aktual.uz
249 subscribers
12.4K photos
1.67K videos
6 files
13.1K links
Энг актуал хабарлар битта каналда.

Боғланиш — @bizbilanaloqarobot
Реклама — @parvozmedia_uz
Download Telegram
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қатнашди

👉 https://qalampir.uz/n/29005

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Forwarded from Muxbir Daliev
А.Хўжаев АОКА даги фаолиятини огохлантириш хати чиқаришдан кўра сўз эркинлиги бўйича босим қилаётган АМалдорларга қарши курашса бўларди.

Менимча Хўжаев сўз эркинлигига босим қиладиган Амалдорлар билан курашмайди. Ундан кўра ОАВ га огохлантириш берган қулай.

Хуллас, келажакда ОАВ ва блогерларни энг катта душмани АОКА бўлади. Бунга шубҳа йўқ.

Каналга уланиш учун:👇
http://t.me/muxbir1
Президент нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/87156595

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасини рақамлаштиришни тезлатиш вазифасини қўйди

👉 https://xabar.uz/djsw

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
Forwarded from HabiKatura
Афсонавий Диего Марадона... RIP
@habikatura
Маҳаллалар Марадонаси

Пеле ва Марадона тарихдаги энг буюк футболчи мавзусида кўп солиштирилади. Натижадан келиб чиқиб кўпинча Пеле устун қўйилади. Бироқ Пеле битта жиҳатдан Марадонага ета олмайди. Гап шундаки, ҳар бир спорт турида эталонга айланган битта шахс бўлади. Ўша спорт элементларини оддий одам зўр бажарганда ҳам айнан ўша эталон шахс номи билан таъриф берилади. Тезкор хайдовчилар - Шумахер, ғижимланган қоғоз ёки бўшаган идишни ахлат челакка аниқ улоқтирганлар - Жордан, бир зарбада йиқитувчилар - Тайсон ва ҳоказо. Футбол ҳаваскор даражада дунёда энг кўп ўйналадиган спорт тури. Ва унда энг яхши алдаб ўтадиганлар доим битта ном билан аталган - Марадона! Эталон. Ҳар бир маҳалланинг ўз Марадонаси бор эди.

Йиллар давомида Аргентинада пайдо бўлган супер талантли футболчиларни умид билан “бўлажак Марадона” дея таърифлашади. Аммо ўша талантлар Диегонинг даражасига етмаган ва “бўлажак Марадона”ларни излаш давом этаверган. Ёш авлод Диего Армандонинг ким бўлганини хис этиши учун айтиб ўтаманки, Лео Месси ҳам яқингача “бўлажак Марадона” эди. Тан олиш керак, Жаҳон кубогини айтмаса Месси ўша даражага етди ва аргентиналиклар Марадона излашдан тўхташди. Қайсидир маънода Диегонинг елкасидаги масъулият юки камайди, Аргентина футболини у олиб чиққан мавқеда ушлаб тура оладиган издош топилди. Шу хотиржамлик ила Диего Марадонанинг буюк ҳаёт йўли якунига етди.

t.me/Davron_Fayziev
Forwarded from Muxbir Daliev
Антиквар буюмлар мамлакатимиз ҳудудига қандай келяпти?

Блогер RustambekOFF га кўра Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг ёрдамичиси Улуғбек Мирзамахмудов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қамоққа олинибди.

Собиқ амалдорнинг кошона хонадонини титув қилиш жараёнида кўплаб қимматбаҳо буюмлар, антиквар ашёлар, люкс синфига кирувчи соатлар коллекцияси, “Бетли”, “Мерседес бенц”, “Ренж Ровер” ва бошқа турдаги қимматбаҳо автомашиналар, кўп миқдордаги валюталар маважудлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари собиқ амалдорнинг хонадони ва ховлисида ҳақиқий Қадимги Греция ҳайқаллари, қадимги Хитой чиннилари ва бошқа қимматликлар аниқланган.

Ҳозирги пайтда У.Мирзамахмудовга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича жиноят иши қузғатилганлиги ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги билдирилган.

Агар мазкур маълумот ҳақиқат бўлса, антиквар буюмлар мамлакатимиз ҳудудига қандай йўллар билан кириб келагн экан а?

Мавзу кейинги постларда давом этади...
Forwarded from Muxbir Daliev
AОКА нинг собиқ матбуот котибидан пост
Forwarded from SAFAR
АОКА газетаузга ҳам коронавирус бўйича маълумотлар таққосланган мақолалар учун огоҳлантириш жўнатипти. АОКА асл қиёфасини намоён эта бошлади. Цензор қайтди!

Қани яна қайси ОАВлар уларга ҳам босим бўлгани, огоҳлантиришлар жўнатилгани ҳақида хабар берар экан. Воқеалар ривожини кузатамиз.

https://www.gazeta.uz/ru/2020/11/26/aoka/?utm_source=push&utm_medium=telegram
АОКАдаги демагоглар ҳаётга мониторлари ва иссиқ кабинетларининг деразасидан қарамасдан, бир ташқарига ҳам чиқиб, реал вазият билан танишсалар яхши бўларди.

