aktual.uz
248 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Forwarded from Muxbir Daliev
Манетта журналистни ёлғон хабар тарыатганликда айблаб Тошлоқ тумани хокимлиги расмий муносабат билдирибди.

Ахрор Зиёни анчадан бери танийман. Истеъдодли дурналист. Мактаб кўрган тележурналист сифатида анчайин яхши материаллар тайёрлайди. Муҳим виждонли.

Энди ҳокимлик орқасини ёпиш учун бир журналист юзига қора чаплаши амалиётда бор. Бунга ҳайрон қолмадик.

Ҳайратга тушганимиз амалдорлар муаммо қолиб журналист билан курашгани.

Сўз эркинлиги сиёсати мамлакатда амалда экан ахборий курашлар давом этаверади. Ахрор Зиёнинг хокимлик расмий баёнотига муносиб жавобини кўринг.

П/С: Бир замонлар Ғаниев тошлоқликларни эмас балки туман ҳокимлиги амалдорларини сўккан экан деган яхши гумонга борамиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонобод калий заводи қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар етти йилдан бери маошини ололмаяпти. Аксинча, уларни «формалилар» қўрқитяпти

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Rais Buva
Даври келганидан фойдаланиб халқни пулини сўриб, ялаб ётган амалдорларга ажойиб эслатма:

Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси қори экан.

«Мен ҳам давлат ишида ишлашим мумкин эди, бироқ у ерда менга маошни 85 миллион киши тўлайди. Агар мен тижоратда бир киши билан олди-берди қилсам ва унинг ҳақи менга ўтиб кетса, мен уни топиб рози қила оламан. Лекин 85 миллион киши Қиёмат куни ҳақини сўраб келса, у ерда пул ишламайди, уларга нимамни бераман?» дейди.

Бизда ҳам 35 миллион киши ҳақини сўраб боради. У Кунда мол ҳам, бола-чақа ҳам ёрдам бермайди.
© Жамолиддин Муҳаммаджон

@RaisBuva
Forwarded from Muxbir Daliev
Уйида газ ва свет ўчмайдиган амалдорлар (2-расм)

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Ёшлигимда инглиз тилини ўрганишимда ҳақиқий фундамент бўлган китоблардан бири бу албатта – Бонк!

Бу китобгача инглиз тили ўрганишимда ҳеч тизим бўлмаган, чала-чулпа бўлиб юрганман. Шу китобни ўзлаштиришни бошлаганимда ҳаёт кўзимга завқли бўлиб кетганди.

Бу китобни элементар даражада ўрганишга жуда зўр қўлланма қилиб яратган инсон – Наталья Бонк вафот этибди. Ҳаёт қисқа! Умримда кўрмаган бўлсам ҳам қандайдир таниш одамни йўқотгандек бўлдим.

Яқинларига сабр тилайман.

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈
Forwarded from Muxbir Daliev
Тендерда ғолиб бўлиш омадми ёки ало-аломи?

“Заринахон-шахзода” МЧЖ ни эслайсизсми? АТ “Халқ банки” Тўрткўл тумани бошқарувчиси Худояров Сардорнинг қайнотасига тегишли ширкат. (Банк биносини 1 миллярд 400 миллионга таъмирдан чиқариб, прокуратуранинг дастлабки текширувида камомат билан чиққан ширкат.)

Хуллас, мазкур ширкат энди тумандаги “Миллий банк” биносининг олди фасадини ҳам таъмирдан чиқарадиган бўлибди. 2019 йилда ташкил топган, 8 миллион 200 минг устав фондига эга ширкат қандай қилиб тендерларда миллиярдлаб суммага тенг лойиҳаларни ютиб олиши шубҳа уйғотмаяптими? Боз устига тендерда узоқ йиллик тажрибага эга, моддий техник базасига эга ширкатлар иштирок этмаяпти? Ёки иштирок этишига йўл қўйилмаяптими?

Маълумотларга қараганда, мазкур ширкат раҳбари Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариевнинг қайноғаси ҳисобланар экан.

Энди айтингчи, бу ширкатнинг тендерда ғолиб бўлиши омадми ёки алоо-алоооми?

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
​​⚡️Халқ таълими вазирлигидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқ таълими вазирлиги Юридик бўлимининг бош юрисконсульти.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 25 ноябрдан 9 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 71-241-04-25

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий канали https://t.me/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Rossiyalik siyosiy arbob, deputat Jirinovskiy gaplariga qaraganda Qoraqalpog‘istonliklar unga murojaat qilib biz Rossiya bilan bo‘lishni xohlaymiz degan emish va Rossiya O‘zbekistonning g‘arbiy qismiga qurollangan harbiylarni yuborishi kerak emish.

P/S: Rossiyaga Qorabog' avtonomiyasini egallash yoqib tushdi shekilli

Do'stlaringizga ulashing
@YQQUZB_KANAL | Instagram
⚡️🇨🇳🇮🇳🚫 Пекин Хитойнинг 43 та мобил иловаси Ҳиндистон ҳудудида блокланиб қўйилганлиги юзасидан ҳинд ҳукуматига норозилик билдирди ва Нью-Деҳлини камситишни тўхтатишга чақирди, дея хабар бермоқда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицянь.

Бир кун олдин Ҳиндистонда AliExpress, Тaobao Live ва CamCard сингари 43 та Хитой мобил иловасининг фаолияти бутун мамлакат бўйлаб чеклаб қўйилди. The Times of India газетасининг хабар беришича, Ҳиндистон ҳукумати ушбу дастурларни мамлакатнинг суверенитети, яхлитлиги, мудофааси, хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказадиган ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида чеклаб қўйилганлигини таъкидлаган.

👉 @burchakostida
Forwarded from BBC News O’zbek
Ўзбекистон: Ҳукумат одамларни ўйладими? – Мирзиёев, Тошкент ва сиёсат, O‘zbekiston, Mirziyoyev, dunyo, yangiliklar

Ўзбекистон: Ҳукумат одамларни ўйладими? - Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи ортидан, янги Давлат бюджетига киритилган янги ўзгариш айрим минтақавий иқтисодий таҳлилчиларнинг худди ана шундай баҳосига сабаб бўлди:

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55073741
Forwarded from TentakMinds
​​Энди совуқ сувнинг ҳам ўчирилиши бошланди.

Менимча биз Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Республикада камбағалликни қисқартириш ва бойлар учун шароитларни янада яхшилаш чора-тадбирлари” деб номланган аллақандай яширин қарор ижросининг таъминланишини кузатмоқдамиз.

Газ, свет бермаса, камбағаллар секин ўзлари ўлиб кетаверади деб ўйлашган бўлса керак, бу камбағалларнинг ҳам жони қаттиқ шекилли, иш бермаган бўлса, сувни ҳам ўчириб қўйишни бошлашибди.

Аллақандай қўрқинчли тушда юрганга ўхшайман.

@tentakminds
Ўзбекистон Лондон биржасида жойлаштирган евробондларидан келиб тушган маблағларни қуйидаги мақсадларга сарфлайди:

15 та янги мактаб қуриш;
3 та тиббиёт муассасаси қуриш;
200 км сув таъминоти тизимлари ва канализация қуриш;
298 км автомобиль йўлларини таъмирлаш;
Қийин аҳволга тушиб қолган аёлларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Аёлларга оилавий ёки хусусий корхона ташкил қилишга имтиёзли кредитлар бериш;
Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш харажатларига сарфлаш;
Қийин аҳволга тушиб қолган аёллар томонидан уй-жой сотиб олишда дастлабки тўловни қоплаш;
Ишсизлик нафақасини тўлаш;
Ишсизлар томонидан иссиқхона ташкил қилишга субсидия бериш;
Туризм соҳасидаги мақсадларни дастурларни молиялаштириш.

Ушбу мақсадларга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Молия вазирлиги 2021 йилда ҳам 5 трлн сўмлик давлат ғазначилик облигацияларини ҳамда 700 млн долларлик евробондларни чиқаришни режалаштирмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун учта жойга янги ҳокимлар тайинланди:

Сулаймонов Акром Исомиддинович - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига (муқаддам “Ўзмелиомашлизинг” давлат унитар корхонаси ижрочи директори бўлган);

Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович - Сирдарё вилояти Сайхунобод туманига (муқаддам Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари бўлган);

Мирзақулов Ботиржон Казакбаевич - Сирдарё вилояти Сирдарё туманига (муқаддам Сайхунобод тумани ҳокими бўлган).


👉 @xushnudbek 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истанбулда ўзбекистонлик аёлга гап отиб, унинг телефон рақамини олган турк ҳайдовчиси 9 йилга қамалиши мумкин. Ҳайдовчи икки модда бўйича айбланмоқда.

🔘 Катта магистрал канал
Сирдарёда «права» тоифасини ўзгартиб бериш учун фуқаролардан 1100 доллар олган масъул ушланди

Батафсил — teznews.uz/63502
Forwarded from MushT
Уйингизда чироқ йўқми?
Маҳаллада чироқ билан боғлиқ мауаммолар борми???
Унда туман мутасаддиларига мурожаат қилинг, мабодо ишингиз битмаса вилоят мутасаддиларига мурожаат қилинг, унда ҳам ҳал бўлмадими унда Республика "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевни қабулига боринг...
Тел. (78) 150-75-35
Қабул кунлари ҳар чоршанба соат 10.00 дан 12.00 гача
Сизнинг барча мурожаатларингиз ўз ечимини топади

Biz bilan birga bo'ling!
Kanalga a'zo bo'lishni unutmang👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEnQ-yrBv9Z6wfVvEg
Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
Бугун АОКА ташаббуси билан барча туманларда бўлаётган медиа тур бизнинг Ўзбекистон туманида бўлиб ўтди. Фарғона вилоятидаги журналист ва блогерлар туманимизга ташриф буюришиб, туманда фаолият юритаётган заводларга таштиф буюрришди.

Жумладан Фарғонада энг машхур цемент заводларидан Турон Эко цемент заводи ва Германия билан қўлма қурилаётган Гипсоеартон заводига бордик.

Бу заводларни салоҳиятини туманимда бўлиб туриб билмас эканман. Ҳали тўлиқ қувват билан ишга тушса туманимиз моддиятига янада хиссасини қўшади.

Бир нарсани фаҳрланиб айтишим керак, айнан бизнинг туманда, Яйпан шаҳримизда Ўзбекистонда илк хусусий футбол клуби Турон клуби ташкил қилинди ва унга айнан мана шу Турон Эко цемент заводи раҳбарияти хомийлик қилади!

Бу Ўзбекистон учун ҳам янгилик, тажриба, мен барча футбол клублар мустақил бўлиши тарафдориман, Давлат таъминотидан бир тийин ҳам ажратилмаслик керакдеб ўйлайман, ўзини ўзи боқсин, таъминласин марҳамат қилиб, худди чет элдагидек ва худди "Турон"дек!

Айтганча "Турон" клуби раҳбарияти Фарғона вилояти учуняна бир катта савоб иш бошлаган, Ўзбекистонда атиги иккита учта болалар футболакадемияси бор, улар ҳам Тошкент ва Насафники, бўлиб ҳамки, Давлатга қарашли. Бизнинг "Турон"нинг олийжаноб хомийлари Ўзбекистонда кам бўлган хусусий Футбол Академияси қуришни бошлаб юборган👏👏👏

Чекка қишлоқлардан талантли болаларни қабул қилишган ва дарсларни бошлашибди, Худо хоҳласа бу Академия битирувчилари Ўзбекистонва Жаҳон клубларига Фарғона ёшларини етиштириб беришади!

Прес тур сўнгида Ўзбекистонтумани хокими Қаҳрамон Джўраев билан матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу хокимимиз оддий, самимий инсонлиги эътиборли, борини бор, йўғини йўқ, дейди, олиб қочмайди, муаммоларни беркитмайди. Буни журналистлар савол жавобларида ҳам гувоҳи бўлишди.
Мен ҳам туманимиз турли жабҳаларига, ахоли эхтиёжларига боғлиқ турли саволларимни бериб жавоб олиб олдим.
Дейлик туманни канализация қилиш масаласи, туманга кўмир базасини қуриш ва туманда IT парк қуриш бўйича.

Хуллас бу каби прес турлар туманларда ўтказилавериши хокимият ва ОАВ орасида яқинликни таъминлайди.
Бу эса ривожланишга ҳисса қўшади.

Юқорида ушбу кунги суратлардан ҳавола қилдим.

@domlajon
Россияда ишлаш учун 700 дан ортиқ фуқаро танлаб олинди

👉 https://qalampir.uz/n/29001

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM