aktual.uz
237 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиш мавусумида хар бир уйда, хар бир хонадонда газ бўлади, олдимизга шунақа вазифани мақсад қилиб олганмиз — 2019 йилдаги гаплар.

🔘 Катта магистрал канал
Forwarded from Alimoff
Самарқанд ХЭТК матбуот котиби светсизликка қарши кўчиб кетишни таклиф қиляпти. Это так мило😊

Ёқмаса Ўзбекистонда яшаманглар светни пулини олдиндан тўлаб қўйиб, свет ололмаётган халқ душманлари🙂

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Ўзбекистон ҳудудида 2 баллик зилзила қайд этилди

Батафсил — teznews.uz/63839
Forwarded from TROLL.UZ
Шу пулни банкдан беришибди пачкаларни ичида. Устига печать ҳам урилган. 😂
Оббо рассомларей...

Эту банкноту дали из банка. Была внутри пачки. Даже печать поставили 😂
Художники.

@trolluz
Forwarded from Zafarbek Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори лавозимларга бефарқларнинг келиши ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Улар куни ўтиши, мавжуд ваколатлар орқали чўнтаги тўлиши, доим обрўда юришни ўйлайди холос. Бундай инсонлар жамиятни емиради. Қилиши керак бўлган ишлар қолиб, вақтини ўз манфаати йўлида ўтказади. Юқорига пул, мансаб ва шу кабиларни севадиганлар эмас миллатига, ривожланиши хизмат қиладиган "қуллар" керак. Улар умрини тизимнинг мукаммаллашишига сарфлаши зарур. Бизда мен эмас, биз бўлиши лозим. Бўлмаса яхши яшаётган бошқа миллатларга узоқдан ҳавас қилиб яшашда давом этамиз.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлмаган мамлакатларга қорамол экспортини тақиқлади.

Батафсил — http://dy.uz/jpGzh
1 декабрдан нималар ўзгаради?

📍 Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида давлат тиббий суғурта тизимини йўлга қўйиш белгиланди. Ушбу тизим доирасида Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади. 

📍 Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади. 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт ҳамда математика фанлари бўйича тест синовлари ва сертификатлаш ўтказилади.

📍 Жиноятлар натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳисобига тушган маблағлар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га ажратилади. 

📍 Биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/27/1-de%D1%81ember/

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Forwarded from @BUGUNUZ - Official channel (Laziz Omilov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги Ўзбекистон"да шароит ниҳоятда оғир"

"2004 йилда халқдан сўрамасдан Меҳнатобод туманини Мирзаобод туманига қўшиб қўйишганди. Ўшандан бери биздан ҳеч ким хабар олмайди. Депутатлар ваъдалар беришади, биз уларни сайлаймиз. Шу билан депутат йўқ бўлиб қолади. На ҳоким келиб хабар олади, на маҳалла раиси дардимизни эшитади. Биз мажбурлигимиздан видео орқали президентга мурожаат қилмоқдамиз. Ҳозирги кунда "Янги Ўзбекистон"да шароит ниҳоятда оғир. Неча йиллардан бери газ йўқ, ичимлик суви йўқ. Обод дастурга киритилган бўлишига қарамасдан қурилиш ишлари чала қолдирилиб кетилган. Биз томонларга ҳам офтоб чиқармикан?"

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from Muxbir Daliev
АОКА директори Ходжаевга салом айтинглар. Ташқи ишлар вазири Комиловнинг ушбу твити Ходжаев (АОКА) сабабли ёзилди.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Ташқи ишлар матбуот хизматига кўра, ушбу аккаунт Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга тегишли эмас, сохта экан.

P.S. Худога шукр, уялтиришмади))
Forwarded from Zafarbek Solijonov via @like
Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бергунча, ҳатто Юлдуз Усмонова ҳам ўз муносабатини бериб қолса керак, "Юҳ сизларга!" деб. Вазирликлар ташкил қилиш вазирлиги очиб олсак, Юлдуз Усмонова вазирлиги ёки агентлигини ташкил қилсак ҳам бўлади.

Каналга уланинг:👉@Zafarbek_Solijonov
​​Жанубий Корея

Иқтисоди бўйича дунёда 11-ўринда. Ўртача ойлик иш ҳақи – 3000 доллар атрофида. Мамлакатда қашшоқлар деярли йўқ. Ўртача умр кўриш узунлиги – 82 йил. Дунёда гўдаклар ўлими кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатдир. Дунё миқёсида юқори технологиялар «топ» етказиб берувчиси. Дунёдаги ҳар учта кемадан биттаси айнан шу ерда ишлаб чиқарилган.

Автомобиллар, смартфон ва телевизорлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Аҳолиси – дунёдаги энг ўқимишли ва рақобатбардошлардан биридир. Мактаблар таълим сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Шифохоналар тиббий хизмат сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Армия дунёдаги энг кучли ва самарали армиялар орасида бешинчи ўринни эгаллайди. Ҳукумат илм-фанга Япония ва АҚШга қараганда кўпроқ сармоя киритади. Дунёдаги Интернетга уланган одамлар сони энг кўп.

Буларнинг барчаси - нефт, газ, пахта ва қимматбаҳо металларсиз жуда кичик бир ҳудудда. Буларнинг барчаси - бир авлод даврида, қисқа вақт ичида, очарчилик ва уруш харобаларида бунёд этилган. Буларнинг барчаси ўз анъаналарини, ўз тилларини йўқотмасдан, ҳаётга ҳурмат ва муҳаббат ила барпо қилинган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
Forwarded from Муҳрим
Твиттерда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан юритиладиган саҳифа бор. Саҳифага Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ўзбекистонликлар дипломатларнинг бари обуна бўлган. Абдулазиз Комилов билан учрашган ва Твиттерда саҳифаси борлар, мабодо учрашув ҳақида ёзиб қолса, нуқул шу аккаунтни меншн қилади. Масалан, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ёки Афғонистон ташқи ишлар вазири ёки АҚШ Давлат департаметининг тегишли бюроси.

Твиттердаги бу саҳифа 2017-йилдан бери бор, шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келяпти. Ўтган вақт давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бирор марта бу саҳифа фейклиги, вазир ёки вазирлик томонидан юритилмаслиги ҳақида бирор марта на очиқ, на ёпиқ баёнот берган. Бугун, Твиттердаги шу саҳифада вазир номидан: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлиши билан, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди.

Одамга алам қиларкан — шунча баёнот-у меншнларга ҳеч нарса дейилмас экан-да (ёлғон қурбонига айланган бечора Ҳиндистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари!), лекин «Ўзбекистон очиқ сиёсат тарафдори, журналистларни қўллаб-қувватлайди» деган пост чиқиши билан, қўрқиб кетиб, дарров «бу сохта аккаунт» деб чиқишаркан. Менимча, бунақаси кетмайди — агар ўша аккаунт сохта бўлса, Ташқи ишлар вазирлигининг mfa.uz деган расмий сайтида расмий қилиб ёзиш керак (ҳозироқ), худди Ўзбекистонга алоқадор бирор номаъқул гап чиқиб қолганида раддиясифат баёнотлар берилганидек.
Forwarded from @BUGUNUZ - Official channel (Laziz Omilov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: "Ўғлим газ ва электр йўқлигидан уйда шапкада ўтиришга мажбур"

"Электр ёки газдан муаммолар бўлса, қўнғироқ қилинг, деб телефон рақамларини эълон қилишган эди. Ўғлимнинг шапкада ўтирганини кўриб, газни кўтарай деб жумракларни борича бурадим, аммо газ кўтарилмади. Электр печка ёқай десам, чироқнинг шамдай кучи билан у печка ҳам ишламайди. Шунда электр ва газга жавоб берадиган одамга телефон қилсам, унга боғланиб бўлмайди. Нима, бу рақамлар хўжакўрсинга чиқариб қўйилганми? Ҳеч қандай муаммони ҳал қилишмаса. Янгийўл шаҳри".

https://t.me/bugunuz kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/joinchat/AAAAAEGDttKagcB8p99foQ

Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ташқи ишлар вазирлиги аккаунтнинг вазир Абдулазиз Комиловга тегишли эмаслиги, сохталигини маълум қилди. Муносабат учун раҳмат.

Аммо аккаунт сохта бўлиб чиққанидан афсусланяпман. Чунки ҳозир айнан шунга ўхшаш бир мужда жуда керак эди.

Майли, ўзи расмий муносабат биринчи бўлиб АОКАдан чиққани мантиқли ва тўғри бўлар эди. Кутамиз.

@shahnozxon
Forwarded from Xushnudbek.uz
Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00-10.00 ва кечки 17.00-20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспопрт воситаларининг кириб чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.

«Агар депутатлар бу қарорни қабул қилишса Тошкентда тирбандликлар бироз бўлса ҳам камаяди, деб умид қиламиз», - деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар ижросини танқид қилди.

Батафсил — http://dy.uz/AbDJB
Forwarded from Muxbir Daliev
ЯХШИ НИЯТ

Синфдошлар чойхонага тўпланишди. Ҳамма бир-бири билан саломлашиб, ёшлик даврларини эслашиб “у пайтлар бошқача эди” дерди бир-бирига ўзгача ҳаяжон билан.

Дастурхон гули паловни еб бўлганларидан кейин бир-бирлари билан ҳол-ахвол сўрашни бошлашди.

Қалайсан Тошмат, ишларинг яхшими?
Э-ээ, нимасини айтасан, ишлар олдингидек эмас.
Нега?
Ўзинг биласан, аввалгидан қишлоғимизда электр ўчмай қолди.
Ийе, электр ўчмаса яхшику;
Яхшиликка-яхшию, лекин савдони белига тепдида.

Авваллари дўконимдаги энг харидоргир бўлган шам ва фонарлар савдоси пасайиб кетди. Кейин, одамлар умуман бензин олмай қўйишди.

Бензинни нимага олишарди одамлар? Қишлоғингда машина унчалик кўп эмас, уни устига ҳаммаси метанда юради-ку; деди Жўравой.

Авваллари чироқ кўп ўчган пайтларда одамлар “движок” ишлатишарди, ҳозир у матоҳлар ҳам кераксиз бўлиб қолди.

Ҳай майли, кўпам хафа бўлаверма, хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади; тасалли берган бўлди Жўравой.
Ўзинг анча озиб қолибсан, ишлар қалай?; сўради Тошмат.

Эээ, нимасини айтай; хўрсинди Жўравой. Ўзинг биласан, ҳозир одамлар тирноқ орасидан кир ахтариб, сал нарсага бировни устидан ёзишни одат қилиб олишган.

Қишлоғимиздаги уч-тўртта шунақа одамлар ёзавериб-ёзавериб охири қишлоғимизга газ торттириб келишди. Газ келганидан кейин одамлар илгаригидай ўтин-кўмир олмай қўйишди. Ўтган йили бир кунда бир камаз ўтин сотилиб кетарди, кўмирни-ку айтмасам ҳам биласан.

Бу йилги сезонни фойдасидан Мунисани чақириб данғиллатиб тўй қилиб кенжа ўғилни уйлантирамиз деб режалаштириб қўйгандик, режаларимиз чиппакка чиқди.

Бу ахволни кўриб ўғилча ҳам Россияга, акаларини олдига сурворди.

Давоми бор...

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ўтган 10 ойда иккита соҳа бўйича 2 миллиард доллардан кўп импорт бўлган. Мана шу рақамнинг ўзи нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди

Шавкат Мирзиёев: За минувшие 10 месяцев по двум отраслям импортировано продукции на более чем 2 миллиарда долларов. Сама эта цифра показывает, в каком направлении нам следует работать

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from davletovuz
2021 йил 1 мартдан бошлаб икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади - Президент фармони.