aktual.uz
237 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Forwarded from Zafarbek Solijonov via @like
Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бергунча, ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам ўз муносабатини бериб қолса керак, "Юҳ сизларга!" деб. Вазирликлар ташкил қилиш вазирлиги очиб олсак, Юлдуз Усмонова вазирлиги ёки агентлигини ташкил қилсак ҳам бўлади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
​​Жанубий Корея

Иқтисоди бўйича дунёда 11-ўринда. Ўртача ойлик иш ҳақи – 3000 доллар атрофида. Мамлакатда қашшоқлар деярли йўқ. Ўртача умр кўриш узунлиги – 82 йил. Дунёда гўдаклар ўлими кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатдир. Дунё миқёсида юқори технологиялар «топ» етказиб берувчиси. Дунёдаги ҳар учта кемадан биттаси айнан шу ерда ишлаб чиқарилган.

Автомобиллар, смартфон ва телевизорлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Аҳолиси – дунёдаги энг ўқимишли ва рақобатбардошлардан биридир. Мактаблар таълим сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Шифохоналар тиббий хизмат сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Армия дунёдаги энг кучли ва самарали армиялар орасида бешинчи ўринни эгаллайди. Ҳукумат илм-фанга Япония ва АҚШга қараганда кўпроқ сармоя киритади. Дунёдаги Интернетга уланган одамлар сони энг кўп.

Буларнинг барчаси - нефт, газ, пахта ва қимматбаҳо металларсиз жуда кичик бир ҳудудда. Буларнинг барчаси - бир авлод даврида, қисқа вақт ичида, очарчилик ва уруш харобаларида бунёд этилган. Буларнинг барчаси ўз анъаналарини, ўз тилларини йўқотмасдан, ҳаётга ҳурмат ва муҳаббат ила барпо қилинган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
Forwarded from Муҳрим
Твиттерда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан юритиладиган саҳифа бор. Саҳифага Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонликлар дипломатларнинг бари обуна бўлган. Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, мабодо учрашув ҳақида ёзиб қолса, нуқул шу аккаунтни меншн қилади. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.

Твиттердаги бу саҳифа 2017-йилдан бери бор, шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келяпти. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бирор марта бу саҳифа фейклиги, вазир ёки вазирлик томонидан юритилмаслиги ҳақида бирор марта на очиқ, на ёпиқ баёнот берган. Бугун, Твиттердаги шу саҳифада вазир номидан: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлиши билан, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди.

Одамга алам қиларкан — шунча баёнот-у меншнларга ҳеч нарса дейилмас экан-да (ёлғон қурбонига айланган бечора Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари!), лекин «Ўзбекистон очиқ сиёсат тарафдори, журналистларни қўллаб-қувватлайди» деган пост чиқиши билан, қўрқиб кетиб, дарров «бу сохта аккаунт» деб чиқишаркан. Менимча, бунақаси кетмайди — агар ўша аккаунт сохта бўлса, Ташқи ишлар вазирлигининг mfa.uz деган расмий сайтида расмий қилиб ёзиш керак (ҳозироқ), худди Ўзбекистонга алоқадор бирор номаъқул гап чиқиб қолганида раддиясифат баёнотлар берилганидек.
Forwarded from @BUGUNUZ - Official channel (Laziz Omilov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: "Ўғлим газ ва электр йўқлигидан уйда шапкада ўтиришга мажбур"

"Электр ёки газдан муаммолар бўлса, қўнғироқ қилинг, деб телефон рақамларини эълон қилишган эди. Ўғлимнинг шапкада ўтирганини кўриб, газни кўтарай деб жумракларни борича бурадим, аммо газ кўтарилмади. Электр печка ёқай десам, чироқнинг шамдай кучи билан у печка ҳам ишламайди. Шунда электр ва газга жавоб берадиган одамга телефон қилсам, унга боғланиб бўлмайди. Нима, бу рақамлар хўжакўрсинга чиқариб қўйилганми? Ҳеч қандай муаммони ҳал қилишмаса. Янгийўл шаҳри".

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ташқи ишлар вазирлиги аккаунтнинг вазир Абдулазиз Комиловга тегишли эмаслиги, сохталигини маълум қилди. Муносабат учун раҳмат.

Аммо аккаунт сохта бўлиб чиққанидан афсусланяпман. Чунки ҳозир айнан шунга ўхшаш бир мужда жуда керак эди.

Майли, ўзи расмий муносабат биринчи бўлиб АОКАдан чиққани мантиқли ва тўғри бўлар эди. Кутамиз.

@shahnozxon
Forwarded from Xushnudbek.uz
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз», - деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар ижросини танқид қилди.

Батафсил — http://dy.uz/AbDJB
Forwarded from Muxbir Daliev
ЯХШИ НИЯТ

Синфдошлар чойхонага тўпланишди. Ҳамма бир-бири билан саломлашиб, ёшлик даврларини эслашиб “у пайтлар бошқача эди” дерди бир-бирига ўзгача ҳаяжон билан.

Дастурхон гули паловни еб бўлганларидан кейин бир-бирлари билан ҳол-ахвол сўрашни бошлашди.