Бу уларнинг моғорлаб кетган кетларига шамол тегиб, ташқарида XXI аср экани, Каримов аллақачон ўлиб, у яратган тизим қулаётганини кўришларига имкон берарди.

Маймун қафасларидаги сассиқ ва бижғиган ҳаво мияларини заҳарлаб, соғлом ва оқилона фикрлаш қобилиятидан мосуво бўлган бу калтабинлар зулм ва террор (қўрқув) йўли билан на халқни бошқариб, на узоқ вақт иқтидорда қолиб бўлмаслигини тушуниб етишлари керак.

Биз - журналистлар, блогерлар ва барча эркин ва фаровон ҳаёт тарафдорлари Gazeta.uz, Kun.uz тарафдоримиз!

https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/26/aoka/
Forwarded from Nurqul Minbari
​​Farg'onada majburiy tibbiy ko'rikni muallimlar (va boshqa budjet tashkilotlari ishchilari) uchun bepul qilish masalasida bir qancha faollar kurashishayotgan ekan. Bu ish bo'yicha sud jarayoni ham ketyapti deb xabar berishdi. Bu masalada faollarga omad tilaymiz. Ushbu mahkama ishida ustoz-murabbiylarni qo'llab-quvvatlashni istasangiz mazkur xabarimiz tobora kengroq yoyilishi uchun ko'maklashing, toki o'z huquqlari ta'minlanishi uchun faqat bitta tuman, shahar emas, butun mamlakat ustozlari harakat qilsinlar!

@NurqulMinbari
Forwarded from davletovuz
Марказий банкнинг маълум қилишича, тижорат банклари мижоз, яъни жисмоний шахсларни янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки штампсиз паспорт билан ҳам идентификация қилишлари мумкин экан.
​​Энергетика вазирлиги: "Туркияда аҳолини узлуксиз энергия билан таъминлаш учун 15 йил сарфланган, биз эса ўз олдимизга 5 йил ичида аҳолига тўлиқ энергия таъминоти етказиб бериш тизимини изчил йўлга қўйиш маррасини қўйдик".

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникация ассоциацияси биносида Энергетика вазири Алишер Султонов, унинг ўринбосарлари Шерзод Ходжаев, Беҳзод Нурматов ва бошқа соҳага алоқадор шахслар, шунингдек, журналист, блоггерлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда каналимиз номидан иштирок этган вакил ҳам ўзини қизиқтирган саволларни йўллади.

Файзбоғ канали: "Бугун Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж Twitterдаги саҳифасига шундай ёзди: “Газ йўқ… ва бу гап йўқ эмас!” Гувоҳи бўлганингиздек, Ўзбекистонда аҳоли ҳалиям газсиз яшаётгани кўп жойларда кулгига қолишимизга сабаб бўляпти. XXI асрда аҳолининг светсиз яшаши ҳам жуда кулгили. Соҳа мутахассислари сифатида айтингчи, халқни узлуксиз энергия манбаси билан таъминлаш тизимида тубдан ўзгариш бўладими ва қачон? Агар режалаштирилган ислоҳотлар ва ҳолат бўйича яхшиланиш кузатилмаса, унда нима бўлади?

Энергетика вазири: Тизим аллақачон эскирган, буни ҳаммамиз биламиз, лекин мутахассисларимиз кун-у тун тинмасдан узлуксиз энергияни етказиб бериш учун ҳаракат қилмоқда. Янги замонавий энергетика тизимини жорий этиш учун четдан мутахассис жалб этишимиз зарур. Осиё, Европа ва жаҳон банкларининг кучли мутахассислари билан доира стол учрашувлари ташкил этиб, биргаликда “2030 йилгача электр таъминотини ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқиб, вазирлик сайтига учта тилда жойлаштирдик, бирор кун тақдимотини ҳам киламиз.

Энергетика вазири муовини: "Ўтган бир йил ичида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида 2 млрд 4 млн долларлик шартнома имзоланган. 6 ой ичида 4 млрд 400 млн доллларлик лойиҳаларнинг имзоланиши кутилмоқда. Агар ушбу лойиҳаларни давлат ички ресурслари ҳисобидан амалга оширганимизда, электр энергияси тарифларини 1,5 бараварга ёки давлатнинг ташқи қарзини 7 млрд долларга оширишга мажбур бўлардик, бунинг имкони бўлмаганлиги учун давлат-хусусий шерикчилик тамойили энг мақбули деб топилди".

Файзбоғ канали: "Сиз айтган концепцияни биз блоггерлар ва журналистлар ўқиб танишиб чиқишимиз мумкин, лекин буни 26 миллион аҳоли ўқиб чиқолмайди, шу боис аниқ жавоб беришингизни илтимос қилардим: халққа қанча муддатда тизимни ўзгартиришга ваъда бера оласиз?"

Энергетика вазири: "Ҳар ой, ҳар йил ўзгариш бўлишига ваъда берамиз. Бу йил ўтган йилгига нисбатан анча катта ўзгаришлар бўлди, кейинги йил бу йилга нисбатан каттароқ ўзгариш бўлади. Масалан, 2019 йил 24 ноябр ҳолатига кўра , 204,2 миллион киловатт электр энергияси ва 49 миллион 169 минг кубметр табиий газ ишлаб чиқарилган. Бу йилги ҳисоб-китобга кўра эса, 214,1 миллион киловатт электр энергияси (аввалги йилдагидан 10 миллион киловатт соат ортиқ) ишлаб чиқарилган бўлса, табиий газ кўрсатикичи 44 миллион 977 минг кубметрни ташкил этди. Охирги 3-4 йилда генерация тизими бўйича қилинган шундай катта ишларни санаб ўтаманки, атроф давлатларнинг ҳеч бирида унақа ишлар қилинмаган. Навоийда, Тўрақўрғон ва Тахиатошда бешта янги блок қўшилди. Саудия Арабистонидан инвестор жалб этдик, у ҳеч қанақа кафолатсиз мамлакатда йирик 1500 мегаваттли станция қурилишига ҳомийлик қилмоқчи, яқин кунларда станцияга тамал тоши қўйилади".

Энергетика вазири муовини: "Соҳага ажратилаётган эътибор ва маблағ ҳисобига тизимда 30 йилда қилинмаган ишлар охирги 3 йилда амалга оширилди, энергияни тежаб сарфлаш ҳисобига бу йил тарифларни оширмадик, келаси йил ҳам оширмаслик тўғрисида буйруқ олганмиз. 2025 йилгача бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган энергетика бозори яратилади ва мавжуд муаммолар ечилади. Туркияда биз қилган ислоҳотларни амалга ошириш учун 15 йил сарфлаганлигини Туркияда худди шу ислоҳотлар устида ишлаган ва ҳозирда вазирлигимизга жалб қилинган мутахассис айтиб ўтди. Биз эса олдимизга 5 йил ичида аҳолини тўлиқ энергия таъминоти етказиб бериш тизимини изчил йўлга қўйиш маррасини қўйдик".


👉 @fayzboguz
Forwarded from davletovuz
Импорт бўйича 73 та товар позициясига акциз солиғини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари (20 турдаги товарлар (шарбатлар, пишлоқ, творог, маргарин, унли қандолат маҳсулотлари, колбаса ва шунга ўхшаш гўшт маҳсулотлари ва ҳ.к.)), электротехника товарлари бўйича (35 турдаги товарлар (музлатгичлар, телевизорлар, газ плиталари, чангютгичлар, кир ювиш машиналари ва ҳ.к.)) ва ҳ.к.

“Бу тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни таъминлашга имкон беради”, демоқда Молия вазирлиги.

Молия вазирлиги 2021 йил учун солиқ сиёсатини эълон қилди https://telegra.ph/Soli%D2%9B-siyosatining-2021-jilga-m%D1%9Elzhallangan-asosij-j%D1%9Enalishlarini-%D2%9Babul-%D2%9Bilish-munosabati-bilan-%D0%8Ezbekiston-Respublikasining-ajri-11-25
Forwarded from davletovuz
Солиқ_сиёсатининг_2021_йилга_мўлжалланган_асосий_йўналишларини.pdf
214.2 KB
Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўнал-ишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
Forwarded from davletovuz
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг объектлари қаторидан кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина тураржойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар ҳам ўрин олмоқда. Яъни янги қурилаётган уй-жойларда ертўла ёки иккинчи қаватида "парковка"ларга ҳам уй сотиб олганлар солиқ тўлаши керак бўлади.
Forwarded from davletovuz
Қонун лойиҳасида нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга қуйидаги солиқ ставкалари кўзда тутилаяпти.

Молия вазирлиги маълум қилишича, акциз солиғи бўйича импорт ва ишлаб чиқариш учун акциз солиғи аксарият ставкаларини тенглаштириш назарда тутилади. Шу билан бирга, мутлақ миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари индексация қилинган. (2020 йил 1 апрелдан уларнинг назарда тутилган индексациясини бекор қилинганини ҳисобга олган ҳолда).

Шу муносабат билан, акциз солиғи ставкалари 2021 йил 1 февралдан бошлаб индексация қилинмоқда.
Forwarded from BBC News O’zbek
Россияда “бойларга солиқ” солинмоқда. Путин қонунни имзолади - Россия ва Ўзбекистон, Rossiya, O‘zbekiston, Putin, Мирзиёев, dunyo, yangiliklar

Россияда "бойларга солиқ" солинмоқда. Путин қонунни имзолади - энг кўп асли ўзбекистонлик миллардерлар бойлар айнан Россия ҳисобига тўғри келади. Янги қонун қандай ишлайди?

https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-55073743
Фото: Тошкентда мамлакат бош арчасини ўрнатиш ва безатиш ишлари.

Батафсил — http://dy.uz/glkEU