Al Imraan 🇸🇦
144 subscribers
3.82K photos
761 videos
41 files
1.48K links
#Bismillah
Assalamu alaykum🇸🇦
Download Telegram
“Siz yaxshi insonsiz!”, deyishdi. Adashayotganliklarini bilsam ham, jilmayib qo‘ydim...

@Al_imraan🕊
••••━━━❉🌸🔮🌸❉━━━••••

Бир масжидда намоз ўқидим. Намоз ўқиб бўлингач улуғ ёшли киши нигоҳини олдинга қадаб қулоғимга шивирлаб деди:

- Аввалги - биринчи сафларга қара!
Қарадим - да:
- Нима демоқчисиз? - дедим.
- Унда бой, обрў - эътиборли, мансабдор бирорта кимсани кўряпсанми? - деди.
- Кам, - дедим.
- Уларнинг барчаси ё аксари оддий ишчилар: ҳайдовчи, хизматчи, кичик ишчилар, - деди.
- Ҳа, шунақа, - дедим.

- Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ўрнимиз шундай бўлади, - деди ўйга толиб. Сўнг: - Бизга қара, қаердамиз. Тўртинчи, бешинчи сафдамиз. Қиёматда ҳам шунақа бўлади. Аллоҳга қасам, масжидлар мўминнинг аслини, Аллоҳ наздидаги даражасини очади, - деди.

Унинг гаплари мени ҳам ҳайратга ҳам даҳшатга туширди. Пешанамга қаттиқ зарба берилгандек бўлди. Ва Аллоҳнинг:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар» (Воқеа: 10-11 #оятлар) деган оятларини ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра унга қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида, кимўзарга борар эдилар. Агар Хуфтон ва Бомдод намозларида нима борлигини билганларида, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар» (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган) деган ҳадисларини эсладим.

Аллоҳим, ибодатингдаги заъфимиз, қусуримизни кечир! Аллоҳим, ҳисоб кунида биз, ота - оналаримиз, жамий мўминларга раҳм қил!

© Умму Абдуллоҳ таржимаси

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Audio
Эй қабр эгалари сизларда нима ҳабарлар бор.
Агар қабр эгаларига жавоб беришга изн берилганида албатта зотнинг энг яҳшиси тақво эди деб айтишар эди❗️

┅══════════┅
👤 Абдуллоҳ домла  🎤
┅══════════┅
Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:

―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз? 

―Ҳар намозим сўнгида:

"Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.😀

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Жимгина хавотир олганларимиз бор🤍
Doim yodingda tut, qalbingga ozor yetkazgan inson sening malhaming bo'lolmaydi.