Қалайсан Тошмат, ишларинг яхшими?
Э-ээ, нимасини айтасан, ишлар олдингидек эмас.
Нега?
Ўзинг биласан, аввалгидан қишлоғимизда электр ўчмай қолди.
Ийе, электр ўчмаса яхшику;
Яхшиликка-яхшию, лекин савдони белига тепдида.

Авваллари дўконимдаги энг харидоргир бўлган шам ва фонарлар савдоси пасайиб кетди. Кейин, одамлар умуман бензин олмай қўйишди.

Бензинни нимага олишарди одамлар? Қишлоғингда машина унчалик кўп эмас, уни устига ҳаммаси метанда юради-ку; деди Жўравой.

Авваллари чироқ кўп ўчган пайтларда одамлар “движок” ишлатишарди, ҳозир у матоҳлар ҳам кераксиз бўлиб қолди.

Ҳай майли, кўпам хафа бўлаверма, хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади; тасалли берган бўлди Жўравой.
Ўзинг анча озиб қолибсан, ишлар қалай?; сўради Тошмат.

Эээ, нимасини айтай; хўрсинди Жўравой. Ўзинг биласан, ҳозир одамлар тирноқ орасидан кир ахтариб, сал нарсага бировни устидан ёзишни одат қилиб олишган.

Қишлоғимиздаги уч-тўртта шунақа одамлар ёзавериб-ёзавериб охири қишлоғимизга газ торттириб келишди. Газ келганидан кейин одамлар илгаригидай ўтин-кўмир олмай қўйишди. Ўтган йили бир кунда бир камаз ўтин сотилиб кетарди, кўмирни-ку айтмасам ҳам биласан.

Бу йилги сезонни фойдасидан Мунисани чақириб данғиллатиб тўй қилиб кенжа ўғилни уйлантирамиз деб режалаштириб қўйгандик, режаларимиз чиппакка чиқди.

Бу ахволни кўриб ўғилча ҳам Россияга, акаларини олдига сурворди.

Давоми бор...

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ўтган 10 ойда иккита соҳа бўйича 2 миллиард доллардан кўп импорт бўлган. Мана шу рақамнинг ўзи нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди

Шавкат Мирзиёев: За минувшие 10 месяцев по двум отраслям импортировано продукции на более чем 2 миллиарда долларов. Сама эта цифра показывает, в каком направлении нам следует работать

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from davletovuz
2021 йил 1 мартдан бошлаб икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади - Президент фармони.
Forwarded from davletovuz
1 декабрдан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шу йилнинг 1 декабридан компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Eronda mamlakatning yetakchi yadro fizigi Muhsin Faxrizoda o‘ldirildi. U “Eron bombasi otasi” nomi bilan shuhrat qozongandi.

Batafsil — http://dy.uz/gWrZM

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Rossiyaning Astraxan viloyati 2021-yilda O‘zbekistondan 10 ming mehnat migrantini qabul qilishga tayyorligini ma’lum qildi.

Batafsil — http://dy.uz/TKAKM

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
Олий Мажлис Сенати Раиси МДҲ ПА Кенгашининг ялпи мажлисида иштирок этди

Батафсил — teznews.uz/64102
Ўзбекистондаги барча шаҳарларнинг бош режалари узоғи 4 йил ичида тасдиқланади

Шаҳарларнинг ўзига хос муҳити ва архитектурасидан келиб чиқиб, «дизайн-код» ишлаб чиқилади.

👉 https://kun.uz/81276037

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from SAFAR
Суриядан ўзбек аёллари ва болаларини олиб келиш бўйича учинчи гуманитар операцияга тайёргарлик кўрилмоқда. Бундан олдинги икки операцияда 220 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8VulSSE5-eDag
Комил Алламжонов: «Амалдорлар эртага ишдан кетиб, оддий одамлар қаторига қўшилса, матбуот қанчалар одамлар дардига малҳам эканлигини тушунади»

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов матбуотдаги вазият ва сўз эркинлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

👉 https://kun.uz/35064532

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Пешонамдан отиб юборсанг ҳам газ йўқ” – Интернетда Чиноз ҳокимининг аудиоси тарқалди

➡️ Ўқиш

➡️ Ютубда эшитиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди

👉 https://xabar.uz/6e2q

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from @BUGUNUZ - Official channel (Laziz Omilov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга айтилаётган бўхтонларни деб 3 кундан бери ухлай олмаяпман"

"Мен Андижон вилояти Пахтаобод тумани 46-мактаб директориман. Сўнги пайтларда Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг аудиолари тарқалиб кетди. Ушбу аудиони тарқатган блогер ва журналистлар фикрига асло қўшилмайман. Андижонга келинглар, аслида қандайлигини кўрсатаман. Вилоят ҳокимига пахта қўйиш ёки бошқа ниятдамасман, аммо мен шу кишига айтилаётган бўхтонларни деб 3 кундан бери ухлай олмаяпман. Ҳамма ҳам хато қилади... Илтимос, Андижон ҳокими шанига ёмон гапирмасликларингни сўраб қоламан, у киши яхши одам. Мана олдимга келсангиз, Андижонни айлантириб кўрсатаман қанчалик гуллаб-яшнаб кетганини..."

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Батафсил — http://dy.uz/N3Yth