҳу ривоят қилади. Расу­луллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розий­аллоҳу анҳога дедилар: "Васиятим­ни диққат билан тингла ёки тонг­да ва кеч кирганда бун­дай дегин: “Йа Ҳаййу, йа Қоййум, бироҳматика ас­тағису. Аслиҳ лий шаъ­ний кул­лаҳу ва лаа та­килний ила нафсий тор­фата ъайнин”".

Маъноси: “Эй Барҳаёт, эй Абадий тирик Зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрай­ман. Барча ишларимни Ўзинг тўғрилагин. Ҳатто кўз очиб юмгунча мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин” (Имом Насоий ривояти).

♻️ Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. Роҳман - 60. Мақсадимиз диний-маърифий илм тарқатиш, яқинларингизга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ!

Telegram | Facebook | Instagram | Tiktok | YouTube
Forwarded from Shaxsiy kanal
📚 Bugun kitob o‘qigan odam kechagi odam emas.

© Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf


@MNEMONIKA_KANALI
Олтинга тенг сўзлар
Forwarded from AZIZON.UZ
"KUN HADISI"

LUQMANGNI SHAYTONGA QOLDIRMA!

"Birortangizning luqmasi yerga tushib ketsa, undagi ziyon beruvchi narsalarni olib tashlasin-da, so`ngra yeyaversin, shaytonga
(nasiba) qoldirmasin".
(Imom Muslim rivoyati)

@AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ
«Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдир.Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдир.»
Имом Ғаззолий
Forwarded from Сайфиддинов
Қуръон ўқий оладиган/ ўқишни истайдиган/ ўрганаётганлар орасида Қуръон китоб сотиб олишга қурби етмайдиганлар бўлса, тажвидли Қуръон китоби ҳадя қилинади. Aгар шундай инсонни билсангиз, далолат қилинг ёки етказиб беришни ўз зиммангизга олиб мурожаат қилсангиз ҳам бўлади.

Мусҳафлар етарлича, иншааллоҳ!

Мурожаат:
@MusaabirBot

P.s: Илтимос тарқатиб беринглар, иншааллоҳ ажрига шерик бўласизлар.
Абдуллоҳ роўияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ:
«Қалбида зарра оғирлигида кибриёси бор киши жаннатга кирмайди»,дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Киши кийими гўзал бўлишини,пойабзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?»деди бир одам.
«Албатта,Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади.Кибр-ҳақни инкор қилиш ва одамларни паст санашдир»
,дедилар
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар