aktual.uz
237 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Самара шаҳри яқинидаги меҳнат мигрантларининг палаткали лагери кенгайишда давом этмоқда. Маҳаллий блогерлардан бири лагерни дрон ёрдамида юқоридан тасвирга олибди.

Айтишларича, лагер асосан ўзбек мигрантларидан ташкил топган.

Каналга уланиш: @dvideo1
Forwarded from SAFAR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#covid_19

Repost нашри коронавирус асоратларидан вафот этган ўзбекистонлик сиёсатчилар, таниқли санъаткорлар хотирасига бағишланган таъсирли анимацион ролик тайёрлабди.

https://t.me/haqiqatonline
Тошкентда қизларни 1000 доллар эвазига Туркияга фоҳишаликка юбораётган аёл ушланди (видео).

Батафсил — teznews.uz/33658

Тelegram | Facebook | Instagram
Тоза олтиндан ясалган ниқоб ҳам бой ҳаётини сақлаб қололмади

👉 https://xabar.uz/6nz

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Диний таълимга эътибор қачон ошади?

Жорий йилда қабул учун 20 та ўрин ажратилган ушбу таълим муассасасига 1392 та абитуриент ҳужжат топширди. Бу бир ўринга 70 киши топширганини ва жамиятдаги диний эҳтиёжнинг нақадар юқори эканини кўрсатади.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/33543

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ
Forwarded from TentakMinds
IMEI ё бизни ўлдиради, ё биз уни.

Канал мухлисидан мурожаат:

Обуначи: Ассалому алайкум, биз бундан икки ҳафтача олдин Россиядан келдик. Самарада 15 кунча чегарада қолиб кетдик. Чегарадан киргач телефоним ишламай қолди, Ўзбекистоннинг сим-картасини қўйдим, лекин IMEI сўради, кейин билсам, менинг паспортимга бошқа телефон рўйхатдан ўтказилган экан. Бу қандай бўлиши мумкин?

Тентак: Чегарадан ўтаётганда ёки ундан олдин паспортингизни ёки унинг нусхасини у-бу кимга берган эдингизми?

Обуначи: Чегарада ҳеч кимга бермадим, лекин Самарада пайтимизда икки киши биз турган жойга келиб биз Ўзбекистон элчихонаси вакилларимиз, биз сизларни чегарадан олиб ўтиш учун рўйхатдан ўтказишимиз керак, шунинг учун ҳамманинг паспортидан нусха оламиз деди ва ҳамманинг паспортини расмга тушириб олди. Биз тахминан 900 киши эдик, ҳамманинг паспортини расмга тушириб олди. Ҳамма хурсанд бўлиб кетди-да. Шу билан ҳалиги одамлар умуман йўқ бўлиб кетди.

Тентак: Тушунарли, паспорт маълумотларингиз пулланган, чегарадан кирган бошқа паспорт топиб IMEI рўйхатидан ўтказишингиз керак.

———-

IMEI деган нарсани ўйлаб топганлар, унинг орқасидан пул қилаётганлар, одамларнинг қийин аҳволидан фойдаланиб паспорт маълумотларини сотаётганлар, сизларга битта савол: виждон борми?

Йўқлиги аниқ, шунинг учун ўйнаб қўяй, хопми?

@tentakminds
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби ахбороти

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.

21 сентябрь куни 2 минг 641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москва шаҳридан 6 та, Санкт-Петербург шаҳридан 3 та, Ростов-Дон шаҳридан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейслари амалга оширилди. Шунингдек, 253 нафар ҳамюртимиз “Uzbekistan Airways” AЖнинг “Тошкент-Минск-Тошкент” ва “Тошкент-Бишкек-Тошкент” йўналишларидаги ҳамда “Asiana Airlines”нинг “Сеул-Тошкент-Сеул” йўналишидаги мунтазам рейслар орқали Ватанга қайтди.

Бундан ташқари, 21 сентябрда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг поездларида 2 минг 538 нафар ҳамюртларимиз Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келишди.

Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Aйниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз.

Манба
Forwarded from Xushnudbek.uz
Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилдик

UZIMEI деган ташкилот хабар беряпти:

«Мобиль қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилди.

Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак», - дейилади хабарда.

Энг аввало бу янги тартиб бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгариш киритилдими? Агар киритилган бўлса, нега эълон қилинмади? Агар киритилмаган бўлса, ким буларга ҳуқуқ берди, ўзбошимчалик билан янги тартиб жорий қилишга?

Иккинчидан, аҳолининг тинкайи мадорини қуритаётган тизимни яхшилаймиз деб, яна битта бюрократик йўл ўйлаб топишибди. Чунки жуда кўпчилик аҳолимизнинг ишлатаётган рақами ўзининг номида эмас, ота-онасининг, турмуш ўртоғининг, ака-укасининг номида. Энди ана ўша фуқаролар янги телефон олса, энг аввало мобил компанияларга бориб, рақамини ўзининг номига ўтказиб олиши керак бўлади. Аҳа, раҳмат сизларга, жуда ва жуда халққа енгиллик яратиб, ғамхўрлик қилаётганларингиз учун.

Эй, Худо, қарор қабул қилаётганлар орасига сал мантиқий фикрлашни биладиган бирорта одамни қўшиб бергин, илтимос.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бу UZIMEI тизими менга прописка режимини эслатиб юборяпти. Пропискада ҳам худди шунақа бўлганди, "лазейка"ларни ёпамиз деб, йилдан йилга халққа чекловларни, оғир шартларни ва бюрократик тўсиқларни қўшиб бораверишган эди. Битта мактаб, бир хил почерк.

Шунчаки маълумот учун айтай: Конституцияга зид ва фуқароларга нисбатан адолатсиз бўлган прописка режимини бекор қилиш учун 9 йил вақт кетганди.


👉 @xushnudbek 👈
«Ипак йўли» халқаро туризм университети ходимларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.

Батафсил — teznews.uz/33818

Тelegram | Facebook | Instagram
Forwarded from TentakMinds
​​Нега доим ўзимизга қийин қиламиз? Бу ҳам ўзимизга хос ўзбек моделими? Балки бунга ҳам бешта тамойил ишлаб чиқармиз?

UZIMEI хабари

Мобиль қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобиль қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилди.

Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.

————-

Бу нима дегани?

Сиз, яъни жисмоний шахс, ўз мобил қурилмангизнинг IMEI кодини ўз мобил рақамингизни маҳаллий мобил операторларидан (UzMobile, Beeline, UMS, Perfectum Mobile, Ucell, Human) бирида расмийлаштиришингиз керак.

Ана сенга инновация, эртага алоқа операторларининг олдидаги навбатни кўравер.

Шуни ҳам энди вазиятдан чиқиш учун чора дейишмоқчи-да.

Ўша гап, ўйнаб қўяй, хопми? Қон чиқмаса, ҳисобмас шекилли.

@tentakminds
Вақт машинасини «яратган» рассом туғилган кунида вафот этди

👉 https://xabar.uz/hsj8

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Ўзбекистондаги давлат ташкилотларининг жуда катта қисмини ёпворса, биз буни нафақат сезмаймиз, балки ҳаётимиз енгиллашади. Нега бизда давлат ташкилотлари бу даражада бефойда ва ҳатто зарарли? Бу атайлаб шундай ўйлаб топилганми ёки бошқа гап борми?

Менимча, қуйидаги сабаблар бўлиши мумкин:

- аксарият давлат ташкилотлари реал тадқиқотсиз, халқ фикрини, мамлакатдаги реал вазиятни ўрганишсиз, аниқ мақсадсиз, шунчаки бир киши ёки бир гуруҳ кишиларнинг шахсий қарашига биноан ташкил этилади; бир киши ёки битта гуруҳнинг ҳаётга қарашлари ва муаммолари одатда кўпчилик фуқароларнинг муаммоларига мос келмайди;

- бюрократик аппаратни ўстиришдан мақсад – лоял фуқаролар армиясини кенгайтириб бориш ва университетларни битираётган мутахассисларни ташқаридан қараганда жиддий, обрўли иш билан таъминлаш;

- университетларимизни битирган мутахассислар одатда соҳани яхши тушунмайди (ёки умуман бошқа соҳадан келган бўлади), соҳани ривожлантириш учун нима қилиш кераклиги ҳақида тасаввурга эга эмас, шунчаки қоғозларни у ердан бу ерга ташиб юришга ақли етади;

- давлат ташкилотлари менежмент ва бошқарувнинг замонавий методлари ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас – кўпчилик жойларда советча услубларда, тақиқ ва жазо йўли билан бошқариш анъанаси сақланиб турибди, бу эса ҳеч қандай ижобий натижага олиб келиши мумкин эмас;

- илм-фан умуман давлат бошқарувига жалб этилмайди; жаҳон сиёсати олимлар ва экспертларсиз қадам қўймай қўйган бугунги замонда бизда олимларнинг жамиятдаги реал вазифасидан ҳеч ким (олимнинг ўзи ҳам) хабардор эмас; фанга, илмий таҳлил натижаларига асосланмаган бошқарув эса ҳамиша омадсиз якунланади;

- билимли одамлар ва яхши мутахассислар давлат ташкилотига бориши учун ҳеч қандай стимул йўқ – аввало қўйишмайди; даромад яхши эмас (соф, ҳалол даромад); ундан кейин, бюрократия, коррупция ва вазиятни ўзгартириш имкониятининг йўқлиги ижодкор, шижоатли одамни ё қочиради, ё бефойда роботга айлантириб қўяди.

@AsanovEldar
Forwarded from platforma.uz
Путиндан кутилмаган таклиф. Қизиқ, БМТдагилар уни қабул қилармикин?

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида мамлакати томонидан COVID-19 га қарши ишлаб чиқилган вакцинага алоҳида тўхталди. Унинг таъкидлашича, Россия вакцинасининг самарадорлиги, ишончлилиги ва хавфсизлиги исботланган.

Путин ҳатто БМТ ходимларини бепул эмлаш таклифини ҳам илгари сурди.

“Хавфли вирус билан ҳар бир киши тўқнаш келиши мумкин. Коронавирус Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, унинг бош қароргоҳи ва минтақавий тузилмалари ходимларини ҳам аяб ўтирмади.

Россия БМТга барча керакли малакали ёрдамни кўрсатишга тайёр, хусусан, биз ўз вакцинамизни Ташкилот ва унинг бўлимлари ходимларини ихтиёрий эмлаш учун бепул етказиб беришни таклиф қиламиз. Бизга БМТдаги ҳамкасбларимиздан шу хусусда мурожаатлар келиб турибди ва биз буни бефарқ қолдирмаймиз”, деди Россия етакчиси.

@platformauzb
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

1️⃣ Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2️⃣ Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
БУГУН ЮРТИМИЗДА 618 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 22 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 857 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Тошкент вилоятида, 69 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Бугун кун давомида мамлакатимизда 598 ҳолатда касаллик қайд этилди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 323 нафар, Тошкент вилоятида 131 нафар, Наманган вилоятида 84 нафар, Самарқанд вилоятида 25 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 49 224 (+618) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 191 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from TROLL.UZ
Энди UZIMEI орқали телефонни рўйхатдан ўтказмоқчи бўлсангиз, сим карта ҳам ўз номингизда бўлиши керак.

UZIMEI дагилар учун оламшумул янгилигим бор: исталган оператор сим картаси жойлаштирилган телефон IMEI кодини автоматик тарзда аниқлай олади. Сим карта эгасининг паспорт маълумотлари ҳам операторда бор.

Тушунмаган бўлсангиз, рўйхатдан ўтишни автоматлаштириш мумкин демоқчиман. Одамларни овора қилмасдан.

Битта иш қўлларингдан келмас экан, нима қиласанлар ҳалқни қийнаб?

Маълумот учун, UZIMEI компаниясининг 51% АҚШ да рўйхатга ўтган ҳеч кимга номаълум бўлган «Delta Telecom International I, LLC» га тегишли. Бу компаниянинг директори ҳам аслида ўзимизнинг қорақош бойваччалардан бўлса вапщи ҳайрон қолмаймиз.

Ўзи нега бу ишни қилишди дейсизми? Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 млн га яқин мобил алоқа абоненти бор. Ўртача 2-4 йилда бир марта одамлар телефонини ўзгартиради. Рўйхатдан ўтиш нархи 4-5 доллар. Қолганини ҳисоблаб оларсизлар?

Бу лойиҳанинг асл мақсади қора бозор билан курашиш ва шунга ўхшаган бла-бла-бла гапларга ишонмайман. Мақсад шундай бўлса, рўйхатдан олиш текин бўлиши керак эди. Ҳар қалай 4 доллар эмас!

Менимча, мақсад - соққа қилиш ва баъзи бирларни савдосини ошириш!

Айтгандай, бу ерда ёзилганларимнинг ҳаммасини тушимда кўрганман. Сизларга шунчаки айтиб беряпман. 😉

——

Теперь, если вы хотите зарегистрировать свой телефон через UZIMEI, SIM-карта также должна быть на ваше имя.

У меня есть шокирующая новость для UZIMEI:
любой оператор может автоматически определить IMEI-код телефона если туда вставлена сим-карта. Паспортные данные владельца SIM-карты также уже есть у оператора связи.

Если вы не понимаете, я имею в виду, что можно автоматизировать регистрацию. Не мучая людей.

Если ничего нормально сделать не можете, зачем заставляете страдать народ?

Для информации, 51% UZIMEI принадлежит никому неизвестной Delta Telecom International I, LLC, зарегистрированной в США. Мы не удивимся, если учредитель этой компании окажется одним из наших чернобровых богачей.

Цель проекта - борьба с черным рынком и бла-бла-бла. Я не верю в подобные заявления. Если бы это было так, регистрация должна была быть бесплатной.

Сегодня в Узбекистане около 20 миллионов абонентов мобильной связи. В среднем люди меняют телефон раз в 2-4 года. Регистрация IMEI стоит 4-5 долларов. Остальное сами сможете подсчитать.

Я считаю, основная цель - заработать бабло, ну и увеличить продажи некоторых.. производителей…

Кстати, все, что написал здесь, это мой сон. Я просто вам его рассказываю… 😉

@trolluz
Қўқонда «Tracker» олиб қочган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

👉https://xabar.uz/1kns

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Коронавирус инфекцияси билан ким кўпроқ касалланади, ўлим сабаблари асосан нималар?

👉Батафсил ўқиш...